Facebook Pixel Code

Kardio-Fosfin vena ichiga yuborish uchun eritma uchun liyofillangan kukun 5 g / 50 ml (flakon) + erituvchi 50 ml (flakon)

dagi narxlar
dan 166000 so'm gacha 197000 so'm
Без рецепта
27 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Kardio-Fosfin vena ichiga yuborish uchun eritma uchun liyofillangan kukun 5 g / 50 ml (flakon) + erituvchi 50 ml (flakon)

1 флакон қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: фруктоза натрий дифосфати (сувсиз) - 5 г;

эритувчиси: 50,0 мл инъекция учун сув.

Оқ ёки деряли оқ рангли кристалл кукун.

Инъекция учун эритма таёрлаш учун лиофилизация қилинган кукун.

Метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита (фруктоза 1,6-дифосфати). АТХ коди: С01ЕВ07.

Препарат организмга кириб, хужайра метаболизми, глюкоза метаболизмида иштирок этади ва турли энзимларни фаоллаштириш қобилиятига эга.

Мавжуд маълумотларга кўра экзоген натрий фруктозодифосфат фосфофруктокиназа ва пируваткиназа фаоллигини, хужайра ичидаги АТФ оширади ва креатинфосфат концентрациясини ошириб, К+ оқимини кучайтиради, эритроцитларда дифосфоглицерат ҳосил бўлишини ошириб, кислороднинг эркин радикалларини даражасини камайтиради ва гистамин ажралиб чиқишини ингибиция қилади.

Энергетик алмашинув ва глюкозани утилизациясида турли фармакологик самараларни чақириб, ишемияда, хужайралар гипоксиясида сезиларли даражада яхшиланишга олиб келади.

Шундай қилиб, миокард инфаркти бўлган пациентларга препаратни юбориш гемодинамикани яхшиланиши, ҳимояловчи таъсир кўрсатиб, миокарднинг некроз соҳаси ўлчамини чекланишига олиб келади.

Фармакокинетикаси

Натрий фруктозодифосфатнинг углерод изотопи (14 С) маркерини каламушларга вена ичига юбориш уни буйраклар, жигар, ёндош ичак, мушак тўқимаси, юрак ва бош мияда тақсимланишини намойиш қилган. 250 мг/кг дозада вена ичига юбориш тўхтатилгандан кейин 5 минут ўтгач препаратнинг плазмадаги концентрацияси 770 мл/л, Т1/2 10 минутдан 15 минутгачани ташкил қилади.

Натрий фруктозодифосфат плазмадан қон томирдан ташқари тўқималарга кириши орқали чиқарилади, 10% эритроцитар ва плазматик фосфатазалар таъсири остида ноорганик фосфат ва фруктозагача гидролизга учрайди ва оз миқдори сийдик билан чиқарилади.

Ушбу препарат гипофосфатемияда қўллаш учун мўлжалланган.

  • гипофосфатемия қон қуйиш;
  • юракдаги операцияларда экстракорпорал қон айланиши;
  • парентерал озиқлантириш;
  • сурункали алкоголизм, узоқ вақт оч қолиш, сурункали нафас етишмовчилиги каби ўткир ҳолатлар юзага келганда пайдо бўлади.

Қўллаш усули: 1 г кукун 10 мл инъекция учун стерил сувда суюлтирилади (5 г кукун 50 мл да суюлтирилади), сўнгра эритма аралаштирилиб вена ичига юборилади (тезлиги минутига 10 мл дан ошмаслиги керак).

Тайёрланган эритмани фақат бир марта ишлатиш мумкин.

Қўллагандан кейин ҳар қандай миқдордаги қолдиқ ташлаб юборилиши керак.

Дозалаш: тавсия этилган доза: кунига 5-10 г. Гипофосфатемияни даволаш учун буюрилаётган миқдор, фосфорнинг миқдори ортиб кетишидан сақланиш учун танқислик даражасига боғлиқ бўлиши керак. Юқорироқ дозаларни юбориш зарурати бўлганида умумий суткалик дозани 2 марта юборишга бўлиш керак.

Болаларга доза тана вазнига қараб танланади (70-160 мг/кг), буюрилган дозани ошириш мумкин эмас.

Лабларни увишиши, юбориш жойида оғриқ ва аҳамиятсиз реакциялар, бош айланиши, кўкракда қисилиш ҳисси ва аллергик реакциялар, масалан тошма кузатилиши мумкин.

Фруктозани наслий ўзлаштираолмаслик, препаратга ўта юқори сезувчанлик, буйрак етишмовчилигида қўллаш мумкин эмас ва фруктозага юқори сезувчанлиги бўлган шахсларда қўллаш тақиқланади.

Кардио-Фосфинни бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири қайд этилмаган.

Мутаносиблик: Кардио-Фосфинни рН 5,5 да эримайдиган бошқа препаратлар, шунингдек кальций тузларининг ишқорий эритмалари билан аралаштириш мумкин эмас.

Агар эритма мутлоқ тиниқ бўлмаса, у ишлатилмаслиги керак.

Инфузия жараёнида Кардио-Фосфин эритмаси тери остига тушиши ўртача маҳаллий оғриқ ва енгил маҳаллий таъсирланиш чақиради.

Креатинин клиренси минутига 50 мл дан кам бўлган пациентларда қонда фосфатлар даражасини доимо назорат қилиш керак.

Кичик ёшдаги болаларда препарат фақат зарур бўлган ҳолларда ва қатъий тиббий назорат остида қўлланиши керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлигида ҳомиладор аёлларни Кардио-Фосфин билан даволаганда ҳеч қандай ножўя самаралар кузатилмаган.

Ҳомиладорликнинг I-II уч ойликларида ҳомиладор аёлларни даволаш бўйича маълумотлар йўқ.

Транспорт воситаларини бошқариш қобилиятига таъсирининг ўзига хослиги

Транспорт воситалари ёки потенциал хавфли механизмларни бошқарганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Кардио-Фосфин дозасини ошириб юборилишининг симптомлари номаълум.

Резина тиқин ва алюмин қалпоқча билан беркитилган I тип флаконлар.

Кукун сақловчи 1 флакон ва эритувчи сақловчи 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

20 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда, салқин жойда сақлансин.

2 йил.

Рецепт бўйича.

Furen Pharmaceutical Group Co., Ltd, Хитой.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Fruktoza 1,6-difosfat: 5 g/shisha

Chiqarish shakli:
Kukun
Paketdagi miqdor:
1
Ovoz balandligi:
50 ml
Qo'llash tartibi:
Tomir ichiga yuborish
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Birlamchi qadoqlash:
shisha
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Xitoy

Ko`p so`raladigan savollar

Kardio-Fosfin vena ichiga yuborish uchun eritma uchun liyofillangan kukun 5 g / 50 ml (flakon) + erituvchi 50 ml (flakon) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Kardio-Fosfin vena ichiga yuborish uchun eritma uchun liyofillangan kukun 5 g / 50 ml (flakon) + erituvchi 50 ml (flakon) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Xitoy.

Kardio-Fosfin vena ichiga yuborish uchun eritma uchun liyofillangan kukun 5 g / 50 ml (flakon) + erituvchi 50 ml (flakon) ning asosiy faol moddasi Fruktoza 1,6-difosfat hisoblanadi.

Kardio-Fosfin vena ichiga yuborish uchun eritma uchun liyofillangan kukun 5 g / 50 ml (flakon) + erituvchi 50 ml (flakon) ishlab chiqaruvchisi Furen hisoblanadi.