Facebook Pixel Code

Erbisol eritmasi D/in. 2 ml №10 (ampulalar)

dagi narxlar
dan 525000 so'm gacha 598500 so'm
Retsept bo'yicha
16 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Erbisol eritmasi D/in. 2 ml №10 (ampulalar)

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: хайвон эмбрионал тўқимасидан олинган, ногормонал келиб чиқишга эга бўлган табиий оқсил бўлмаган пастмолекуляр органик бирикмалар мажмуаси, олигопептидлар ва гликопептидлар (умумий 0,07-1,0 мг), нуклеотидлар, аминокислоталар сақлайди;

ёрдамчи моддалар: натрий хлоридининг 0,9% ли изотоник эритмаси.

Тиниқ ёки бироз опалесцияланувчи рангсиз ёки оч-сариқ, ўзига хос хидли суюқлик.

Инъекция учун эритма.

Иммуностимуляторлар. АТХ коди: L03AX.

Фармакодинамикаси. Препаратнинг фармакологик фаоллиги унда патологик ўзгаришларни қидириш ва бартараф қилишга жавобгар бўлган организмнинг табиий, эволюцион шаклланган назорат қилиш тизимини фаоллаштирувчи пастмолекуляр биологик фаол пептидларнинг сақланиши билан белгиланади. ЭРБИСОЛ шикастланган хужайралар ва тўқималарни тикланиши ва аномалларини йўқотилишини тезлаштиришга иммун тизимини фаоллаштиради. Препаратнинг асосий иммуномодулловчи таъсири, аввалам бор, шикастланган хужайраларнинг репарациясига ва аъзолар ва тўқималарнинг функционал фаоллигини тикланишига жавобгар макрофагал бўғинга таъсири орқали, шунингдек регенерацияга қобилиятли бўлмаган шикастланган хужайраларни ёки аномал хужайралар (мутант, ёмон сифатли, вирус-ташувчи хужайралар ва х.к) тўқималарни йўқотишга жавобгар NK-хужайралар (CD3-16+56+) ва Т-киллерлар (CD3+16+56+) орқали номоён бўлади. Шу вақтнинг ўзида ЭРБИСОЛ иммунотўғриловчи таъсирга эга ва иммун статусининг бузилишларида Т-лимфоцитларни, Тh1-хелперларни ва Т-киллерларни фаоллаштириб ва Тh2-хелперларни ва В-лимфоцитларни ингибиция қилиб, бу хавфли ўсма касалликларида хужайра ва гуморал иммунитет орасидаги мувозанатни тиклаш учун ва аутоиммун ва аллергик реакцияларни бостириш учун мухим. Организмнинг иммун тизимини холатига қараб препарат гуморал ва хужайра иммунитетининг айрим бошқа омилларининг фаоллигини хам тўғрилайди: а-, β- ва γ-интерферонлар, ўсма некрози омили, интерлейкин-2 (ИЛ-2) ва ИЛ-12, ИЛ-4 ва ИЛ-10 синтезини ингибиция қилади. ЭРБИСОЛ антибиотиклар, экзоген интерферонларнинг таъсирини потенциялайди ва шу билан бирга, уларнинг токсик ножўя таъсирини камайтиради.

ЭРБИСОЛ меъда ва ўн икки бармоқ ичак шиллиқ қаватининг шикастланишларини битишига ёрдам бериб, меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишларида репарация жараёнларини тезлаштиради. Препарат тўқималарнинг регенератив-репаратив потенциясини оширади, бу травматик, йирингли ва операциядан кейинги жарохатларни, турли этиологияли трофик яраларни битишига, синишларда суяк бўлакларини тезлашган консолидациясига, парадонтитларни самарали даволанишига олиб келади.

