Kagotsel tabletkalari 12 mg №20 (2 blister x 10 tabletka)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 7600 so'm)
Uchun ko‘rsatma Kagotsel tabletkalari 12 mg №20 (2 blister x 10 tabletka)
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: Кагоцел® - 12 мг;
ёрдамчи моддалар: картошка крахмали - 10 мг, кальций стеарати - 0,65 мг, Лудипресс (бевосита прессланган лактоза, Лудипресса таркиби: лактоза моногидрати, повидон (Коллидон 30), кросповидон (Коллидон CL)) - 100 мг массали таблетка олингунча.
Кремсимондан жигарранг ранглигача бўлган, думалоқ, иккиёқлама қавариқ доғлари бўлган таблеткалар.
Таблеткалар.
Вирусларга қарши восита. АТХ коди: J05AX.
Кагоцел® нинг асосий таъсир механизми интерфероннинг ишлаб чиқарилишини индукциялаш қобилияти ҳисобланади. Кагоцел® одам организмида вирусларга қарши юқори фаолликка эга бўлган α- ва β-интерферонларнинг аралашмаси ҳисобланган кечки интерфероннинг ҳосил бўлишини чақиради. Кагоцел® организмнинг вирусларга қарши жавобида иштирок этувчи деярли барча популяциядаги ҳужайраларда: Т- ва В-лимфоцитларда, макрофагларда, гранулоцитларда, фибробластларда, эндотелиал ҳужайраларда интерфероннинг ишлаб чиқарилишини чақиради. Кагоцел® нинг бир дозаси ичга қабул қилинганида қон зардобида интерфероннинг титри 48 соатдан кейин максимал кўрсаткичларга етади. Кагоцел® ни юборилишига организмнинг интерферонли жавоби интерферонни қон оқимида давомли (4-5 суткагача) айланиб юриши билан ифодаланади. Кагоцел® ичга қабул қилинганида интерферонни ичакда тўпланиш динамикаси, қонда айланиб юрган интерфероннинг титрлари динамикаси билан тўғри келмайди. Қон зардобида интерфероннинг ишлаб чиқарилишини юқори кўрсаткичларга, Кагоцел® қабул қилинганидан кейин 48 соат ўтгачгина етади, айни пайтда ичакда интерфероннинг ишлаб чиқарилишини максимумига 4 соатдан кейиноқ аниқланади.
Кагоцел® терапевтик дозаларда буюрилганида токсик эмас, организмда тўпланмайди. Препарат мутаген ва тератоген хусусиятларга эга эмас, канцероген эмас, эмбритоксик таъсирга эга эмас. Кагоцел® билан даволашда энг юқори самарадорликка ўткир инфекция бошланганидан кейин кечи билан 4 куни буюрилганида эришилади. Профилактик мақсадда препаратни ҳар қандай муддатларда, шу жумладан бевосита инфекция қўзғатувчиси билан бўлган контактдан кейин ҳам буюриш мумкин.
Фармакокинетикаси
Организмга юборилганидан кейин 24 соат ўтгач Кагоцел® асосан жигарда, камроқ даражада ўпкаларда, тимусда, талоқда, буйракларда, лимфа тугунларда тўпланади. Паст концентрацияси ёғ тўқимасида, юракда, мушакларда, уруғдонда, мияда, қон плазмасида аниқланади. Кагоцел® нинг бош миядаги кам миқдори, гематоэнцефалик тўсиқ орқали унинг ўтишини қийинлаштирувчи препаратнинг юқори молекуляр массаси билан тушунтирилади. Қон плазмасида препарат асосан боғланган ҳолда бўлади.
Кагоцел® ҳар куни кўп марта юборилганида тақсимланиш ҳажми барча ўрганилган аъзоларда кенг чегараларда тебранади. Препаратни талоқда ва лимфатик тугунларда тўпланиши айниқса яққолроқдир. Ичга қабул қилинганида умумий қон оқимига препаратнинг юборилган дозасининг тахминан 20% тушади. Сўрилган препарат қонда, асосан макромолекулалар билан: липидлар билан - 47%, оқсиллар билан - 37% боғланган ҳолда айланиб юради. Препаратнинг боғланмаган қисми тахминан 16% ни ташкил қилади.
Чиқарилиши: организмдан препарат асосан ичак орқали чиқарилади: юборилганидан кейин 7 сутка ўтгач, организмдан юборилган дозанинг 88% чиқарилади, шу жумладан 90% - ичак орқали ва 10% буйраклар орқали чиқарилади. Чиқарилаётган ҳавода препарат аниқланмайди.
Кагоцел® катталар ва 3 ёшдан бошлаб болаларда гриппда ва бошқа ўткир респиратор вирусли инфекцияларда (ЎРВИ) профилактик ва даволаш воситаси сифатида, шунингдек катталарда герпесда даволаш воситаси сифатида қўлланади.
Ичга қабул қилиш учун.
