Fitopassit-IS siropi 90 ml (shisha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 8000 so'm)
Uchun ko‘rsatma Fitopassit-IS siropi 90 ml (shisha)
5 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: арслонқуйруқ ўти - 12,5 г, валериана илдизи илдизпояси билан - 6,25 г, наъматак меваси - 12,5 г, дўлана меваси - 12,5 г, оддий қулмоқ - 3,125 г, зира меваси - 3,125 г;
ёрдамчи моддалар: 40% ли этил спирти.
Оч сариқ рангли, ўзига хос ҳидли ва ширин таъмли сиропсимон суюқлик.
Седатив восита.
Таъсири таркибини ташкил этувчи доривор ўсимликлардан олинадиган компонентларининг фармакологик хусусиятлари билан боғлиқ мажмуавий препарат.
Арслонқуйруқ ўти. Lamiaceae оиласига мансуб, ёввойи ва хонаки ўстириладиган, кўп йиллик ўт арслонқуйруқ (Leonurus сardiaca L. ва Leonurus quinquelobatus Gilib) ўсимлигини гуллаш вақтида йиғилган, қуритилган ва майдаланган ўти.
Таркибида гликозидлар, алкалоидлар, флавоноидлар, сапонинлар, эфир мойлари мавжуд.
Тинчлантирувчи, қон босимини пасайтирувчи, салбий хронотроп ва кардиотоник таъсир кўрсатади.
Уйқуни бузилиши билан бирга кечувчи невротик ва астеноневротик ҳолатларда, неврастенияда, неврозда, вегетатив томир дистониясида, артериал босимнинг кўтарилишида, тахикардия ва кардиалгик оғриқлар билан бирга ўтувчи климакcдан олдинги даврдаги вегетоневрозларда, артериал гипертониянинг бошланғич даврида мажмуавий даволаш таркибида, гипертиреоздаги уйқусизликда ва гипертонияда қўллаш тавсия этилади.
Валериана илдизи илдизпояси билан. Валериана (Valerianaceae) оиласига мансуб, маданий ва ёввойи ўсувчи, кўп йиллик ўт доривор валериана - Valerianae officinalis L. ўсимлигини кузда ёки эрта баҳорда терилган, қуритилган ва майдаланган илдизпояси ва илдизлари.
Таркибида эфир мойи (асосий қисмини мураккаб эфир борнеола ва изовалериан кислотаси ташкил этадиган), эркин валериан кислотаси ва борнеол, органик кислоталар, алкалоидлар (валерин ва хатинин), ошловчимоддалар, қанд сақлайди.
Тинчлантирувчи таъсир кўрсатади, марказий нерв тизимининг қўзғалувчанлигини камайтиради, ухлатувчи таъсирини кучайтиради. Шунингдек спазмолитик хусусиятларга (валериана кислотасини мавжудлиги туфайли) эга.
Препарат асаб қўзғалиши, уйқусизлик, неврозлар, вегето-қон томирлар дистониялари, меъда-ичак йўлларининг спазмларини даволашда қўлланади.
Наъматак меваси. Наъматакнинг турли хил кўринишдаги буталарининг етилган ва қуритилган даврида терилган меваси: Rosae majalis Hermm; Rosae acicularis L; Rosae dahuriea Pall; Rosae beggeriana Schrenk; Rosae fedtschenkoana Regel; Rosae canma L; Rosae corymbifera Borkh; Rosae micrantha Smifh; Rosae Kokanica Regel; Rosae psammophila Chrshan; Rosae tomentosa Smith; Rosae zangezura P. Jarosch; Rosae rugosa Thunb.
Таркибида: С, Р, К, Е, В гуруҳ витаминлари, каротин, қанд, органик кислоталар ва буриштирувчи моддалар сақлайди.
Витамин препарати. Организмни носпецифик резистентлигини рағбатлантиради, тўқималарнинг қайта тикланиши ва гормонлар синтезини кучайтиради, қон томирларнинг ўтказувчанлигини камайтиради, углеводлар алмашувида қатнашади, яллиғланишга қарши хусусиятларга эга.
Дўлана меваси. Тўлиқ етилган вақтида терилган ва қуритилган, ранги сариқ, тўқ-сариқ ва тўқ-қизилдан қорамтиргача, ҳиди йўқ, ширин таъмли дўлана мевалари.
Мевалар флавоноидлар, тритерпен кислотаси, холин, ацетилхолин, фитостеринлар сақлайди.
Дўлана мевалари юрак мушакларининг қисқаришини кучайтиради ва унинг қўзғалувчанлигини камайтиради, юрак ва бош мия томирларида қон айланишини яхшилайди, миокардни юрак гликозидларининг таъсирига сезувчанлигини оширади.
Юрак фаолиятининг функционал бузилишларини, ангионеврозлар, липилловчи аритмия ва пароксизмал тахикардияни (енгил шаклларида, аритмияга қарши препаратлар билан даволашга қўшимча) даволашда қўлланади.
Оддий қулмоқ. Moraceae оиласига мансуб. Тиббиётда қуббалари ишлатилади.
