Guttalaks (Guttalax) og'iz orqali yuborish uchun tomchilar 7,5 mg / ml, 30 ml (flakon)
- Tovar haqida hamma narsa
- Analoglar (dan 9650 so'm)
da mavjud emas Toshkent
Uchun ko‘rsatma Guttalaks (Guttalax) og'iz orqali yuborish uchun tomchilar 7,5 mg / ml, 30 ml (flakon)
1 мл (= 15 томчи) да таъсир этувчи модда 7,5 мг натрий пикосульфати сақланади.
Ёрдамчи моддалар: натрий бензоати (Е 211), суюқ парафин (кристалланмайдиган) (Е 420), натрий цитрати дигидрати (Е 331), лимон кислотаси моногидрати (Е 330), тозаланган сув.
Бироз қовушқоқ, рангсиздан сарғиш ёки оч сариқ-жигарранг ранглигача бўлган тиниқ эритма.
Контакт таъсир қилувчи сурги воситалари. Натрий пикосульфати. АТХ коди: А06АВ08.
Ичга қабул қилиш учун томчилар.
Фармакодинамикаси
Гутталакс препаратининг таъсир этувчи моддаси натрий пикосульфати, йўғон ичакнинг шиллиқ қаватидаги микроорганизмлар таъсирида метаболизмга учраганидан сўнг ичак перистальтикасини рағбатлантирадиган ва йўғон ичак бўшлиғида сув ва электролитларни тўпланишига олиб келадиган триарилметан гуруҳига мансуб контакт таъсир қилувчи сурги воситаларига киради. Бунинг натижасида ичак ичидаги моддани ҳаракатланиши тезлашади ва ахлат юмшайди, ич келиши яхшиланади.
Натрий пикосульфати йўғон ичакда таъсир қилади ва ичакнинг ичидагини эвакуациясини рағбатлантиради. Шундай қилиб, ушбу дори воситаси ингичка ичакда асосий озуқа моддаларини сўрилишига таъсир қилмайди.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши ва тақсимланиши
Ичга қабул қилинганидан сўнг натрий пикосульфати аҳамиятли даражада сўрилмай, йўғон ичакка тушади.
Биотрансформацияси
Натрий пикосульфатини ичакнинг дистал қисмида бактериал парчаланиши натижасида унинг фаол метаболити - бис-(р-гидроксифенил)-пиридил-2-метан ҳосил бўлади.
Чиқарилиш
Метаболизмга учраганидан сўнг фаол метаболитнинг фақат озгина қисми сўрилади.
10 мг натрий пикосульфати ичга қабул қилинганидан сўнг қабул қилинган дозанинг 10,4% фаол метаболитнинг глюкурониди кўринишида 48 соатдан кейин сийдик билан чиқарилган.
Фармакокинетикаси ва фармакодинамикаси ўртасида ўзаро боғлиқлик
Препаратнинг таъсири фаол метаболитни ажралиб чиқишига қараб 6-12 соатдан кейин кузатилади.
Қон плазмасида фаол метаболитнинг концентрацияси ва сурги самараси ўртасидаги ўзаро боғлиқлик йўқ.
Қабзиятда, шунингдек дефекация жараёнини енгилаштириш зарурати бўлганида қўллаш учун мўлжалланган.
Бошқа сурги воситалари каби, Гутталакс ичга қабул қилиш учун томчиларни ҳар куни мунтазам равишда ёки диагностик текширувларсиз узоқ вақт қабул қилиш мумкин эмас.
Дозалаш
Агар ўзгача буюрилмаган бўлса, у ҳолда катталар учун дозаси 10-18 томчини ташкил этади (бу 5-10 мг натрий пикосульфатига тўғри келади).
Ушбу дори воситасини фақат шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қабул қилиши керак бўлган 4 ёш ва ундан катта болалар учун дозаси 5-9 томчини ташкил этади (бу 2,5-5 мг натрий пикосульфатига тўғри келади).
Дори воситасини энг кичик дозаларини қабул қилишдан бошлаш тавсия этилади. Ични мунтазам келишига эришиш учун препаратнинг дозаси максимал тавсия этилган дозага эришилгунича тузатиш киритилиши мумкин. Катталар учун 18 томчи ҳамда 4 ёш ва ундан катта болалар учун 9 томчини ташкил этувчи максимал суткалик дозани ошириш мумкин эмас.
Гутталакс ичга қабул қилиш учун томчиларни ҳар куни мунтазам равишда ёки қабзиятнинг сабабини аниқламасдан узоқ муддат қабул қилиш мумкин эмас.
Қўллаш усули
Гутталакс ичга қабул қилиш учун томчиларини кечқурун суюқлик билан ёки суюқликсиз қабул қилган афзал. Қабул қилингандан сўнг таъсири одатда тахминан 10-12 соатдан кейин бошланади.
