Ergokalsiferol-lik moyli eritmasi 0,125%, 10 ml (shisha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 14400 so'm)
Uchun ko‘rsatma Ergokalsiferol-lik moyli eritmasi 0,125%, 10 ml (shisha)
1 мл препарат сақлайди:
фаол модда: эргокальциферол- 1,25 мг, бу 50000 ХБ мувофиқ келади;
ёрдамчи модда: тозаланган дезодорация қилинган кунгабоқар мойи.
Оч-сариқдан тўқ-сариқ ранглигача бўлган, ачиган ҳидсиз тиниқ мойли суюқлик.
Мойли эритма.
Витаминлар. АТХ коди: A11CC01.
Эргокальциферол (D2 витамини) организмда фосфор ва кальций алмашинувини бошқаради, ичакнинг шиллиқ қаватининг ўтказувчанлигини ошириш ва суяк тўқимасида адекват тўпланиши хисобига, уларни ичакдан сўрилишига ёрдам беради. Организмга кальций ва фосфор бирикмалари бир вақтда тушганида Эргокальциферолнинг таъсири кучаяди.
Препаратнинг специфик самараси айниқса рахитда намоён бўлади (рахитга қарши витамин).
Фармакокинетикаси
Оғиз орқали қабул қилинган D2 витамини ингичка ичакдан қонга сўрилади, унинг проксимал бўлимида - айниқса яхши сўрилади. Қон билан витамин жигар ҳужайраларига тушади, 25-гидроксилаза иштирокида унинг транспорт шаклини ҳосил бўлиши билан гидроксилланади, ва қон орқали буйраклар митохондрияларига етказилади. Буйракларда 1α-гидроксилаза ёрдамида унинг кейинги гидроксилланиши юз беради, натижада витаминнинг гормонал шакли хосил бўлади. D2 витаминининг айнан шу шакли қон билан тўқима-нишонларга, масалан, Са2+ сўрилишини фаоллаштирувчи ичакнинг шиллиқ қаватига ташилади.
D гиповитаминозини, рахитни даволаш ва олдини олиш учун, шунингдек кальцийнинг алмашинувини бузилиши билан боғлиқ бўлган суяк касалликларида (остеопорознинг турли шакллари, остеомаляция), қалқонсимон бези олди безларининг фаолиятини бузилишларида (тетания), тери ва суякларнинг туберкулезида, псориазда, тери ва шиллиқ қаватларининг тизимли қизил югирик касаллигида қўлланади.
Эргокальциферолни ичга овқат вақтида қабул қилиш керак. 1 мл препарат 50000 ХБ сақлайди. Препарат томчилар кўринишида қўлланади, кўз пипеткасидаги 1 томчиси тахминан 1400 ХБ сақлайди.
Рахитни даволаш учун унинг оғирлик даражаси ва клиник кечишини характерини ҳисоби билан эргокальциферол (D2 витамини) суткада 1400-5600 ХБ дан 30-45 кун давомида буюрилади. Кўрсатилган муддатларда даволаш самарасига эришилгандан кейин D витаминини суткада 500ХБ* дозада бола 3 ёшгача тўлгунча олдини олиш учун буюрилади. Ёз ойларида препаратни қабул қилишда танаффус қилинади.
Рахитни олдини олиш учун (янги туғилган ва эмизикли болаларда) Эргокальциферол ҳомиладор ва эмизаётган оналарга буюрилади. Ҳомиладорликнинг 30-32 ҳафтасидан бошлаб препаратнинг суткада 1400 ХБ дозада 6-8 ҳафта давомида қабул қилиш керак. Эмизаётган оналар Эргокальциферолни 500-1000 ХБ* суткалик дозада эмизишни биринчи кунидан то Эргокальциферол болага буюриш бошлангунча қабул қилишлари керак.
Олдини олиш мақсадида муддатида туғилган болаларга ҳаётининг учинчи ҳафтасидан бошлаб буюрилади. Чала туғилган ва сунъий боқилаётган болалар, эгизаклар, экологик (шу жумладан ва маиший) ноқулай шароитда бўлган болаларга препарат ҳаётининг иккинчи ҳафтасидан буюрилади.
