Gliatilin eritmasi D / in. 1000 mg / 3 ml 3 ml № 3 (ampulalar)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar
Uchun ko‘rsatma Gliatilin eritmasi D / in. 1000 mg / 3 ml 3 ml № 3 (ampulalar)
Инъекция учун эритманинг бир ампуласи (4 мл) қуйидагиларни сақлайди: фаол ингредиенти: холин альфосцерати - 1000 мг; нофаол ингредиентлари: инъекция учун сув q.s. 4 мл гача.
Бир юмшоқ желатин капсула қуйидагиларни сақлайди: фаол ингредиенти: холин альфостерати - 400 мг; нофаол ингредиентлари: тозаланган сув, глицерин, капсула қобиғининг таркиби: желатин, эзитол, сорбитан, натрий этил-р-гидроксибензоати, натрий р-гидроксибензоати, титан диоксиди (Е 171), темир (III) метагидроксиди (Е 172).
Капсулалар, инъекция учун эритма.
Ноотроп восита.
ГЛИАТИЛИН асосан МНТ га таъсирга эга холиномиметиклар гуруҳига мансуб янги бирикмадир. Препаратнинг таркибига 40,5% метаболик жиҳатдан ҳимояланган холин киради. Метаболик ҳимоя бош мияда холинни ажралиб чиқишини таъминлайди. Тадқиқотларнинг натижалари ГЛИАТИЛИН хотира фаолияти ва таълим олиш қобилиятига, шунингдек ёмонлашуви бош миянинг инволюцион патологиясини ривожланиши оқибитида чақирилган эмоционал ҳолат ва хулқ кўрсаткичларига анча ижобий таъсир қилишни кўрсатади.
Таъсир механизми организмга тушганида холин альфосцерати ферментлар таъсирида холин ва гликерофосфатга парчаланишига асосланган; холин нерв қўзғалишининг асосий медиаторларидан бири бўлган - ацетилхолинни (АХ) биосинтезида иштирок этади; глицерофосфат нейронлар мембранасининг фосфолипидларини (фосфатидилхолинни) ўтмишдоши ҳисобланади. Шундай қилиб, ГЛИАТИЛИН холинергик нейронларда нерв импульсларининг ўтишини яхшилайди; нейронал мембраналарнинг пластиклиги ва медиаторларнинг фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.
ГЛИАТИЛИН церебрал қон оқимини яхшилайди, бош мияда метаболик жараёнларни кучайтиради, бош миянинг ретикуляр формациясининг тузилмаларини фаоллаштиради ва бош миянинг жароҳат шикастланишида эс-хушни тиклайди.
Фармакокинетикаси. Ичга қабул қилинганида юборилган дозанинг ўртача 88% га яқини сўрилади. Бирикманинг чиқарилиши, асосан ўпка орқали, углерод (IV) оксиди (CO2) кўринишида рўй беради. Препаратнинг тахминан 15% буйраклар ва ичак орқали чиқарилади.
Фармакодинамикаси
Экспериментал тадқиқотлар, ГЛИАТИЛИНни нейротрансмиссиянинг физиологик шароитларида ацетилхолинни дозага боғлиқ равишда ажралиб чиқишини рағбатлантиришини кўрсатди.
ГЛИАТИЛИН бир томондан холиннинг донори бўлиб, ацетилхолиннинг синтезини оширади, бу ўз навбатида нейротрансмиссияга ижобий таъсир кўрсатади, бошқа томондан фосфатидилхолиннинг (мембрана фосфолипиди) синтезида иштирок этадиган глицерофосфатнинг донори ҳисобланади, натижада мембраналарнинг эгилувчанлиги ва рецепторларнинг фаолияти яхшиланади, бу синаптик ўтказувчанликка ижобий таъсир кўрсатади.