ЭРБИСОЛ турли этиологияли ўткир ва сурункали гепатитларни, токсик, дорили ва вирусли гепатитларни ҳам қўшиб, даволашда самарадор, уларда препарат жигарнинг регенерацияси жараёнларини фаоллаштиради. Вирусли гепатитларда ЭРБИСОЛ, бундан ташқари, вирус ташувчи-хужайраларни йўқотишга жавобгар цитотоксик Т-лимфоцитларни (CD8+) ва T-киллерларни (CD3+16+56+) фаоллаштиради, шунингдек а-, β- ва γ-интерферонлар синтезини, қонда уларнинг миқдори даражасини 4-6 марта ошириб, индукциялайди, бу вируснинг элиминациясини тезлашишига ёрдам беради. Шу вақтнинг ўзида, жигарнинг регенерация жараёнларини фаоллаштириб препарат, ўлган гепатоцитларни соғломлари билан алмашинишига ёрдам беради, бу ЭРБИСОЛ инфекцион касалликларнинг оғирлик даражасини пасайтирувчи препаратларга киритиш имкониятини беради. Препарат яллиғланишга қарши хусусиятларга эга, лекин сурункали яллиғланиш жараёнларини даволаш, 2-5 кун давомидаги зўрайиш босқичи орқали ўтиши мумкин. ЭРБИСОЛ гепатоцитлар фаолиятини яхшиланишига ёрдам беради, аниқ антиоксидантлик ва плазматик мембраналар даражасида мембраналарни барқарорлаштирувчи самаралар номоён қилади, жигарнинг шикастланишларида дистрофия, цитолиз ва холестаз, шунингдек атеросклероз ривожланишини олдини олади, билирубин ва трансаминазалар даражасини нормаллаштирилишига ёрдам беради. Бу астеновегетатив, диспептик ва оғриқ синдромини тезроқ йўқолишига олиб келади. Жигар фаолиятини фаоллаштириб, препарат ёт токсик агентлар ва унинг хаёт фаолиятини зарарли махсулотларини организмдан йўқотилишини тезлаштиришга ёрдам беради.

Ўпканинг сурункали обструктив касалликлари ва нафас етишмовчилигили бронхиал астмада ЭРБИСОЛ ни қўллаш, нейтрофил яллиғланиш кўринишларини пасайтиради, унинг хаддан зиёд фаоллашиши, ўпкаларнинг эластик коллаген асосининг деструкцияси хисобига бронхларнинг обструкциясини қайтмас компонентини шакиллантиради. Хужайра яллиғланишини камайиши ташқи нафас фаолиятини яхшиланишига ёрдам беради, бу тўқима гипоксияси даражасига, хужайраларнинг энергетик таъминланишига, уларнинг мембраналарини токсинлар ва иммунокомплекслар билан юкланишини камайишига таъсир қилади, эритроцитлар мембраналарини катехоламин-боғловчи фаолиятини кучайтиради, эритроцитар суспензияни нисбий қовушқоқлигини ва уларнинг агрегация қобилятини камайтиради, бу қонни суюлишига ва микроциркуляцияни яхшиланишига ёрдам беради. ЭРБИСОЛ нинг клиник таъсири касалликнинг хужайрали симптомларининг яққоллигини ахамиятли сусайишига, ташқи нафас фаолиятининг динамик кўрсатгичларини ижобий ўсишида, ингаляцион бронхолитикларни қўллаш сонини камайиши билан номоён бўлади.

Инсулинга қарам қандли диабетда ЭРБИСОЛ, Тh2-хелперлар ва В-лимфоцитлар фаоллигини ингибирлаб, аутоиммун жараёнларнинг жадаллигини камайтиради, макрофагларни фаоллаштириб эса, шикастланган бета-хужайраларнинг репарациясига ёрдам беради, бу инъекцион инсулинга суткалик эхтиёжни камайишига, шунингдек углеводлар ва липидлар алмашинувини барқарор компенсациясига, липидларнинг перикисли оксидланишини камайишига олиб келади. Бу жигар, миокард, юрак-томир тизимининг фаолиятини яхшиланишига ва клиник кўринишларини камайишига ёки бартараф қилинишига ёрдам беради. Мажмуавий даволашда ЭРБИСОЛ нейропатияни, диабетик макро- ва микроангиопатияларни даволашга ижобий таъсир кўрсатади, қон томирларда микроциркуляцияни яхшилайди, гангрена ривожланишини олдини олади. Бирламчи аниқланган қандли диабетда инсулиннинг суткалик дозасини ахамиятли камайишига, барқарор ва давомли ремиссияга ёрдам беради. Инсулинга қарам қандли диабети бўлган беморларда ЭРБИСОЛ метаболик синдром кўрсатгичларини тенглаштиради, миокарднинг қисқарувчанлик қобилиятини яхшилайди. ЭРБИСОЛ қандли диабетли беморларнинг хаётининг сифати даражасини яхшиланишига ёрдам беради.