Ножўя самараларни учраш тезлиги қуйидагича келтирилган: жуда тез-тез (≥ 1/10), тез-тез (≥ 1/100 дан < 1/10 гача), тез-тез эмас (≥ 1/1000 дан < 1/100 гача), кам ҳолларда (≥ 1/10000 дан < 1/1000 гача), жуда кам ҳолларда (< 1/10000), ёки номаълум (мавжуд бўлган маълумотлар асосида баҳолаш мумкин эмас).
Тери ва тери ости тўқималари томонидан
Номаълум: тери реакциялари, масалан, ангионевротик шиш, дори оқибатидаги тошма, тошма, қичишиш.
Иммун тизими томонидан
Номаълум: аллергик реакциялар.
Нерв тизими томонидан кузатиладиган бузилишлар
Тез-тез эмас: бош айланиши.
Номаълум: хушдан кетиш.
Натрий пикосульфатини қабул қилгандан сўнг ривожланадиган бош айланиши ва хушдан кетиш белгилари парасимпатик қон-томирлар реакцияси (масалан, қоринда спастик оғриқ, дефекация) билан намоён бўлади.
Меъда-ичак йўллари томонидан кузатиладиган бузилишлар
Жуда тез-тез: диарея.
Тез-тез: қоринда оғриқ ва дискомфорт, қоринда спастик оғриқлар.
Тез-тез эмас: кўнгил айниши, қусиш.
Гутталакс дори воситасини узоқ муддат ва ҳаддан ташқари кўп қўллаш суюқлик, калий ва бошқа электролитларни йўқотилишига олиб келиши мумкин. Бу, айниқса, Гутталакс диуретиклар ёки кортикостероидлар билан бир вақтда қўлланганида, мушаклар бўшлигига, юрак фаолиятини бузилишига олиб келиши мумкин.
Ножўя реакциялар, шу жумладан ушбу йўриқномада кўрсатилмаган ножўя реакциялар ривожланганида, дори воситасини қўллашни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.
- Таъсир этувчи моддага, бошқа триарилметанлар ёки препаратнинг ёрдам моддаларидан бирортасига юқори сезувчанлик.
- Ичак стенози ёки ичак тутилиши.
- Тана ҳароратини ошиши, кўнгил айниши ва қусиш билан кечиши мумкин бўлган қоринда кучли оғриқ (масалан, аппендицит).
- Меъда-ичак йўлларининг ўткир яллиғланиш касалликлари.
- Оғир даражадаги сувсизланиш.
- Препаратнинг ёрдамчи моддаларидан бирортасини наслий ўзлаштиролмаслик ҳоллари.
Гутталакс препаратини 4 ёшгача бўлган болаларга буюриш мумкин эмас. Каттароқ ёшдаги болаларга Гутталакс препаратини фақат шифокор билан маслаҳатлашгандан сўнг қўллаш керак.
Сув-электролитлар мувозанатини бузилиши билан боғлиқ бўлган касалликларда (масалан, оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги), дори воситаси фақат шифокорнинг назоратида қўлланиши мумкин.
Дозани ошириб юборилиши ахлатни суюқ келишига (диарея), қоринда спастик оғриқларга ва суюқлик, калий ҳамда бошқа электролитларни клиник жиҳатдан аҳамиятли даражада йўқотилишига олиб келиши мумкин.
Дозаси ўткир ошириб юборилганида, агар қабул қилинганидан сўнг қусиш суньий равишда чақирилса ва меъда имкон борича тезроқ ювилса, Гутталакс таъсири камайтирилиши ёки бартараф қилиниши мумкин. Йўқотилган суюқликни ўрнини тўлдириш ва электролитлар мувозанатини тўғрилаш тавсия этилади. Маълум бир ҳолатларда спазмолитик воситаларни қўллашни кўриб чиқиш мумкин.
Натрий пикосульфати қабзиятни даволаш учун тавсия этилган дозалардан аҳамиятли даражада юқори дозаларда қабул қилиш билан боғлиқ бўлган йўғон ичакнинг шиллиқ қаватини ишемияси ривожланганлиги юзасидан айрим хабарлар олинган.
Гутталакс дозасини сурункали ошириб юборилиши, бошқа сурги воситалари каби сурункали диарея, қоринда оғриқ, гипокалиемия, иккиламчи гиперальдостеронизм ва сийдик тош касаллигини чақириши мумкин. Сурги воситасини ҳаддан ташқари юқори дозаларда узоқ муддат қўллаш буйрак найчаларини шикастланиши, метаболик алкалоз, гипокалиемия ва мушак кучсизлигига олиб келиши мумкин.
Гутталакс дори воситасини қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Агар симптомлари дори воситасини қабул қилиш фонида сақланиб турса ёки аҳволини ёмонлашиши кузатилса, дори воситасини қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак. Сурги воситаси қабул қилингандан сўнг тўғри ичакдан қон кетиши ёки ич келмаслиги жиддий касаллик борлигидан далолат бериши мумкин.
