Facebook Pixel Code

Futaron ko'z tomchilari. 1% 5 g (shisha)

dagi narxlar
Retsept bo'yicha
Boshqa shaharlardagi narxlar
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Futaron ko'z tomchilari. 1% 5 g (shisha)

1 г препарат қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: фузидин кислотаси (гемигидрати шаклида) - 10,0 мг;

ёрдамчи моддалар: динатрий эдетати, карбомер 980NF, маннит, трометамол, бензалконий хлориди, инъекция учун сув.

Оқ ёки деярли оқ рангли ёпишқоқ бир хил суспензия.

1% ли кўз томчилари.

Офтальмологияда қўлланадиган воситалар. Микробларга қарши воситалар. АТХ коди: S01AA13.

Фармакодинамикаси

Фузидин кислотаси - полициклик структурали антибиотик бўлиб, таъсир механизми G элонгация омили билан ўзаро таъсири орқали бактериялардаги оқсиллар синтезини ингибиция қилишга асосланган. Бунда гуанозинтрифосфатларнинг гидролизи бузилади, бу пептид занжирини узайишини тўхташига олиб келади. Фузидин кислотаси бактериостатик, жуда юқори дозаларда эса бактерицид фаолликка ҳам эга.

Фузидин кислотаси граммусбат микроорганизмларнинг кенг таъсир доирасига, хусусан Staphylococcus aureus га нисбатан фаолдир. In vitro шароитларида фузидин кислотаси кўз томчилари фаоллик кўрсатган микроорганизмларнинг бошқа турларига Streptococcus, Neisseria, Haemophilus, Moraxella ва Corynebacteria лар киради.

Фармакокинетикаси

Препаратнинг дори шакли ёпишқоқ кўз томчилари бўлиб, бу конъюнктива билан узоқ муддат контактда бўлишини таъминлайди. Препаратни суткада 2 марта қўллаш кўзнинг барча тўқималарида фузидин кислотасини етарли концентрацияда бўлишини таъминлайди. Фузидин кислотаси кўз ёши суюқлигига яхши ўтади.

Препаратга сезгир микроорганизмлар чақирган бактериал конъюнктивитда қўлланади.

Махаллий қўллаш учун мўлжалланган.

Қўллашдан олдин кўз томчиларини чайқатиш керак.

Футарон кўз томчилари шикастланган кўзнинг конъюнктивасига 1 томчидан суткада 2 марта томизилади. Даволаш кўзнинг ҳолати нормаллашганидан кейин камида 48 соат давом эттириш керак.

Ножўя самараларни учраш тезлигини қуйида келтирилган кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланган: тез-тез (≥1/100, аммо <1/10), тез-тез эмас (≥1/1000, аммо <1/100), кам ҳолларда (≥1/10000, аммо <1/1000), учраш тезлиги номаълум (мавжуд бўлган маълумотлар асосида ривожланиш тезлигини аниқлаш имкони бўлмаган).

Иммун тизими томонидан: кам ҳолларда - ўта юқори сезувчанлик.

Кўриш аъзолари томонидан: тез-тез - ачишиш, санчиш, дискомфорт, таъсирчанлик, қичишиш, оғриқ, кўзни қуриши, кўришни ўткинчи хиралашиши; тез-тез эмас - кўз ёшини оқиши; учраш тезлиги номаълум - конъюнктивитни зўрайиши.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан: учраш тезлиги номаълум - қичишиш, периорбитал шиш, тошма, эшакеми, ангионевротик шиш бўлиши мумкин.

Фузидин кислотаси/натрий фузидатга ва препаратнинг бирон-бир компонентига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Препаратни дорилар билан ўзаро таъсири юзасидан маълумотлар йўқ.

Футарон препаратини қўллаш даврида контакт линзаларни тақиш тавсия этилмайди, чунки фузидин кислотасининг микрокристаллари линзалар ва шох пардани тирналишини чақириши мумкин.

Футарон кўз томчилари таркибида бензалконий хлоридини сақлайди, у кўзни таъсирланиши ва юмшоқ контакт линзаларни рангсизланишини чақириши мумкин.

