Facebook Pixel Code

Glyukoza (Glucose) Vena ichiga yuborish uchunDalchimpharm eritmasi 400 mg/ml, 10 ml №10 (ampulalar)

dagi narxlar
dan 8700 so'm
Retsept bo'yicha
1 ta dorixonada
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Glyukoza (Glucose) Vena ichiga yuborish uchunDalchimpharm eritmasi 400 mg/ml, 10 ml №10 (ampulalar)

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: сувсиз глюкозага қайта ҳисобланганда 50, 100, 250 ёки 400 мг глюкоза;

ёрдамчи моддалар: хлорид кислотасининг 0,1 М эритмаси, натрий хлориди, инъекция учун сув.

50 мг/мл ва 100 мг/мл концентрацияли препарат эритмаси - тиниқ, рангсиз суюқлик;

250 мг/мл ва 400 мг/мл концентрацияли препарат эритмаси - тиниқ, рангсиз ёки оч-сариқ рангли суюқлик.

Углевод билан озиқлантириш воситаси. АТХ коди: В05ВА03.

Вена ичига юбориш учун эритма.

Организмда моддалар алмашинувининг турли жараёнларида иштирок этади, организмда оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини кучайтиради, жигарнинг антитоксик фаолиятини яхшилайди.

Глюкоза эритмаларини юбориш сув танқислигини қисман тўлдиради. Глюкоза тўқималарга кириб, организмнинг моддалар алмашинувининг кўпгина бўлимларига фаол қўшиладиган глюкозо-6-фосфатга айланиб фосфорланади.

Глюкозанинг 5% ли эритмаси дезинтоксикацион, метаболик таъсир кўрсатади, қимматли енгил ўзлаштириладиган озуқа моддасининг манбаи ҳисобланади. Тўқималарда глюкозанинг метаболизмида организмнинг ҳаёт фаолияти учун зарур кўп миқдордаги энергия ажралади.

Гипертоник эритмалари (10%, 20%, 40%) қоннинг осмотик босимини оширади, моддалар алмашинувини яхшилайди; миокарднинг қисқарувчанлигини оширади; жигарнинг антитоксик фаолиятини яхшилайди, томирларни кенгайтиради, диурезни оширади. 10% глюкозанинг назарий осмолярлиги - 555 мОсм/л, 20% - 1110 мОсм/л.

Фармакокинетикаси

Организм томонидан тўлиқ ўзлаштирилади, буйраклар орқали чиқарилмайди (сийдикда пайдо бўлиши патологик белги ҳисобланади).

Гипогликемия, углевод билан озиқланишнинг етишмовчилиги, токсикоинфекция, жигарнинг турли касалликларида интоксикация (гепатит, жигар дистрофияси ва атрофияси, шу жумладан жигар етишмовчилиги), геморрагик диатез; дегидратация (қусиш, диарея, операциядан кейинги давр), интоксикация; коллапс; шок.

Турли қон ўрнини босувчи ва шокка қарши суюқликларнинг компоненти сифатида; вена ичига юбориш учун дори воситаларининг эритмаларини тайёрлаш учун қўлланилади.

Вена ичига юборилади.

Вена ичига - 10-50 мл 5% ва 10% ли эритма бир марта юборишда.

Моддалар алмашинуви нормал бўлган катталарда юбориладиган глюкозанинг суткалик дозаси 4-6 г/кг дан, яъни 250-450 г дан (моддалар алмашинувининг жадаллиги камайганида суткалик дозани 200-300 г гача камайтирилади) ошмаслиги керак, бунда юбориладиган суюқликнинг суткалик ҳажми - 30-40 мг/кг.

Болаларга парентерал озиқлантириш учун ёғлар ва аминокислоталар билан бир қаторда биринчи куни суткада тана вазнига 6 г глюкоза/кг юборилади, кейинчалик - суткада 15 г/кг гача.