Хавфли ўсма касалликларида ЭРБИСОЛ беморларнинг мувозанатдан чиққан иммун тизимини рағбатлантирмайди, Т-лимфоцитлар, Тh1-хелперлар ва Т-киллерларнинг фаоллантириши хисобига иммун статусини нормаллаштириб, унинг тўғриланишига ёрдам беради, Тh2-хелперлар ва В-лимфоцитларнинг фаоллигини ингибиция қилиб, бу специфик хужайра иммунитетини ва авваламбор Т-киллерларнинг фаоллашишига ёрдам беради. Препарат шунингдек макрофаглар ва носпецифик иммунитетнинг табиий киллерларини (NK-хужайралар) фаоллаштиради, а- ва γ-интерферонлар синтезини ва ўсма некрози омилини индукциялайди. Бу хавфли ўсмаларнинг ўсишини ҳам ва метастазланишини ҳам ингибирланишига олиб келади, хирургик аралашув билан ёки химио- ва радионурли даволаш билан мажмуада, уларни самарали йўқотилишига ёрдам беради. ЭРБИСОЛ хамрох препарат сифатида химио- ва радионурли даволашда икки йўналиш бўйича даволашнинг самарадорлигини ахамиятли оширади. Биринчидан, репарант сифатида, гепато- ва иммунопротектор соғлом хужайралар ва тўқималарни, шикастланган бўғинларини тиклаб, химик ва нурли шикастланишдан химоя қилади. Бу беморлар холатига ахамиятли салбий кейинги таъсирлар пайдо бўлиши хавфисиз, сочларнинг тўкилиб кетишини олдини олиб, вегетатив, диспептик ва оғриқ синдромларининг кўринишларини йўқотилиши ёки ахамиятли пасайиши билан кучли таъсир қилувчи химиопрепаратлар ва нурлантириш дозаларини ишлатишни жадалроқ тартибларни қўллаш имкониятини беради. Иккинчидан, иммунокорректор сифатида препарат иммун тизимининг ўсмага қарши фаолиятини тиклайди ва химио- ва радионурли даволашни шикастловчи таъсирига қарамасдан, даволашдан кейин беморларнинг иммун статусини соғлом одамларнинг параметрларигача нормаллашишига ёрдам беради. Бу стандарт химио- ва радионурли даволашдан фарқли равишда, даволаш вақтида хам, курслар орасидаги вақтда ҳам организмнинг ўсмага қарши химоя фаолиятини сафарбар қилиш, кейинчалик, уларнинг ролини ошиши ва беморлар хаёти сифатини яхшилаш, шунингдек химионурли даволашнинг айрим курсларини иммундаволаш ва ЭРБИСОЛ билан иммунтўғрилаш курслари билан алмаштириш имкониятини беради.

ЭРБИСОЛ қўллаган беморлар иштирокидаги клиник текширишларда, яқин муддатларда ўтказилиши керак бўлган химио- ва радионурли даволашнинг такрорий жадал курсларини миқдорини, шунингдек даволашнинг режали курслари орасидаги даврда янги метастатик тугунларнинг пайдо бўлишини тез-тезлигини пасайиши аниқланган.

ЭРБИСОЛ организмнинг ҳимоя ва мослашиши фаолиятларини оширувчи адаптоген хисобланади. Радиацион таъсирнинг ва экологик ифлосланишнинг кейинги таъсирларини мажмуавий даволашда тавсия этилади. Препарат радиопротекторли самара номоён қилади, бу унинг мембраналарни барқарорлаштирувчи ва антиоксидант хусусиятлари, хам хужайра ва хам генетик (ДНК-полимераза-В - генетик коднинг репарантини фаоллаштиради) даражаларда репарация жараёнларини фаоллашиши, ёт токсик агентларни самарали йўқотилиши учун жигар фаолиятини нормаллашиши билан боғлиқ.