Сурункали қабзият билан хасталанган пациентлар тўлиқ диагностик текширувдан ўтишлари керак. Гутталакс дори воситасини узоқ муддат қўллаш сув-электролитлар мувозанатини бузилишига ва гипокалиемияга олиб келиши мумкин. Гутталакс препаратини қабул қилиш тўхтатилганида касаллик симптомлари яна пайдо бўлиши мумкин. Агар Гутталакс сурункали қабзиятда узоқ муддат қабул қилинган бўлса, симптомларни қайтадан пайдо бўлиши қабзиятни оғирлашишига олиб келиши мумкин.
Натрий пикосульфатини қабул қилиш билан боғлиқ бўлган вақтга қараб бош айланиши ва/ёки хушдан кетиш ҳолатлари хақида хабар берилган. Мавжуд бўлган маълумот, ушбу ҳолатлар дефекация вақтида хушдан кетиш (Вальсальва синамаси билан ассоциацияланади) ёки абдоминал оғриққа нисбатан парасимпатик қон томирлар реакцияси билан боғлиқ ҳолда юз берганидан далолат беради.
Ушбу дори воситаси 1 мл да тахминан 450 мг сорбитол сақлайди (катталар учун максимал тавсия этилган суткалик дозаларда қабул қилинганида 600 мг га тўғри келади). Фруктозани наслий ўзлаштиролмасиги бўлган пациентлар Гутталаксни қабул қилишлари мумкин эмас.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик
Ҳомиладор аёллар иштирокида адекват клиник тадқиқотлар ўтказилмаган. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар 10 мг/кг ва ундан юқори суткалик дозаларда қўлланганида репродуктив токсикликни кўрсатди. Хавфсизлик нуқтаи назаридан, Гутталаксни ҳомиладорлик вақтида қабул қилиш мумкин эмас.
Эмизиш даври
Клиник маълумотлар, натрий пикосульфатнинг на фаол метаболити, на унинг глюкуронидларини кўкрак сути билан ажралиб чиқмаслигини кўрсатди. Демак, Гутталакс препарати эмизиш даврида қўлланиши мумкин.
Фертиллик
Дори воситасини одамнинг фертиллигига таъсири юзасидан тадқиқотлар ўтказилмаган. Клиника олди тадқиқотларда, дори воситасини фертилликка бирон-бир таъсири аниқланмаган.
Автомобилни ва механизмларни бошқариш қобилиятига дори воситасини таъсири
Автомобилни ва механизмларни бошқариш қобилиятига дори воситасининг таъсирини ўрганиш юзасидан тадқиқотлар ўтказилмаган.
Бироқ парасимпатик қон томирлар реакцияси (масалан, абдоминал спазмлар) вақтида пациентларда бош айланиши ва/ёки хушдан кетиш ҳолатлари бўлиши мумкинлиги юзасидан улар огоҳлантирилган бўлишлари керак. Агар пациентлар абдоминал спазмларни ҳис этаётган бўлсалар, улар автомобиль ёки механизмларни бошқариш каби, потенциал ҳавфли фаолият турларини бажаришдан сақланишлари керак.
Гутталакс ортиқча дозаларда қабул қилинганида, диуретиклар ёки кортикостероидларни бир вақтда қўллаш электролитлар мувозанатини бузилишини ривожланиш ҳавфини ошириши мумкин. Электролитлар мувозанатини бузилиши юрак гликозидларига сезувчанликни ошишига олиб келиши мумкин.
Антибиотикларни бир вақтда қўллаш Гутталакснинг сурги самарасини пасайтириши мумкин.
Ичга қабул қилиш учун томчилари 7,5 мг/мл 15 мл ёки 30 мл дан пластмасс флаконларда. Флакон тиқин-томчилагич ва бураладиган қопқоқ билан беркитилган, қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда 30 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
3 йил.
Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Шифокор рецепти бўйича.
Берингер Ингельхайм Интернешнл ГмбХ, Германия,
Институт де Ангели С.Р.Л Италияда ишлаб чиқарилган.
РБ даги агентлиги
Минск ш., В. Хоружей кўч., 22-1402.
Тел.: (+375-17) 283-16-33, факс: (+375-17) 283-16-40.
Natriy pikosulfat: 7.5 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Guttalaks (Guttalax) og'iz orqali yuborish uchun tomchilar 7,5 mg / ml, 30 ml (flakon) ning to`liq analoglari:
Guttalaks (Guttalax) og'iz orqali yuborish uchun tomchilar 7,5 mg / ml, 30 ml (flakon) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Italiya.
Guttalaks (Guttalax) og'iz orqali yuborish uchun tomchilar 7,5 mg / ml, 30 ml (flakon) ning asosiy faol moddasi Natriy pikosulfat hisoblanadi.
Guttalaks (Guttalax) og'iz orqali yuborish uchun tomchilar 7,5 mg / ml, 30 ml (flakon) ishlab chiqaruvchisi Instituto De Anjeli hisoblanadi.