Facebook Pixel Code

Dushmangripp Kid D/vnut tomchilari. taxminan 15 ml (shisha)

dagi narxlar
Retsept bo'yicha
Boshqa shaharlardagi narxlar Analoglar
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Dushmangripp Kid D/vnut tomchilari. taxminan 15 ml (shisha)

Ҳар мл эритма қуйидагиларни саклайди:

фаол моддалар: 5 мг фенилэфрин гидрохлориди, 2 мг хлорфеккрамин маленти;

ёрдамчи моддалар: 70% ли сорбитол эритмаси, сахароза, натрий бензоати, вино кислотаси, аспартам, оқ атиргул эссенцияси, натрий цитрати, сувсиз лимон кислотаси, тозаланган сув.

Тиних рангсиз суюқлик.

Ичга қабул қилиш учун томчилар.

ЎРК симптомларини бартараф этиш учун воситалар. АТХ коди: R01AB01.

Фармакодинамикаси

Врагтрипа Кид шамоллаш, грипп, йўтал, иситма, шамоллаш билан боглик катар ва юкори нафас йўлларининг бошка инфекцион касалликлари билан ассоциацияланадиган симптомларини камайтириш учун тиббий ингредиентларнинг мажмуаси бўлиб хнообланади.

Фенилэфрин гидрохлориди: шамоллаш, аллергия, иситма ёки гриппда бурунни битишини вактинча пасайтириш учун қўлланадиган деконгестант.

Хлорфенирамин антигистамин восита ҳисобланади. У организмда табиий гистаминни блоклайди. Хлорфенирамин кичиниш, кўз ёшини окиши ва тумов, бошка аллергик симптомларни олдини олади.

Фармакокинетикаси

Фенилэфрин меъда-ичак йўлларида тўлиқ сўрилади. Турли тўкималар ва суюқликларда

таксимланади, жигарда секин метаболизмга учрайди. Ўзгармаган ҳолда сийдик билан чикарилади. Фенилэфрин номунтазам адсорбцияланиши ва жигарда биринчи ўтиш натижасида паст биоэквивалентликка этдир.

Хлорфенирамин малеати меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Огиз орқали кабул қиланганидан сўнг 1-4 соатдан кейин плазмадаги чўкки концентрацияга эришилади. Йўлдош тўсиғи оркали ўтади ва она сутига киради. Хлорфенирамин плазма оқсиллари билан юқори боғланади ва организмда метаболизмга учрайди. Асосан сийдик билан метаболитлар кўринишида чикарилади.

Бурун битиши, тумов, аллергик ринит, синуситда, шунингдек грипп ва ЎРВИ НИ симптоматик даволаш учун қўлланади.

Ичга қабул қилинади.

1 ойликдан 5 ойликкача бўлган чақалоқлар: 5-9 томчидан.

6 ойликдан 12 ойликкача бўлган болалар: 9-11 томчидан.

1 ёшдан 4 ёшгача бўлган болалар: 11-16 томчидан кунига 3-4 марта ёки шифокор кўрсатмаси бўйича томизилади.

Фенилэфриннинг мумкин бўлган ножўя реакциялари: асабийлик, уйқусизлик, безовталик, бош огриги, кўнгил айниши, меъдада ачишишни ўз ичига олади. Бу реакциялар кам учрайди ва ҳатто даволаш тўхтатилганидан кейин ҳам учраши мумкин. Хлорфенираминнинг кўпроқ учрайдиган умумий ножўя реакцияси бу ҳолсизликдир. Меъдадаги ачишишни овқатни суюклик ёки ичимликлар билан қабул килиб бартараф қилиш мумкин.

Препаратнинг бирор-бир компонентига ўта юкори сезувчанлик, глаукома, МАО препаратларини қабул килувчи ва жигар етишмовчилиги бўлган пациентларга қўллаш мумкин эмас.

Врагтрипп Кид фенобарбитал, варфарин, фенотиазид, моноаминоксидаза ингибиторлари, трициклик антидепрессантлар, билвосита ёки аралаш симпатомиметик воситалар, хавотирлик ва уйқуни даволаш учун қўлланадиган воситалар, хинолонлар, депрессияни даволаш учун қўлланадиган воситаларнинг таъсирини кучайтиради.

Препарат антигистамин компонент хлорфенирамин малеатини саклайди, уни седатив самара кўрсатувчи препаратлар ва алкоголь билан бирга қўллашда антигистамин компонентининг седатив самарасини ошириши мумкин. МНТ ни рағбатлантирувчи препаратлар билан кабул килиш мумкин эмас, демак тавсия килинган дозани ошириш мумкин эмас. Бу ҳолсизлик, уйкучанликка олиб келиши мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Шифокор томонидан буюрилган ҳоллардан ташқари, хомиладор аёллар ва лактация даврида оналарга, тавсия қилинмайди.

Даволаш препаратларнинг дозасини ошириб юборилишини даволашга бўлган талабларига асосланган бўлиши керак. Агар препарат тахминан 1 соат олдин қабул қилинган бўлса фаоллаштирилган кўмирни буюриш керак.

Ичга қабул қилиш учун томчилар 15 мл дан флакон-томчилагичда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Қуруқ, коронғи жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

3 йил.

Яроклилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Рецепт бўйича.

«Lincoln Pharmaceuticals Ltd.»

Trimul Estate Khatraj, Tal-Kalol, District-Gandhinagar Gujarat, Ҳиндистон.

Буюртмачи

"Isshaan Healthcare Pvt. Ltd.", 510; 5th Floor, S.G. Shopping Mall, D.C Showk, Sector-9 Rohini, Delhi-110089, Ҳиндистон.

 
Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Fenilefrin: 5 mg/ml, Xlorfeniramin: 2 mg/ml

Chiqarish shakli:
Tomchilar
Paketdagi miqdor:
1
Ovoz balandligi:
15 ml
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
shisha
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Hindiston

Ko`p so`raladigan savollar

Dushmangripp Kid D/vnut tomchilari. taxminan 15 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.

Dushmangripp Kid D/vnut tomchilari. taxminan 15 ml (shisha) ishlab chiqaruvchisi Lincoln Pharmaceuticals hisoblanadi.