Рахитни олдини олиш учун Эргокальциферол турли усуллар билан буюрилиши мумкин:
- физиологик усул - ҳар куни муддатида туғилган болаларга 3 йил давомида, 3 ёз ойлари бундан мустасно, Эргокальциферол суткада 500 ХБ* дан буюрилади (йилига курсли дозаси - 18000ХБ);
- курсли усул - Эргокальциферолни болага хар куни 1400 ХБ дан 30 кун давомида ҳаётининг 2-6-10 ойларида , кейинчалик 3 ёшгача йилига 2-3 курс 3 ойлик интервал билан буюрилади (йилига курсли дозаси - 180000ХБ).
Чала туғилган болаларда D2 витаминининг суткалик олдини олувчи дозаси 1000ХБ* гача оширилиши мумкин, у хаётининг биринчи ярим йиллиги давомида буюрилади. Кейинчалик - суткада 1400-2800 ХБ дан йилига 2-3 марта бир ой давомида, курслар орасидаги 3-4 ойлик интервал билан.
Қиш узоқ давом этувчи ўлкаларда олдини олиш боланинг ёши 3-5 ёшга етгунча амалга оширилади. Препарат билан даволаш сийдикда Са2+ даражасини назорати остида ўтказилади.
Рахитсимон касалликларда, организмда кальцийнинг алмашинувини бузилиши билан боғлиқ бўлган суяк тўқимасининг патологик жараёнларида, туберкулезнинг баъзи шаклларида, псориазда препарат ушбу касалликларни мажмуавий даволаш схемаларига мувофиқ буюрилади.
Катталардаги тери туберкулёзли югирикни даволаш учун суткалик доза - 100000 ХБ. Бу касалликда 16 ёшгача бўлган болаларда ёшига қараб Эргокальциферол овқатдан кейин 25000 дан 75000 ХБ гача суткалик дозада буюрилади (суткалик дозасини 2 қабулда қабул қилинади). Даволаш курси - 5-6 ой.
*- бундай дозалаш имкони бўлганда.
Юқори дозаларда узоқ вақт қўлланганида қуйидаги ножўя таъсирлари бўлиши мумкин:
- иммун тизими томонидан: юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан, тошмалар, эшакеми, қичима;
- марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, вертиго, уйқуни бузилиши, таъсирчанлик, депрессиялар;
- метаболик бузилишлар: гиперфосфатемия, сийдикда кальцийнинг даражасини ошиши (ички аъзоларнинг кальцинози бўлиши мумкин);
- овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: анорексия, иштаҳани йўқолиши, диарея, кўнгил айниши, қусиш;
- суяк-мушак тизими томонидан: суякларда оғриқ;
- сийдик чиқариш тизими томонидан: протеинурия, цилиндрурия, лейкоцитурия;
- умумий бузилишлар: умумий ҳолсизлик, иситма.
Таърифланган самаралар пайдо бўлганда препаратни бекор қилинади ва организмга кальцийни юборилиши, шу жумладан овқат билан тушиши максимал чекланади.
- препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
- D гипервитаминози;
- ўпка туберкулёзининг фаол шакли;
- меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги;
- жигар ва буйракларнинг ўткир ва сурункали касалликлари;
- декомпенсация босқичидаги юрак ва томирларнинг органик касалликлари;
- қонда ва сийдикда кальций ва фосфорни даражасини ортиши;
- саркоидоз;
- сийдик тош касаллиги.
D2 витаминининг заҳарлиги кальций тузлари билан бир вақтда қўлланганида ошади. Йод препаратлари билан бирга буюрилганида витаминнинг оксидланиши юз беради. Антибиотиклар (тетрациклин, неомицин) билан бир вақтда қўлланганида эргокальциферолнинг сўрилишини бузилиши кузатилади. Препаратни минерал кислоталар билан бирга қўшиш уни бузилишига ва фаолсизланишига олиб келади.
Са2+ сақловчи дори воситалари, тиазидли диуретиклар гиперкальциемияни ривожланиш хавфини оширади, у препаратни чиқарилишини секинлашишига ва уни организмда тўпланишига олиб келувчи юрак гликозидларига толерантликни пасайишини чақиради.
Барбитуратлар (шу жумладан, фенобарбитал), фенитоин ва примидон таъсирида эргокальциферолга эҳтиёж аҳамиятли ошиши мумкин, бу остеомаляция ёки рахитнинг оғирлик даражасини (микросомал ферментларнинг индукциясини оқибатида эргокальциферолни нофаол метаболитларга метаболизмини тезлашиши билан боғлиқ бўлган) кучайиши билан намоён бўлади.
