Facebook Pixel Code

Ферамил капсулы №30 (3 блистера х 10 таблеток)

dagi narxlar
dan 52 900 so'm
Без рецепта
1 ta dorixonada
{{cashback}} %
Keshbek bonus hisobiga
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Ферамил капсулы №30 (3 блистера х 10 таблеток)

1 капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: темир сульфати - 150 мг, фолат кислотаси - 0,5 мг, аскорбин кислотаси (С витамини) - 50 мкг, тиамина гидрохлорид (витамин В1) - 2,0 мг, рибофлавин (витамин В2) - 2,0 мг, пиридоксина гидрохлорид (витамин В6) - 1,0 мг, никотинамид - 10,0 мг, рух сульфати моногидрати (элементар рухга эквивалент) - 22,5 мг;

ёрдамчи моддалар: лактоза, тозаланган тальк, аэросил.

Тиниқ, рангсиз/рангсиз каттик желатин капсулалар, ўлчами "0", таркибида пушти, ок, кизил, жигарранг, сариқ ва тўқ сариқ рангли гранулалар сақлайди.

Капсулалар.

Эритропоэзни рагбатлантирувчи восита. АТХ коди: ВОЗАЕ10.

Фармакодинамикаси

Ферамил - мажмуавий препаратдир. Ферамил препаратининг таркибига темир сульфати киради.

Препарат турли генезли темир танқислиги анемияларида организмдаги темир ионлари танқислигини тўлдиради ва эритропоэзии рагбатлантиради. Темир гемоглобиннинг таркибига киради, кислородни тўқималарга ташилишини таъминлайди, кўпгина ферментлар тизимининг коферменти ҳисобланади. Ҳомиладорлик ва лактация даврида, пубертат ёшдаги қизларда хайз кўриш цикли ошганида, болаларда жадал ўсиш даврида, сурункали қон кетишларда, шунингдек темирни сўрилиш жараёнларини бузилиши билан кечувчи меъда-ичак йўллари касалликларида темирга бўлган талаб ошади. Препарат билан бир курс даволашда анемиянинг клиник симптомлари (холсизлик, толиқиш, бош айланиши, тахикардия, оғриқ, тери қопламларини қуриши) ва лаборатор кўрсаткичларни аста-секин регрессияси кузатилади.

Фолат кислотаси организмда фолинат кислотасига ўзгарганидан сўнг нуклеотидларни синтези реакцияларида иштирок этади, В12 витамини билан бирга эритроцитларни етилиши жараёнини бошқаради, ҳужайра иммунитети реакциясини амалга ошириш учун муҳимдир.

Рух сульфати моногидрати микроэлемент сифатида қатор ферментларнинг таркибига киради, АТФ нинг даражасини ошишига олиб келади, оқсиллар ва нуклеин кислоталари синтезини оширади, қон яратиш жараёнлари, лимфоид тўқиманинг нормал фаоллиги учун керак бўлган тўкималар регенерациясини яхшилайди. Рух хужайраларни тикланишида ва суяк тўқимасини шаклланишида иштирок этади. Организмда углеводларни парчаланиши орқали энергия ишлаб чиқариш жараёнини таъминлаш учун мухимдир. Рух организмни шамоллаш касалликларига нисбатан қаршилигини оширади.

Фармакокинетикаси

Препаратнинг фармакокинетикаси унинг таркибидаги компонентларнинг умумий таъсири билан ифодаланади.

Темир танқислиги анемияси, темирни алиментар етишмовчилиги билан боғлиқ бўлган анемияда қўлланади.

Темир танқислиги анемиясини олдини олиш учун, шунингдек ҳомиладорлик ва эмизиш давридаги аёлларга, сурункали қон йўқотишда (геморроидал қон кетиши, пептик яралар ремиссия боскичида, гиперменорея), анкилостомоз, донорларда кўлланади.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга 1-2 капсуладан суткада 1-2 марта, овқатдан кейин қабул қилинади. Даволаш давомийлиги ўртача 1-3 ойни ташкил этади.

Аллергик реакциялар, кўнгил айниши бўлиши мумкин. Ахлатни қора рангга бўялиши кузатилади.

Препаратнинг ҳар кандай компонентига юкори сезувчанлик, гемохроматоз, гемолитик анемия, темир танқислиги генезли бўлмаган анемия, цирроз, ўткир жигар етишмовчилигида қўллаш мумкин эмас. 12 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.

Ферамил метилдопа, пенициллин, хинолин қатори препаратлари, тетрациклинлар билан бир вақтда қабул қилинганида кўрсатилган препаратларнинг сўрилиши пасайиши мумкин.

Препаратни тироксин билан бир вақтда қабул қилиш қонда тиреотропиннинг даражасини ошишига олиб келиши мумкин.

Ферамил ва антацид воситалар бир вақтда қабул қилинганида темирни сўрилиши камайиши мумкин.

Темир танқислиги анемиясини даволашни қон зардобидаги гемоглобиннинг даражаси ва темирнинг миқдорини пазорати остида ўтказиш керак. Даволашни самарасизлиги қон айланишини етишмовчилиги, сурункали алкоголизм, поли-гипо/авитаминоз билан боғлиқ бўлиши мумкин..

Кўнгил айниши, эпигастрал соҳада огрик ва меъда-ичак йўлларини таъсирланишини бошқа симптомлари, бош айланиши, артериал босимни пасайиши бўлиши мумкин. Темир тузлари билан заҳарланишларда специфик антидоти бўлиб ичга ва парентерал буюриладиган дефероксамин хисобланади. Ўткир заҳарланишда овқат ҳазм қилиш

Йўлларидан сўрилмаган темирни сўрилиши учун ҳар 3-12 соатда 5-10 г дефероксамин ичга буюрилади. Дефероксаминни мушакка суткада 1 г дан 10% ли эритма кўринишида юбориш мумкин.

10 капсула алюмин фольга ва ПВХ блистерда. 3 блистердан тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

2 йил.

Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Рецепт бўйича.

«Miller Pharm», Ҳиндистон.

Tavsifnomalar
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Foliy kislotasi: 0.5 mg/kapsula, Nikotinamid: 10 mg/kapsula, S vitamini: 50 mg/kapsula, Sink sulfat: 25 mg/kapsula, Temir sulfat: 150 mg/kapsula, Vitamin b1: 2 mg/kapsula, Vitamin b2: 2 mg/kapsula, Vitamin b6: 1 mg/kapsula

Chiqarish shakli:
Kapsulalar
Paketdagi miqdor:
30
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Hindiston

Ko`p so`raladigan savollar

Ферамил капсулы №30 (3 блистера х 10 таблеток) narxi 17 633 so'm - 10 шт.

Ферамил капсулы №30 (3 блистера х 10 таблеток) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.

Ферамил капсулы №30 (3 блистера х 10 таблеток) ishlab chiqaruvchisi Miller Pharm hisoblanadi.