Facebook Pixel Code

Fenkarol tabletkalari 50 mg №30 (2 blister x 15 tabletka)

dagi narxlar
dan 100000 so'm gacha 134000 so'm
Без рецепта
126 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Fenkarol tabletkalari 50 mg №30 (2 blister x 15 tabletka)

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 50 мг хифенадин гидрохлориди;

ёрдамчи моддалар: сахароза, картошка крахмали, модификацияланган маккажўхори крахмали, кальций стеарати.

Оқ ёки деярли оқ рангли, ясси цилиндрик шаклли, фаскали таблеткалар.

Ичга қабул қилиш учун таблеткалар.

Тизимли қўллаш учун антигистамин воситалар, тизимли қўллаш учун бошқа антигистамин воситалар. АТХ коди: R06D.

Фармакодинамикаси

Фенкарол® - антигистамин восита бўлиб, аъзо ва уларнинг тизимига гистаминнинг таъсирини камайтиради. Ушбу гуруҳнинг бошқа классик дори воситаларидан фарқли равишда, Фенкарол® ўзига хос таъсир механизмига эга. Дори воситаси периферик тўқималарда гистаминнинг Н1-рецепторларини блоклайди, шунингдек диаминоксидаза (гистаминаза) ферментини фаоллаштиради, шундай қилиб, тўқималарда гистамин миқдорини камайтиради. Бошқа гистаминга қарши воситалар самарасиз бўлган беморлар учун Фенкарол®нинг самараси шу билан изоҳланади. Фенкарол® паст липофилликка эга, шунинг учун гематоэнцефалик тўсиқ орқали ёмон ўтади, мия тўқималарида серотонинни дезаминизация жараёнларига ва моноаминооксидаза ферментларининг фаоллигига кучсиз таъсир қилади. Фенкарол® гистаминнинг токсик самарасини камайтиради, бронхоконстрикатор таъсирини ва ичакнинг силлиқ мушакларига спазмоген таъсирини бартараф этади ёки кучсизлантиради, гистаминнинг гипотензив таъсирини ва уни капиллярлар ўтказувчанлигига таъсирини кучсизлантиради. Фенкарол® кучсиз серотонинга қарши ва кучсиз холинолитик фаолликка эга, адренолитик фаолликка эга эмас. Фенкарол® яққол қичишишга қарши ва десенсибилизация қилувчи таъсир кўрсатади.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Дори воситасининг 45% меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади ва 30 минутдан кейин организм тўқималарида аниқланади. Фаол модда (хифенадин гидрохлориди) нинг қон плазмасида максимал концентрациясига бир соатдан кейин эришилади.

Тақсимланиши

Фаол модданинг энг юқори концентрацияси жигарда, ўпка ва буйракда, энг кам концентрацияси бош мия тўқималарида кузатилади. Дори воситаси паст липофилликка эга ва унинг мия тўқималаридаги миқдори кам (0,05% да камроғи), бу марказий нерв тизимига сусайтирувчи таъсирини йўқлиги билан изоҳланади, бироқ шахсий юқори сезувчанликда кучсиз седатив самара бўлиши мумкин.

Метаболизми

Фенкарол® жигарда метаболизмга учрайди.

Элиминацияси (чиқарилиши)

Дори воситасининг метаболитлари ва ўзгармаган қисми асосан сийдик, сафро билан ва ўпка орқали чиқарилади. Дори воситасининг сўрилмаган қисми ичак орқали чиқарилади. Дори воситасининг асосий қисми ва унинг метаболитлари (тахминан 44%) сийдик билан 48 соат давомида ва яна 1% кейинги 48 соат давомида чиқарилади.

Поллиноз, ўткир ва сурункали эшакеми, аллергик ринит, аллергик конъюнктивит, ангионевротик шиш, дерматозлар (экзема, нейродермит, терини қичишиши ва бошқалар), дори воситаларини ёки овқат маҳсулотларини қабул қилиши билан боғлиқ бўлган аллергик реакцияларда қўлланади.

Фенкарол® овқатдан кейиноқ дарҳол ичга қабул қилинади.

Катталарга 25-50 мг дан кунига 2-4 марта буюрилади. Максимал суткалик доза - 200 мг.

Даволаш курсининг давомийлиги 10-20 кунни ташкил қилади. Зарурати бўлганида курс такрорланади.

Агар қабул қилишни ўтказиб юборган бўлсангиз, дори воситасини эслашингиз биланоқ қабул қилинг, бироқ кейинги қабул қилиш вақти деярли яқинлашган бўлса, дозани ўтказиб юборинг. Ҳеч қачон икки баробар дозани қабул қилманг.

