In'ektsiya uchun suv (Water for injections) Jurabek 5 ml №10 (ampulalar)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 5000 so'm)
In'ektsiya uchun suv: 5 ml/ampula
Uchun ko‘rsatma In'ektsiya uchun suv (Water for injections) Jurabek 5 ml №10 (ampulalar)
Таъсир этувчи модда: сув.
Тиниқ, рангсиз суюқлик.
Инъекция учун эритма.
Эритувчилар.
Эритувчи. Одам танасида сув доимий алмашинув жараёнлари учун зарур. Нормал шароитларда сув, сийдик, аҳлат, тер билан ва нафас олишда чиқарилади. Суюқликни нафас олишда, тер ва ахлат билан йўқотилиши, суюқликни юборилишидан қатъий назар юз беради. Адекват гидратацияни тутиб туриш катталарда суткада 30-45 мл/кг, болаларда эса 45-100 мл/кг, эмизикли болаларда 100-165 мл/кг сувни талаб қилади.
Инъекция учун сув субстратлар ва сувнинг мутаносиблиги ва самарадорлиги учун оптимал шароитни таъминлаб, инфузион ва инъекцион эритмаларни тайёрлаш учун хизмат қилади.
Фармакокинетикаси
Доимо алмашиниб турадиган сув ва электролитлар юборилганида гомеостазни тутиб турилиши буйраклар орқали амалга оширилади.
Кукунлар, лиофилизатлар ва концентратлардан стерил инъекцион (шу жумладан тери остига (т/о), мушак ичига (м/и), вена ичига (в/и) юбориш учун) эритмаларни тайёрлашда кукунларни эритиш ва эритмаларни суюлтириш учун қўлланади.
Дозаси ва юбориш тезлиги суюлтириладиган дори воситаларнинг дозалаш бўйича йўриқномасига мувофиқ бўлиши керак.
Инъекция учун сувни ишлатиш билан, дори воситаларининг эритмаларини тайёрлаш (ампулани очиш, шприц ва дори воситалари бўлган идишларни тўлдириш) стерил шароитда амалга оширилиши керак.
Агарда дори воситасининг эритмасини тайёрлаш учун бошқа эритувчи кўрсатилган бўлса инъекция учун сув қўлланмайди. Соф (натив) ҳолда в/и юбориш мумкин эмас (гемолиз хавфи!).
Бошқа дори воситалари билан (инфузион эритмалар, инфузия учун эритмаларни тайёрлаш учун концентратлар, инъекцион эритмалар, кукунлар, инъекциялар учун эритмаларни тайёрлаш учун қуруқ моддалар) аралаштирилганда мутаносибликни визуал назорат қилиш керак (фармацевтик номутаносиблик ўрин тутиши мумкин).
Инфузия учун сувнинг осмотик босими паст бўлганлиги сабабли тўғридан-тўғри инъекция қилиш ёки инфузия кўринишида юбориш мумкин эмас (гемолиз хавфи!).
Инъекция учун сувни мойли эритмалар билан аралаштириш мумкин эмас.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
2 мл, 5 мл ёки 10 мл дан препарат шиша ампулаларда ёки 5 мл дан полипропилендан ёки тиббий полиэтилендан ампулаларда. 5 ёки 10 ампуладан контур уяли ўрамда. 1 ёки 2 контур уяли ўрамлар қўллаш бўйича йўриқнома билан қутида ёки 10, 20 ёки 40 ампуладан қўллаш бўйича йўриқнома билан картон қутига жойланади.
100 мл, 250 мл ва 500 мл дан тиббий полипропилен флаконлар.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Ампулалар учун - 4 йил.
Флаконлар учун - 2 йил.
Рецептсиз.
Дори воситаларини сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили:
«Jurabek Laboratories» МЧЖ ҚК,
Ўзбекистон Республикаси, 100003, Тошкент ш., Олмазор кўч. 165,
тел./факс: (99871) 150-03-03
In'ektsiya uchun suv: 5 ml/ampula
Ko`p so`raladigan savollar
In'ektsiya uchun suv (Water for injections) Jurabek 5 ml №10 (ampulalar) narxi 250 so'm - 1 шт.
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
In'ektsiya uchun suv (Water for injections) Jurabek 5 ml №10 (ampulalar) ning to`liq analoglari:
In'ektsiya uchun suv (Water for injections) Jurabek 5 ml №10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
In'ektsiya uchun suv (Water for injections) Jurabek 5 ml №10 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi In'ektsiya uchun suv hisoblanadi.