Facebook Pixel Code

Gentamitsin (Gentamicin) Dalchimpharm tomir ichiga va mushak ichiga yuborish uchun eritma 40 mg/ml, 2 ml №10 (ampulalar)

dagi narxlar
dan 11300 so'm gacha 16500 so'm
Retsept bo'yicha
61 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Gentamitsin (Gentamicin) Dalchimpharm tomir ichiga va mushak ichiga yuborish uchun eritma 40 mg/ml, 2 ml №10 (ampulalar)

1 мл қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: гентамицин сульфати (гентамицинга қайта ҳисобланганда) 40 мг;

ёрдамчи моддалар: натрий дисульфити (натрий метабисульфити), динатрий эдетати (этилендиаминтетрасирка кислотасининг динатрийли тузи), инъекция учун сув.

Тиниқ, рангсиз ёки кўкимтир-сарғиш тусли эритма.

Вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма.

Антибиотик (аминогликозидлар гуруҳи). АТХ коди: J01GB03.

Аминогликозидлар гуруҳига мансуб кенг таъсир доирасига эга бактерицид антибиотикдир. Рибосомаларнинг 30S суббирлиги билан боғланади, транспорт ва информацион рибонуклеин кислотаси (РНК) мажмуасини ҳосил бўлишига тўсқинлик қилиб оқсил синтезини бузади, бунда генетик кодни нотўғри ўқилиши ва нофункционал оқсилларни ҳосил бўлишига олиб келади. Бактерицид таъсирга эга катта концентрацияларда хужайра мембраналарининг тўсиқ фаолиятини камайтиради ва микроорганизмларни нобуд бўлишига олиб келади.

Гентамицинга (минимал бостирувчи концентрацияси 4 мг/л дан кам) грамманфий микроорганизмлар Proteus spp. (шу жумладан индолмусбат ва индолманфий штаммлари), Escherichia coli, Klebsiella spp., Salmonella spp., Shigella spp., Campylobacter spp.; граммусбат микроорганизмлар Staphylococcus spp. (шу жумладан, пенициллинга чидамли) юқори сезувчан; 4-8 мг/л минимал бостирувчи концентрацияда Serratia spp., Pseudomonas spp. (шу жумладан, Pseudomonas aeruginosa), Acinetobacter spp., Citrobacter spp., Providencia spp. сезувчан.

Neisseria meningitides, Treponema pallidum, Streptococcus spp. (шу жумладан, Streptococcus pneumoniae D гуруҳи штаммлари), Bacteroides spp., Clostridium spp., Providencia rettgeri чидамли (минимал бостирувчи концентрацияси 8 мг/л дан кўп).

Микроорганизмларнинг хужайра девори синтезига таъсир қилувчи пенициллинлар (шу жумладан, бензилпенициллин, ампициллин, карбенициллин, оксациллин) билан мажмуада Enterococcus faecalis, Enterococcus faecium, Enterococcus durans, Enterococcus avium, Streptococcus faecalis нинг деярли барча штаммлари ва уларнинг турли (шу жумладан Streptococcus faecalis liquifaciens, Streptococcus faecalis zymogenes), Streptococcus faecium, Streptococcus durans нисбатан фаолликни намоён қилади. Гентамицинга микроорганизмларнинг чидамлилиги аста-секин ривожланади, аммо неомицин ва канамицинга чидамли штаммлар гентамицинга ҳам чидамлиликни намоён қилиши мумкин (тўлиқ бўлмаган кесишган чидамлилик). Замбуруғларга, вирусларга, содда ҳайвонларга таъсир қилмайди.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганида сўрилиши - паст (деярли сўрилмайди, шунинг учун фақат парентерал қўлланилади). Мушак ичига юборилганидан кейин тез ва тўлиқ сўрилади. Мушак ичига юборилганидан кейин максимал концентрацияси вақти (ТCmax) 0,5-1,5 соатни, вена ичига инфузиядан кейин 30 минут ўтгач 30 мин, вена ичига инфузиядан кейин 60 минут ўтгач 15 мин; мушак ичига ёки вена ичига 1,5 мг/кг юборилганидан кейин максимал концентрацияси (Cmax) 6 мкг/мл ни ташкил қилади.

Плазма оқсиллари билан боғланишни паст (10% гача). Катталарда тақсимланиш ҳажми 0,26 л/кг, болаларда 0,2-0,4 л/кг.

