Facebook Pixel Code

Кардиолекзин-ZNF жидкость по 40 мл (флакон)

dagi narxlar
dan 6700 so'm
Без рецепта
1 ta dorixonada
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Кардиолекзин-ZNF жидкость по 40 мл (флакон)

100 мл настойка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: валериана настойкаси - 33,4 мл, арслонкуйрук настойкаси - 33,3 мл, дулана настойкаси - 33,3 мл.

Тиниқ, яшил-оч жигарранг рангли, ўзига хос ҳидли суюқлик.

Настойка.

Седатив восита.

Валериана, арслонқуйруқ ва дўланадан ташкил топган мажмуавий препаратдир. Препаратиинг таъсири уни ташкил қилувчи компонентларининг фармакологик хусусиятларига боғлиқ.

Валериана - марказий нерв тизимига седатив ва спазмолитик таъсирга эга. Юрак уришини камайтиради ва қон томирларини кенгайтиради.

Арслонқуйруқ, - седатив таъсир кўрсатади. Бундан ташқари юрак-қон томир тизимига юрак ритмини секинлапгтириб, агар у тезлашган бўлса ва қон босимини пасайтириб, агар у ошган бўлса, юрак-қон томир тизимига бошқарувчи таъсир кўрсатади.

Дўлана - юрак коронар қон томирларида ва бош мия қон томирларида қон айланашини кучайтиради, юрак мушаклари қисқаришини кучайтиради ва шу билан бирга унинг қўзғалувчанлигини камайтиради, миокарднинг юрак гликозидларига сезувчанлигини оширади, кучсиз аритмияга қарши фаолликка эта.

Препарат умуман седатив таъсирга эга (валериана ва арслонкуйрук алохида-алохида қўллангандагига нисбатан яққолроқ).

Фармакокинетикаси

Фармакокинетик кўрсаткичлари ўрганилмаган, чунки ўсимликдан олинган дори воситалари турли биологик-фаол моддалар сақлайди.

  • вегето-қон томир дистонияси, нерв қўзғалувчанлигини ошиши, астеноневротик синдром, климактерик синдром;
  • таъсирчанлик, хавотирлик, бош оғриғи, қўрқув, чарчоқлик, паришонхотирлик, руҳий бузилиш билан бирга кечувчи неврастениянинг енгил шакллари;
  • уйқунинг бузилишларини енгил шакиллари;
  • доимий рухий зўриқиш холати;
  • гипертония касаллигининг биринчн босқичи, сурункали юрак етишмовчилигида (мажмуавий даволаш таркибида) қўлланади.

Ичга катталарга 20-30 томчидан қабулга, кунига 3-4 марта буюрилади.

Уйқучанлик, тушкунлик ва мехнат қобилиятининг пасайиши, шунингдек юқори сезувчанлик, аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.

Препаратиинг компонентларига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Седатив, юрак воситалари, шунингдек спазмолитикларнинг самарасини кучайтиради.

Препаратда этанол сақланиши туфайли, автотранспортни хайдаш ва механизмларни бошқаришда реакция тезлиги секннлашиши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Флаконларда 25 мл, 50 мл дан суюклик.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда. 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецептсиз.

«Зиё Нур Фарм» Х.К

Ўзбекистон Республикаси Тошкент ш. Чиланзор тумани Бунёдкор кўчаси 5/4.

тел.: 287-62-22.

Tavsifnomalar
Brend:
INN:
Dozalash:

Do'lana damlamasi: 13.3 ml/flakon, Pustirnik damlamasi: 13.3 ml/flakon, Valerian damlamasi: 13.4 ml/flakon

Chiqarish shakli:
Suyuqlik
Paketdagi miqdor:
1
Ovoz balandligi:
40 ml
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Usimliklardan bo'lgan
Birlamchi qadoqlash:
shisha
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston

Ko`p so`raladigan savollar

Кардиолекзин-ZNF жидкость по 40 мл (флакон) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Кардиолекзин-ZNF жидкость по 40 мл (флакон) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Кардиолекзин-ZNF жидкость по 40 мл (флакон) ishlab chiqaruvchisi Ziyo Nur Farm hisoblanadi.