Dufalamer siropi 667 mg/ml 200 ml (flakon)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 16500 so'm)
Uchun ko‘rsatma Dufalamer siropi 667 mg/ml 200 ml (flakon)
100 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: лактулоза - 667 мг;
ёрдамчи моддалар: тозаланган сув.
Рангсиздан жигарранг тусли, оч-сариқ ранглигача бўлган тиниқ қовушқоқ суюқлик.
Сироп.
Сурги воситаси. АТХ коди: А06АD11.
Йўғон ичак флорасининг таъсири остида, лактулоза паст молекуляр органик кислоталаргача трансформация учрайди. Кислоталар йўғон ичакда рНни камайтиришга ёрдам беради ва осмотик таъсири остида ичак ичидагисининг хажмини ошишига олиб келади. Бу йўғон ичак перистальтикасини рағбатлантиради ва ахлат массасининг консистенциясини меъёрлаштиради, бу қабзиятни бартараф этиш ва йўғон ичакнинг физиологик ритмини тиклашга ёрдам беради.
Портал тизимдаги патология оқибатидаги энцефалопатияда ёки жигар комаси ёки прекомасида, лактулоза қонда аммиак миқдорини камайтириш учун ишлатилади. Ушбу мақсадлар учун лактулозанинг юқорироқ дозалари қўлланилади. Йўғон ичакда рН нинг пасайиши натижасида, протеолитик бактерияларнинг ўсиши сусаяди, бу аммиакни ва бошқа токсинларни ишлаб чиқарилишини камайиши билан кечади. Бундан ташқари, рН нинг шундай паст даражасида аммиакнинг юқори фоизи, сўрилиши қийин бўлган аммиакнинг ион шаклига айланади. рН нинг даражаси паст бўлганида аммиак қондан чамбар ичак бўшлиғига диффузия йўли билан ўтади. Одатда, йўғон ичакнинг ичидагисини эвакуациясини тезлашиши оқибатида таъсири кучаяди. Аммиак метаболизмининг санаб ўтилган ўзгаришлари фонида, жигар энцефалопатияси бўлган пациентларда оқсилга толерантлик ошади.
Айни пайтда портал тизим патологияси оқибатидаги энцефалопатиянинг барча психоневрологик симптомлари фақат гипераммониемия натижасида юз бермаслигини тушуниш жуда муҳимдир.
Лактулоза, пребиотик воситаси каби, бифидо ва лактобактерияларни ўсишига ёрдам беради, айни пайтда клостридий ва ичак таёқчасининг ўсиши эса бостирилиши мумкин. Ичак флорасининг бундай мувозанати қабзиятга тўсқинлик қилади ва пациентни ҳолатини яхшилайди.
Фармакокинетикаси
Лактулоза ичга қабул қилингандан кейин ёмон сўрилади ва йўғон ичакка ўзгармаган ҳолда тушади, бу ерда ичак флораси томонидан метаболизмга учрайди. 25-50 г ёки 40-75 мл дозаларда тўлиқ метаболизмга учрайди, юқорироқ дозаларда қисман ўзгармаган ҳолда чиқарилиши мумкин.
Қабзият: йўғон ичакни бўшалишини физиологик ритмини бошқариш.
Аҳлатни тиббий мақсадларда юмшатиш (геморрой, йўғон ичакда ва анал ёриғи соҳасидаги операциялардан кейинги ҳолатлар).
Жигар энцефалопатияси: жигар комаси ёки прекомасини даволаш ва олдини олиш учун қўлланади.
Препарат ичга қабул қилиш учун мўлжалланган.
Лактулоза эритмасини суюлтирилган ҳолда ҳам, суюлтирмасдан ҳам қабул қилиш мумкин.
Қабул қилинган бир марталик дозани оғизда тутиб турмасдан, дарҳол ютиш керак. Барча дозалар шахсий равишда танланиши лозим. Кунига бир дозани қабул қилиш буюрилган бўлса, уни айнан бир вақтда, масалан нонушта вақтида қабул қилиш керак.
Сурги воситалари билан даволаниш вақтида кунига етарли миқдорда суюқлик (1,5-2 литр, бу 6-8 стаканга тўғри келади) қабул қилиш тавсия этилади.
Қабзиятни даволашда ва ахлатни тиббий мақсадларда юмшатиш учун дозалаш:
Лактулозани суткалик дозасини бир марта ўлчов стаканчадан фойдаланиб ёки иккига бўлиб қўллаш мумкин. Бошланғич доза препаратни қабул қилишга бўлган реакцияга қараб, бир маромда тушлаб турувчи дозагача тўғрилаш мумкин. Баъзида даволаш самараси намоён бўлиши учун учун бир неча кун (2-3 кун) керак бўлиши мумкин.