Глюкозанинг 5% ва 10% эритмаларини юборишда глюкозанинг дозасини ҳисоблашда юбориладиган суюқликнинг йўл қўйиладиган ҳажмини ҳисобга олиш керак: тана вазни 2-10 кг бўлган болалар учун - суткада 100-165 мл/кг, тана вазни 10-40 кг бўлган болалар учун - суткада 45-100 мл/кг.

Юқори дозаларда глюкозани тўлиқроқ ўзлаштирилиши учун у билан бирга 1 ТБ инсулин 4-5 г глюкозага ҳисоби билан инсулин буюрилади. Диабети бўлган беморларга глюкозани унинг қон ва сийдикдаги миқдорини назорати остида юборилади.

Гипергликемия, иситма, гиперволемия, ўткир чап қоринча етишмовчилиги. Юбориш жойида - инфекцияни ривожланиши, тромбофлебит.

Ўта юқори сезувчанлик, гипергликемия, қандли диабет, гиперлактацидемия, гипергидратация, операциядан кейинги глюкозанинг утилизациясини бузилиши; мия ва ўпкани шиши, ўткир чап қоринча етишмовчилиги, гиперосмоляр кома хавфи бўлган циркулятор бузилишлар.

Эҳтиёткорлик билан

Декомпенсацияланган сурункали юрак етишмовчилиги, сурункали буйрак етишмовчилиги (олигоанурия), гипонатриемия.

Глюкозани тўлиқроқ ва тез ўзлаштирилиши учун 1 ТБ инсулин 4-5 г глюкозага ҳисоби билан тери остига 4-5 ТБ инсулин юбориш мумкин.

Бошқа дори воситалари билан мажмуада мутаносибликни визуал назорат қилиш керак (кўринмас кимёвий ёки терапевтик номутаносиблик бўлиши мумкин).

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Симптомлари: гипергликемия, глюкозурия, гипергликемик гиперосмоляр кома, гипергидратация, сув-электролит мувозанатини бузилиши.

Даволаш: глюкозани юборишни тўхтатиш, инсулинни юбориш, симптоматик даволаш.

Вена ичига юбориш учун эритма 50 мг/мл, 100 мг/мл, 250 мг/мл ва 400 мг/мл.

5 мл ёки 10 мл дан НС-1 ёки НС-3 маркали нейтрал шиша ампулаларда.

10 ампуладан ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси ва ампулани очиш учун пичоқ ёки ампула скарификатори билан картон қутига жойланади.

5 дан 30 °C гача бўлган ҳароратда.

Ампуланинг герметиклиги сақланган ҳолда препаратни музлатиш уни қўллаш мумкин бўлмаган ҳолат деб ҳисобланмайди.

5 йил.

Рецепт бўйича.

«ДАЛЬХИМФАРМ» ОАЖ, 680001, Россия Федерацияси, Хабаровск ўлкаси, Хабаровск кўчаси, Ташкентская кўч., 22, тел/факс (4212) 53-91-86.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Glyukoza: 400 mg/ml

Chiqarish shakli:
Раствор
Paketdagi miqdor:
10
Ovoz balandligi:
10 ml
Qo'llash tartibi:
Tomir ichiga yuborish
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Usimliklardan bo'lgan
Birlamchi qadoqlash:
ampula
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Rossiya
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Glyukoza (Glucose) Vena ichiga yuborish uchunDalchimpharm eritmasi 400 mg/ml, 10 ml №10 (ampulalar) narxi 870 so'm - 1 шт.

Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Glyukoza (Glucose) Vena ichiga yuborish uchunDalchimpharm eritmasi 400 mg/ml, 10 ml №10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.

Glyukoza (Glucose) Vena ichiga yuborish uchunDalchimpharm eritmasi 400 mg/ml, 10 ml №10 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Glyukoza hisoblanadi.

Glyukoza (Glucose) Vena ichiga yuborish uchunDalchimpharm eritmasi 400 mg/ml, 10 ml №10 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi Dalhimfarm hisoblanadi.