Facebook Pixel Code

Kalgel tish geli 10 g (naycha)

dagi narxlar
dan 28000 so'm gacha 36100 so'm
Без рецепта
122 ta dorixonalarda
Og'irligi:
15 g 20 g
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Kalgel tish geli 10 g (naycha)

1 г тиш гели қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 3,3 мг лидокаин гидрохлориди, 1,0 мг цетилпиридин хлориди;

ёрдамчи моддалар: 210,0 мг кристалланмайдиган 70% ли сорбитол эритмаси, 140 мг ксилитол, 93,6 мг 96% ли этанол, 70 мг глицерин, 25,0 мг гидроксиэтил целлюлоза 5000 ср, 10,0 мг канакунжут мойининг гидрогенизация қилинган концентрати PEG 40, 3,3 мг гидроксиполиэтоксидодикан (лаурет-9), 3,3 мг макрогол-300, 1,0 мг сахаринат натрий, 0,6 мг левоментол, 4,8 мг ўтли ароматизатор 17.42.5490, 1,0 мг карамель Е150, 8,3 мг натрий цитрата, 1,0 мг лимон кислотаси моногидрати, тозаланган сув 1000,0 мг гача.

Сувда эрувчан, сарғиш-жигарранг рангли, ўзига хос ҳидли, қанд сақламайдиган, ёрма ва қумоқлардан, ёт заррачалардан холи бўлган гель.

Тиш гели.

Маҳаллий оғриқсизлантувчи таъсирга эга восита/юза анестезия учун препарат. Код АТХ: A01AD11.

Фармакодинамикаси

Калгель тиш гели - оромукоз (оғиз шиллиқ қаватига) юбориш учун оғриқ қолдирувчи препарат, бунда лидокаин шиллиқ қаватлар юзасига суртилганда маҳаллий оғриқсизлантирувчи ҳисобланади. Цетилпиридин хлориди антисептик хусусиятларга эга.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Лидокаин шиллиқ қаватлари орқали тезда сўрилади.

Тақсимланиши

Лидокаин плазма оқсиллари, шу жумладан альфа-1-ацид гликопротеин (ААГ) билан боғланади. Боғланиш даражаси ўзгарувчан ва тахминан 66% ни ташкил этади. Лидокаиннинг плазма оқсиллари билан боғланиши қисман плазмадаги препарат ва альфа-1-ацид гликопротеин (ААГ) нинг концентрациясига боғлиқ. Альфа-1-ацид гликопротеин (ААГ) нинг концентрациясини ҳар қандай ўзгариши лидокаиннинг плазмадаги концентрациясига аҳамиятли даражада таъсир этиши мумкин.

Метаболизм

Лидокаин асосан жигарда метаболизмга учрайди. Жигарда метаболизми тез кечади ва юборилган дозанинг 90% алкил гуруҳини йўқотади ва метаболитлари - моноэтилглицинэксилидид ва глицинэксилидид ҳосил бўлади.

Чиқарилиши

Метаболитлар кўринишида сийдик билан чиқарилади ва лидокаиннинг 10% дан камроғи ўзгармаган кўринишида чиқарилади.

Калгель тиш гели болаларда тиш чиқаётганида қўлланилади. Калгель тиш гели тез таъсир этиб, болаларда тиш чиқаётгандаги оғриқни енгиллаштиради ва милкдаги оғриқни тинчлантиради, енгил антисептик хусусиятларга эга.

Калгель тиш гели оромукоз юбориш учун мўлжалланган.

Катталар

Тегишли маълумотлар йўқ.

Болалар

Калгель тиш гелини болаларда 3 ойликдан бошлаб қўллаш тавсия этилади.

Тахминан 7,5 мм бўлган тиш гелининг оз миқдорини тоза бармоқ учига олиниб, боланинг милкини яллиғланган соҳасига эҳтиёткорлик билан суртилади.

Зарурат бўлганида тиш гелини 20 минутлик интервал билан кунига 6 мартагача суртиш мумкин.

Кекса ёшдаги пациентлар

Тегишли маълумотлар йўқ.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар

Тегишли маълумотлар йўқ.

Жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар

Тегишли маълумотлар йўқ.

