Facebook Pixel Code

Galavit rektal suppozitoriyalar 100 mg №10 (2 blister x 5 sham)

dagi narxlar
dan 212000 so'm gacha 273900 so'm
Без рецепта
127 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Galavit rektal suppozitoriyalar 100 mg №10 (2 blister x 5 sham)

Фаол модда: аминодигидрофталазиндион натрий (Галавит®) 100 мг.

Ёрдамчи моддалар: витепсол W-35 (ёғ кислоталарининг глицеридлари) - 575 мг, витепсол Н-15 (ёғ кислоталарининг глицеридлари) - 575 мг.

Оқдан то сарғиш тусли оқ ранглигача бўлган, торпедасимон шаклли, узунасига кесимда кўринадиган доғлари бўлмаган шамчалар.

Ректал шамчалар.

Иммуномодулятор ва яллиғланишга қарши восита. АТХ коди: L03, G02.

Препаратнинг таъсир механизми макрофагларнинг функционал-метаболик фаоллигига таъсир қилиш хусусияти билан боғлиқ.

Яллиғланиш касалликларида препарат яллиғланиш реакцияларининг даражасини, уларнинг цикликлигини, шунингдек интоксикациянинг яққоллигини белгиловчи ўта юқори фаоллашган макрофаглар томонидан ўсмалар некрози омили, интерлейкин-1 ва бошқа яллиғланишга қарши цитокинлар, кислороднинг фаол шаклларини ортиқча синтезини 6-8 соатга қайтарувчан ингибирлайди. Макрофагларнинг функционал ҳолатини нормаллашиши уларнинг антигенлигини ифодаловчи ва бошқарувчи фаолиятини тикланишига ва аутоагрессия даражасини камайишига олиб келади. Препарат фагоцитозни кучайтириб ва инфекцион касалликларга организмнинг носпецифик резистентлигини ошириб, нейтрофил гранулоцитларнинг бактерицид фаоллигини рағбатлантиради.

Фармакокинетикаси

Организмдан асосан буйраклар орқали чиқарилади. Ректал қўлланганидан кейин ярим чиқарилиш даври 40-60 минут. Асосий фармакологик хусусиятлари 72 соат давомида кузатилади.

Катталар ва 12 ёшдан ошган ўсмирларда иммунтанқислиги холатларни мажмуавий даволашда иммуномодулловчи ва яллиғланишга қарши восита сифатида:

  • интоксикация ва/ёки диарея билан кечувчи ичакнинг инфекцион касалликлари;
  • меъда ва 12 бармоқ ичак яра касаллиги;
  • вирусли гепатитлар;
  • герпес вируси чақирган сурункали қайталанувчи касалликлар;
  • папиллома вируси чақирган касалликлар;
  • инфекцион-яллиғланишли урогенитал касалликлар (хламидия ва трихомонада этиологияли уретрит, хламидияли простатит, ўткир ва сурункали сальпингоофорит, эндометрит);
  • кичик чаноқ аъзоларининг йирингли-яллиғланиш касалликлари;
  • бачадон миомаси бўлган беморларни операциядан кейинги реабилитацияси;
  • репродуктив ёшдаги аёлларда операциядан кейинги даврдаги асоратлар;
  • операциядан кейинги йирингли-септик асоратлар ва уларни олдини олиш (шу жумладан онкологик беморларда);
  • сурункали қайталанувчи фурункулёз, сарамас;
  • астеник ҳолатлар, невротик ва соматоформ бузилишлар, жисмоний ишлаш қобилиятини пасайиши (шу жумладан спортчиларда), алкоголга ва наркотик қарамликдаги рухий, хулқий ва постабстинент бузилишлар;
  • марказий ва периферик нерв тизимининг яллиғланиш ва инфекцион-аллергик касалликлар;
  • нерв тизимининг дегенератив касалликлари;
  • оғиз бўшлиғи ва томоқ шиллиқ қаватининг яллиғланиш касалликлари, парадонт касалликлари;
  • грипп ва ўткир респиратор инфекцияларни носпецифик профилактикаси.

Ректал буюрилади. Шамча контур ўрамдан чиқариб олинади ва сўнгра тўғри ичакка киритилади. Олдиндан ичакни бўшатиш тавсия қилинади.

Препаратнинг дозаси ва қўллашнинг давомийлиги касалликнинг характери, оғирлиги ва давомийлигига боғлиқ.