Бошқа дори воситалари каби, Фенкарол® ҳам, барча пациентларда намоён бўлмасада ножўя таъсирларни чақириши мумкин:

Ривожланиши тез-тезлиги бўйича, кутилмаган ножўя реакцияларнинг таснифи: жуда тез-тез (≥1/10); тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача); тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача); кам ҳолларда (≥1/10000 дан <1/1000 гача); жуда кам ҳолларда (< 1/10000); пайдо бўлиши тез-тезлиги номаълум (маълум бўлган маълумотларга қараб аниқлаш мумкин эмас).

Нерв тизими томонидан бузилишлар:

Тез-тез эмас: бош оғриғи, уйқучанлик.

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар:

Тез-тез: оғизни қуриши

Тез-тез эмас: диспептик ҳолатлар (кўнгил айниши, қусиш), бу одатда дозани камайтирилган ёки дори воситаси бекор қилинганда ўтиб кетади.

Агар Сизда ушбу йўриқномада кўрсатилмаган қандайдир ножўя таъсирлар пайдо бўлса ёки эслатиб ўтилган ножўя таъсирлардан биронтаси айниқса, кучли намоён бўлса, шифокорга мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Таъсир этувчи моддага ёки дори воситасининг ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанлик.

Дори воситасини ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайди, ҳомиладорликнинг биринчи 3 ойлигида қўллаш мумкин эмас.

Фенкарол® алкоголь ва ухлатувчи воситаларининг марказий нерв тизимига (МНТ) сусайтирувчи таъсирини кучайтиради. Фенкарол® кучсиз М-холиноблокловчи хусусиятга эга, бироқ меъда-ичак йўлларининг моторикаси камайганда, секин сўрилувчи дори воситалари (масалан, бевосита антикоагулянтлар-кумаринлар) нинг сўрилиши кучайиши мумкин.

Фенкарол® МНТ га яққол сусайтирувчи таъсир кўрсатмайди, бироқ алоҳида ҳолларда кучсиз седатив самара кузатилади.

Юрак-қон томир тизими, меъда-ичак йўллари, жигар ва/ёки буйракнинг оғир касалликларида эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Дори воситаси қанд сақлайди.

Қандайдир қандларни ўзлаштираолмасликда ушбу дори воситасини қўллашдан аввал, шифокор билан маслаҳатлашинг.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши

Дори воситасини ҳомиладорликнинг биринчи 3 ойлигида қўллаш мумкин эмас. Дори воситасини бутун ҳомиладорлик давомида қўллаш тавсия этилади. Хифенадинни она сутига ўтиши ҳақидаги тадқиқотлар мавжуд эмас, шунинг учун эмизиш даврида дори воситасини буюриш тавсия этилмайди.

Транспорт воситаларини бошқариш қобилиятига таъсири

Иши тез жисмоний ёки руҳий реакцияларни талаб этувчи шахсларга (транспорт ҳайдовчилари ва бош.), дори воситаси седатив таъсир кўрсатиши ҳақида, тахминан текшириш лозим (қисқа муддатли буюриш йўли билан). Дори воситасининг седатив таъсири намоён бўлувчи шахсларга, транспорт воситаларини ва хавфли механизмларни бошқариш тавсия этилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилишига шубҳа туғилганда дарҳол шифокорни чақириш лозим.

Дозани ошириб юборилиши ҳақидаги маълумотлар тушмаган.

Симптомлари: дори воситасининг катта дозалари шиллиқ қаватларни қуритиш, бош оғриғи, қусиш, овқат ҳазм бўлишини бузилишини чақириши мумкин.

Даволаш: организмнинг ҳаётий муҳим фаолиятларини симптоматик ва тутиб турувчи даволашни таъминлаш зарур. Махсус антидоти йўқ.

15 таблеткадан поливинилхлорид плёнка ва алюмин фольгали контур уяли ўрамда.

1 ёки 2 контур уяли ўрам (15 ёки 30 таблетка) давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Намлик ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

4 йил

Шифокор рецептисиз берилади.

“Олайнфарм” АЖ Манзили: Латвия, Олайне, LV-2114, Рупницу кўч. 5.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Xifenadin: 50 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Eriydigan tabletkalar
Paketdagi miqdor:
30
Og'irligi:
50 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Latviya
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Fenkarol tabletkalari 50 mg №30 (2 blister x 15 tabletka) narxi 50000 so'm - 15 шт.

Fenkarol tabletkalari 50 mg №30 (2 blister x 15 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Latviya.

Fenkarol tabletkalari 50 mg №30 (2 blister x 15 tabletka) ning asosiy faol moddasi Xifenadin hisoblanadi.

Fenkarol tabletkalari 50 mg №30 (2 blister x 15 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Olaynfarm hisoblanadi.