Фузидин кислотаси қўлланганида бактериал резистентликни ривожланганлиги юзасидан хабар берилган. Барча антибиотиклар қўлланганида бўлгани каби, Футаронни узоқ муддат ёки такроран қўлланиши бактериал резистентликни ривожланиш ҳавфини ошириши мумкин.

Хар сафар ишлатилгандан сўнг флаконни ёпиш керак. Пипетканинг учини кўзга ёки хар қандай бошқа юзаларга тегизмаслик керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик

Ҳомиладорликда фузидин кислотасининг таъсири юзасидан чекланган клиник маълумотлар мавжуд. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар ва фузидин кислотасини кўп йиллик клиник тизимли ва маҳаллий қўллаш тажрибаси, фузидин кислотаси тератоген самарага эга эмаслигини кўрсатди. Демак, ҳомила учун ривожланиш ҳавф эҳтимоли кам, чунки фузидин кислотаси кўз томчилари маҳаллий қўлланганида таъсир этувчи модданинг жуда кичик дозалари ишлатилади. Зарурат бўлганида ҳомиладорлик вақтида препаратни қўллаш мумкин.

Лактация

Чақалоққа таъсири кутилмайди, чунки эмизикли аёлга фузидин кислотасининг тизимли таъсири аҳамиятсиз ҳисобланади. Фузидин кислотаси кўз томчилари лактация даврида қўлланиши мумкин.

Педиатрияда қўлланиши

Футарон педиатрия амалиётида қўлланиши мумкин.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат томизилганидан сўнг кўриш ўткирлигини вақтинчалик йўқотадиган пациентлар, диққатни жамлаш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланишлари керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиш эҳтимоли кам.

Фузидин кислотасига ёки ёрдамчи моддаларидан бирортасига ўта юқори сезувчанлик бўлмаганида, кўз томчилари беихтиёр ютиб юборилганида зиён етказиш эҳтимоли кам. Бир флаконда фузидин кислотасининг умумий миқдори (50 мг) перорал қабул қилинадиган фузидин кислотасининг тасдиқланган умумий суткалик дозасидан ошмайди. Ёрдамчи моддаларининг концентрацияси ҳавф туғдириши учун жуда паст ҳисобланади.

Кўз томчилари 5 г дан тиқин-томчилагичли ва ҳимоя халқаси билан таъминланган буралувчи химоя қопқоқли пластик флаконда.

1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

25 °C дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Флакон очилганидан кейин препарат 28 кун давомида ишлатилсин.

3 йил.

Рецепт бўйича берилади.

Савдо белгиси ва қайд этиш сертификатининг эгаси

«Уорлд Медицин Офтальмикс Илачлары Лтд. Шти.», Туркия

("World Medicine Ophthalmics İlaçlari Ltd. Şti.", Turkey).

Ишлаб чиқарилган

«Уорлд Медицин Илач Сан. ве Тидж. А.Ш.», Туркия

(Багджылар Илчеси, Гюнешли, Эврен Махаллеси,

Джами Йолу Джад. №50 К. 1В Земин 4-5-6, Истамбул)

“World Medicine İlaç San.ve Tic. А.Ş.”, Turkey

(Bağcılar İlçesi, Güneşli, Evren Mahallesi,

Cami Yolu Cad. No:50 K. 1B Zemin 4-5-6, İstanbul).

Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили

«Evro Farm Biznes» МЧЖ,

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Яккасарой тумани, Яккасарой кўч., 1 уй

Тел: 212-18-41, 212-20-58.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Fusid kislotasi: 10 mg/g

Chiqarish shakli:
Tomchilar
Paketdagi miqdor:
1
Og'irligi:
5 g
Qo'llash tartibi:
Ko"zga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
shisha
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Turkiya
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
8 yoshdan boshlab
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

8 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Futaron ko'z tomchilari. 1% 5 g (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Turkiya.

Futaron ko'z tomchilari. 1% 5 g (shisha) ning asosiy faol moddasi Fusid kislotasi hisoblanadi.

Futaron ko'z tomchilari. 1% 5 g (shisha) ishlab chiqaruvchisi Uorld Medetsin hisoblanadi.