Eutiroks tabletkalari 50 mkg №100 (4 blister x 25 tabletka)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 23500 so'm)
Levotiroksin natriy: 0.05 mg/tabletkalar
Uchun ko‘rsatma Eutiroks tabletkalari 50 mkg №100 (4 blister x 25 tabletka)
Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: натрий левотироксини 50 мкг, 100 мкг;
ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали 25,00 мг; желатин 5,00 мг; натрий кроскармеллозаси 3,50 мг; магний стеарати 0,50 мг; лактоза моногидрати 65,925 мг/65,90 мг.
Икки томонлама ясси, фаскали, оқ рангли, думалоқ таблеткалар.
Ҳар иккала томонида бўлиш учун рискаси, таблетканинг бир томонида «ЕМ+дозировка» гравировкаси бўлган таблеткалар.
Таблеткалар.
Калқонсимон без гормонлари ва уларнинг аналоглари. АТХ коди: H03AA01.
Фармакодинамикаси
Левотироксин Эутирокс препаратида сақланадиган тироксиннинг чапга айланувчи синтетик изомери бўлиб, қалқонсимон безда секреция қилинадиган гормон самараларига ўхшаш таъсир кўрсатади. Левотироксин периферик аъзоларда эндоген гормон сифатида Т3 га (трийодтиронинга) айланади ва Т3-рецепторларига таъсир кўрсатади. Инсон организми эндоген ва экзоген левотироксин орасидаги фарқни аниқлай олмайди.
Фармакокинетикаси
Ичга қабул қилинганидан кейин левотироксин ингичка ичакнинг юқори бўлимларида деярли тўлиқ (препаратнинг қабул қилинган дозасидан 80% гача) сўрилади.
tmax га тахминан 5 6 соат ўтгач эришилади. Препаратнинг клиник таъсири 3 5 кун ўтгач намоён бўлади. Левотироксин қоннинг специфик транспорт оқсиллари билан тезда (99,97% гача) боғланади. Оқсиллар билан боғланиш ковалент бўлмайди, шу тарзда қон плазмасида бўлган эркин гормон фракциялари билан доимий ва тезда алмашинишга қодир.
Оқсиллар билан боғланиш даражаси юқори бўлганлиги туфайли, левотироксин гемодиализ таъсирига ҳам, гемоперфузия таъсирига ҳам учрамайди.
T½ 7 кунни ташкил этади. Тиреотоксикозда ушбу давр 3 4 кунга қадар қисқаради, гипотиреозда эса 9-10 кунга қадар узаяди. Тақсимланиш ҳажми 10-12 л ни ташкил этади. Жигарда умумий миқдоридан 1/3 қисм тиреоиддан ташқари левотироксин сақланади, ва у қон плазмасидаги левотироксин билан тезда ўзаро алмашинади. Тиреоид гормонлар энг аввало жигар, буйраклар, бош мия ва мушакларда метаболизмга учрайди. Метаболитлар сийдик ва аҳлат билан чиқарилади. Левотироксин метаболизмининг умумий клиренси суткада тахминан 1,2 л плазмани ташкил этади.
Эутирокс 25-200 микрограмм:
Хавфсиз эутиреоид буқоқни даволаш
Эутиреоид буқоқни жарроҳлик операцияси йўли билан даволашдан кейин қайталанишларни олдини олишда, гормоннинг операциядан кейинги статусига боғлиқ
Гипотиреозда ўрнини босувчи даволаш
Қалқонсимон без ракини супрессив даволаш
Эутирокс 25-100 микрограмм:
Гипертиреозда антитиреоид даволашни ўтказишда бирга ишлатилувчи препарат сифатида.
Эутирокс 100/150/200 микрограмм:
Тиреоид супрессия тестини ўтказишда диагностик восита сифатида қўлланилади.