Таркибида эфир мойи, хумулин алкалоиди, холин, валериан ва бошқа кислоталар, қатронлар ва бошқа моддаларни сақлайди.
Чой ва йиғмаларнинг таркибига киради, тинчлантирувчи восита сифатида қўлланади.
Зира мевалари. Бўйи 30-80 см бўлган, зирадошлар оиласига мансуб, икки йиллик, кам ҳолларда бир йиллик ўтсимон ўсимлик. Зира мевалари ишлатилади.
Мевалар - эфир мойи (2,6-7,7%), ёғ мойи (14-22%), стероидлар, кумаринлар (0,48% гача), флавоноидлар (1,24%), ошловчи моддалар, оқсиллар (10-12%), қатронлар, мум, минерал моддалар сақлайди.
Зира мевалари иштаҳани қўзғатади, микробларга қарши ва сафро ҳайдовчи таъсирларга эга, ичакнинг ҳаракат ва секретор функциясини оширади, ўт-сафро ва меъда ширасини ажралиб чиқишини, меъда ости безининг фаолиятини яхшилайди.
Шарқ тиббиётида неврозлар, модда алмашинуви бузилиши, интоксикациялар, ўсмалар, кўз касалликларида ишлатилади.
Фитопассит-IS сиропи седатив ва спазмолитик таъсир кўрсатади. Руҳий зўриқиш ва хавотир ҳисси юзага чиқишини камайтиради. Силлиқ мушакларни бўшаштиради.
Фармакокинетикаси
Фитопассит-IS сиропи таъсири уни компонентларининг йиғинди таъсири ҳисобланади, шунинг учун кинетик кузатувларни ўтказиш қийин.
Таъсирчанлик, хавотир, қўрқув, чарчоқлик, паришонхотирлик, хотира бузилиши, руҳий мадор қуриши билан кечувчи неврастениянинг енгил шакллари.
Уйқуни бузилишининг енгил шакллари.
Руҳий зўриқиш оқибатидаги бош оғриқлар.
Мигрень.
Меъда-ичак йўлларининг функционал касалликлари (диспептик синдром, таъсирланган ичак синдроми).
Нейроциркулятор дистония.
Қичишиш билан кечувчи дерматозлар (атоник экзема, себореяли экзема, эшакеми) да қўлланади.
5 мл эритма (1 чой қошиқ) дан суткада 3 марта ичга қабул қилиш учун буюрилади.
Зарурат бўлганида суткалик дозани ошириш мумкин. Бир марталик дозани қабул қилишлар орасидаги интервал - 8 соатни ташкил қилади.
МНС томонидан: бош айланиши, чарчоқлик ҳисси, уйқучанлик.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, жиғилдон қайнаши, диарея, қабзият.
Дерматологик реакциялар: қичишиш, экзантема.
Бошқалар: мушаклар бўшашиши, тиришишлар.
- препаратнинг компонентларига индивидуал юқори сезувчанлик;
- миастения;
- 12 ёшгача бўлган болалар.
Препарат қўлланганда алкоголь ичимликларини истеъмол қилмаслик керак, чунки алкоголь препаратнинг таъсирини кучайтиради.
Меъда-ичак йўлларини касалликлари бўлган беморлар препаратни қўлланганда эҳтиёткорликка риоя қилиши лозим.
Қандли диабети бўлган пациентлар препаратни даволовчи врач назорати остида қабул қилишлари керак.
Препаратни тавсия қилинган дозалари қўлланганда уйқучанликни чақирмайди ва диққатни жамлаш қобилиятини пасайтирмайди, бу уни кундузги вақтда қўллашга имкон беради.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида
Препаратни қўлланиши шифокор назорати остида ўтказилиши лозим.
Автотранспортни ҳайдаш ва юқори эътиборни ва тезкор психомотор реакцияларни талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланиш мумкинлиги хусусидаги масала
Фақат пациентнинг препаратга индивидуал реакциясини баҳолангандан кейин ҳал қилинади.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Симптомлари: уйқучанлик, руҳий тушкинлик ҳисси, кўнгил айнаши, мушак бўшашиши, бўғимларда оғриқ, меъдада оғирлик ҳисси.
Даволаш: симптоматик даволаш ўтказилади. Махсус антидоти йўқ.
Сироп.
Бирламчи ўрам: 50 мл ёки 90 мл дан флаконларда.
Истеъмолчилар учун ўрам: қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15 дан 25 °С гача ҳароратда сақлансин.
Сақлаш вақтида қуйқа ҳосил бўлиши мумкин.
Рецептсиз.
2 йил.
Дори воситаларини сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили
С.Қ.Исломбеков номидаги «O‘zkimyofarm» АЖ,
Ўзбекистон Республикаси, Тарас Шевченко кўчаси, 23,
Тел: 256-59-60.
Ko`p so`raladigan savollar
12 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Fitopassit-IS siropi 90 ml (shisha) ning to`liq analoglari:
Fitopassit-IS siropi 90 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Fitopassit-IS siropi 90 ml (shisha) ishlab chiqaruvchisi “O‘zximfarm” hisoblanadi.