Жигар, буйрак, ўпка, плеврал, перикардиал, синовиал, перитонеал, асцитик ва лимфатик суюқликлар, сийдик, яра ажралмаси, йиринг, грануляцияларда терапевтик концентрацияларда аниқланади. Паст концентрациялари ёғ тўқималарида, мушакда, суякда, сафрода, она сутида, кўз суюқлигида, бронхиал секретда, балғам ва орқа мия суюқлигида аниқланади. Катталарда терапевтик концентрацияларда гематоэнцефалик тўсиқ орқали деярли кирмайди, менингитда унинг орқа мия суюқлигидаги концентрацияси ортади. Йўлдош орқали киради. Метаболизмга учрамайди. Катталарда ярим чиқарилиш даври (Т1/2) - 2-4 соат, тана вазни 2 кг ортиқ болаларда 5,5 соатни ташкил қилади.

Ўзгармаган ҳолда асосан буйраклар орқали, оз миқдорда сафро билан чиқарилади. Буйрак фаолияти нормал бўлган пациентларда биринчи суткада 70-95% чиқарилади, бунда сийдикда 100 мкг/мл дан ортиқ концентрациялари ҳосил қилинади. Калавалар фильтрацияси пасайган пациентларда чиқарилиш аҳамиятли даражада камаяди. Гемодиализда чиқарилади ҳар 4-6 соатдан кейин концентрация 50% га камаяди. Перитонеал диализ камроқ самарали 48-72 соатда дозанинг 25% чиқарилади. Такрорий юборишларда, асосан ички қулоқнинг лимфатик бўшлиғида ва буйрак каналчаларининг проксимал соҳаларида тўпланади.

Сезгир микрофлора чақирган қуйидаги бактериал инфекцияларда қўлланади: юқори ва қуйи нафас йўлларининг инфекциялари (шу жумладан бронхит, пневмония, плевра эмпиемаси), асоратланган урогенитал инфекциялар (шу жумладан пиелонефрит, цистит, уретрит, простатит, гонорея, эндометрит), суяк ва бўғимларнинг инфекциялари (шу жумладан остеомиелит), тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари, абдоминал инфекциялар (перитонит, пельвиоперитонит), марказий нерв тизими (МНТ) нинг инфекциялари (менингит), сепсис, яра инфекциялари, куйиш инфекциялари, отит.

Парентерал юборилади. Буйрак фаолияти нормал бўлган катталар учун ўртача оғирликдаги касалликда вена ичига ва мушак ичига юбориш учун суткалик доза бир хил суткада 3 мг/кг.

Касаллик оғир кечганида суткалик доза 5мг/кг, юборишлар сони суткада 3-4 марта, ҳолати яхшиланганидан кейин доза 3 мг/кг гача камайтирилади.

Сийдик чиқариш йўлларининг инфекцияси ва буйрак фаолияти нормал бўлган пациентларга суткада 1 марта 120-160 мг дозада 7-10 кун давомида буюрилади, гонореяда -240-280 мг бир марта буюрилади.

Болаларга суткада 6-7,5 мг/кг (ҳар 8 соатда 2,2,5 мг/кг) дозада буюрилади.

Буйракнинг ажратиш фаолияти бузилган беморларга ва кекса ёшли пациентларга, шунингдек оғир даражали куйиш касаллигида адекват дозалаш тартибини танлаш учун плазмада гентамициннинг концентрациясини аниқлаш керак.

Гентамициннинг ўртача дозаларини юборишлар орасидаги интервал (соатларда) қуйидаги формула бўйича аниқланади:

интервал (соат) = креатинин концентрацияси (мг/100 мл) х 8.

Инфекцияни оғир кечишида паст бир марталик дозаларни кўпроқ юборишлар сони билан буюриш тавсия қилинади: бир марталик дозанинг қийматини камайиши келтирилган формулага асосан ҳисобланган юборишлар орасидаги нормал интервалга (8 соат) нисбатан каррали бўлиши керак. Доза шундай танланиши керак-ки, максимал концентрацияси 12 мкг/мл дан ошмаслиги керак (нефро-, ото- ва нейротоксиклик хавфини камайтириш). Шишлар, асцит, семиришда дозани “идеал” ёки “қуруқ” тана вазни бўйича аниқланади. Буйрак фаолиятини бузилишида ва гемодиализ ўтказилишида сеансдан кейинги тавсия қилинган дозалар катталар учун 1-1,7 мг/кг (инфекциянинг оғирлик даражасига боғлиқ ҳолда), болалар учун 2 - 2,5 мг/кг ни ташкил қилади.