Дозалаш
Ҳар бир пациентни даволаш учун унинг шахсий эҳтиёжларига боғлиқ ҳолда Эутирокс препарати 25 дан 200 мкг гача натрий левотироксинини сақловчи таблеткалар шаклида чиқарилади. Шу сабабли пациентларга одатда суткада 1 таблеткадан буюрилади. Дозалар бўйича маълумот тавсиявий характерга эга. Суткалик дозани индивидуал равишда, лаборатория кўрсаткичларига ва касалликнинг клиник ҳолатига боғлиқ ҳолда аниқланади.
Кўпчилик пациентларда T4 ва fT4 нинг юқори концентрациялари аниқланганлиги туфайли, қон зардобида тиреотроп гормонининг асосий концентрацияси даволаш курсини бошлаш учун янада ишончли асосларни таъминлайди.
Қалқонсимон без гормонлари билан даволашни паст дозадан бошлаш ва уни босқичма-босқич (ҳар 2 4 ҳафтада) зарур бўлган даволаш дозасига қадар ошириб бориш лозим.
Болалар. Даволаш таъсирига тезда эришиш муҳим аҳамиятга эга бўлган туғма гипотиреозли янги туғилган болалар ва гўдаклар учун бошланғич тавсия этиладиган доза биринчи 3 ой давомида суткада тана вазнининг ҳар бир килограммига 10 15 мкг ни ташкил этади. Бундан кейин дозага тузатиш киритиш клиник кўрсаткичлар ва қалқонсимон без ТТГ даражасига боғлиқ ҳолда индивидуал равишда амалга оширилади.
Юрак-қон томир касалликлари ва оғир узоқ давом этадиган гипотиреози бўлган кекса ёшдаги пациентларда даволашни ўта эҳтиёткорлик билан, паст дозалардан (суткада 12,5 мкг) бошлаш лозим, дозани самарани бир маромда сақлаб турувчи дозага қадар узоқ вақт оралиғида (ҳар 2 ҳафтада 12,5 мкг га), қалқонсимон без гормонлари даражасини мунтазам назорат қилган ҳолда ошириб бориш керак. Тўлиқ ўрнини босувчи даволашни таъминлайдиган оптимал дозадан паст дозада буюрилиши ТТГ даражасига тўлиқ тузатиш киритишга олиб келмаслигини инобатга олиш зарур. Тажриба шуни кўрсатадики, пастроқ доза тана вазни кам ва катта ўлчамдаги тугунсимон буқоғи бўлган пациентлар учун етарлича бўлади.
Кўрсатмалар | Тавсия этилган дозалар (натрий левотироксин), мкг/сутка |
Қалқонсимон безнинг хавфсиз касалликларини даволаш | 75-200 |
Эутиреоид буқоқни жарроҳлик операцияси йўли билан даволашдан кейин қайталанишларни олдини олиш | 75-200 |
Катталарда гипотиреозни ўрнини босувчи даволаш: бошланғич доза бир маромда сақлаб турувчи доза | 25-50 100-200 |
Болаларда гипотиреозни ўрнини босувчи даволаш: бошланғич доза бир маромда сақлаб турувчи доза | 12,5-50 тана юзасининг ҳар квадрат метрига 100-150 мкг |
Гипертиреозни антитиреоид даволашни ўтказиш вақтида ёрдамчи препарат сифатида | 50-100 |
Қалқонсимон без ракини супрессив даволаш | 150-300 |
Тиреоид супрессияга тест ўтказилишида ташҳислаш воситаси сифатида | Тестгача 4 ҳафта олдин | Тестгача 3 ҳафта олдин | Тестгача 2 ҳафта олдин | Тестгача 1 ҳафта олдин |
Эутирокс 200 мкг | - | - | Суткада 1 та таблетка | Суткада 1 та таблетка |
Эутирокс 100 мкг | - | - | Суткада 2 та таблетка | Суткада 2 та таблетка |
Эутирокс 150 мкг | Суткада ½ таблетка | Суткада ½ таблетка | Суткада 1 та таблетка | Суткада 1 та таблетка |
Суткалик дозани эрталаб оч қоринга, овқатланишдан ярим соат олдин катта бўлмаган миқдордаги (ярим стакан) сув билан қабул қилинади.
