Facebook Pixel Code

Imudon tabletkalari D / rassas. №40 (5 blister x 8 tabletka)

dagi narxlar
Без рецепта
Analoglar (dan 8500 so'm)
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Imudon tabletkalari D / rassas. №40 (5 blister x 8 tabletka)

Препарат поливалент антиген мажмуаси бўлиб, бактерияларнинг лизатларини аралашмасидир, унинг таркиби оғиз бўшлиғи ва халқумда энг кўп яллиғланиш жараёнларини чақирувчи қўзғатувчиларга мос келади.

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: Имудон® (бактерияларнинг лизатларини аралашмаси) - 2,7 мг (қуруқ моддага ҳисобланганда):

шу жумладан бактерия лизатлари: [L. acidophilis + L. delbrueckii ss lactis + L. helveticus + L. fermentum + S. pyogenes groupe A + S. sanguis groupe H + S. aureus + E. faecium + E. faecalis + K. pneumoniae ss pneumoniae + F. nucleatum ss fusiforme + C. pseudodiphtheriticum + C. albicans] - 0,1575 мг.

ёрдамчи моддалар:

глицин - 2,0 мг, натрий дезоксихолати- 0,53 мг, тиомерсал - 0,0125 мг дан кўп эмас.

Оқ ёки деярли оқ рангли, ясси цилиндрик шаклли, силлиқ ялтироқ юзали, четлари қия, ялпиз ҳидли таблеткалар, бироз мармарликка йўл қўйилади.

Шимиш учун таблеткалар.

Иммунрағбатлантирувчи восита. АТХ коди: L03AX.

Оториноларингологияда, стоматологияда маҳаллий қўллаш учун келиб чиқиши бактериал бўлган иммунрағбатлантирувчи препарат. Фагоцитозни фаоллаштиради, иммункомпетент хужайраларнинг миқдрини ошишига ёрдам беради, лизоцим ва интерферонни ишлаб чиқарилишини, сўлакда иммуноглобулин А ни оширади.

Оғиз бўшлиғи ва халқумнинг қуйидаги инфекцион-яллиғланиш касалликларини даволаш ва олдини олишда қўлланади:

  • фарингит;
  • сурункали тонзиллит;
  • тонзилэктомияга тайёрлаш ва операциядан кейинги давр;
  • юзаки ва чуқур пародонтозлар, пародонтит, стоматит (шу жумладан афтозли), глоссит;
  • эритематоз ва ярали гингивит;
  • оғиз бўшлиғининг дисбактериози;
  • тишлар олиб ташланганидан, сунъий тиш илдизларини имплантациясидан кейинги инфекциялар;
  • тиш протезлари чақирган яраланиш.

Катталар ва 14 ёшдан ошган ўсмирлар учун.

Оғиз бўшлиғи ва халқумнинг ўткир яллиғланиш касалликларида ва сурункали касалликларни зўрайишида препарат кунига 8 таблеткадан қабул қилинади. Таблеткалар оғиз бўшлиғида 1-2 соат оралиқ муддат билан (чайнамасдан) шимилади. Даволаш курсининг давомийлиги ўртача 10 кун.

Оғиз бўшлиғи ва халқумнинг сурункали яллиғланиш касалликларини олдини олиш учун препарат кунига 6 таблеткадан қабул қилинади. Таблеткалар ҳар 2 соатда оғиз бўшлиғида (чайнамасдан) сўрилади. Курс давомийлиги 20 кун. Имудон билан йилига 3-4 марта профилактик курсларни ўтказиш тавсия этилади.

3 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар учун.

Оғиз бўшлиғи ва халқумнинг ўткир ва сурункали яллиғланиш касалликларини зўрайишини даволашда, шунингдек олдини олиш препарат кунига 6 таблеткадан қабул қилинади. Таблеткалар ҳар 1-2 соат оралиғида оғиз бўшлиғида (чайнамасдан) шимилади. Ўткир касалликларда даволаш курсининг давомийлиги 10 кун, сурункали касалликларни зўрайишини олдини олиш учун - 20 кун.