ЭРБИСОЛ организмнинг ревизияси ва реставрациясини ўтказиш учун иммун тизимини фаоллаштиради, бу геронтологияда мухим ахамиятга эга, чунки хаёт фаолияти жараёнида аномал хужайраларнинг катта миқдори йиғилади, уларнинг кўпчилиги “мудроқ” холатида бўлади ва иммун тизими сусайганда фаоллашади. Фаолланган N- ва Т-киллерлар ревизия ўтказиш - аномал хужайраларни топиш ва йўқ қилиш, макрофаглар эса маълум даражада реставрация қилиш, яъни аъзолар ва тўқималарнинг фаолиятини регенерация қилиш, кекса одамларда улар бузилган бўлади, имкониятига эга бўлганда, ЭРБИСОЛ иммун тизимининг фаолиятини тикланишига ёрдам беради.

Иммуномодулловчи самара 5-7 кунда ривожлана бошлайди ва максимал қийматларга 20 -21 куни еришади, препаратни қўллаш тугаганидан кейин бу даража яна 8-10 кун сақланади. Репаратив таъсири даволашнинг 2-3 суткаларида ривожлана бошлайди, гепатопротекторлик самараси эса препаратнинг 2-3 инъекциясидан кейин номоён бўлади.

Препарат токсик эмас, кумулятив токсиклик, аллергенлик, тератогенлик, мутагенлик ва канцерогенлик хусусиятларни номоён қилмайди.

  • гастроэнтерология: турли этиологияли гепатитлар (вирусли, ножўя самараларни чақирувчи антибиотиклар, интерферонлар, химиопрепаратлар ва бошқа кучли таъсир қилувчи дори препаратларини қўллаш чақирган медикаментоз гепатитлар), реактив гепатитлар, стеатогепатозлар, жигар циррозлари,меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллиги, эрозив гастродуаденитлар, носпецифик ярали колит;
  • токсикология: ЭРБИСОЛ& жигарнинг дезинтоксикацион фаолиятини кучайтиради;
  • эндокринология: қандли диабет, аутоиммун тиреоидит;
  • терапия: ўпканинг носпецифик касалликлари (пневмония, сурункали бронхитлар), ўпка туберкулёзи, метаболик дистрофиялар, сурункали чарчоқлик синдроми, ангиопатиялар, микроциркуляцияни яхшилаш, томирлар тонусини ва қон билан тўлишини нормаллаштириш учун. ЭРБИСОЛ® радиацион таъсир ва экологик ифлосланиш оқибатларидан жабрланган шахсларни мажмуавий даволашда ишлатилади, препарат юқорида кўрсатилган патологиялар қўшилганида, организмнинг коимпенсатор ва химоя фаолиятларини ошириб, яққол мослаштирувчи-тўғриловчи хусусиятларга эга;
  • аллергология: аллергик ва аутоиммун касалликлар, бронхиал астма, атопик дерматит, атопик риноконъюнктивитни хам қўшиб;
  • стоматологияда: парадонтит;
  • хирургия ва травматология: травматик, операциядан кейинги ва йирингли-септик жарохатлар, синишлар (суяк синиқларининг консолидациясини тезлаштириш учун), турли этиологияли трофик яралар, диабетик ангиопатиялар, ётоқ яралар;
  • геронтология: жигар фаолияти, иммун, нерв ва юрак-томир тизимининг ёшга боғлиқ бўлган функционал етишмовчиликда. Жисмоний фаолликни ошириш ва астеник синдромни йўқотиш, потенцияни ошириш учун;
  • онкология: хирургик даволашда жарохатларни тез битиши ва метастазланишни олдини олиш учун. Химио- ва радионур даволашда ЭРБИСОЛ мажмуада гепато-, иммунопротектор ва репарант сифатида ҳамрох препарат каби, реабилитацион ва курслар орасидаги даврларда эса - иммунокорректор ва организмнинг ўсмага қарши химоясини фаоллаштириш учун репарант сифатида қўлланади.

Дозалаш ва даволаш курсини касалликнинг характери ва кечишига қараб шифокор шахсий белгилайди (монотерапия сифатида ёки мажмуавий даволаш таркибида).

ЭРБИСОЛ мушак ичига, вена ичига, артерия ичига, қорин бўшлиғи ичига ёки ўсма ичига ҳар куни катталарга 2-4 мл дан юборилади. Даволаш курси - 20-30 кун ва организмнинг хроноритмларини хисобга олиб, бир марталик юборишни кечқурин, уйқудан олдин, 21-24 соатда, овқатдан кейин 2-3 соат ўтгач, икки марта юбориш холида эса, қўшимча 6-9 соатларда овқатдан 1-2 соат олдин буюрилади. Ўртача курсли доза 40-100 мл ни ташкил қилади.