Грипп ва ЎРВИ ни даволаш учун катталарга биринчи икки кун - 2 таблеткадан кунига 3 марта, кейинги икки кун - бир таблеткадан кунига 3 марта буюрилади. Ҳаммаси бўлиб курсга - 18 таблетка, курснинг давомийлиги - 4 кунни ташкил қилади.
Катталарда грипп ва ЎРВИ ни олдини олиш 7 кунлик цикллар билан олиб борилади икки кун - 2 таблеткадан кунига 1 марта, 5 кун танаффус, сўнгра цикл такрорланади. Профилактик курснинг давомийлиги - бир ҳафтадан бир неча ойгача давом этади.
Катталарда герпесни даволаш учун 2 таблеткадан кунига 3 марта 5 кун давомида буюрилади. Ҳаммаси бўлиб курсга - 30 таблетка, курс давомийлиги - 5 кунни ташкил қилади.
3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга грипп ва ЎРВИ ни даволаш учун биринчи икки кун - 1 таблеткадан кунига 2 марта, кейинги икки кун - бир таблеткадан кунига 1 марта буюрилади. Курсга ҳаммаси бўлиб - 6 таблетка, курс давомийлиги - 4 кунни ташкил қилади.
6 ёшдан ошган болаларда грипп ва ЎРВИ ни даволаш учун биринчи икки куни - 1 таблеткадан кунига 3 марта, кейинги икки кун - 1 таблеткадан кунига 2 марта буюрилади. Курсга ҳаммаси бўлиб - 10 таблетка, курс давомийлиги - 4 кунни ташкил қилади.
3 ёшдан бошлаб болаларда грипп ва ЎРВИ ни олдини олиш 7 кунлик цикллар билан олиб борилади: икки кун 1 таблеткадан кунига 1 марта, 5 кун танаффус, сўнгра цикл такрорланади, профилактик курснинг давомийлиги - бир ҳафтадан бир неча ойгача давом этади.
Аллергик реакциялар ривожланиши мумкин.
Агар йўриқномада кўрсатилган ҳар қандай ножўя самаралар чуқурлашса ёки Сиз йўриқномада кўрсатилмаган ҳар қандай бошқа ножўя самараларни сезсангиз бу ҳақида шифокорга хабар беринг.
- Ҳомиладорлик ва лактация даври.
- 3 ёшгача бўлган болалар.
- Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.
- Лактаза танқислиги, лактозани ўзлаштираолмаслик, глюкозо-галактоза мальабсорбция синдромида қўллаш мумкин эмас.
Кагоцел® вирусларга қарши бошқа препаратлар, иммуномодуляторлар ва антибиотиклар билан яхши қўшилади (аддитив самара).
Даволаш самарасига эришиш учун Кагоцел® қабул қилишни касаллик бошланишини тўртинчи кунидан кеч қолмасдан бошлаш керак.
Ҳомиладор аёлларда, эмизикли аёлларда қўллаш эҳтимоли ва унинг ўзига хослиги
Зарур клиник маълумотларни йўқлиги сабабли Кагоцел® ни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш тавсия қилинмайди.
Транспорт воситалари, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препаратни транспорт воситаларини, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири ўрганилмаган.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Доза тасодифан ошириб юборилганида кўп миқдорда суюқлик ичишни буюриш, қусишни чақириш тавсия қилинади.
Таблеткалар 12 мг.
10 таблеткадан поливинилхлорид/поливинилиденхлорид плёнка ва иссиқлик билан ёпиштириладиган қоплама алюминий фольгали контур уяли ўрамда.
1 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан қутига жойланади.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.
2 йил.
Рецепт бўйича.
“НИАРМЕДИК ПЛЮС” МЧЖ, Россия, 125252, Москва ш., Авиаконструктор Микоян кўч., 12 уй, телефон/факс +7 (495) 741-49-89.
Истеъмолчиларни эътирозларини қуйидаги манзилга юборилиши.
“НИАРМЕДИК ПЛЮС” МЧЖ, Россия, 125252, Москва ш., Авиаконструктор Микоян кўч., 12 уй, телефон/факс +7 (495) 741-49-89, электрон почта: safety@nearmedic.ru.
Ишлаб чиқарувчи корхона
“НИАРМЕДИК ПЛЮС” МЧЖ, Россия, 125252, Москва ш., Авиаконструктор Микоян кўч., 12 уй, телефон/факс +7 (495) 741-49-89.
Ишлаб чиқариш манзили: Россия, 123098, Москва ш., Гамалеи кўч., 18 уй, 4, 10, 11, 18, 33 бино.
Kagocel: 12 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Kagotsel tabletkalari 12 mg №20 (2 blister x 10 tabletka) narxi 52500 so'm - 10 шт.
3 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Kagotsel tabletkalari 12 mg №20 (2 blister x 10 tabletka) ning to`liq analoglari:
Kagotsel tabletkalari 12 mg №20 (2 blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.
Kagotsel tabletkalari 12 mg №20 (2 blister x 10 tabletka) ning asosiy faol moddasi Kagocel hisoblanadi.