Янги туғилган чақалоқларга суткалик дозани биринчи эмизишга қадар ярим соат олдин битта қабул қилишда берилади. Таблеткани майда суспензия ҳосил қилингунга қадар сувда эритилади, уни препаратни қабул қилишдан бевосита олдин тайёрлаш лозим.
Эутироксни гипотиреозда, жарроҳлик аралашувларидан (струмэктомия ёки тиреоидэктомиядан) кейин, шунингдек эутиреоид буқоқ олиб ташланганидан кейин қайталанишларни олдини олиш учун ўрнини босувчи даволаш сифатида бутун умр қўлланилиши керак. Тиреостатиклар билан комплекс даволашни эутиреоид ҳолатга эришилганидан кейин буюрилади.
Эутиреоид буқоқнинг енгил шаклида даволаш давомийлиги 6 ойдан 2 йилгача даврни ташкил этади. Агар даволашдан кейин пациентнинг ҳолати яхшиланмаса, жарроҳлик аралашувини ёки радиоактив йод билан даволашни буюриш лозим.
Гипертиреознинг клиник симптомлари левотироксин дозаси ошириб юборилганида ёки агар дозани даволаш бошланишида тезда ошириб борилса, левотироксин таъсирини индивидуал кўтара олинадиган дозаси ошириб юборилганида юзага келиши мумкин.
Симптомлари:
Юрак-қон томир тизими томонидан:
Аритмия (хилпилловчи аритмия, экстрасистолия), тахикардия, стенокардия, қуйилмалар.
Нерв тизими томонидан:
Бош оғриғи, уйқусизлик, ташвиш ҳиссиёти, миянинг сохтаўсмаси, тремор.
Меъда-ичак йўллари томонидан:
Қусиш, диарея, тана вазнини камайиши.
Тери ва суяк-мушак тизими томонидан:
Юқори даражада терлаш, мушак заифлиги ва тиришишлар.
Умумий бузилишлар:
Тана ҳароратини ошиши, ҳайз циклини бузилишлари.
Бундай ҳолларда препарат дозасини пасайтириш ёки даволашни бир неча кунга тўхтатиб туриш лозим. Ножўя реакциялар йўқолганидан кейин даволашни давом эттириш мумкин. Препарат компонентларига юқори сезувчанликда терида ва нафас йўллари томонидан аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Квинке шиши ривожланиши ҳоллари ҳақида маълумот келиб тушган.
- фаол субстанцияга ёки препаратнинг ҳар қандай ёрдамчи компонентларига юқори сезувчанлик;
- буйрак усти безларининг етишмовчилиги, гипофизар етишмовчилик, илгари даволанмаган тиреотоксикоз;
- ўткир миокард инфаркти, ўткир миокардит, ўткир панкардит;
- ҳомиладорлик даврида левотироксин ва антитиреоид воситалар билан мажмуавий даволаш буюрилмайди («ҳомиладорлик ва лактация даврида» бўлимига қаранг).
Антидиабетик воситалар: левотироксин диабетга қарши препаратларнинг таъсирини пасайтириши мумкин. Шу сабабли левотироксин билан даволаш бошланишида қонда глюкоза даражасини тез-тез назорат қилиш талаб қилинади, зарурат бўлганида диабетга қарши препарат дозасига тузатиш киритиш ўтказилади.
Кумарин ҳосилалари: левотироксин антикоагулянтлар таъсирини кучайтиради, қон қуйилишлар, масалан, бош мияга қон қуйилишлар хавфини оширади ёки айниқса кекса ёшдаги шахсларда меъда-ичакдан қон кетишига олиб келади. Шу сабабли қон ивиши кўрсаткичларини лаборатория назоратини биргаликда даволаш бошланишида ҳам, унинг давомида ҳам амалга ошириш зарур; зарурат бўлганида антикоагулянтлар дозасига тузатиш киритиш талаб қилинади.
Протеаза ингибиторлари (масалан ритонавир, индинавир, лопинавир) левотироксин таъсирига таъсир кўрсатиши мумкин. Қалқонсимон без гормонлари даражалари юзасидан синчков мониторинг олиб бориш зарур. Зарурат бўлганида левотироксин дозасига тузатиш киритиш лозим.
