Glyukoza bilan askorbin kislotasi 100 mg № 10 tabletkalar (blister)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar
Uchun ko‘rsatma Glyukoza bilan askorbin kislotasi 100 mg № 10 tabletkalar (blister)
1 таблеткага сақлайди:
Фаол модда: аскорбин кислотаси - 0,1 г, декстроза (глюкоза) - 0,542 г.
Ёрдамчи моддалар: стеарин кислотаси - 1 г массали таблетка олингунга қадар.
Таблеткалар.
Витаминлар. АТХ коди: A11G.
Аскорбин кислотаси оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини, карбонсувлар алмашинувини, қоннинг ивиши жараёнларини, тўқималарнинг регенерациясини бошқаришда муҳим роль ўйнайди, организмнинг инфекцияларга қаршилик кўрсатишини ошишига ёрдам беради.
Декстроза (глюкоза) организмда модда алмашинувининг турли жараёнларида иштирок этади.
Гипо- ва авитаминозни (цингани) олдини олиш ва даволаш.
Ўсиш даврида, ҳомиладорликда, эмизиш даврида, жадал жисмоний ва ақлий юкламаларда, толиқишда, стресс ҳолатларида, узоқ давом этган оғир касалликлардан кейинги соғайиш давридаги организмнинг С витаминига бўлган юқори эҳтиёжини таъминлашда қўлланади.
Препарат ичга овқатдан кейин қабул қилинади.
Профилактика мақсадларида катталарга кунига ½ - 1 таблеткадан, болаларга ½ таблеткадан буюрилади.
Даволаш мақсадларида катталарга кунига 4-5 таблеткадан, болаларга кунига 1-3 таблеткадан буюрилади.
Даволашнинг муддати касалликнинг хусусияти ва кечишига боғлиқ.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида кунига 3 таблеткадан 10-15 кун давомида, сўнгра кунига 1 таблеткадан буюрилади.
Узоқ муддат давомида катта дозаларда қўлланганида аллергик реакциялар, гипервитаминоз ривожланиши мумкин, меъда ости безига, овқат ҳазм қилиш йўлларига (жиғилдон қайнаши, ич кетиши) ва сийдик чиқариш тизимига салбий таъсири (сийдик, цистин ва оксалат тошларининг пайдо бўлиши) истисно қилинмайди. Декстрозани (глюкозани) катта дозаларда узоқ муддат қўллаш С гипервитаминозини чақириши мумкин.
Препаратга юқори сезувчанлик.
Қон ивиши юқори бўлган беморларда, тромбофлебитда ва тромбозларга мойилликда, ҳамда қандли диабетда ва қонда глюкозанинг юқори миқдори билан кечувчи ҳолатларда катта дозаларни буюриш мумкин эмас.
3 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Перорал контрацептивлар билан бир вақтда қўлланганида аскорбин кислотасини сўрилиши камаяди.
Аскорбин кислотаси пенициллин, темир гуруҳи препаратларининг сўрилишини оширади, гепарин, билвосита антикоагулянтларнинг таъсирини камайтиради, салицилатлар билан даволанишда кристаллурия пайдо бўлиши хавфини оширади.
Аскорбин кислотасининг кортикостероид гормонларнинг синтезини рағбатлантирувчи таъсири туфайли, катта дозалари билан даволашда буйраклар фаолиятини ва артериал босимни кузатиш керак.
Аскорбин кислотаси катта дозаларда узоқ вақт қўлланганида (1 г дан кўпроқ), меъда ости безининг инсуляр аппаратининг фаолияти сусайиши мумкин, шунинг учун меъда ости безининг функционал қобилиятини мунтазам назорат қилиш керак.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
20, 30, 40 ва 50 таблеткадан, шиша банкаларда, 6, 10 таблеткадан контур уясиз ўрамларда, 10, 20 таблеткадан полвинилхлорид плёнка ва босма лакланган алюмин фольга контур уяли ўрамларда.
Қуруқ , ёруғликдан ҳимояланаган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
1 йил.
Рецептсиз.
«Ўзкимёфарм» ОАЖ,
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Тарас Шевченко кўч., 23 уй, тел: 256-60-59.
Ko`p so`raladigan savollar
Glyukoza bilan askorbin kislotasi 100 mg № 10 tabletkalar (blister) narxi har bir paket uchun
Glyukoza bilan askorbin kislotasi 100 mg № 10 tabletkalar (blister) ning to`liq analoglari:
Glyukoza bilan askorbin kislotasi 100 mg № 10 tabletkalar (blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Glyukoza bilan askorbin kislotasi 100 mg № 10 tabletkalar (blister) ishlab chiqaruvchisi “O‘zximfarm” hisoblanadi.