Facebook Pixel Code

Groprinosin tabletkalari 500 mg №50 (5 blister x 10 tabletka)

dagi narxlar
dan 214100 so'm gacha 220000 so'm
Retsept bo'yicha
2 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Groprinosin tabletkalari 500 mg №50 (5 blister x 10 tabletka)

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: метизопринол (инозин пранобекс) 500 мг;

ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, повидон К-25, магний стеарати, этанол.

Узунлиги 17 мм, қалинлиги 7 мм бўлган овал шаклли, икки томонлама қавариқ, оқдан оч-сариқ ранглигача бўлган, бир томонида бўлиш учун рискали таблеткалар.

Таблеткалар.

Вирусларга қарши восита. АТХ коди: J05AX05.

Гроприносин (инозин пранобекс) - вирусларга қарши таъсирга эга иммунитетни рағбатлантирувчи дори воситаси бўлиб ҳисобланади. Фаол модда инозин пранобекс (инозин ва 4-ацетамидобензой кислотанинг тузини N,N-диметиламино-2-пропанол билан 1:3 моляр нисбатдаги молекуляр комплекси), бевосита вирусларга қарши ва иммуномодулятор таъсир кўрсатади. Бевосита вирусларга қарши таъсири вируслар томонидан шикастланган хужайраларнинг рибосомалари билан боғланиши билан боғлиқ, бу вируснинг и-РНК синтезини (транскрипция ва трансляцияни бузилиши) секинлаштиради ва вирусларнинг РНК- ва ДНК-геном репликациясини сусайишига олиб келади; билвосита таъсири интерферон ҳосил бўлишини кучли индукцияси билан тушунтирилади.

Препарат паст токсикликка эга ва уни стенокардия, сурункали юрак етишмовчилиги билан касалланган пациентларга, кекса ёшдаги беморларга ҳам буюриш мумкин.

  • I ёки II тип герпес вируслари ва Varicella zoster вируси (сувчечак ва ўраб олувчи темиратки вируси) чақирган тери ва шиллиқ қавати инфекцияларида;
  • аногенитал соҳадаги папиллома вируси инфекцияси, ўткир учли кондилома, СО2 лазер декструкция ва подофиллин билан даволашга қўшимча сифатида;
  • нимўткир ости склерозланувчи панэнцефалитда;
  • иммун тизими сусайган пациентлардаги вирусли инфекциялар чақирган иммунтанқислик ҳолатларида қўлланилади.

Препарат яхшиси овқатдан кейин, тенг вақт оралиғида суткада 3-4 марта ичга қабул қилинади; зарурати бўлганида таблеткани чайнаш, бевосита қўллашдан олдин майдалаш ва/ёки кўп бўлмаган миқдордаги сувда эритиш мумкин (6 ёшдан кичик болаларда аспирациядан сақланиш учун). Даволаш давомийлиги нозологияга, жараённинг оғирлиги ва қайталаниш тез-тезлигига қараб индивидуал равишда белгиланади. Даволаш давомийлиги ўртача 5-14 кунни ташкил қилади. Зарурати бўлганида 7-10 кунлик танаффусдан сўнг даволаш курси такрорланади. Танаффуслар ва самарани бир маромда ушлаб турувчи дозалар билан даволаш 1 ойдан 6 ойгача давом этиши мумкин.

Препаратнинг тавсия этилган дозалари ва қўллаш схемаси:

  • сувчечак, ўраб олувчи темиратки ва лабиал герпес: катталар 2 таблеткадан суткада 3-4 марта, болалар суткалик доза тана вазнига 50 мг/кг ҳисобида 3-4 қабул қилишда 10-14 кун давомида (симптомлар йўқолгунича);
  • генитал герпес: ўткир даврида 2 таблеткадан суткада 3 марта 5-6 кун давомида; ремиссия даврида самарани бир маромда ушлаб турувчи доза 2 таблеткадан (1000 мг) суткада 1 марта 6 ойгача;
  • нимўткир склерозловчи панэнцефалит: суткалик доза тана вазнига 50-100 мг/кг ҳисобидан 6 қабул қилишда (ҳар 4 соатда) 8-10 кун давомида; 8 кунлик танаффусдан кейин енгил кечишида қўшимча яна 1-3 курс, оғир кечишида 9 курсгача;
  • аногенитал соҳанинг папилломавирусли инфекция, ўткир учли кандилома: онкологик хавф паст бўлганида 2 таблеткадан суткада 3 марта, даволаш курси 14-28 кун; онкологик хавф юқори бўлганида криотерапия ёки СО2-лазер терапия билан мажмуада 2 таблеткадан суткада 3 марта 5 кун давомида, 1 ой интервал билан 3 курс.
  • иммунитети сусайган пациентлар (мажмуавий даволашда): катталар 2 таблеткадан суткада 3-4 марта, даволаш курси 2 ҳафтадан 3 ойгача; болалар суткалик доза тана вазнига 50 мг/кг ҳисобидан 3-4 қабул қилишда 21 кун (ёки 3 курс 7-10 кун давомида худди шундай интервал билан).

Иммунтанқислик ҳолатларни мувофиқлаштиришда даволаш курси 3-9 ҳафтани ташкил қилиши мумкин.

Кекса ёшдаги пациентлар.

Дозани ўзгартиришнинг зарурати йўқ, препарат ўрта ёшдаги пациентлардаги каби қўлланади.