Реактив гепатитлар, аутоиммун , аллергик касалликларда хар куни мушак ичига 2 мл дан 20 кун давомида буюрилади.

Жарохатлар, парадонтитларда биринчи 10 кун мушак ичига 4 мл дан, зарурати бўлганда, кейинги 10 кун эса, 2 мл дан буюрилади. Ёйилган парадонтитларда қўшимча милкка инфильтрацион, аппликациялар ёки ЭРБИСОЛ ни аноддан (+) милкка юбориш буюрилади.

Ўпканинг сурункали обструктив касалликларида ва бронхиал астмада 1 даражали нафас етишмовчилигида ЭРБИСОЛ мушак ичига 2 мл дан суткада 1 марта 21-24 соатда биринчи 3 кун давомида, кейин 5 кун 2 мл дан суткада 2 марта 16-18 соатда ва 21-24 соатда, сўнгра эса 7 кун - 2 мл дан суткада 1 марта 21-24 соатда юборилади. Даволаш курсига хаммаси бўлиб 40 мл керак.

Ўпканинг сурункали обструктив касалликларида ва бронхиал астмада 11 даражали нафас етишмовчилигида препарат биринчи 3 кун давомида 2 мл дан суткада 1 марта 21 -24 соатда, кейинги 10 кунда эса 2 мл дан 2 марта: 16-18 соатда ва 21-24 соатда, сўнгра 7 кун давомида - 2 мл дан 21-24 соатда юборилади. Курс дозаси 60 мл ни ташкил қилади.

111 даражали нафас етишмовчилиги билан ташқи нафас фаолиятининг чуқур ва қайтмас ўзгаришлари билан бирга кечувчи ўпканинг сурункали обструктив касалликлари ва бронхиал астмаси, ўпка туберкулёзи бўлган беморларда даволаш курсига 80 мл дан кам бўлмаган ЭРБИСОЛ талаб қилинади. Бу гурух беморларга мушак ичига 2 мл дан суткада 2 марта буюрилади: 16-18 соат ва 21-24 соат. Таклиф қилинган даволаш усули даволашнинг асос тартибини тўлдиради.

Гепатитларда, стеатогепатозларда, меъда ва ўн икки бармоқ яра касаллигида, носпецифик ярали колитда, эрозив гастродуаденитларда, метаболик дистрофияларда, тўқималарнинг шикастланишларида, травмаларда, синишларда (суяк синиқларининг консолидациясини тезлаштириш учун), турли этиологияли трофик яраларда, ётоқ яраларда, шунингдек реабилитацион ва тикловчи даволашда жисмоний фаоллик, организмнинг мослаштирувчи-тўғрилоавчи ва химоя фаолиятларини ошириш учун, астеник синдромни, сурункали чарчоқлик синдромини бартараф қилиш учун, препарат мушак ичига 2 мл дан суткада 2 марта буюрилади: 6-9 соатда ва 21-24 соатда 20 кун давомида ёки биринчи 3 кун давомида 2 мл дан суткада 1 сарта 21-24 соатда, кейинги 10 кунда эса 2 мл дан икки марта юборилади: 6- 9 саоат ва 21-24 соат, сўнгра 7 кун давомида - 2 мл дан 21-24 соатда.

Қандли диабетда, жигар циррозида, аутоиммун тиреоидитда, бачадон лейомиомасида, хайз кўриш олди синдромида, тухумдонлар кистасида ЭРБИСОЛ мушак ичига буюрилади: 3 кун суткада 1 марта 2 мл дан 21-24 соатда, сўнгра 4 цикллар билан, уларнинг хар бири препаратни хар куни суткада икки марта юборишни ўз ичига олади: 6-9 ва 21-24 соатларда 5 кун давомида ва 2-кунли танаффус, унда препарат суткада бир марта 21-24 соатда юборилади. Курсли доза 30 кун давомида 100 мл ни ташкил қилади. Таклиф қилинган даволаш усули даволашнинг асос тартибини тўлдиради. Қандли диабетни даволашда 2-нчи курс бир ой ўтгач, кейинчалик эса, пациентнинг холатига қараб, 2-4 ой ва кўпроқ ўтгач такрорланади. Жигар циррозида 2-нчи ва 3-нчи курслар олдинги курс тугагандан кейин 2 ой ўтгач такрорланади.

