Facebook Pixel Code

Indoftalmik ko'z tomchilari 1 mg/ml, 5 ml (shisha)

dagi narxlar
dan 32800 so'm gacha 68000 so'm
Retsept bo'yicha
85 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Indoftalmik ko'z tomchilari 1 mg/ml, 5 ml (shisha)

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 1 мг индометацин;

ёрдамчи моддалар: аргинин, гидроксипропилбетадекс, тиомерсал, 1М хлорид кислотаси эритмаси, тозаланган сув.

Оч сариқ ёки оч сариқ яшил тусли тиниқ эритма.

Кўз томчилари.

Офтальмологияда қўллаш учун ностероид яллиғланишга қарши препаратлар. АТX коди: S01BC01.

Фармакодинамикаси

Индометацин - ИНДОФТАЛЬМИК препаратини таъсир этувчи моддаси ностероид яллиғланишга қарши препаратдир ва яллиғланишга қарши ва оғриқсизлантирувчи таъсирга эга.

Оғриқ ва яллиғланиш патогенезида асосий роль ўйнайдиган, простагландинлар синтезини ингибиция қилиши препаратнинг асосий таъсир механизми хисобланади.

Фармакокинетикаси

Кўз олди камерасига препаратни ўтиши хақида тасдиқланган маълумотлар бор. Бир марталик препаратнинг фаол моддасини инстилляцияси бир неча соат давомида олди камераси намлигида аниқланади.

ИНДОФТАЛЬМИК препарати махаллий қўлланганда тизимли сўрилиши паст хисобланади.

  • кўз олмасини жарроҳлик аралашувларидан кейинги яллиғланиш жараёнларини олдини олиш ва даволаш;
  • катаракта бўйича операция вақтида миозни ингибиция қилиш;
  • катаракта бўйича операциядан кейин кистозли макула шишини олдини олиш;
  • операциядан кейин биринчи бир неча кунлар давомида фоторефрактив кератэктомиядан кейин кўздаги оғриқни даволашда қўлланади.

ИНДОФТАЛЬМИК конъюнктивага томизилади.

Кўз олмасини жарроҳлик аралашувларидан кейинги яллиғланиш жараёнларини олдини олиш ва даволашда; ИНДОФТАЛЬМИК препарати кунига 4 томчидан 2-3 ҳафта давомида қўлланилади. Даволаш курси жарроҳлик аралашувига қадар 24 соат олдин буюрилади.

Интраоперацион миозни ингибиция қилиш учун препаратни бир кун олдин 4 томчи жаррохлик аралашувига қадар ва 5 томчи жарроҳлик аралашувини якунидан бошлаб 3 соатдан кейин томизилади.

Катаракта туфайли макулани кистоз шишини олдини олишда препаратни кунига 4 томчидан 12 ҳафта давомида томизилади.

Фоторефрактив кератэктомиядан кейин кўз оғриғини даволашда препаратни кунига 4 марта 1 томчидан аралашувдан кейинги биринчи кунлари давомида томизилади.

Кўриш аъзолари томонидан бузилишлар

Тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача): конъюнктивит, юзаки нуқтали кератит.

Баъзида (≥1/1,000 дан <1/100 гача): кўзларни таъсирланиши, қичишиш, кўз гиперемияси, томизилгандан кейин кўришни ноаниқлиги.

Умумий бузилишлар ва махаллий қўллаш бузилишлари

Кам ҳолларда (≥1/10,000 дан <1/1,000 гача): ёруғликка сезувчанлик.

ИНДОФТАЛЬМИК препаратининг фаол моддасига ёки препаратнинг ушбу дори шакли таркибига кирувчи ҳар қандай ёрдамчи моддаларига шахсий юқори сезувчанлик («ТАРКИБИ» бўлимига қаранг); ҳомиладорлик учинчи уч ойлиги; ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситалар билан чақирилган олдинги астма хуружлари, эшакеми ёки ринитда қўллаш мумкин эмас.

Зарурат бўлганида бошқа кўз томчилари билан бир вақтда қўллаш мумкин, бунда аппликациялар орасидаги танаффус кейинги доза фаол моддаларини ювилишини бартараф қилиш учун 15 минутдан кам бўлмаслиги керак.

  • юқори сезувчанлик пайдо бўлганда ИНДОФТАЛЬМИК препарати билан даволашни тўхтатиб туриш керак;
  • кўзларни зарарланиши хавфи пайдо бўлганда мувофиқ даволаш усули буюрилади;
  • ностероид яллиғланишга қарши воситалар кўз шох пардасини битишини секинлаштириши ва асосан бунга маълум мойиллиги бўлган пациентларда операция вақтида кўз тўқималарига қон қуйилишини ошириши мумкин;
  • ИНДОФТАЛЬМИК препарати билан даволаниш вақтида контакт линзалар тақиш тавсия этилмайди;
  • флакон учини кўзга текизманг.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши

Хозирги вақтда ҳомиладор аёлларда препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида ушбу дори шаклини хавфсизлигини тасдиқлайдиган аниқ назорат қиладиган текширувлар йўқ. Аммо, агар она учун кутиладиган фойда ҳомила учун мумкин бўлган хавфдан юқори бўлса препаратни ҳомиладорликнинг биринчи 5 ойида қўллаш мумкин. Ҳомиладорликнинг 6 ойидан бошлаб препаратни қўллаш мумкин эмас, чунки бу қон томирлар тизими ва ҳомила буйраги фаолиятини бузилишларига олиб келиши мумкин.

Препарат кўкрак сутига ўтади, шунинг учун препарат билан даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш ёки эмизиш даврида уни тўхтатиш керак.

Педиатрияда қўлланиши

ИНДОФТАЛЬМИК ни болаларда қўллаш тавсия этилмайди, чунки препаратнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган.

Автотранспортни хайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Аппликациядан кейин кўриш аниқлиги вақтинча йўқолган пациентларга машина хайдаш ёки мураккаб техника билан ишлаш, препарат томизилгандан кейин дархол кўриш аниқлигини талаб қилувчи ускуналар ёки хар қандай бошқа мураккаб жихозлар билан ишлаш тавсия этилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Тасодифан ичга қабул қилиши кутилмаган ножўя таъсирларни ривожланиш хавфини туғдирмайди.

Кўз томчилари.

5 мл дан препарат ҳимоя халқали полимер қопқоқ билан ёпилган, 5 мл сиғимли, полимер флакон-томчилагичда. Бир флакондан томчилагич қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

1,5 йил. Флакон очилгандан кейин препаратни 4 ҳафта давомида қўллаш мумкин.

Шифокор рецепти бўйича берилади.

К.О. Ромфарм Компани С.Р.Л., ул. Ероилор 1А, Отопень, Руминия.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Indometazin: 1 mg/ml

Chiqarish shakli:
Tomchilar
Paketdagi miqdor:
1
Ovoz balandligi:
5 ml
Qo'llash tartibi:
Ko"zga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
shisha
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Ruminiya

Ko`p so`raladigan savollar

Indoftalmik ko'z tomchilari 1 mg/ml, 5 ml (shisha) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Indoftalmik ko'z tomchilari 1 mg/ml, 5 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Ruminiya.

Indoftalmik ko'z tomchilari 1 mg/ml, 5 ml (shisha) ning asosiy faol moddasi Indometazin hisoblanadi.

Indoftalmik ko'z tomchilari 1 mg/ml, 5 ml (shisha) ishlab chiqaruvchisi Romfarm hisoblanadi.