Flutsinar malhami 15 g (naycha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 3800 so'm)
Uchun ko‘rsatma Flutsinar malhami 15 g (naycha)
1 г суртма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: флуоцинолон ацетониди 0,25 мг;
ёрдамчи моддалар: пропиленгликоль, лимон кислотаси, сувсиз ланолин, оқ вазелин.
Оқ ёки деярли оқ рангли, ярим тиниқ, ўзига хос енгил ҳидли ёғли пластик масса.
Суртма 0,025%.
Кучли таъсир этувчи кортикостероидлар. Код АТХ: D07AC04.
Флуоцинолон ацетониди терига сиртга қўллаш учун кучли синтетик глюкокортикостероид ҳисобланади. Кучли яллиғланишга қарши, қичишишга қарши ва қон томирларни торайтирувчи таъсир кўрсатади. Маҳаллий қон томирларни торайтирувчи таъсири натижасида экссудатив жараёнларни камайтиради. Терига осон киради ва узоқ таъсир этади. Организмга сўрилгандан кейин асосан жигарда биотрансформацияга учрайди. Глюкурон кислотаси билан бирикмалар кўринишида ва кам миқдорда ўзгармаган кўринишда, асосан сийдик ва кам миқдорда сафро билан чиқарилади. Бурмалар соҳасидаги нозик терига, эпидермис шикастланган терига ёки яллиғланиш жараёни билан шикастланган терида қўлланилганда флуоцинолон ацетонидининг тери орқали сўрилиши ошади. Бундан ташқари, дори препаратини тез-тез қўлланилганда ёки терининг катта юсазига суртилганда сўрилиши ошади. Флуоцинолон ацетонидининг тери орқали сўрилиши катталарга нисбатан ёшроқ шахсларда сўрилиши яққолроқ бўлади.
Суртма кўринишидаги флуцинар глюкокортикостероидлар билан даволашга жавоб берадиган кучли қичишиш ёки гиперкератоз билан кечувчи ўткир ва оғир, инфекцияланмаган, қуруқ дерматитларни қисқа муддатли даволаш учун қўлланади. Флуцинар себореяли дерматит, атопик дерматит, болалар папулёз эшакеми, аллергик контакт экзема ,кўп шаклли эритема, қизил югурик, псориазда (“Эҳтиёткорлик чоралари” бўлимига қаранг), қизил ясси темираткида қўлланади.
Суртманинг оз миқдорини терининг шикастланган соҳаларига суткада 1-2 марта қўлланади.
Суртмани окклюзион боғлам (зичлаштирувчи кленка билан) остида қўллаш мумкин эмас. Псориаз бундан мустасно, унда ҳар куни алмаштириш керак бўладиган бундай боғламни қўллаш мумкин.
Танаффуссиз даволаш курси 2 хафтадан ошмаслиги керак. Юз терисида суртмани 1 хафтадан ортиқ қўллаш мумкин эмас.
Бир хафта давомида сурмани 1 тубадан ортиқ қўллаш мумкин эмас.
2 ёшгача бўлган болаларда қўлланилмайди.
2 ёшдан ошган болаларда суртма эҳтиёткорлик билан қўлланади, фақат шифокор кўрсатмаси бўйича; препарат юз терисига қўлланилмайди.
Қуйидагилар пайдо бўлиши мумкин: ҳуснбузар, постстероид пурпура, эпидермис ўсишини сусайиши, ачишиш ҳисси, қичишиш, таъсирланиш, тошма, тери ости клетчаткаси атрофияси, терини қуриши, гипертрихоз ёки соч тўкилиши, тери депигментацияси ёки пигментацияси, тери атрофияси ва чўзилиши, телеангиоэктазия, периорал дерматит, фурункулёз, чўзилиш, иккиламчи инфекция, маҳаллий тери реакциялари (масалан контакт дерматит). Баъзида эшакеми ёки макуло-папулёз тошма ёки мавжуд ўзгаришларни кучайиши юз бериши мумкин. Қовоқларга маҳаллий қўлланилганидан кейин баъзида глаукома ёки катаракта ривожланиши мумкин. Флуоцинолон ацетониди тери орқали сўрилиши мумкинлиги туфайли, айниқса узоқ муддат, терининг катта юзаларида, окклюзион боғлам остида ва болаларда қўлланилганида тизимли ножўя таъсирлар пайдо бўлиши мумкин.
Флуоцинолон ацетонидига характерли тизимли ножўя таъсирлар гипоталамо-гипофизо-адренал тизими дисфункцияси ва Кушинг синдроми, болаларда ўсиш ва ривожланишни секинлашиши, шишлар, гипертензия, гипергликемия, гликозурия, иммунитетни пасайишини ўз ичига олади.
Санаб ўтилган ножўя таъсирлардан биронтаси ёки хавф туғдирувчи бошқа симптомлар пайдо бўлгандан кейин дарҳол шифокорга мурожаат этиш керак.
Флуцинар суртмани қуйидаги холатларда қўллаш мумкин эмас:
- флуоцинолон ацетониди ёки бошқа глюкокортикостероидларга, шунингдек препаратнинг бошқа асосий ингредиентларига юқори сезувчанлик аниқланганда;
- терининг бактериал, вирусли ва замбуруғли инфекцияларида;
- оддий ва пушти ҳуснбузарларда;
- периорал дерматитда (dermatitis perioralis);
- профилактик эмлашлардан кейин;
- 2 ёшгача бўлган болалар;
- болаларда таглик дерматитида қўллаш мумкин эмас.
