Gerpes-Stop (Herpes-Stop) tashqi foydalanish uchun krem 1%, 10 g (naycha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
Uchun ko‘rsatma Gerpes-Stop (Herpes-Stop) tashqi foydalanish uchun krem 1%, 10 g (naycha)
1 г крем қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 10 мг пенцикловир;
ёрдамчи моддалар: пропиленгликоль, глицерин, полоксамер, натрий гидроксиди, LGP, тозаланган сув, стеарин кислотаси, октадецил спирти, N- бутил стеарати, полисорбат 80.
Оқ ёки деярли оқ рангли бир хил крем.
Сиртга қўллаш учун крем.
Вирусларга қарши восита. АТХ коди: D06BB06.
Организмда вирус фаол бўлмаган шаклда узоқ вақт сақланиши мумкин. Фаоллашиш вақтида (масалан толиқиш, шамоллаш, грипп оқибатида) вирус кўпайишни бошлайди, бу айниқса лабларда ёки улар атрофидаги соҳаларда кузатилади, пуфакчалар хосил бўлиб, иситма чиқишига олиб келади. Пенцикловир вирусни блоклайди ва уни кўпайишини тўхтатади. Препаратни қўллаш тезроқ соғайишга, оғриқ ҳислари жадаллигини камайишига, вирус инфекциясини юқиш хавфи даврини қисқаришига олиб келади.
Фармакодинамикаси
Пенцикловир вирусларга қарши препарат бўлиб, 1 ва 2 тип Herpes simplex вируслари, Varicella zoster вирусига нисбатан фаол. Вирус организмда фаол бўлмаган шаклда узоқ вақт сақланиши мумкин. Фаоллашиш вақтида (масалан толиқиш, шамоллаш, грипп оқибатида) вирус кўпайишни бошлайди, бу пуфакчалар кўринишида иситма ривожланишига олиб келади, бу айниқса лабларда ёки улар атрофидаги соҳаларда кузатилади. Пенцикловир вирусни блоклайди ва уни кўпайишини тўхтатади. Препаратни қўллаш тезроқ соғайишга, оғриқ ҳислари жадаллигини камайишига, вирус инфекциясини юқиш хавфи даврини қисқаришига олиб келади.
Фармакокинетикаси
Препарат сиртга қўлланилганда деярли тизимли сўрилишга учрамайди. Герпес-Стоп кремини терапевтик дозалардан бир неча марта юқори дозаларда қўлланилгандан кейин замонавий таҳлил усуллари ёрдамида соғлом кўнгиллиларнинг қон ёки сийдикда пенцикловирни аниқлаб бўлмайди.
Вирус тимидинкиназаси таъсири остида вирус билан шикастланган хужайраларга кириб, пенцикловир монофосфатгача фосфорланади, кейинчалик хужайра киназалари таъсири остида пенцикловир трифосфатга айланади ва шикастланган ҳужайраларда 12 соатгача сақланади. Пенцикловир трифосфат вирус ДНК синтезини ва вирус репликациясини сусайтиради. Пенцикловир ДНК-полимеразаси ўзгарган HSV вируснинг чидамли штаммларига нисбатан фаол. Вирус тимидинкиназаси танқислиги билан герпес вирусининг ацикловирга чидамли, штаммлари пенцикловирга ҳам резистент.
- лаб герпеси;
- юз герпеси;
- генитал герпесда қўлланади.
Препарат сиртга қўлланади.
Даволашни иложи борича тезроқ, инфекция ривожланишининг биринчи белгилари пайдо бўлганда бошлаш керак. Шунга қарамасдан, ҳатто пуфакча босқичидаги герпес ривожланганда Герпес-Стоп кремини қўллаш соғайиш вақтини қисқартиради (шикастланган соҳаларни битказади, оғриқ ҳиссини камайтиради ва вирус таъсири остида пайдо бўлган қатроннинг кепакланиш даври давомийлигини қисқартиради).
Катталарга ва 12 ёш ва ундан катта болаларга: кремнинг оз миқдори бармоқ учига сиқиб чиқарилади ва шикастланган соҳага кунига 4-5 марта қўлланади. Даволаш курси 4 кун давомида ўтказилади.
Маҳаллий реакциялар: препарат суртилгандан кейиноқ ачишиш, санчиш ёки увишиш ҳисси кузатилиши мумкин.
- 12 ёшгача бўлган болалар;
- пенцикловир ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Крем учун ҳеч қандай дориларнинг ўзаро таъсири номаълум.
Иммунитети сусайган пациентларда (ОИВ-инфекцияси юққан ёки суяк кўмиги кўчириб ўтказилган пациентларда) ёки агар касаллик ноаниқ характерга эга бўлса, дори воситасини қўллаш заруратини шифокор индивидуал равишда ҳал қилади.
Кремни суртишдан олдин ва суртгандан кейин қўлларни синчковлик билан ювиш керак.
Препаратни фақат лаб ва оғиз атрофидаги терининг герпес билан шикастланган соҳаларида қўллаш керак. Кремни оғиз бўшлиғи, буруннинг шиллиқ қавати ёки кўз ва жинсий аъзолар соҳасига суртиш мумкин эмас.
Ҳатто бир-икки кун даволагандан кейин инфекциянинг белгилари ўтиб кетса ҳам, ўтказилаётган даволашда энг юқори самарага эришиш учун 4 кун давомида Герпес-Стоп кремини қўллаш билан тўлиқ даволаш курсини ўтказиш керак.
Ҳолат ёмонлашганда ёки даволагандан кейин 4 кун ўтгач яхшиланиш кузатилмаса, пациент даволовчи шифокорга мурожаат этиши лозим.
Ҳомиладорлик ва лактация даври
Ҳомиладорлик даврида она учун кутилаётган фойда ҳомила учун бўлиши мумкин бўлган хавфдан юқори бўлган ҳоллардагина қатъий кўрсатмалар бўйича қўллаш мумкин.
Эмизиш даврида қўллаш зарурати бўлганида шифокор маслаҳати талаб этилади.
Болалар
Препаратни 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Дори воситасининг автотранспорт воситалари ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирининг ўзига хослиги
Аниқланмаган.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Препарат дозасини ошириб юбориш ҳолатлари ҳақида хабар берилмаган.
10 г дан крем алюмин тубаларда, давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 20 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецептсиз.
Livzon (Group) Pharmaceutical Factory.
No. 38 Chuangye Road North, Liangang Industrial Zone, Zhuhai, Guangdong, Хитой.
Pensiklovir: 10 mg/g
Ko`p so`raladigan savollar
Gerpes-Stop (Herpes-Stop) tashqi foydalanish uchun krem 1%, 10 g (naycha) narxi har bir paket uchun
12 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Gerpes-Stop (Herpes-Stop) tashqi foydalanish uchun krem 1%, 10 g (naycha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Xitoy.
Gerpes-Stop (Herpes-Stop) tashqi foydalanish uchun krem 1%, 10 g (naycha) ning asosiy faol moddasi Pensiklovir hisoblanadi.
Gerpes-Stop (Herpes-Stop) tashqi foydalanish uchun krem 1%, 10 g (naycha) ishlab chiqaruvchisi Livzon hisoblanadi.