Бир вақтда Al3+ ва Mg2+ сақловчи антацидларни қўллаш фонида узоқ вақтли даволаш, уларнинг қондаги концентрациясини ва интоксикация пайдо бўлиш хавфини оширади (айниқса, сурункали буйрак етишмовчилиги борлигида). Кальцитонин, этидрон ва памидрон кислоталарининг ҳосилалари, пликамицин, галлий нитрати ва глюкокортикостероидлар самарасини пасайтиради. Холестирамин, колестипол ва минерал мойлар ёғда эрувчи витаминларнинг меъда-ичак йўлларида сўрилишини пасайтиради ва уларнинг дозасини оширишни талаб қилади.
Рифампицин, изониазид, тутқаноққа қарши препаратлар, холестирамин эргокальциферолнинг самарадорлигиини пасайтиради.
Кетоназол, цитохром Р 450 ингибиторлари билан эҳтиёткорлик билан қўллансин.
Фосфор сақловчи препаратларни сўрилиш ва гиперфосфатемияни пайдо бўлиш хавфини оширади.
D витаминининг (айниқса, кальцифедиол билан) бошқа аналоглари билан бир вақтда қўллаш гипервитаминозни ривожланиш хавфини оширади (тавсия қилинмайди).
D2 витамини препаратлари уларни фаолсизлантирувчи ёруғлик ва ҳавонинг таъсирини истисно қилувчи шароитларда сақланади: кислород D2 витаминини оксидлайди, ёруғлик эса уни захарли токсистеринга айлантиради. D2 витамини кумулятив ҳусусиятларга эгалигини хисобга олиш зарур. Узоқ вақт қўлланганида қонда ва сийдикда Са2+ концентрациясини аниқлаш керак. D2 витаминининг жуда юқори дозалари узоқ вақт қўлланганида ёки зарб дозалари сурункали D2 гипервитаминозининг сабаби бўлиши мумкин.
Эргокальциферол чақирган гипервитаминозда юрак гликозидларининг таъсири кучайиши ва гиперкальциемия (юрак гликозидининг дозасини тўғрилаш мақсадга мувофиқ) ривожланиши билан боғлиқ аритмиялар пайдо бўлишининг хавфи ошиши мумкин.
Гипотиреозли беморларга узоқ вақт давомида, кекса ёшли шахсларга эхтиёткорлик билан буюрилади, чунки ўпкалар, буйраклар ва томирларда кальцийнинг тўпланишини кучайтириб, атеросклерозни ривожланиши ва кўринишларини кучайишига олиб келиши мумкин.
Кексалик ёшида D2 витаминига эхтиёж, D2 витаминининг сўрилишини камайиши, терининг D3 провитаминини синтез қилиш қобилиятини пасайиши, инсоляция вақтини камайиши, буйрак етишмовчилигини пайдо бўлиш тез-тезлигини кўпайиши оқибатида ошиши мумкин.
Катта дозаларда қўлланганида организмга заҳарли таъсирини камайтириш учун бир вақтда А витаминини (10000-15000 ХБ суткада), аскорбин кислотасини ва В гуруҳи витаминларни қўллаш керак. D2 витаминини қабул қилишни кварц лампаси билан нурлантириш билан бирга қўшмаслик керак.
Кальций препаратлари D витаминининг дозалари билан бир юқори вақтда қўлланмасин. Даволаш жараёнида қонда ва сийдикда кальций ва фосфорнинг даражасини назорат қилиш тавсия қилинади.
Қандли диабетли ва иммобилизацияли пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Препаратни шифокорнинг кузатуви остида қабул қилиш керак. Маълум эхтиёжни шахсий таъминлашда бу витаминнинг мумкин бўлган барча манбаларини ҳисобга олиш керак.
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши
Эргокальциферолни ҳомиладорликнинг 30-32 ҳафтасидан қўллаш мумкин. 35 ёшдан кейин ҳомиладорларга эргокальциферолни буюрганда эҳтиёткорлик керак. Онасидаги гиперкальциемия (ҳомиладорлик даврида D2 витаминини узоқ муддат қабул қилиш билан боғлиқ бўлган) ҳомилада D2 витаминига сезувчанликнинг ошишини, қалқонсимон бези олди безининг фаолиятини сусайишини, специфик эльфсимон ташқи кўриниш синдромини, ақлий ривожланишнинг кечикишини, аортал стенозни чақириши мумкин. Препарат ҳомиладорларда қўлланганида D2 витаминининг дозаси ошириб юборилганида гиперкальциемия бўлиши мумкин, у ҳомиланинг қалконсимон бези олди безининг фаолиятини пасайишига олиб келиши мумкин. Ҳомиладорлик даврида доза ошириб юборилган ҳолда препаратнинг тератоген таъсирининг кўринишлари пайдо бўлиши мумкинлиги туфайли D2 витаминини юқори дозаларда (суткада 2000 ХБ дан кўп) қўллаш мумкин эмас.
