Ferask kapsulalari №30 (3 blister x 10 kapsula)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 42000 so'm)
Feramid: 400 mg/kapsula, S vitamini: 30 mg/kapsula
Uchun ko‘rsatma Ferask kapsulalari №30 (3 blister x 10 kapsula)
1 капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: темир (II) дихлординикотинамиди - 400 мг;
ёрдамчи модда: аскорбин кислотаси - 30 мг.
Ўлчами 0, оч-сариқдан сариқ-жигаррангача бўлган кукун билан тўлдирилган, тўқ сариқ рангли, қаттиқ желатин капсулалар.
Капсулалар.
Эритропоэзни рағбатлантирувчи воситалар. АТХ коди: B03AE03.
Фераск - икки валентлик темир хлоридининг никотинамид билан бирикмасини ва аскорбин кислотасини сақловчи анемияга қарши комплекс препаратидир.
Темир - одам организмини муҳим таркибий қисми ҳисобланади. У гемоглабин, миоглобин ва ферментлар таркибига киради. Никотинамид алмашинувнинг кўпчилик турларини меъёрда кечишини таъминлаб, кўп сонли оксидланиш-қайтарилиш реакцияларида протонларни акцепторлайди ва олиб ўтади, ҳамда эритропоэзни рағбатлантиради.
Аскорбин кислотаси - оксидланиш-қайтарилиш жараёнларида карбонсувлар алмашинувида, қонни ивишида, тўқималарни регенерациясида бошқарувчи таъсир кўрсатади. Кортикостероид, коллаген ва проколлаген синтезида ва капиллярнинг ўтказувчанлигини меъёрлаштиради, В1, В2, А, Е, витаминлар, фолат кислотаси, пантотен кислотасига бўлган эҳтиёжни камайтиради, организмнинг қаршилигини оширади, темирни ичакда сўрилишини яхшилайди.
Препаратнинг фаол компонентлари ингичка ичакнинг юқори бўлимида сўрилади. Меъданинг шиллиқ қаватига маҳаллий таъсирловчи таъсирининг йўқлиги, препаратни меъда-ичак йўллари томонидан яхши ўзлаштирилишига ёрдам беради.
- темир танқислиги анемиясини (ўткир ва сурункали геморрагик анемияда, организмни темирга юқори эҳтиёжини бўлганида темирни овқат билан тушиши етарли даражада бўлмаганлигида) даволаш;
- темир танқислиги анемиясини (шу жумладан ҳомиладорлик ва лактация даврида, туғруқ ёшидаги аёлларда, ўсмирларда жадал ўсиш даврида, кекса ёшдаги шахсларда) олдини олиш.
Ичга. Катталар ва 12 ёшдан ошган ўсмирларга 1 капсуладан кунига 2 марта овқатдан кейин.
Даволаш давомийлиги қон плазмасида темир миқдорини назорати остида шахсий аниқланади. Темир етишмовчилигининг яққол клиник белгиларида даволаш давомийлиги 3-6 ой. Гемоглобин кўрсаткичлари меъёрлашганида даволашни тахминан 2 ой, организмда темир заҳираси тўйингунича давом эттириш лозим.
Кам холларда: енгил кўнгил айниши, қусиш, эпигастрийда оғриқлар, диарея ёки қабзият кузатилиши мумкин.
- қизилўнгачнинг торайиши ва/ёки меъда-ичак йўлларининг бошқа обструктив касалликлари;
- темирни организмда юқори заҳираси чақирган патологик ҳолатлар;
- 12 ёшгача бўлган болалар;
- қоннинг юқори ивувчанлиги, тромбофлебитлар, тромбозларга мойиллик, қандли диабетда узоқ катта дозаларда қўллаш;
- меъда ва/ёки ўн икки бармоқ ичакнинг пептик яраси, ярали колит, энтерит;
- препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
- суяк кўмиги фаолиятини бузилиши, гемохроматоз ва гемосидероз, ҳамда темир танқислиги билан боғлиқ бўлмаган анемиялар.
Препаратни бир вақтда тетрациклинлар ва D-пенициллинлар билан буюриш тавсия қилинмайди, чунки темирнинг сўрилиши хелатлар ҳосил бўлиши туфайли камаяди.
Препаратни алюминий, магний ва кальций тузларини сақловчи антацидлар билан бир вақтда қўлланганда, темирни сўрилиши камаяди.
Аскорбин кислотасининг сўрилиши бир вақтда ичга қабул учун гормонал контрацептивлар, янги мева ёки сабзавот шарбатлари, ишқорий ичимликларни истеъмол қилишда камаяди. Аскорбин кислотаси пенициллин, темир сўрилишини оширади; гепарин, билвосита антикоагулянтлар таъсирини камайтиради, салицилатлар билан даволанганда кристаллурия пайдо бўлиши хавфини оширади.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Симптомлари: оқариш, цианоз, уйқучанлик, қоринда оғриқлар, кўнгил айниши, қусиш.
Даволаш: меъдани ювиш, темирнинг зардобдаги концентрацияси 5мкг/мл дан юқори бўлганида дефероксамин буюрилади.
10 капсуладан блистерда, 3 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон ўрамда. 30, 40, 50 ёки 60 капсуладан шишимассали ва пластмассали банкада.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
2 йил.
Рецепт бўйича.
Дори воситаларини сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили
"Remedy" МЧЖ Ўзбекистон-Буюк Британия ҚК,
Тошкент ш., 100034, Олмазор тумани, Қора- қамиш ¼ мавзеси, 2 “Б” уй,
Тел: (99871) 248 86 77.
Feramid: 400 mg/kapsula, S vitamini: 30 mg/kapsula
Ko`p so`raladigan savollar
Ferask kapsulalari №30 (3 blister x 10 kapsula) ning to`liq analoglari:
Ferask kapsulalari №30 (3 blister x 10 kapsula) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Ferask kapsulalari №30 (3 blister x 10 kapsula) ishlab chiqaruvchisi Remedy Group hisoblanadi.