Facebook Pixel Code

Furotalgin quloq tomchilari eritmasi 5 mg/ml, 5 ml (shisha)

dagi narxlar
dan 24000 so'm gacha 33600 so'm
Retsept bo'yicha
57 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Furotalgin quloq tomchilari eritmasi 5 mg/ml, 5 ml (shisha)

1 мл (27 томчи) эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: нитрофурал (nitrofural) 2,5 мг, тетракаин гидрохлориди (tetracaine hydrochloride) 31,25 мг, феназон (phenazone) 87,5 мг;

ёрдамчи моддалар: глицерол.

Тиниқ, яшил тусли сариқ рангли, ҳидсиз суюқлик.

Қулоқ томчилари, эритма.

Фуроталгин микробларга қарши, яллиғланишга қарши ва оғриқ қолдирувчи таъсирларга эга мажмуавий дори препаратидир.

Фуроталгин маҳаллий қўлланилганда дори моддаларини сўрилиши ва клиник аҳамиятли плазмадаги концентрацияларга эришиши ҳақида маълумотлар йўқ.

Катталар ва болаларда эшитув йўли ва ўрта қулоқнинг ўткир яллиғланиш жараёнларида қўлланади.

Фуроталгинни ҳар доим шифокорингиз буюрганидек қўлланг. Агар Сиз бирон-бир нарсада ишонч ҳосил қилмасангиз, шифокорингиз ёки фармацевтдан сўранг.

Фуроталгин қулоққа томизиш учун мўлжалланган дори препаратидир. Бурун ва кўзларга томизилмасин! Ичга қабул қилинмасин!

Томчиларни эшитув йўллари тозалангандан кейин қўлланг. Бошни томчилар қулоқда бир неча минут давомида қоладиган ҳолатда ён томонга эгмоқ керак, шундан кейин эшитув йўли пахта билан беркитилади. Совуқ томчи билан нохуш контактдан сақланиш учун эритмани дастлаб тана ҳароратигача иситиш керак.

Дозалаш:

Катталар ва 3 ёшдан ошган болалар: 6-10 томчидан кунига 3-4 марта.

3 ёшгача бўлган болалар: 3-4 томчидан кунига 2 марта.

Даволаш давомийлиги: даволовчи шифокор томонидан белгиланади. 10 кундан ошмаслиги керак.

Агар Сиз Фуроталгинни қўллашни ўтказиб юборган бўлсангиз

Ўтаказиб юборилган дозани ўрнини тўлдириш учун дозани икки марта қабул қилманг.

Барча дори воситалари каби Фуроталгин ҳар бир одамда намоён бўлмасада, ножўя таъсирлар чақириши мумкин.

Эшитув йўлини таъсирланиши ёки қизариши билан намоён бўлувчи аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.

Ички қулоққа тушганда гарчи кам ҳолларда кузатилсада, қуйидагилар кузатилиши мумкин:

Нерв тизими томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: тез ўтувчан бош айланиши, бош оғриғи ва юқори частоталарга нисбатан эшитишни пасайиши.

Умумий бузилишлар

Тез-тез эмас: кўнгил айниши, қусиш.

Агар ножўя таъсирлардан биронтаси жиддийлашса ёки Сиз ушбу илова-варақада таърифланмаган бошқа ножўя таъсирларни сезсангиз, бу ҳақида шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.

Фуроталгинни қўлламанг: агар Сизда фаол моддалар (нитрофурал ва нитрофураннинг бошқа ҳосилалари, тетракаин, феназон, бошқа маҳаллий анестетиклар, айниқса эфир типдаги, парааминобензой кислотаси ва унинг ҳосилалари) ёки ёрдамчи моддаларга аллергия (ўта юқори сезувчанлик) бўлса. Агар Сизда қулоқ пардасини тешилиши ёки замбуруғлар чақирган қулоқ инфекциялари (отомикоз) бўлса, даволовчи шифокор Сизга Фуроталгинни буюрмайди.

Агар Сиз бошқа дори воситаларини, шу жумладан рецептсиз бериладиган дори воситаларини қабул қилаётган ёки яқинда қабул қилган бўлсангиз, шифокорингиз ёки фармацевтни хабардор қилинг.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Фуроталгинни шифокор томонидан баҳолангандан кейин ҳомиладор ва эмизикли аёлларга буюриш мумкин.

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз, ҳар қандай дори воситасини ишлатишдан олдин шифокорингиз ёк фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Дори воситасини транспорт воситалари ёки потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланиш қобилиятига таъсирининг ўзига хослиги

Фуроталгин транспорт воситаларини бошқариш ва техника ва машиналарда ишлаш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.

Агар Сиз Фуроталгинни керагидан ортиқ дозада қўллаган бўлсангиз

Фуроталгинни тўғри қўллаганда дозани ошириб юборилиши ҳолатлари ҳақида хабар берилмаган.

Қулоқ томчилари, эритма.

Бирламчи ўрам:

5 мл дан препарат сиғими 10 мл ли жигарранг шишали думалоқ флаконларга жойланади. Флакон томчилагичли бураладиган қопқоқ билан беркитилади;

5 мл дан препарат сиғими 10 мл ли полипропилен думалоқ флаконларга жойланади. Флаконлар полиэтилен томчилагичга эга ва “Пильферпруф” типдаги полиэтилен қалпоқчалар билан беркитилган.

Иккиламчи ўрам: 1 (бир) флакон қўллаш бўйича илова-варақа билан бирга картон қутига жойланади.

Оригинал ўрамида, қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

3 йил. Флакон очилгандан кейин яроқлилик муддати: 1 ойгача.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач Фуроталгинни қўлламанг.

Рецепт бўйича.

Софарма АЖ Болгария.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Fenazon: 87.5 mg/ml, Nitrofural: 2.5 mg/ml, Tetrakain: 31.25 mg/ml

Chiqarish shakli:
Tomchilar
Paketdagi miqdor:
1
Ovoz balandligi:
5 ml
Qo'llash tartibi:
Quloqga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
shisha
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Belarus

Ko`p so`raladigan savollar

Furotalgin quloq tomchilari eritmasi 5 mg/ml, 5 ml (shisha) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Furotalgin quloq tomchilari eritmasi 5 mg/ml, 5 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Belarus.

Furotalgin quloq tomchilari eritmasi 5 mg/ml, 5 ml (shisha) ishlab chiqaruvchisi Sofarma hisoblanadi.