Глюкокортикостероидларни маҳаллий қўллашдан кейин учун ўзаро таъсир ҳоллари номаълум.
Аммо айниқса тегишли антителоларни пайдо бўлиши кўринишида адекват иммунологик жавобни йўқ бўлиши мумкинлиги туфайли, катта соҳаларда узоқ муддатли қўллаганда пациентларни сувчечакка қарши ва бошқа турдаги эмлашларни ўтказиш мумкин эмас.
Флуцинар иммун тизимига таъсир қилувчи дори воситаларининг таъсирини кучайтириши мумкин.
Агар препарат таъсирланиш симптомлари ёки тери аллергик реакциялари (тери қичишиши, ачишиш ёки қизариш) чақирса, уни қўллашни дарҳол тўхтатиш керак. Доимий қўллаш 2 хафтадан ошмаслиги керак. Тананинг катта юзаларида узоқ вақт қўлланилганда ножўя таъсирларни намоён бўлиш тез-тезлиги ва шиш, гипертензия, гипергликемия ривожланиши, организмни қаршилик кўрсатишини пасайиши эҳтимоли ошади.
Кортикостероидлар тери орқали сўрилиши мумкинлиги туфайли, узоқ вақт даволаш, терининг катта юзаларида қўллаш, окклюзион боғлам остида ва болаларда қўллашдан сақланиш керак.
Болаларда тана юзаси ва вазни орасидаги нисбатни катталарга қараганда катталиги туфайли, глюкокортикостероидларни тизимли ножўя таъсирларини, шу жумладан гипоталама-гипофизар-буйрак усти безларининг дисфункциясини ва Кушинг синдроми юқори хавфи мавжуд. Кортикостероидлар билан даволаш болаларни ўсишига ва ривожланишига ножўя таъсир қилиши мумкин. Буйрак усти безини АКТГ билан рағбатлантирилгандан кейин қонда ва сийдикда кортизол даражасини аниқлаш йўли билан буйрак усти бези пўстлоғи фаолиятини мунтазам назорат қилиш керак.
Суртмани қўллаш соҳасида инфекция аниқланган ҳолларда, шифокор мувофиқ антибактериал ёки замбуруғларга қарши даволашни буюриши мумкин. Агар инфекцияларнинг белгилари ўтиб кетмаса, инфекцияни даволаш даврида Флуцинарь суртмаси билан даволашни вақтинча тўхтатиш тавсия этилади.
Препаратни шиллиқ қаватларга ва яраларга тушишдан сақланиш керак.
Глаукома ёки катаракта пайдо бўлиши мумкинлиги туфайли, препаратни кўзлар атрофи соҳаларида қўллаш мумкин эмас.
Псориази бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак, чунки псориазда глюкокортикостероидларни маҳаллий қўллаш препаратга чидамлиликни ривожланиши, тарқалган пустулёз псориаз ва тери дисфункцияси чақирган тизимли токсиклик чақирган касалликни қайталаниши туфайли хавфли бўлиши мумкин.
Ҳатто қисқа муддатли қўллашдан кейин ҳам юқори сўрилиши ва ножўя таъсирларининг (телеангиэктазиялар, dermatitis perioralis) хавфи юқорилигини эътиборга олиб, юз терисида, чов ва қўлтиқ остида фақат жуда зарур ҳолатларда қўллаш керак.
Тери тўқималарининг мавжуд бўлган атрофиясида, айниқса кекса одамларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Препарат ланолин сақлайди. У маҳаллий тери реакцияларини (масалан, контакт дерматит) чақириши мумкин.
Препарат пропиленгликоль сақлайди. У терини таъсирланишини чақириши мумкин.
Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Флуцинарни ҳомиладор аёлларга фақат фойда қўллашдан мумкин бўлган хавфдан устун бўлган ҳолларда қўллаш мумкин. Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида мутлоқ қўллаш мумкин эмас.
Эмизиш вақтида шифокор, эмизишни тўхтатиш ёки Флуцинарни қўллашни ижобий бўлишини болалардаги нохуш реакцияларни пайдо бўлиш эҳтимолини ва она учун фойдани эътиборга олиб қарор қабул қилади.
Транспорт воситаларини бошқариш ва ҳаракатланувчи механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири
Дори препарати психомотор фаоллик, транспорт воситаларини бошқариш ва ҳаракатланувчи механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.
Терининг катта юзаларида узоқ вақт қўлланилганида юз бериши мумкин ва шиш, артериал гипертензия, гипергликемия, қаршиликни пасайиши, оғир холатларда Кушинг синдроми ривожланиши билан намоён бўлади. Дозани ошириб юборилиши симптомлари пайдо бўлганида даволовчи шифокорга мурожаат этиш керак.
15 г дан суртма алюмин тубаларда.
25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
3 йил. Суртмани қўллашдан олдин ўрамидаги яроқлилик муддатини текшириш ва ушбу муддат ўтгандан кейин препаратни қўлламаслик керак.
Рецепт бўйича.
Фармзавод Jelfa А.Ж. 58-500, Еленя Гура, В Поля кўч., 21, Польша.
Fluotsinolon asetonid: 0.25 mg/g
Ko`p so`raladigan savollar
Flutsinar malhami 15 g (naycha) narxi har bir paket uchun
2 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Flutsinar malhami 15 g (naycha) ning to`liq analoglari:
Flutsinar malhami 15 g (naycha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Polsha.
Flutsinar malhami 15 g (naycha) ning asosiy faol moddasi Fluotsinolon asetonid hisoblanadi.