Фенитоин левотироксинни қон плазмаси оқсиллари билан боғларидан сиқиб чиқарган ҳолда левотироксин таъсирига таъсир кўрсатиши мумкин, бунинг натижасида эркин тироксин (fT4) ва эркин трийодтиронин (fT3) фракцияларининг даражаси ошади. Бошқа томондан, фенитоин левотироксиннинг жигардаги метаболизмини оширади. Қалқонсимон бези гормонлари даражаси юзасидан синчков мониторинг олиб борилиши тавсия этилади.
Колестирамин, колестипол левотироксин сўрилишини тормозлайди. Шу сабабли бундай препаратларни қабул қилгунга қадар 4 5 соат олдин натрий левотироксинни қабул қилиш лозим.
Алюминий (антацидлар, сукральфат), темир ва кальций карбонатини сақловчи препаратлар левотироксин таъсирини пасайтириши мумкин. Шу сабабли левотироксинни сақловчи препаратларни таркибида алюминийни, темирни ва кальций карбонатини сақловчи препаратларни қабул қилгунга қадар камида 2 соат олдин қабул қилиш лозим.
Салицилатлар, дикумарол, юқори дозаларда (250 мг) фуросемид, клофибрат ва бошқа моддалар қон плазмаси оқсиллари билан боғларидан натрий левотироксинни сиқиб чиқариши мумкин, бу fT4 фракциясини ошишига олиб келади.
Орлистат Гипотериоз ва/ёки гипотериоз назоратини бўшаши орлистат ва левотироксин биргаликда қабул қилинганида кузатилиши мумкин. Бу йод тузлари ва/ёки левотироксин сўрилишини пасайиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Севеламер левотироксинни сўрилишини камайтириши мумкин. Шу муносабат билан бирга қўлланганда даволаш бошланишида ва охирида қалқонсимон без фаолиятини ўзгаришларини назорат қилиш тавсия этилади. Зарурат бўлганида левотироксин дозасига тузатиш киритиш лозим.
Тирозинкиназа ингибиторлари (масалан иматиниб, сунитиниб) левотироксин самарадорлигини пасайтириши мумкин. Шу боисдан бирга қўлланганда даволаш бошланишида ва охирида қалқонсимон без фаолиятини ўзгаришларини назорат қилиш тавсия этилади. Зарурат бўлганида левотироксин дозасига тузатиш киритиш лозим.
Пропилтиоурацил, ГКС, β-симпатолитиклар, амиодарон ва йод сақловчи препаратлар T4 ни T3 га периферик ўзгаришларини сусайтиради.
Йод миқдори юқори туфайли, амиодарон гипертиреозни ҳам, гипотиреозни ҳам ривожланишига ёрдам бериши мумкин. Препаратни келиб чиқиши номаълум тугунсимон буқоғи бўлган беморларга ўта эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.
Сертралин, хлорохин/прогуанил левотироксин самарадорлигини пасайтиради ва қон плазмасида ТТГ даражасини оширади.
Дори воситалари (барбитуратлар, карбамазепин) томонидан индукцияланган ферментлар левотироксиннинг жигар клиренсини ошириши мумкин.
Эстрогенлар. Эстрогенларни сақлайдиган контрацептив препаратларни қабул қилаётган аёлларга, шунингдек ўрнини босувчи гормонал даволашни қабул қилаётган постклимактерик ёшдаги аёлларга левотироксиннинг янада юқорироқ дозалари талаб қилиниши мумкин.
Соя сақловчи препаратлар левотироксиннинг ичакда абсорбциясини сусайтириши мумкин. Шу боисдан Эутирокс дозасига тузатиш киритиш лозим.
Тиреоид гормонлар билан даволашни бошлашдан ёки тиреоид супрессиясига синамаларни ўтказишдан олдин коронар етишмовчилик, стенокардия, атеросклероз, гипертензия, гипофизар етишмовчилик, буйрак усти безларининг етишмовчилиги каби касалликларни истисно этиш ёки дастлабки даволашни амалга ошириш лозим. Шунингдек тиреоид гормонлар билан даволашни ўтказиш бошланишига қадар қалқонсимон безнинг функционал автономиясини истисно этиш ёки ушбу касалликни дастлабки даволашни амалга ошириш лозим.
