Facebook Pixel Code

Erinit (Erinitum) Tatximfarmpreparati tabletkalari 10 mg №50 (5 blister x 10 tabletka

dagi narxlar
dan 16000 so'm gacha 25000 so'm
Retsept bo'yicha
113 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Erinit (Erinitum) Tatximfarmpreparati tabletkalari 10 mg №50 (5 blister x 10 tabletka

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: 10 мг пентаэритритил тетранитрати.

Ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, декстроза, тальк, стеарин кислотаси, сахароза (қанд).

Оқ рангли, бироз мармар тусли, икки томонлама қавариқ ёки ясси цилиндрик шаклли таблеткалар.

Таблеткалар.

Вазодилатацияловчи восита - нитрат. АТХ коди: C01DA05.

Веноз томирлар вазодилататори, антиангинал самарага эга. Қон томирлари деворида эндотелиал релаксацияловчи омил ҳисобланувчи азот оксидини ҳосил бўлишини рағбатлантиради. Юракка олд юкламани (периферик веналарни кенгайиши ва юракнинг ўнг бўлмачасига қон оқиб келишини камайиши ҳисобига) ва кейинги юкламани (томирларнинг умумий периферик қаршилигини камайиши ҳисобига) камайтиради; миокардни кислородга бўлган эҳтиёжини камайтиради.

Майда эндокардиал томирлар бўйлаб қон оқимини тиклайди, эпикардиал коронар артерияларда қон айланишини яхшилайди, юрак ишемик касаллиги (ЮИК), стенокардияси бўлган беморларда жисмоний юкламага толерантликни оширади.

Юрак етишмовчилигида олд юкламани камайтириши ҳисобига миокардга бўлган юкламани камайтиради. “Кичик” қон айланиш доирасида босимни камайтиради.

Нитроглицеринга нисбатан секинроқ, лекин давомлироқ (10 соатгача) таъсир кўрсатади. Ичга қабул қилинганда - 30-45 минутдан (сублингвал юборилганда - 15-20 минут) кейин самараси бошланади, давомийлиги 4-5 соатни ташкил қилади.

Стенокардия ҳуружларини олдини олишда қўлланади.

Ичга, (овқатдан 1 соат олдин) 10-20 мг дан суткада 3-4 марта, зарурати бўлганида - суткада 4 марта 40 мг гача, суткада 2 марта 80 мг гача буюришга йўл қўйилади.

Стенокардиянинг тунги ҳуружларини олдини олиш учун уйқудан олдин 20 мг дан буюрилади.

Даволаш курси одатда 2-4 хафта давом этади. Такрорий курслар - шифокор кўрсатмаси бўйича амалга оширилади.

Аллергик реакциялар, бош оғриғи, қулоқда шовқин, бош айланиши, кўнгил айниши, ҳолсизлик, тахикардия, юқори чарчоқлик, хавотирлик, кўп терлаш, артериал босимни (АБ) пасайиши, ортостатик гипотензия; баъзида ичак фаолиятини бузилиши (диарея) кузатилади.

Препаратга ва бошқа органик нитратларга юқори сезувчанлик, яққол артериал гипотензия, коллапс, шок, ортостатик гипотензия билан кечувчи ўткир миокард инфаркти, геморрагик инсульт, бош мия жароҳати, бош мияда қон айланишини бузилиши (айниқса геморрагик инсульт), ёпиқ бурчакли глаукома, ҳомиладорлик, лактация даври, фосфодиэстераза ингибиторлари билан бир вақтда қабул қилиш, 18 ёшгача бўлган болаларда (самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган) қўллаш мумкин эмас.

Бошқа дори воситалари билан бир вақтда қабул қилишда шифокор билан маслаҳатлашинг.

Дигидроэрготамин таъсири остида Эринитнинг антиангинал самараси камайиши мумкин. Бу дори воситаларини бирга қўллаш рационал ҳисобланмайди. Пропранолол билан бирга қўллаш рационал ҳисобланади, чунки Эринитнинг антиангинал таъсири кучаяди. Этанол Эринитнинг таъсирини кучайтиради.

Самарасини секин юзага келиши сабабли стенокардиянинг ҳуружини бартараф қилиш учун яроқсиздир.

Даволаш жараёнида этанолни истеъмол қилишдан сақланиш керак.

Узоқ муддатли қўллашда терапевтик самараси камайиши мумкин (толерантликни ривожланиши эҳтимоли).

Препаратни суткада 1 марта антиангинал воситалар билан бирга қўллашда толерантликни ривожланиши хавфи камроқ.

Препаратни яроқлилик муддати ўтгач қўллаш мумкин эмас ва болалар олаолмайдиган жойда сақлаш керак.

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши ҳақида маълумотлар йўқ.

Таблеткалар 10 мг дан.

10 таблеткадан контур уяли ўрамда. 5 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда.

3 йил.

Рецепт бўича.

«Татхимфармпрепараты» ОАЖ,

420091, Россия, Казань ш., Беломорская кўч., 260.

(843) тел. 571-85-58; факс: 571-85-38

E-mail: marketing@tatpharm.ru

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Erinit: 10 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Eriydigan tabletkalar
Paketdagi miqdor:
50
Og'irligi:
10 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Rossiya

Ko`p so`raladigan savollar

Erinit (Erinitum) Tatximfarmpreparati tabletkalari 10 mg №50 (5 blister x 10 tabletka narxi 3200 so'm - 10 шт.

Erinit (Erinitum) Tatximfarmpreparati tabletkalari 10 mg №50 (5 blister x 10 tabletka ning to`liq analoglari:

Erinit (Erinitum) Tatximfarmpreparati tabletkalari 10 mg №50 (5 blister x 10 tabletka ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.

Erinit (Erinitum) Tatximfarmpreparati tabletkalari 10 mg №50 (5 blister x 10 tabletka ning asosiy faol moddasi Erinit hisoblanadi.

Erinit (Erinitum) Tatximfarmpreparati tabletkalari 10 mg №50 (5 blister x 10 tabletka ishlab chiqaruvchisi Tathimfarmpreparati hisoblanadi.