Пациентнинг ёши | Бошланғич суткалик доза | Бир маромда ушлаб турувчи доза |
Катталар ва ўсмирлар | 15-45 мл | 15-30 мл |
7-14 ёшли болалар | 15 мл | 10-15 мл |
1-6 ёшли болалар | 5-10 мл | 5-10 мл |
1 ёшгача болалар | 5 мл гача | 5 мл гача |
Жигар комаси ва прекомасини даволашда дозалаш (катталар):
Бошланғич доза: 20-30 г ёки 30-45 мл (2-3 пакетча) дан кунига 3-4 марта буюрилади.
Сўнгра шахсий танланган бир маромда ушлаб турувчи дозага шундай ўтиладики, бунда юмшоқ ич келиши максимал кунига 2-3 марта бўлиши керак.
Лактулозани қабул қилишнинг биринчи кунлари метеоризм бўлиши мумкин. Одатда у бир неча кундан кейин ўтиб кетади. Тавсия этилган дозалар оширилганда, қорин соҳасида оғриқ, диарея кузатилиши мумкин, бу дозани камайтиришни талаб қилади. Одатда жигар энцефалопатиясини даволашда, юқори дозаларда узоқ вақт давомида қўллаш ҳолларида пациентларда диарея оқибатида электролит мувозанатини бузилиши ривожланиши мумкин.
Ножўя реакциялар ҳақидаги қуйидаги маълумотлар спонтан характерга эга бўлиб, ноаниқ ўлчамдаги популяциядан олинган, шунинг учун уларнинг тез-тезлиги аниқ баҳолашни иложи йўқ.
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар:
Метеоризм, қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қусиш. Жуда юқори дозаларда ишлатилганида - диарея кузатилади.
Бошқа бузилишлар: диарея оқибатида электролит мувозанатини бузилиши.
- препаратнинг ҳар қандай фаол компонентига ёки фаол бўлмаган компонентларига юқори сезувчанлик;
- галактоземия;
- ичак тутилиши.
Бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири бўйича тадқиқот ўтказилмаган.
Препаратни қабул қилгандан кейин, бир неча кун давомида терапевтик самара етарли бўлмаса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Лактозани ўзлаштираолмайдиган пациентларга лактулозани эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.
Одатда қабзиятни даволаш учун қўлланиладиган дозани, қандли диабети билан касалланган пациентларда тўғрилаш талаб этилмайди.
Болаларни даволашда сурги воситалари камдан-кам ҳолларда ва шифокор назорати остида қўлланиши лозим.
Даволаниш вақтида бўшалиш рефлексини бузилишлари рўй бериши мумкинлигини ҳисобга олиш дозим;
MR Дюфаламер лактоза, галактоза ва фруктозанинг жуда оз миқдорини сақлашини ҳисобга олиш лозим, шунинг учун галактоза ёки фруктозани ўзлаштираолмаслик, лактоза танқислиги ёки глюкоза-галактозани кам сўрилиши каби кам учрайдиган наслий бузилишлари бўлган пациентларга ушбу дори препаратини буюриш мумкин эмас.
Тўғриланмаган дозаларни доимий қабул қилиш ва ҳаддан зиёд истеъмол қилиш диареяга ва сув-электролит мувозанатини бузилишига олиб келиши мумкин.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Ҳомилага ёки эмизикли болага таъсири тахмин қилинмайди, чунки ҳомиладор ёки эмизикли аёлга лактулозанинг тизимли таъсири жуда кам.
Ҳомиладор аёлларга тегишли маълумотларнинг (1000 тадан кўп экспозиция) кўп қисми лактулозанинг фето/неонатал заҳарлиги ва ривожланиш нуқсонларини чақириш хусусияти йўқлигидан далолат беради.
MR Дюфаламер ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида буюриш мумкин.
Автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
MR Дюфаламер препаратини қўллаш автомобилни ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди ёки жуда оз таъсир қилади.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Симптомлари: ҳаддан ташқари юқори дозалар қабул қилинганида қоринда оғриқ ва диарея рўй бериши мумкин.
Даволаш: дозани камайтириш ёки препаратни қабул қилишни тўхтатиш керак, диарея ёки қусиш оқибатида кўп миқдорда суюқлик йўқотилганида электролит дисбалансини тўғрилаш керак.
667 мг/мл сироп.
200 мл, 500 мл ёки 1000 мл дан полиэтилен флаконларда. Флаконга қўллаш бўйича йўриқномасини сақлаган ёрлиқ ёпиштирилади.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецептсиз.
«MERRYMED FARM» МЧЖ
Ўзбекистон Республикаси, Наманган вилояти, Наманган тумани, Боғишамол КФЙ, Шербулоқ кўчаси, 1 уй. Тел: (0369) 224-67-22
Laktuloza: 667 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Dufalamer siropi 667 mg/ml 200 ml (flakon) narxi har bir paket uchun
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Dufalamer siropi 667 mg/ml 200 ml (flakon) ning to`liq analoglari:
Dufalamer siropi 667 mg/ml 200 ml (flakon) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Dufalamer siropi 667 mg/ml 200 ml (flakon) ning asosiy faol moddasi Laktuloza hisoblanadi.