Ekzoderil Lak tirnoq bo'yog'i 5%, 2,5 ml (shisha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 93000 so'm)
Uchun ko‘rsatma Ekzoderil Lak tirnoq bo'yog'i 5%, 2,5 ml (shisha)
Таъсир этувчи модда: аморолфин (аморолфин гидрохлорид кўринишида). Ушбу дори воситаси 5% аморолфин (50 мг/мл) сақловчи тирноқлар учун даволовчи лакдан иборат.
2,5 мл лак 125 мг аморолфин саклайди (125 мг/2,5 мл), бу 139,3 мг аморолфин гидрохлоридига мос келади.
Ердамчи моддалар: аммоний-метакрилат сополимери (А тип), сувсиз этил спирти, этилацетат, бутилацетат, триацетин.
Тиниқ эритма.
Тирноклар учун лак.
Сиртга қўллаш учун бошка замбуругларга қарши воситалар. АТХ коди: D01AE16.
Фармакодинамикаси
Аморолфин сиртга қўллаш учун замбуругларга карши восита бўлиб хисобланади. У морфолин ҳосилалари гуруҳига мансуб. Унинг фунгистатик ва фунгицид таъсири стеринлар биосинтезини издан чикариш йўли оркали замбуруг хужайра мембранасида Ўзгаришларни чакириш кобилияти билан боглик.
Аморолфин қуйидаги қўзғатувчиларга нисбатан самарали:
Дерматофитлар: трихофитлар, микроспоралар, эпидермофитлар.
Ачитки замбуруғлари: Candida, Malassezia or Pityrosporum spp., Cryptococcus.
Моғор замбуруғлари: Alternaria, Hendersonula, Scopulariopsis, Scytalidium, Aspergillus, Демацийлар оиласига мансуб замбуруғлар: Cladosporium, Fonsecaea, Wangiella, Диморф замбуруғлар: Coccidiodes, Histoplasma, Sporothrix. Actinomyces дан ташкари бактериялар аморолфинга сезгир эмас.
Фармакокинетикаси
Аморолфин лак кўринишида тирноқ пластинкаси ичига киради ва тирноқ ўрнидаги замбуругни бартараф этади.
Сиртга қўллаганда таъсир этувчи модданинг тизимли сўрилиши жуда паст.
Ҳатто узоқ вақт қўллаганда ҳам дори воситасини организмда тўпланишининг белгилари аникланмаган.
Катталарда тирноқларнинг замбуруғли инфекцияларини даволаш учун қўлланади. Фақат, агар инфекция тирноқнинг юқори ярми ёки ён кирраларини шикастлаган бўлса қўлланилсин.
Сиртга қўллаш учун буюрилади.
Лак шикастланган кўл ёки оёқ тирнокларига хафтада 1 марта суртилади.
Суртилгандан кейин
Лакни ҳар бир суртилгандан кейни лопатка-аппликаторни илова қилинган салфетка билан синчковлик билан артиш жуда муҳим. Бошқа тирноқларни зарарланишини олдини олиш учун лакни ҳар бир суртгандан кейин лопаткани артиш шарти билан уни бир неча марта ишлатиш мумкин. Тирноқларни тозалаган салфеткани ишлатинг.
Шу салфетка билан ишлов берилган тирноқларга тегманг. Агар қўллаш вақтида Сиз лак билан қалпоқчанинг ташки томонига тегиб кетган бўлсангиз, уни илова қилинадиган салфетка билан артиш керак. Флаконни зич ёпинг.
Ҳар бир шикастланган тирнок учун юқорида таърифланган муолажани такрорланг.
Муолажа якунлангандан кейин қўлларнинг ювинг. Агар лак қўл тирноқларига суртилган бўлса, аввал уни тўлиқ қуришини кутинг. Қуригандан кейин лак на сув билан, на совун билан ювилмайди, шунинг учун қўл ва оёкларни одатдагидек ювиш мумкин.
Косметик лакни даволовчи лак суртилгандан кейин 24 соат ўтгандан кейин ишлатиш мумкин.
Кейинги суртишдан олдин лакнинг қолдиқларини олиб ташлангтва тирнокка эговча билан такроран ишлов беринг, уни илова қилинадиган салфетка ёрдамида тозаланг ва лакни юқорида таърифлангандек суртинг. Шунингдек лакни олиб ташлаш учун оддий суюклик билан намланган салфеткалардан фойдаланиш мумкин.
Даволаш давомийлиги
Даволаш соглом тирноқ тўлик ўсиб чикмагунча узлуксиз давом эттирилади.
Одатда даволаш давомийлиги кўл бармоқлари тирноклари учун 6 ойни ва оёқ бармоқлари тирноклари учун 9-12 ойни (инфекция жойлашган жойи ва шикастланган соҳа майдонига караб) ташкил килади.