Хавфли ўсма касалликларида хамрох препарат сифатида ва радионур даволашнинг реабилитациясида ЭРБИСОЛ мушак ичига хар куни буюрилади: радионур даволашдан 2 кун олдин ва 2 кун кейин, шунингдек уни ўтказишдаги дам олиш кунларида кунига 1 марта 2 мл дан 21-4 соатда, уни ўтказиш кунларида эса - кунига 2 марта 2 мл дан эрталаб 6-9 соатда ва кечқурин 21-24 соатда.

Химотерапияда ЭРБИСОЛ хар куни химиотерапия курсидан 3-6 кун олдиндан бошлаб мушак ичига хар куни, 2 мл дан кунига 1 марта 21-24 соатда буюрилади, курсгача 1-4 кунлари ва химиопрепарат юборилгандан кейин 3-5 кунлар давомида - кунига 2 марта мушак ичига 2 мл дан эрталаб 6-9 соатда ва кечқурин 21-4 соатда, шундан кейин кейинги 2-3 кунлари яна кунига 1 марта 2 мл дан кечқурин 21-24 соатда буюрилади. Химиопрепаратларни қабул қилиш кунлари 2 мл ЭРБИСОЛ препаратини эрталабки мушак ичига инъекцияси ўрнига, цитостатикни бевосита хар бир юбориш олдидан ва худди шу йўл билан, яъни вена ичига ёки артерия ичига, ёки ўсма ичига, ёки қорин бўшлиғи ичига, бўлиб-бўлиб 4 -2 мл ЭРБИСОЛ юбориш мақсадга мувофиқдир (химиопрепаратларнинг юбориш тартиби ва дозасига қараб), 17 соатда эса қўшимча 2 мл ЭРБИСОЛ препарати мушак ичига юборилади. Масалан, химиопрепарат вена ичига томчилаб инфузиясида химиоперепаратнинг хар 200 мл эритмасини инфузияси олдидан 2 мл ЭРБИСОЛ вена ичига юборилади. Химиопрепарат артерия ичига юборилганда ЭРБИСОЛ® препарати худди шу усулда артерия ичига юборилади. Регионар химиотерпияда 4 мл ЭРБИСОЛ артерия ичига ёки ўсма ичига химиопрепарат эритмасини худди шундай усулда юбориш олдидан юборилади. 2 мл ЭРБИСОЛ препаратини қўшимчм мушак ичига юбориш химиопрепаратларнинг ахамиятли дозалари юборилгандан 2-3 кун кейин 17 соатда буюрилади.

Пациентнинг гормонал статусига таъсир қилувчи препаратларни ишлатиш билан химиотерапия ўтказилганда ЭРБИСОЛ.

Беморларнинг соғлом тўқималарига химиопрепаратларнинг ножўя таъсирларини олдини олиш масадида, улар билан бирга қабул қилиш учун керак бўлган ЭРБИСОЛ препаратининг миқдорини хисоблаб, химиопрепаратларнинг юборилаётган дозасига қараб ўтказилади: 2 мл ЭРБИСОЛ препаратини 25-30 мг доксорубицинни ёки 25-30 мг платини препаратларини, ёки 0,5-0,75 мг циклофосфанни, ёки 1,0 г 5-фторурацилни, ёки эквивалент токсик таъсирга эга бўлган бошқа химиопрепаратларни хар бир юбориш олдидан юбориш маъқулроқ.

Қўшимча маълумотномада ЭРБИСОЛ ни химиотерапия курслари билан бирга қўллаш тартибининг бир неча мисоллари келтирилади.

Агарда беморга химионур даволаш олдидан хирургик аралашув ўтказилган бўлса, унда ЭРБИСОЛ мушак ичига 2 мл дан кечқурин химионур даволаш курсини бошлашда 7-10 кун давомида, операциядан кейинги 1-3 кундан бошлаб буюрилади. Буни шунингдек жигарнинг йўлдош касалликлари ва/ёки анамнездаги ўтказилган гепатити бўлган беморларда ўтиказиш ҳам мақсадга мувофиқдир.

