Do‘lana mevasi (Fructus crataegi) Zamona Rano 100 g (quti)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 1300 so'm)
Uchun ko‘rsatma Do‘lana mevasi (Fructus crataegi) Zamona Rano 100 g (quti)
Флавоноидлар, тритерпен кислотаси, холин, ацетилхолин, фитостеринларни сақлайди.
Доривор ўсимлик хом ашёси.
Кардиотониклар. АТХ коди: C01EB04.
Дўлана мевалари юрак мушакларининг кисқаришини кучайтиради ва унинг кўзғалувчанлигини пасайтиради, юрак ва мия томирларида қон айланишини яхшилайди, миокардни юрак гликозидларининг таъсирига сезувчанлигини оширади.
Юрак фаолиятининг функционал бузилишларини, ангионеврозларни, липилловчи аритмия ва пароксизмал тахикардияни (енгил шаклларида, антиаритмик препаратлар билан даволашга қўшимча) даволашда қўлланилади.
Ичга, дамлама кўринишида қўлланилади.
Уни тайёрлаш учун 1 ош қошиқ мевани ёки меваси бўлган 5 та фильтр-пакетни сирланган идишга солинади, 200 мл (1 стакан) қайноқ сув қуйилади, қопқоғи ёпилади ва 15 минут давомида сув ҳаммомида қиздирилади, сўнг 45 минут давомида совутилади, докадан ўтказилади ва қолган ҳом-ашё сиқилади (фильтр-пакетлар олинади ва докасиз сиқилади).
Олинган дамлама ҳажми қайнатилган сув билан 200 мл гача етказилади.
Дамламани салқин жойда 2 сутка давомида сақлаш мумкин.
Овқатдан 30 минут олдин, 1 ош қошиқдан кунига 2-3 марта қўлланади.
Аниқланмаган.
Препаратга бўлган юқори сезувчанлик.
Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.
Қутилар ва пакетлар; қутиларга жойлаштирилган пакетларда 50 г, 100 г, 130 г, 150 г ва 200 г дан ва қутиларда №25 ёки 50 та 2 г ли фильтр-пакетлар.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецептсиз.
«ZAMONA RANO» МЧЖ,
Тошкент вилояти, Паркент тумани, Номданак қишлоғи, тел.: +998 93 183 11 66
Do'lana mevasi: 100 g/quti
Ko`p so`raladigan savollar
Do‘lana mevasi (Fructus crataegi) Zamona Rano 100 g (quti) narxi har bir paket uchun
Do‘lana mevasi (Fructus crataegi) Zamona Rano 100 g (quti) ning to`liq analoglari:
Do‘lana mevasi (Fructus crataegi) Zamona Rano 100 g (quti) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Do‘lana mevasi (Fructus crataegi) Zamona Rano 100 g (quti) ning asosiy faol moddasi Do'lana mevasi hisoblanadi.
Do‘lana mevasi (Fructus crataegi) Zamona Rano 100 g (quti) ishlab chiqaruvchisi Zamona Rano hisoblanadi.