  • Диарея синдроми билан бирга кечувчи ўткир инфекцион ичак касалликларида: бошланғич доза бир марта 2 шамчани ташкил қилади, сўнгра 1 шамчадан кунига 2 марта интоксикация симптомлари йўқотилгунича. 1 шамчадан 72 соатлик интервал билан курсни кейинчалик давом эттириш мумкин. Курс 20-25 шамча қўлланади.
  • Меъда ва 12 бармоқ ичак яра касаллигининг ўткир даврида: 2 кун 2 шамчадан кунига 1 марта, сўнгра 1 шамчадан 72 соатлик интервал билан. Курс 15-25 шамча. Сурункали даврида: 5 кун 1 шамчадан кунига 1 марта, сўнгра биттадан ҳар 72 соатда қўлланади. Курс 20 шамча қўлланади.
  • Вирусли гепатитларда: бошланғич доза бир марта 2 шамчани ташкил қилади, сўнгра биттадан кунига 2 марта интоксикация ва яллиғланиш симптомлари йўқолгунича. Кейинчалик курс 1 шамчадан 72 соатлик интервал билан давом эттирилади. Курс 20-25 шамча қўлланади.
  • Герпес вируси чақирган сурункали қайталанувчи касалликларда: 1 шамчадан ҳар куни 5 шамча, сўнгра биттадан кунора 15 шамча қўлланади.
  • Папиллома вируси чақирган инфекцияларда: 5 кун 1 шамчадан кунига 1 марта, сўнгра бир шамчадан кунора буюрилади. Курс 20 шамча қўлланади.
  • Урогенитал касалликларда хламидия ва трихомонада этиологияли уретритлар, хламидияли простатитда: биринчи куни 1 шамчадан кунига 2 марта, сўнгра биттадан кунора буюрилади. Курс 10-15 шамча (патологик жараённинг оғирлигига қараб) қўлланади.
  • Сальпингоофоритда, эндометритда ўткир даврида: 2 кун 2 шамчадан кунига 1 марта, сўнгра биттадан 72 соатлик интервал билан. Сурункали даврида: 5 кун 1 шамчадан кунига 1 марта, сўнгра биттадан ҳар 72 соатда. Курс 20 шамча қўлланади.
  • Кичик чаноқ аъзоларининг ўткир ва сурункали йирингли касалликларида ўткир даврида: биринчи куни 2 шамчадан бир марта, 3 кун бир шамчадан ҳар куни, сўнгра биттадан кунора 5 кун. Курс 10 шамча. Сурункали даврида: 5 кун 1 шамчадан кунига 1 марта, сўнгра биттадан ҳар 72 соатда. Курс 20 шамча қўлланади.
  • Бачадон миомаси бўлган беморларни операциядан кейинги реабилитацияси учун ва репродуктив ёшдаги аёллардаги операциядан кейинги даврдаги асоратларда: 5 кун 1 шамчадан кунига 1 марта, сўнгра биттадан кунора. Курс 15 шамча қўлланади.
  • Операциядан олдинги ва кейинги даврдаги хирургик асоратларни олдини олиш ва даволаш учун (шу жумладан онкологик беморларда): 1 шамчадан кунига 1 марта 5 шамча операциягача, операциядан кейин 5 шамча биттадан кунора ва 5 шамча 72 соатлик интервал билан буюрилади. Касалликнинг оғир кечишида бошланғич доза 2 шамча бир марта ёки биттадан кунига 2 марта. Курс 20 шамча қўлланади.
  • Сурункали қайталанувчи фурункулёзда, сарамасда: 5 кун бир шамчадан кунига 1 марта, сўнгра биттадан кунора. Курс 20 шамча қўлланади.
  • Астеник ҳолатларда, невротик ва соматоформ бузилишларда, саросималик, хулқий ва постабстинент бузилишларда, алкоголли ва наркотик қарамлиги бўлган пациентларда: 5 кун бир шамчадан ҳар куни, сўнгра биттадан ҳар 72 соатда. Курс 15-20 шамча. Жисмоний иш қобиятини ошириш учун: 1 шамчадан кунора 5 шамча, сўнгра биттадан ҳар 72 соатда, курс 20 шамчагача қўлланади.
  • Марказий ва периферик нерв тизимининг яллиғланиш ва инфекцион-аллергик касалликларида: 5 кун бир шамчадан хар куни, сўнгра биттадан хар 72 соатда, курс 15-20 шамча қўлланади.
  • Нерв тизимининг дегенератив касалликларида: 5 кун бир шамчадан хар куни, сўнгра биттадан хар 72 соатда, курс 15-20 шамча қўлланади.
  • Оғиз бўшлиғи ва томоқ шиллиқ қаватининг яллиғланиш касалликларида, пародонтнинг касалликларида: бошланғич доза 1 шамчадан ҳар куни 5 шамча, сўнгра биттадан 72 соатлик интервал билан. Курс 15 шамча қўлланади.
  • Грипп ва ўткир респиратор инфекцияларни носпецифик профилактикаси ва даволаш учун бир шамчадан кунига 1 марта. Курс 5 кун қўлланади.

Кам ҳолларда аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Шахсий ўзлаштираолмаслик; ҳомиладорлик ва лактация.

Бир вақтда қўлланганида антибиотикларнинг курслик дозаларини пасайтириш мумкин. Бошқа дори препаратлари билан номутаносиблик ҳоллари аниқланмаган.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ректал шамчалар 100 мг. 5 донадан контур уяли ўрамда, 1 ёки 2 контур ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецептсиз.

“Сэлвим“ МЧЖ, мавнзил: 123290, Россия, Москва ш., тупик Магистральний 1-нчи, 5А уй, хона 91. Тел-факс (495) 269-03-43, 269-03-44.

Ишлаб чиқариш жойининг манзили

308013, Белгород ш., Рабочая кўч., 14.

Эътирозлар қуйидаги манзилга жўнатилсин:

123290, Москва ш., тупик Магистральний 1-нчи, 5А уй, хона 91.

Тел-факс (495) 269-03-43, 269-03-44.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Galavit: 100 mg/shamlar

Chiqarish shakli:
Shamlar
Paketdagi miqdor:
10
Og'irligi:
100 mg
Qo'llash tartibi:
Rektal
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Rossiya
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
6 yoshdan boshlab
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Galavit rektal suppozitoriyalar 100 mg №10 (2 blister x 5 sham) narxi 106000 so'm - 5 шт.

6 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Galavit rektal suppozitoriyalar 100 mg №10 (2 blister x 5 sham) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.

Galavit rektal suppozitoriyalar 100 mg №10 (2 blister x 5 sham) ning asosiy faol moddasi Galavit hisoblanadi.