Руҳий бузилишларни ривожланиш хавфи бўлган пациентларга левотироксин билан даволашни кичик дозалардан бошлаш ва дозани даволаш бошланишида босқичма-босқич ошириш тавсия этилади. Пациентни кузатиш зарур. Руҳий бузилишлар белгилари намоён бўлганида левотироксин дозасига тузатиш киритиш талаб қилинади.
Коронар етишмовчилиги, юрак етишмовчилиги, тахиаритмияси бўлган пациентларда препаратни қўллашдан келиб чиқадиган тиреотоксикознинг ҳатто сезиларли бўлмаган намоён бўлишлари имкониятидан қочиш лозим. Бундай пациентларни тиреоид гормонлар билан даволашда уларнинг даражасини мунтазам назорат қилиш зарур.
Иккиламчи гипотиреозда унинг сабабини ўрнини босувчи даволаш буюрилишига қадар аниқлаш лозим, зарурат бўлганида буйрак усти безлари пўстлоғи етишмовчилигини компенсация қилиш учун ўрнини босувчи даволаш курсини ўтказиш лозим.
Тиреоид автономияга шубҳа қилинганида ТРГ (тиреотропин рилизинг гормон) даражасини аниқлаш ёки препарат билан даволаш бошланишига қадар тиреосцинтиграфияни ўтказиш лозим.
Климаксдан кейинги даврда остеопороз ривожланиши хавфи юқори бўлган шароитларда гипотиреозли аёллар қон плазмасида левотироксиннинг физиологик меъёридан жуда ортиб кетишидан эҳтиёт бўлишлари лозим. Шу сабабли қалқонсимон без фаолияти лаборатория кўрсаткичларини синчков назорат қилиш зарур.
Левотироксинни гипертиреоидли ҳолатда бўлган пациентларга буюриш керак эмас, гипертиреозни антитиреоид препаратлар билан биргаликда даволаш ўтказилаётган ҳоллар бундан мустасно.
Тиреоидли гормонлар тана вазнини камайишига ёрдам бермайди. Физиологик дозаларда буюрилиши қалқонсимон без нормал фаолият кўрсатаётган (эутиреоид ҳолатли) пациентларда тана вазни камайишига олиб келмайди. Тавсия этилган дозаларни ошириш жиддий ёки ҳаёт учун таҳдид солувчи номақбул ҳолатларга олиб келиши мумкин («Дозани ошириб юборилиши» бўлимига қаранг).
Левотироксин қабул қилиниши бошланганидан кейин ёки бренд алмашинганида (препарат бошқа ишлаб чиқарувчидан бўлганида) препарат дозасига клиник ҳолат ва лаборатория маълумотларига боғлиқ равишда тузатиш киритиш тавсия этилади.
Гипотериоз ва/ёки гипотериоз назоратини бўшашиши орлистат ва левотироксин биргаликда қабул қилинганида кузатилиши мумкин («Дориларнинг ўзаро таъсири» бўлимига қаранг). Левотироксин билан даволанаётган пациентлар орлистатни қабул қилишни бошлаш ёки тўхтатиб туриш ёки алмаштиришдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиши керак, чунки левотироксин ва орлистатни турли вақтда қабул қилиш зарур, шунингдек ушбу ҳолатда левотироксин дозасига тузатиш киритиш лозим. Шундан кейин пациентларнинг қон зардобида гормонлар назоратини олиб бориш талаб қилинади.
Кам учрайдиган галактоза таъсирини кўтара олмаслик наслий касаллиги, лактаза етишмовчилиги ёки глюкоза-галактоза сўрилишини бузилиши бўлган пациентлар препаратни қўлламасликлари лозим.