D2 витаминини эмизиш даврида эҳтиёткорлик билан буюриш керак, чунки она препаратни юқори дозада қабул қилганида, болада дозани ошириб юборилиш белгиларини чақириши мумкин.
Болалар
D2 витаминига боланинг суткалик эҳтиёжини аниқлаш ва уни қўллашни шифокор шахсий белгилайди, ва ҳар сафар вақти-вақти билан ўтказиладиган текширишлар вақтида тузатилади, айниқса ҳаётининг биринчи ойларида.
D2 витаминига янги туғилган чақалоқларнинг сезувчанлиги турлича бўлиши мумкин, улардан баъзилари хатто жуда паст дозаларга ҳам сезувчан бўлишлари мумкин. D2 витамини чала туғилган болаларга буюрилганида, бир вақтда фосфатларни юбориш мақсадга мувофиқдир.
Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти
Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда, нерв тизими томонидан нохуш реакцияларнинг ривожланишини ҳисобга олиб, алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия этилади.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.
D2 гипервитаминозининг симптомлари:
Эрта (гиперкальциемияга боғлиқ бўлган) - қабзият ёки диарея, оғиз бўшлиғи шиллиқ пардасининг қуруқлиги, бош оғриғи, чанқоқлик, поллакиурия, никтурия, полиурия, анорексия, оғизда металл таъми, кўнгил айниши, қусиш, юқори чарчоқлик, астения, гиперкальциемия, гиперкальциурия;
Кечки - суякларда оғриқ, сийдикни хиралашиши (сийдикда гиалин цилиндрларни пайдо бўлиши, протеинурия, лейкоцитурия), артериал босимни ошиши, қичиш, кўзларни фотосезувчанлиги, конъюнктиванинг гиперемияси, аритмия, уйқучанлик, миалгия, кўнгил айниши, қусиш, панкреатит, гастралгия, тана вазнини пасайиши, жуда кам - кайфиятни ва рухиятни ўзгариши (хатто психоз ривожланишигача).
D2 витамини билан сурункали захарланиш белгилари (катталар учун суткада 20000-60000 ХБ, болаларга - суткада 2000-4000 ХБ бир неча ҳафта ёки ойлар давомида қабул қилинганида): юмшоқ тўқималар, буйраклар, ўпкалар, қон томирларининг кальцинози, артериал гипертензия, хатто ўлим билан якунланувчи буйрак ва юрак-томир етишмовчилиги (бу самаралар кўпинча гиперкальциемияга гиперфосфатемия қўшилганида пайдо бўлади), болаларда ўсишини бузилиши (суткада 1800 ХБ тутиб турувчи дозада узоқ вақт қабул қилганда).
Даволаш: препаратни бекор қилиш, D2 витаминини организмга овқат билан тушишини максимал чеклаш, қусишни чақириш ёки меъдани фаоллаштирилган кўмир суспензияси билан ювиш, тузли сурги воситаларини буюриш, сув-электролит мувозанатини тузатишни ўтказиш. Гиперкальциемияда эдетатларни буюрилади. Гемо- ва перитонеал диализ самарали. Препаратнинг катта дозаларини заҳарли таъсири А витамини бир вақтда қўлланганида сусаяди.
Ичга қабул қилиш учун 0,125% ли мойли эритма. 5 мл, 10 мл ёки 25 млдан флаконларда.
Ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 10 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
«LEKINTERKAPS» МЧЖ,
Тошкент вил., Зангиота тумани, Қизғалдоқ ҚФЙ, Беруний кўчаси 1 уй,
тел.: (99895) 170 99 48.
Ergokalsiferol: 1.25 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Ergokalsiferol-lik moyli eritmasi 0,125%, 10 ml (shisha) ning to`liq analoglari:
Ergokalsiferol-lik moyli eritmasi 0,125%, 10 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Ergokalsiferol-lik moyli eritmasi 0,125%, 10 ml (shisha) ning asosiy faol moddasi Ergokalsiferol hisoblanadi.
Ergokalsiferol-lik moyli eritmasi 0,125%, 10 ml (shisha) ishlab chiqaruvchisi Lekinterkaps hisoblanadi.