Ekzoderil tashqi foydalanish uchun krem 1% 15 g (naycha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 41400 so'm)
Uchun ko‘rsatma Ekzoderil tashqi foydalanish uchun krem 1% 15 g (naycha)
Фаол модда: нафтифин гидрохлориди - 10 мг.
1 г крем 10 мг нафтифин гидрохлориди сақлайди:
ёрдамчи моддалар: натрий гидроксид, бензил спирти, сорбитанстеарат, цетилпальмитат, цетил спирти, стеарил спирти, полисорбат 60, изопропилмиристат, тозаланган сув.
Оқ рангли, бир хил ёки бироз творогга ўхшаш, кучсиз ўзига хос ҳидли ялтироқ крем.
Экзодерил замбуруғли инфекцияларда сиртга қўллаш учун мўлжалланган бўлиб, фаол модда нафтифин сақлайди.
Экзодерил дерматофитларга қарши самарали, ачитқи, моғор ва бошқа замбуруғларга (e.g. Sporothrix schenkii) қарши ўртача фаол.
У шунингдек кўпинча микозларга йўлдош бўлган турли микроорганизмларга қарши ҳам антибактериал фаоллик номоён қилади.
Клиник қўлланганида нафтифиннинг яллиғланишга қарши таъсири аниқланган, шу туфайли яллиғланиш белгилари (қизариш, шиш, кепакланиш) ва, айниқса, қичишиш тез йўқолади.
Экзодерил нафтифинга сезгир қўзғатувчилар чақирган замбуруғли инфекцияларни махаллий даволаш учун қўлланади:
- қичишиш ёки усиз кечувчи тери ва тери бурмаларининг замбуруғли инфекциялари;
- тирноқларнинг замбуруғли инфекциялари;
- тери кандидозлари;
- кепакланувчи темиратки.
Нафтифинга, бензил спиртига ёки препаратнинг бошқа ёрдамчи моддаларига ўта юқори сезувчанлик.
Эритмани жароҳат юзаларига қўллаш мумкин эмас.
Экзодерил крем офтальмологияда қўллаш учун мўлжалланмаган.
Препарат таркибида терида маҳаллий реакцияларни (масалан, контактли дерматит) чақириши мумкин бўлган цетил ва стеарил спиртларини сақлайди.
1 г крем шунингдек консервант сифатида 10 мг бензил спирти сақлайди.
Экзодерил креми сиртга қўллаш учун мўлжалланган бошқа препаратлар билан аралаштирилмайди, чунки концентрацияси паст бўлганлиги туфайли, фаол модданинг самарадорлиги етарли даражада бўлмаслиги мумкин.
Крем фототоксик таьсирга эга эмас ва фотосенсибилизация чақирмайди.
Ҳомиладорлик ва лактация
Эҳтиёткорлик мақсадида ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида Экзодерилни қўллашдан сақланиш керак.
Дори воситасини автотранспортни ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилишининг ўзига хослиги
Ҳозирги вақтгача таъсири хақида хабарлар тушмаган.
Экзодерил фақат тери ёки тирноқларда сиртга қўллаш учун мўлжалланган.
Бу дорини фақат шифокор ёки фармацевт буюрганидек қўлланг.
Дозалаш
Терининг замбуруғли инфекцияларини даволаш учун суткада бир марта, тирноқларнинг инфекцияларини даволаш учун эса - суткада икки марта қўлланг.
Шикастланган тери ва унга туташ сохаларни қуритинг, сўнгра енгил уқалаб, кремни сингдиринг.
Кўзга ёки шиллиқ қаватларга тушишидан сақланинг.
Болалар ва ўсмирлар: болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда нафтифиннинг хавфсизлиги ва самарадорлиги исботланмаган (қўллаш тажрибаси етарли эмас).
Буйрак ёки жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар: дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди.
Кекса пациентлар: дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди.
Қўллаш давомийлиги
Даволаш давомийлиги: дерматомикозларда - 2-4 ҳафта (зарурат туғилганида - 8 ҳафтагача), кандидозларда - 4 ҳафта, тирноқларнинг инфекцияларида - 6 ойгача давом этади.
Инфекцияни қайталанишини олдини олиш учун, клиник тузалишдан кейин даволашни яна камида икки ҳафта давом эттиринг.
Иложи борича тезроқ тузалиш ва такрорий юқишини олдини олиш учун қуйидаги қоидага амал қилинг:
Тезда соғайиш ва касалликни қайта юқишини олдини олиш учун қуйидаги қоидаларга риоя қилинг:
- касал терига тегиб турадиган кийим ва чойшабларни ҳар куни алмаштиринг;
- ҳаво ўтказмайдиган қаттиқ, зич кийим ва пойабзалдан (масалан, синтетик газламалардан пайпоқлар, тор туфлилар) фойдаланманг. Ювгандан сўнг, касал терини яхшилаб қуритинг. Идиш-товоқларни ювиш учун мўлжалланган латталар ва сочиқларни ҳар куни алмаштиринг;
- инфекцияни яна тарқалишини олдини олиш учун ва, айниқса, тарорий зарарланишдан сақланиш учун, ўз уйингизда, ваннахонада, мехмонхонада, бассейнда ялангоёқ юрманг;
- сауна ва ҳаммомга замбуруғлар туфайли юзага келган юқумли касалликдан соғайгандан кейин бориш мумкин.
Тоза, соғлом ва қуруқ тери - замбуруғли инфекциялардан энг яхши ҳимоядир.
Нафтифин сиртга қўлланганида дозани ўткир ошириб юборилиши ва ҳаёт учун хавфли асоратларни пайдо бўлиш эҳтимоли кам.
Тасодифан ичга қабул қилинган ҳолда шифокорга мурожаат қилинг. Мувофиқ симптоматик даволаш тавсия қилинади.
Агар Сизда бу препаратни ишлатиш бўйича қўшимча саволлар пайдо бўлса, Ўзингизни шифокорингизга мурожаат қилинг ёки фармацевтдан сўранг.
Айрим ҳолларда терини қуриш ҳисси, ачишиш ёки қизариш пайдо бўлиши мумкин.
Бошқа дори воситалари ёки алкогол билан ўзаро таъсири аниқланмаган.
15 г дан тубаларда; 1 туба тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
30 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.
Очилган туба 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда 28 кундан ортиқ сақланмасин.
3 йил.
Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Рецептсиз берилади.
Сандоз Гмбх, Биохемиштрассе 10, А-6250 Кундль, Австрия.
Naftifin: 10 mg/g
Ko`p so`raladigan savollar
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Ekzoderil tashqi foydalanish uchun krem 1% 15 g (naycha) ning to`liq analoglari:
Ekzoderil tashqi foydalanish uchun krem 1% 15 g (naycha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Avstriya.
Ekzoderil tashqi foydalanish uchun krem 1% 15 g (naycha) ning asosiy faol moddasi Naftifin hisoblanadi.
Ekzoderil tashqi foydalanish uchun krem 1% 15 g (naycha) ishlab chiqaruvchisi Merk hisoblanadi.