Препаратни йўриқномага мувофиқ қўлланганда ножўя таъсирлар келиб чиқиш эҳтимоли кам. Лекин, маҳаллий инъекциядан кейин катталарда ва 12 ёшдан ошган болаларда лидокаин гидрохлоридига ўта юқори сезувчанликнинг якка ҳолатлари таърифланган. Бундай ҳолларда юқори сезувчанлик реакциялари нафас олишни бироз қийинлашиши билан кечувчи маҳаллий шиш кўринишида ёки тарқалган тошмалар кўринишида намоён бўлган.

Ўтдан олинадиган ароматизаторнинг асосий компоненти бўлган мойчечак аллергик реакцияларни чақириши мумкинлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд. Мойчечакка ўта юқори сезувчанлик одатда аллергияга мойил бўлган шахсларда нафас олишини қийнлашиши билан намоён бўлади. Мойчечак сақлайдиган ўт йиғмалари ва настойкаларини қабул қилган шахсларда анафилактик реакциялар тўғрисида хабар берилган. Сенсибилизацияланган пациентлар мойчечак сақлайдиган препаратларга ижобий тери реакцияларини намоён қилишлари мумкин.

Ҳар қандай ножўя таъсир юз берганида, препаратни қўллашни тўхтатиш ва шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Калгель тиш гели препаратини анамнезида препаратга ёки унинг таркибига кирувчи ҳар қандай моддаларга юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Калгель тиш гели препарати билан қандайдир дориларнинг ўзаро таъсири номаълум.

Вена ичига юбориладиган лидокаинни перорал прокаинамид, монотерапия кўринишидаги ёки фенобарбитал билан мажмуадаги, пиримидон ёки карбамазепин билан, перорал пропанолол ва калийни тежамайдиган диуретиклар, шу жумладан буметонид, фуросемид ва тиазидни бирга буюрилганида дориларнинг ўзаро таъсири тўғрисида хабарлар бор.

Дориларнинг бундай ўзаро таъсирининг Калгель тиш гелини қўлланилиши билан боғлиқликнинг эхтимоли кам.

Номутаносиблик

Тегишли маълумотлар йўқ.

Болаларда қўлланиши

Тавсия этилган дозалар оширилмасин.

Ёрдамчи моддалар

Жуда кам учрайдиган наслий фруктозани ўзлаштира олмаслиги бўлган пациентлар ушбу дори препаратини қўлламасликлари керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Фертиллик

Тегишли маълумотлар йўқ.

Ҳомиладорлик

Қўлланилмайди.

Лактация

Қўлланилмайди.

Диққатни юқори даражада жамлаш, психомотор реакциялар тезлиги ёки когнитив кўникмаларни талаб қилувчи фаолият турларини бажариш қобилиятига таъсири.

Қўлланмайди.

Препаратни яроқлилик муддати ўтганидан кейин қўллаш мумкин эмас ва болалар ололмайдиган жойда салаш керак.

Симптомлари ва белгилари

Ёндош ютишни қийинлашиши билан кечувчи фарингеал сезувчанликни сусайиши Калгель тиш гелининг юқори дозаларда оромукоз қўлланилиши оқибатида юз бериши мумкин.

Даволаш

Дозани ошириб юборилганда препаратни қўллашни тўхтатиш ва шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

10 граммдан ич томонидан ламинация қилинган, учида ҳимоя мембранаси бўлган, бураладиган полипропилен қалпоқчали букиладиган алюмин тюбикда.

1 тюбик қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

25 °C дан паст ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

36 ой.

Рецептсиз.

ГлаксоСмитКляйн Фармасьютикалз С.А. GlaxoSmithKline Pharmaceuticals S.A.

Познань ш., 60-32 ul. Grunwaldzka, 189, 60-322

Грюнвальдский кўч., 189 Poznan, Poland

Польша.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:
Chiqarish shakli:
Jel
Paketdagi miqdor:
1
Og'irligi:
10 g
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
tuba
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Polsha
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Kalgel tish geli 10 g (naycha) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Kalgel tish geli 10 g (naycha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Polsha.

Kalgel tish geli 10 g (naycha) ishlab chiqaruvchisi Glakso Smit Klayn hisoblanadi.