Беморларнинг жисмоний холатини яхшилаш учун химиотерапия курси ўтказилгандан кейин 3-5 хафта ўтгач, ЭРБИСОЛ ни қўллаш билан иммунотерапия курсини ўтказиш мумкин. Биринчи 3 кун мушак ичига 2 мл ЭРБИСОЛ суткада 1 марта кечқурин 21-24 соатда, кейинги 10 кунда эса суткада икки марта буюрилади: эрталаб 6-9 соатда ва кечқурин 21-24 соатда, сўнгра 7 кун давомида - 2 мл дан кечқурин 2-24 соатда ёки 2 мл дан суткада икки марта: 6-9 соатда ва 21-4 соатда 20 кун давомида буюрилади.

ЭРБИСОЛ беморлар томонидан яхши ўзлаштирилади. Препарат қўлланганида даволашнинг биринчи 2-5 кунларида сурункали яллиғланиш жараёнини зўрайиши мумкин, бу кўпчилак холларда даволаш жараёнининг бочқичи хисобланади; тошмалар, қичишишни хам қўшиб аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Шахсий ўзлаштираолмаслик.

ЭРБИСОЛ антибактериал воситалар ва интерферонларнинг таъсирини потенциялайди. ЭРБИСОЛ рецепторларнинг сезувчанлигини оширади, шунинг учун у билан бирга гормонал препаратлар, биостимуляторлар, шунингдек биоингибиторлар (транквилизаторлар, уйқу, тинчлантирувчи, психотроп воситалар, антидепрессантлар ва х.к.) қўлланганда, уларнинг дозасини, зарурати бўлган холда дозани пасайтириб, назорат қилиш керак.

Холецистит: Билиар тизимининг фаолиятини нормаллаштирувчи давошлаш билан уйғунлашади.

Гипертония: ЭРБИСОЛ 2 мл дан кунига 1 марта кечқурин, зўрайганда - 2 мл дан 2 кунда бир марта буюрилади.

МИЙ нинг яра касаллиги: Эрадикацион антихеликобактерли даволаш билан уйғунлашади.

Меъданинг юқори кислоталигида антисекретантларни қўллаш керак (Н2-гистамин рецепторларининг ва протон насосларининг блокаторлари), антацид препаратлар.

Қандли диабет: Препаратни қўллашни 2-нчи курсидан бошлаб, қонда қанднинг даражасини назорат қилиш керак. Уни турғун пасайиши холида қандни пасайтирувчи препаратларнинг дозасини бироз пасайтириш мумкин. Аутоиммун агрессия мавжулгигида, бошида, уни тўхтатиш мақсадида, асосий курсга қўшимча ЭРБИСОЛ 2 мл дан кунига 1 марта 21-24 соатда 5-7 кун давомида буюрилади.

Артериал босим ошганда, шунингдек патологик жараённинг зўрайиш босқичида препаратнинг дозасини камайтириб, эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Хомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Хомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Автотранспортни бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобиляти

ЭРБИСОЛ автотранспортни бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Махсус даволашни талаб қилмайдиган қисқа муддатли юқори қўзғалувчанлик бўлиши мумкин.

Йўналтирилган иммуномодулловчи таъсирини масарали амалга оширишиши учун ЭРБИСОЛ ни қуйдагилар билан бирга қўллаш мумкин эмас:

  • алкогол билан (макрофагларнингрепаратив таъсирини нейтраллайди):
  • гуморал иммунитетни рағбатлантириши мумкин бўлган иммуномодуляторлар билан, бу Т-киллерларнинг таъсирига тўсқинлик қилади.

1 мл ёки 2 мл дан 10 ампула.

4-12 °С хароратда сақлансин.

5 йил. Сақлашда опалесценция пайдо бўлишига йўл қўйилади.

Рецепт бўйича.

“ЭРБИС” МЧЖ ва “Лаборатория ЭРБИС”. ХК Украина, 02002, Киев ш., Р. Окипной кўч., 10.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
10
Ovoz balandligi:
2 ml
Qo'llash tartibi:
Barcha turdagi in`ektsiya
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Birlashtirilgan
Birlamchi qadoqlash:
ampula
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Ukraina
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Erbisol eritmasi D/in. 2 ml №10 (ampulalar) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Erbisol eritmasi D/in. 2 ml №10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Ukraina.

Erbisol eritmasi D/in. 2 ml №10 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Hayvon embrion to'qimasidan past molekulyar birikmalar hisoblanadi.