Юборишлар сони суткада 2-3 марта. Вена ичига томчилаб, 1,5-2 соат давомида натрий хлоридининг 0,9% эритмасида ёки декстрозанинг 5% эритмасида, юбориладиган эритма ҳажми 50-300 мл, болаларда юбориладиган суюқлик ҳажми кичик бўлиши керак (концентрация 1 мг/мл=0,1% дан ошмаслиги керак).

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, “жигар” трансаминазаларининг фаоллигини ошиши, гипербилирубинемия.

Қон яратиш тизими томонидан: анемия, лейкопения, гранулоцитопения, тромбоцитопения.

Нерв тизими томонидан: мушакларни тортишиши, парестезиялар, увишишни ҳис қилиш, тутқаноқ хуружлари, бош оғриғи, уйқучанлик, болаларда психоз.

Сийдик ажратиш тизими томонидан: нефротоксиклик буйрак фаолиятини бузилиши (олигурия, протеинурия, микрогематурия), кам ҳолларда буйрак тубуляр некрози.

Сезги аъзолари томонидан: ототоксиклик қулоқларда шовқин, эшитишни пасайиши, вестибуляр ва лабиринт бузилишлари, қайтмас карлик.

Аллергик реакциялар: тери тошмалари, қичишиш, иситма, ангионевротик шиш, эозинофилия, бронхоспазм.

Лаборатор кўрсаткичлар: болаларда гипокальциемия, гипокалиемия, гипомагниемия.

Бошқалар: иситма, суперинфекцияни ривожланиши.

Ўта юқори сезувчанлик (шу жумладан анамнезида бошқа аминогликозидларга), эшитиш нерви неврити, азотемия ва уремия билан оғир даражали буйрак етишмовчилиги, ҳомиладорлик, лактация даври, янги туғилган чақалоқлик даври (1 ойгача), чала туғилган болалар (тана вазни 1,5 кг дан кам), сульфитларга ўта юқори сезувчанлик, айниқса анамнезида аллергия ва бронхиал астмаси бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

Миастения, паркинсонизм, ботулизм (аминогликозидлар нерв-мушак ўтказувчанлигини бузилишини чақириши мумкин, бу кейинчалик скелет мушакларининг бўшашишига олиб келади), дегидратация, буйрак етишмовчилиги, кексаларда эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Бошқа дори воситалари (шу жумладан бошқа аминогликозидлар, амфотерицин В, гепарин, ампициллин, бензилпенициллин, клоксациллин, карбенициллин, капреомицин) билан фармацевтик номутаносиб (бир шприцда аралаштириш мумкин эмас). Кураресимон дори воситаларининг миорелаксацияловчи таъсирини оширади. Метоксифлуран, парентерал юбориш учун полимиксинлар ва нерв-мушак ўтказувчанлигини блокловчи бошқа дори воситалари (ингаляцион анестезия учун дори воситалари сифатида галогенланган карбонсувлар, цитрат консервантлар билан кўп миқдорда қон қуйиш) нейротоксик таъсири ва нафасни тўхтатиши (нерв-мушак блокадасини кучайиши натижасида) пайдо бўлиши хавфини оширади. “Халқали” диуретиклар ото- ва нефротоксиклигини (гентамициннинг каналчалар секрециясини камайиши) кучайтиради. Цисплатин ва бошқа ото- ва нефротоксик дори воситалари билан бирга буюришда токсиклиги кучаяди. Пенициллин қатори антибиотиклари (ампициллин, карбенициллин) фаоллик доирасини кенгайтириши ҳисобига микробларга қарши таъсирини кучайтиради. Индометацинни парентерал юбориш аминогликозидларнинг токсик таъсирини ривожланиш хавфини оширади (ярим чиқарилиш даврини ошиши ва клиренсни камайиши).