- бош-миянинг оғир жароҳатини асосан мия устуни даражасидаги шикастланишининг ўткир даврида (онгни бузилиши, коматоз ҳолат, ўчоғли ярим шар симптоматикаси, мия устунининг шикастланиш симптомлари);
- ишемик типдаги бош мияда қон айланиши бузилиши (ўткир ва тикланиш даврида) ва геморрагик типдаги қон айланишини бузилиши (тикланиш даврида);
- миянинг дегенератив ва инволюцион психоорганик синдромлари ва кекса ёшдаги шахсларда хотирани бузилиши, эс-хушни чалкашиши, дезориентация; мотивация ва ташаббускорликни камайиши, диққатнинг жамланишини сусайиши билан характерланадиган фикрлаш фаолиятининг бирламчи ва иккиламчи бузилишлари каби цереброваскуляр етишмовчилик оқибатлари;
- эмоционал ва хулқ доирасидаги ўзгаришлар: эмоционал беқарорлик, таъсирчанлик, қизиқишни пасайиши;
- қарилик сохтамеланхолияси;
- мультиинфаркт деменция;
- турли сабаблар натижасида келиб чиккан деменция (Альцгеймер типидаги деменция, қарилик деменцияси, аралаш турлари) Альцгеймер касаллиги, Гентингтон хореяси;
- когнитив функцияларни бузилиши (фикрлаш функцияларини бузилиши, хотира ва диққатни жамлаш) хар хил сабабларга кўра бош мияда қон айланиш бузилиши натижасида ақлзаифликни енгил еки оғир даражалари мавжуд бўлган беморларда: бош мияда қон томирлари атеросклерози, дисциркулятор энцефалопатия, артериал гипертонияда қўлланади.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратга аниқланган юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Ҳомиладорлик ва лактация
Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.
Одатда препарат ҳатто узоқ вақт қўлланганида ҳам яхши ўзлаштирилади. Кам ҳолларда кўнгил айниши (асосан допаминергик фаоллашув оқибати сифатида) пайдо бўлиши мумкин, бундай ҳолларда препаратнинг дозаси камайтирилади.
Механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Автомобилни ёки бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.
Ўткир холатларда ГЛИАТИЛИН мушак ичига ёки вена ичига (томчилаб) суткада 1 гр дан (1 ампула) 3 гр гача қўлланилади. Вена ичига юборилганда бир ампула (4 мл) 50 мл физиологик эритмада эритилиб томчилаб юборилади, минутига 60-80 томчи. Даволаш давомийлиги одатда 10 кун, аммо зарур бўлганда даволаш курсини ижобий натижага эришилгунча давом эттириш мумкин кейинчалик капсула қабул қилишга ўтказилади
Сурункали цереброваскуляр етишмовчилик ва деменция синдромларида ГЛИАТИЛИН 400 мг (1 капсула) дан суткада 2-3 марта буюрилади, яхшиси овқатдан олдин.
Даволаш давомийлиги 3-6 ойни ташкил қилади.
Бошқа препаратлар билан ўзаро таъсири аниқланмаган.
ГЛИАТИЛИН инъекция учун эритма: ўрам пластик контейнерда 4 мл дан 3 ампулани (препаратнинг 1000 мг ампулада) ва қўллаш бўйича йўриқномани сақлайди.
ГЛИАТИЛИН капсулалари: ўрам ПВХ/алюмин блистерларда 14 капсула ва қўллаш бўйича йўриқнома сақлайди.
Ампулалар - 5 йил. Капсулалар - 3 йил.
+25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин!
Шифокор рецепти бўйича.
«ИТАЛФАРМАКО», Италия
«ITALFARMACO» S.p.A., Italy
Xolin alfosserat: 250 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Gliatilin eritmasi D / in. 1000 mg / 3 ml 3 ml № 3 (ampulalar) ning to`liq analoglari:
Gliatilin eritmasi D / in. 1000 mg / 3 ml 3 ml № 3 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Italiya.
Gliatilin eritmasi D / in. 1000 mg / 3 ml 3 ml № 3 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Xolin alfosserat hisoblanadi.
Gliatilin eritmasi D / in. 1000 mg / 3 ml 3 ml № 3 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi Italfarmako hisoblanadi.