Қандли диабети бўлган пациентлар ва антикоагулянт даволашда бўлган пациентлар учун тўлиқ маълумот «Дориларнинг ўзаро таъсири» бўлимида келтирилган.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши
Ҳомиладорлик
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида гипотиреоз юзасидан буюрилган препарат билан даволанишни давом эттириш лозим. Ҳомиладорлик даврида препарат дозасини оширишга эҳтиёж юзага келиши мумкин. Препарат тавсия этилган дозаларда қўлланилганида тератогенлиги ва/ёки фетотоксиклиги ҳақидаги маълумотлар йўқ.
Ҳомиладорлик даврида гипертиреозни антитиреоидлар ва левотироксин билан мажмуавий даволаш буюрилмайди, чунки препаратларнинг мазкур мажмуаси антитиреоид препаратларнинг юқорироқ дозаларини буюришни талаб қилиб, улар йўлдош орқали ўтишга қодир ва ҳомилада гипотиреоз ривожланишини келтириб чиқариши мумкин. Ҳомиладорлик даврида тиреоид супрессиясига тест ўтказилмайди, чунки ҳомиладорлик даврида радиоактив моддаларни қўллаш мумкин эмас.
Лактация
Левотироксин эмизиш вақтида кўкрак сути билан чиқарилади, бироқ препарат тавсия этилган даволаш дозаларида қўлланилганида препаратнинг кўкрак сутидаги концентрацияси даражаси гўдакда гипертиреоз ривожланиши ёки ТТГ ажралишини сусайтирилиши учун етарли бўлмайди.
Автомобилни бошқариш ва мураккаб механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири
Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар йўқ.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
T3 (трийодтиронин) даражасини ошиши қон плазмасида T4 ва fT4 (эркин) даражаларини ошишига қараганда препарат дозасини ошириб юборилишининг ишончлироқ индикатори бўлиб ҳисобланади. Дозани ошириб юборилиши натижасида кучайган метаболизм белгилари намоён бўлиши мумкин («Ножўя таъсирлари» бўлимига қаранг). Дозани ошириб юборилиши даражасига боғлиқ равишда препаратни қабул қилишни тўхтатиб туриш ва тегишли лаборатория анализини ўтказиш тавсия этилади.
Бета симпатомиметик фаолликнинг кучайиши билан боғлиқ тахикардия, ҳаловатсизлик, нерв қўзғалувчанлиги, гиперкинезия каби симптомлар β-адреноблокаторлар билан бартараф этилади. Доза сезиларли равишда ошириб юборилганида плазмаферезни ўтказиш тавсия этилади.
Индивидуал бўсаға дозаси ошириб юборилганида мойиллиги бўлган пациентларда тиришишлар ривожланишининг изоляция қилинган ҳоллари ҳақида хабарлар мавжуд бўлган.
Левотироксин билан доза ошириб юборилганида гипертиреоз симптомлари кузатилади ва ўткир психозни, айниқса руҳий бузилишлар хавфи бўлган пациентларда ўткир психозни келтириб чиқариши мумкин.
Левотироксинни узоқ йиллар давомида суиистеъмол қилган (тавсия этиладиган дозани оширган) пациентларда тўсатдан вафот этишнинг бир нечта ҳоллари маълумдир.
25 таблетка ПВХ/АЛ ёки Полипропилен/АЛ блистерда; 4 блистер қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон қутига жойланган.
25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.
3 йил.
Рецепт бўйича.
Мерк КГаА, Франкфуртер Штрассе 250, 64293 Дармштадт, Германия.
Levotiroksin natriy: 0.05 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Eutiroks tabletkalari 50 mkg №100 (4 blister x 25 tabletka) narxi 9625 so'm - 25 шт.
Eutiroks tabletkalari 50 mkg №100 (4 blister x 25 tabletka) ning to`liq analoglari:
Eutiroks tabletkalari 50 mkg №100 (4 blister x 25 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Germaniya.
Eutiroks tabletkalari 50 mkg №100 (4 blister x 25 tabletka) ning asosiy faol moddasi Levotiroksin natriy hisoblanadi.
Eutiroks tabletkalari 50 mkg №100 (4 blister x 25 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Merk hisoblanadi.