Gioksizon akrixin malhami 10 g (Tuba)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 6000 so'm)
Gidrokortizon: 10 mg/g, Oksitratsiklin: 30 mg/g
Uchun ko‘rsatma Gioksizon akrixin malhami 10 g (Tuba)
1 г суртма қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: гидрокортизон ацетати (100% моддага қайта ҳисоблаганда) - 1 г, окситетрациклин гидрохлориди (100% моддага қайта ҳисоблаганда) - 3 г;
ёрдамчи моддалар: метилпарагидроксибензоат (нипагин), вазелин - 1 г гача.
Сариқ рангли суртма.
Сиртга ва маҳаллий қўллаш учун суртма.
Маҳаллий қўллаш учун глюкокортикостериод + антибиотик-тетрациклин. АТХ коди: D07СA01.
Мажмуавий препарат, компонентларини йиғинди таъсири натижасида, айниқса аллергик келиб чиқишга эга бўлган, бактериал инфекциялар билан асоратланган терининг яллиғланиш реакцияларининг ривожланишини сусайтиради. Окситетрациклин-тетрациклинлар гуруҳи антибиотиги, бактериостатик таъсир кўрсатади. Граммусбат ва грамманфий бактериялар, Richettsia spp., Treponema spp., Chlamidia spp., Mycolplasma spp. ларга нисбатан фаол. Гидрокортизон - глюкокортикостероид, яллиғланишга қарши, аллергияга қарши, антиэкссудатив ва қичишишга қарши самара кўрсатади. Фагоцитозни тормозлайди; фосфолипаза А2 фаоллигини сусайтириши ва хужайра қобиғи фосфолипидларидан арахидон кислотасининг ажралиб чиқишини камайтириш йўли билан, лейкотриенлар ва простагландинлар синтезини камайтиради. Яллиғланиш жараёнини чақирувчи интерлейкинлар ва бошқа цитокинларнинг озод бўлишини сусайтиради; гистаминнинг озод бўлишини ва маҳаллий аллергик реакциялар пайдо бўлишини тормозлайди. Оқсиллар синтезини ва терида коллаген йиғилишини пасайтиради, бириктирувчи тўқиманинг ривожланишига тўсқинлик қилади, пролифератив жараёнларни сусайтиради.
Янги туғилган чақалоқларнинг дерматити (пуфакчали ва эксфолиатив), инфекцияланган қазғоқланиш, фолликулитлар, фурункулёз, карбункул, импетиго, сарамасли яллиғланиш, инфекцияланган экземалар ва жароҳатлар, эрозиялар; янги туғилган чақалоқлар эшакемиси; оддий ва аллергик дерматит, себорея; «қуёшли» эритематоз тошмаси, кўпшаклли экссудатив эритема; ҳашоратларни чақиши; ташқиэшитув йўлининг аллергик ва йирингли касалликлари; болдирнинг варикоз яралари, куйишлар, совуқ уриши.
Ўта юқори сезувчанлик, тери туберкулёзи, тери ўсмаси, рак олди ҳолатлар, микоз, терининг вирусли касалликлари (герпес, сувчечак); ҳомиладорлик, лактация даври (шикастланишнинг катта ўчоқларида қўлланганида).
Маҳаллий, сиртга.
0,5-1 г миқдордаги суртма терининг шикастланган жойларига юпқа қават қилиб кунига 1-3 марта қўйилади ёки стерил дока боғлов остига қўйилади.
Даволаш давомийлиги шахсий.
Кам ҳолларда- аллергик реакциялар, терининг қўзғалиши, қичишиш, тошма кузатилиши мумкин. Узоқ муддат қўлланганида ва/ёки катта юзаларга қўйилганида - глюкокортикоидларнинг тизимли ножўя самаралари бўлиши мумкин. Юз терисида қўлланганида - телеангиоэктазиялар, оғиз соҳасида тери ости клетчаткасини атрофияси бўлиши мумкин.
Гиоксизон суртма препаратининг дозасини ошириб юборилиши ҳоллари ҳақида хабар берилмаган.
Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири ёки номутаносиблиги таърифланмаган.
Глюкокортикостероидлар (ГКС) билан даволаниш вақтида чечакка қарши вакцинацияни ўтказиш ва иммунизациянинг бошқа турларини режалаштириш керак эмас (ГКС ни иммунодепрессив самараси туфайли). Болаларда препаратни катта юзаларга ва окклюзион боғловлар остига қўйишдан сақланиш керак. Препаратни юз терисига қўллашнинг зарурати бўлганида, юқори сўрилиши ва ножўя таъсирларининг пайдо бўлиши мумкинлиги туфайли, даволаш қисқа бўлиши керак.
Маҳаллий ва сиртга қўллаш учун суртма.
10 г дан мембранали алюминий тубаларда. Ҳар бир туба препаратни қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
+25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
3 йил. Яроқлилик муддати ўтганидан сўнг препарат ишлатилмасин.
Рецепт бўйича.
«АКРИХИН», Россия.
Gidrokortizon: 10 mg/g, Oksitratsiklin: 30 mg/g
Ko`p so`raladigan savollar
Gioksizon akrixin malhami 10 g (Tuba) ning to`liq analoglari:
Gioksizon akrixin malhami 10 g (Tuba) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.
Gioksizon akrixin malhami 10 g (Tuba) ishlab chiqaruvchisi Akrixin hisoblanadi.