Агар лакни 3 ой кўллагандан кейин яхшиланиш кузатилмаса, шифокоргамурожаат этинг.
Болалар ва ўсмирлар
Экзодерил лакни қўллаш тажрибаси йўқлиги туфайли, уни болалар ва ўсмирларни даволаш учун қўллаш мумкин эмас.
Кекса пациентлар
Дозалаш бўйича махсус тавсиялар мавжуд эмас.
Ўрнатилган куни лакни қўллаш ўтказиб юборилганда уни ёдга тушиши биланоқ суртинг. Кейинчалик лажни аввалгидек, айнан бир хафта интервал билан суртишда давом этинг.
Таъсир этувчи моддага ёки препаратнинг ёрдамчи моддаларидан биронтасига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Иммун тизими томонидан бузилишлар Тез-тез эмас (≥1/1000 <1/100): ўта юқори сезувчанлик (аллергик реакция).
Тери тери ости тўкималари томонидан бузилишлар
Кам холларда 21/10000<1/1000): тирнокларни шикастланиши, онихоклазия (тирноқ пластинкаларини мўртлиги), тирноқ рангини ўзгариши, онихорексис (тирнок пластинкаларини қаватларга ажралиши) ва тирнокларни заифлиги.
Жуда кам холларда (<1/10 000): терида ачишиш ҳисси.
Тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар псосида баҳолаб бўлмайди): эритема, қичишиш, контакт дерматит, эшакеми, пуфаклар.
Ўзаро таъсир бўйича тадкикотлар ўтказилмаган.
Ушбу восита билан даволаш вақтида ўрнатилувчи тирнокларни қўллашдан сакланиш керак. Экзодерил лакнинг янги қаватини суртишдан олдин тирноқ учун ҳар қандай лак олиб ташланиши керак. Косметик лакни Экодерил лак суртилгандан кейин камида 24 соат ўтмасдан суртиш тавсия этилмайди.
Органик эритувчилар билан ишлаганда герметик кўлқопларни тақиш керак, акс ҳолда қўл тирноқларига суртилган даволовчи лак кўчиб кетиши мумкин.
Лакни кўзларга, қулоқларга ва шиллиқ қаватларга тушишидан сақланиш керак. Агар лак кўз, қулоқ ёки шиллиқ қаватларга тўсатдан тушса, уларни сув билан ювинг ва шифокорга мурожаат этинг.
Периферик қон-томирлар касалликлари, қандли диабет, иммун тизими фаолиятини бузилишлари, тирноклар дистрофияси ёки тирнокларнинг жиддий шикастланишлари (тирноқ пластинаси юзасининг учдан икки кисмидан кўпроқ шикастланиши) бўлганида шифокорга мурожаат этиш керак. У даволашни ва тирноқларни парвариш килишни белгилайди. Бундай холатларда тизимли даволаш кўриб чиқилади.
Шунингдек даволашни бошлашдан олдин, агар тирноқларни шикастланиши бўлса ёки аввал бўлган бўлса, псориаз ёки терининг бошқа сурункали касалликлари каби тери касалликлари, шишлар, нафас олишни бузилишлари (сариқ тирноклар синдроми), тирноқ соҳасида оғрик, қийшайиш (деформация) ёки ҳар қандай бузилишлар бўлса, шифокорга мурожаат этиш керак.
Ушбу препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллашдан сакланиш керак.
Ушбу лакни сиртга суртгандан кейин дозани ошириб юборилишининг тизимли белгиларини ривожланиши кутилмайди.
Лакни тўсатдан ичга қабул қилинганда симптоматик даволаш ўтказилади.
Тефлон копламали юкори зичликдаги полиэтилен қопқоқли жигарранг шиша флаконлар. 2,5 мл лак сақловчи 1 флакон махсус буюмлари (10 лопатка-аппликатор, 30 тозаловчи салфетка, 30 тирнок учун эговча) ва тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан кутида.
Болалар ололмайдиган жойда, 30 °С дан юкори бўлмаган хароратда сақлансин.
3 йил.
Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин. Очилган флакон 6 ойгача сақлансин.
Рецептсиз.
«Lek Pharmaceuticals d.d.»
Веровшкова 57, 1526 Любляна, Словения.
Amorolfin: 50 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Ekzoderil Lak tirnoq bo'yog'i 5%, 2,5 ml (shisha) narxi har bir paket uchun
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Ekzoderil Lak tirnoq bo'yog'i 5%, 2,5 ml (shisha) ning to`liq analoglari:
Ekzoderil Lak tirnoq bo'yog'i 5%, 2,5 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Sloveniya.
Ekzoderil Lak tirnoq bo'yog'i 5%, 2,5 ml (shisha) ning asosiy faol moddasi Amorolfin hisoblanadi.