Кекса ёшдаги шахсларда, ўрта ёшдаги шахсларга қараганда, қон зардобида ва сийдикда сийдик кислотасининг даражасини ошиши кузатилади.

Препарат хатто узоқ муддат қўлланганида ҳам одатда яхши ўзлаштирилади. Барча ножўя самаралари препарат бекор қилинганидан кейин тез йўқолади ва қўшимча даволашни талаб қилмайди.

Буйрак функцияси нормал бўлганида препаратни қўллаш жараёнида қон зардобида ва сийдикда (кўпроқ кекса ёшдаги шахсларда) сийдик кислотанинг даражаси вақтинчалик аҳамиятсиз ошиши (бироқ, норма атрофида) кузатилиши мумкин.

3 ой ва ундан кўп давом этган клиник тадқиқотлар давомида аниқланган ва постмаркетинг текширишлар асосида акс эттирилган ҳисоботларда тез-тез кузатилган (>1% ҳоллар) ножўя реакцияларга қуйидагилар киради:

  • овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: иштаҳани пасайиши, баъзида қусишга олиб келувчи кўнгил айниши, қорин соҳасида оғриқ;
  • жигар томонидан: қонда аминотрансферазалар, ишқорий фосфатаза фаоллигини ва карбамид азотини ошиши;
  • теридаги ўзгаришлари: қичишиш, тошма;
  • нерв тизими томонидан: бош оғриғи ва бош айланиши, чарчоқлик, ўзини ёмон ҳис қилиш;
  • бошқа реакциялар: бўғимларда оғриқ.

Кам ҳолларда учрайдиган нохуш реакцияларга (<1% ҳоллар) қуйидагилар киради:

  • овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: диарея, қабзият;
  • нерв тизими томонидан: асабийлик, уйқучанлик ёки уйқусизлик;
  • сийдик таносил тизими аъзолари томонидан: полиурия (сийдик ҳажмини ошиши);
  • аллергик реакциялар доғли-папуллез тошма, эшакеми, қичишиш, ангионевротик шиш.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар:

  • инозин пранобекс ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;
  • подагра;
  • сийдик тош касаллиги;
  • III даражали оғир буйрак етишмовчилиги.

Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас, чунки бу тоифадаги пациентларда препаратнинг ҳавфсизлиги ўрганилмаган.

Эҳтиёткорлик чоралари

Инозин организмдан сийдик кислотаси шаклида чиқарилиши туфайли, узоқ вақт қабул қилинганда қон зардобида ва сийдикда сийдик кислотасининг даражасини вақти-вақти билан назорат қилиш тавсия қилинади. Организмда сийдик кислотасининг даражаси аҳамиятли ошган беморларга бир вақтни ўзида унинг даражасини пасайтирувчи препаратларни буюриш мумкин.

Гроприносиннинг метаболизм жараёни жигарда рўй берганлиги туфайли, жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Иммуносупрессив препаратлар Гроприносиннинг иммунитетни рағбатлантирувчи самарасини сусайтиради.

Ксантиноксидазанинг ингибиторлари, шунингдек сийдик кислотанинг чиқарилишини кучайтирувчи ва сийдик ҳайдовчи дори воситаларини қабул қилаётган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Инозин пронабексни зидовудин билан бирга қўллаш қон плазмасида зидовудиннинг даражасини ошишига олиб келади, шунингдек унинг ярим чиқарилиш даврини оширади. Шундай қилиб, инозин пронабексни зидовудин билан бирга қўллаш зидовудиннинг пастроқ дозаларини буюриш ва қабуллар орасидаги интервални ошириш имконини беради, бунда плазмада зидовудиннинг даражаси тутиб турилади.

Даволаш олдидан шифокор билан маслаҳатлашинг.

Гроприносин бошқа вирусга қарши воситалар каби, агар даволаш касалликни эрта босқичида бошланса (яхшиси биринчи суткадан) вирусли инфекцияни ўткир даврида юқори самарали эканлигини ёдда тутиш керак.

Болалар

1 ёшдан ошган болаларда қўлланади.

Ҳомиладорликда ва эмизиш даврида қўлланиши

Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас, чунки бу тоифадаги пациентларда препаратнинг ҳавфсизлиги ўрганилмаган.

Автотранспорт ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти

Препарат организмнинг психомотор функцияларига таъсир кўрсатмайди ва ҳаракатланаётган механизмлар ва транспорт воситаларга хизмат кўрсатадиган пациентларга буюрилиши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Препаратни терапевтик дозаси буюрилганда дозани ошириб юбориш ҳоллари кузатилмаган. Доза ошириб юборилганида меъдани ювиш ва симптоматик даволаш кўрсатилган.

10 таблеткадан PVC/PE/PVDC-плёнкали ва алюмин фольгали блистерда.

2 ёки 5 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Шифокор рецепти бўйича.

«Гедеон Рихтер Польша» МЧЖ, Гродзиск Мазовецкий, Польша.

«Гедеон Рихтер» ОАЖ, Будапешт, Венгрия учун.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Inozin pranobeksi: 500 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
50
Og'irligi:
500 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Polsha
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Groprinosin tabletkalari 500 mg №50 (5 blister x 10 tabletka) narxi 42820 so'm - 10 шт.

Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Groprinosin tabletkalari 500 mg №50 (5 blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Polsha.

Groprinosin tabletkalari 500 mg №50 (5 blister x 10 tabletka) ning asosiy faol moddasi Inozin pranobeksi hisoblanadi.