Ампулада мавжуд бўлган натрий дисульфити (натрий метабисульфити) беморларда аллергик асоратларни ривожланишига, айниқса анамнезида аллергия бўлган беморларда сабабчи бўлиши мумкин. Сийдик чиқариш йўллари инфекцион-яллиғланиш касалликлари бўлган пациентларга кўп миқдорда суюқлик ичиш тавсия қилинади. Аминогликозидлар билан даволаш вақтида қон зардобида препаратнинг концентрациясини аниқлаш (паст самарасиз дозаларни ёки аксинча, препаратнинг дозасини ошириб юборилишини олдини олиш учун), шунингдек креатинин клиренсини, айниқса кекса ёшли шахсларда назорат қилиш керак. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган беморларда, шунингдек юқори дозаларни буюриш ёки узоқ муддат буюришда нефротоксиклик ривожланиши эҳтимоли юқори, шунинг учун буйрак фаолиятини мунтазам (хафтасига 1 ёки 2 марта, юқори дозаларни қабул қилаётган ёки 10 кундан ортиқ даволанаётган беморларда эса ҳар куни) назорат қилиш лозим. Эшитишни бузилиши ривожланишини олдини олиш мақсадида юқори частоталарда аудиометрияни мунтазам (хафтасига 1 ёки 2 марта) амалга ошириш тавсия қилинади (қониқарсиз аудиометрик тестларда препарат дозасини камайтиралади ёки даволаш тўхтатилади). Даволаш фонида микроорганизмларни чидамлилиги ривожланиши мумкин. Бундай ҳолларда препаратни бекор қилиш ва антибиотикограмма маълумотлари асосида даволашни буюриш керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Симптомлари: нерв-мушак ўтказувчанлигини пасайиши (нафасни тўхташи).

Даволаш: катталарга вена ичига антихолинэстераз дори воситалари (неостигмин метилсульфати), шунингдек кальций препаратлари (кальций хлориди 10% 5-10 мл, кальций глюконати 10% 5-10 мл) юборилади. Неостигмин метилсульфатини юборишдан олдин 0,5-0,7 мг дозада атропин юборилади, пульс тезлашиши кутилади ва 1,5-2 минутдан кейин вена ичига 1,5 мг (неостигмин метилсульфати 0,05% эритмаси 3 мл) вена ичига юборилади. Агар бу дозанинг самараси етарли бўлмаса, худди шу дозада неостигмин метилсульфати юборилади (брадикардия пайдо бўлганида атропиннинг қўшимча инъекцияси қилинади). Болаларга кальций препаратлари юборилади. Нафасни сусайишининг оғир ҳолларида ўпканинг сунъий вентиляцияси зарур. Гемодиализ (самаралироқ) ва перитонеал диализ ёрдамида чиқарилиши мумкин.

Вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма 40 мг/мл, 1 мл ёки 2 мл дан нейтрал шиша ампулаларда, 10 ампула қўллаш бўйича йўриқномаси ва ампулани очиш учун пичоқ ёки ампула скарификатори билан картон қутига жойланади.

5 ампула контур уяли ўрамда. 2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси ва ампулани очиш учун пичоқ ёки ампула скарификатори билан картон қутига жойланади.

Синдириш нуқтаси ёки халқаси бўлган ампулаларни ишлатишда ампулани очиш учун пичоқ ёки ампула скарификаторини жойлаштирилмайди.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 10 дан 25 °С гача бўлган ҳароратда.

2 йил.

Рецепт бўйича.

«ДАЛЬХИМФАРМ» ОАЖ, 680001, Россия Федерацияси, Хабаровск ўлкаси, Хабаровск кўчаси, Ташкентская кўч.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Gentamitsin: 40 mg/ml

Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
10
Ovoz balandligi:
2 ml
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
ampula
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Rossiya
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
1 oydan boshlab
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Gentamitsin (Gentamicin) Dalchimpharm tomir ichiga va mushak ichiga yuborish uchun eritma 40 mg/ml, 2 ml №10 (ampulalar) narxi 1130 so'm - 1 шт.

1 oydan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Gentamitsin (Gentamicin) Dalchimpharm tomir ichiga va mushak ichiga yuborish uchun eritma 40 mg/ml, 2 ml №10 (ampulalar) ning to`liq analoglari:

Gentamitsin (Gentamicin) Dalchimpharm tomir ichiga va mushak ichiga yuborish uchun eritma 40 mg/ml, 2 ml №10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.

Gentamitsin (Gentamicin) Dalchimpharm tomir ichiga va mushak ichiga yuborish uchun eritma 40 mg/ml, 2 ml №10 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Gentamitsin hisoblanadi.