Препарат билан профилактик даволаш курсини йилига 3-4 марта ўтказиш тавсия этилади.

Кам ҳолларда препаратни қўллаш аллергик реакциялар (тошма, эшакеми, ангионевротик шиш), меъда-ичак йўллари томонидан (кўнгил айниши, қусиш, қорин оғриқлари) ҳароратни ошиши, бронхиал астмани зўрайиши, йўтал билан кечиши мумкин. Жуда кам ҳолларда препаратни қўллаш тугунли эритема, геморрагик васкулит, тромбоцитопенияни ривожланиши билан кечиш мумкин.

  • препаратга ёки унинг компонентларига юқори шахсий сезувчанлик;
  • 3 ёшгача бўлган болалар;
  • аутоиммун касалликларда қўллаш мумкин эмас.

Аниқланмаган. Имудон® ни бошқа гуруҳ дори воситалари билан ишлатиш мумкин.

  • 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар таблеткаларни катталарнинг мажбурий кузатуви остида шимишлари керак!
  • Имудон қўлланганидан кейин препаратнинг самарадорлигини пасайтирмаслик учун овқат ва сувни қабул қилмаслик, шунингдек бир соат давомида оғизни чаймаслик керак.
  • Тузсиз ёки кам тузли парҳезга риоя қилувчи пациентларга препарат буюрилганида 1 таблетка Имудон 15 мг Na+ сақлашини ҳисобга олиш керак.
  • Бронхиал астмаси бўлган беморларга, уларда бактериал лизатларни сақловчи препаратларни қабул қилиш касалликнинг зўрайишини (бронхиал астма хуружлари) чақиради, шунинг учун препаратни қабул қилиш тавсия қилинмайди.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

  • Имудонни ҳомиладор аёлларда ишлатиш бўйича маълумотлар етарли эмас. Ҳайвонлардаги мувофиқ экспериментал маълумотлар ва эпидемиологик текширишлар мавжуд эмас.
  • Имудон® ни ҳомиладорлик ёки лктация даврида қабул қилиш тавсия қилинмаган.

Автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Даволаш даврида автомобилни ёки бошқа механизмларни бошқариш билан боғлиқ бўлган фаолиятни қандай бўлмасин чеклашларнинг заруратини кўрсатувчи маълумотлар йўқ.

  • Ўрами бузилганида (блистер).
  • Ноаниқ ёрлиқда.
  • Препаратнинг яроқлилик муддати тугагандан кейин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Имудоннинг дозасини ошириб юборилиш ҳоллари таърифланмаган.

8 таблеткадан композицион материал полиамид алюминий ПВХ ва босма лакланган алюминий фольга контур уяли ўрамда (блистер).

8 таблеткадан 3 ёки 5 контур уяли ўрамда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

СП 3.3.2.1248-03 мувофиқ 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақланади.

2 йил.

Рецептсиз.

“Фармстандарт-Томскхимфарм” ОАЖ, Россия, Томск ш., Ленин проспекти, 211,

тел./факс (3822) 40-28-56, www.pharmstd.ru

Препаратга рекламация қуйидаги манзилга жўнатилсин

“Фармстандарт-Томскхимфарм” ОАЖ,

Россия, 634009, Томск ш., Ленин проспекти, 211 уй,

тел/факс: (3822) 40-28-56, e-mail:info@pharmstd.ru

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:
Chiqarish shakli:
Eriydigan tabletkalar
Paketdagi miqdor:
40
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Biologik
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Rossiya
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
3 yoshdan boshlab
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

3 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Imudon tabletkalari D / rassas. №40 (5 blister x 8 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.

Imudon tabletkalari D / rassas. №40 (5 blister x 8 tabletka) ning asosiy faol moddasi Bakterial lizatlarning aralashmasi hisoblanadi.

Imudon tabletkalari D / rassas. №40 (5 blister x 8 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Farmstandart hisoblanadi.