Facebook Pixel Code

Kashlitin siropi 100 ml (shisha)

dagi narxlar
dan 31000 so'm gacha 70000 so'm
Без рецепта
3 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Kashlitin siropi 100 ml (shisha)

10 мл сироп қуйидагиларни саклайди:

фаол моддалар: сальбутамол сульфати - 2,0 мг, бромгексин гидрохлориди - 4,0 мг, гвайфенезин - 100 мг, ментол - 1,0 мг;

ёрдамчи моддалар: лимон кислотаси, натрий бензоати, метил гидроксибензоат натрий, пропил гидроксибензоат натрий, сахароза, глицерин, аспартам, 70% сорбитол эритмаси, пропиленгликоль, натрий сахаринати, динатрий ЭДТА, суюқ анапае зесенцияси. Ропceau 4R супра бўёвчиси, натрий цитрати, тозаланган сув.

Қизил рангли сироп.

Сироп.

Бронхолитик восита. АТХ коди: R05CB10.

Сальбутамол (сиропида) нисбатан селектив бега-2-адренергик бронходилататордир. Бета-адренергик препаратлар, шу жумладан сальбутамолнинг бирламчи таъсири, бета- адренергик хужайраларда аденозин трифосфати (АТФ) дан циклик 3.5'-аденозин монофосфати (циклик АМФ) ни хосил бўлишини катализация қилувчи фермент- аленилциклазазани рағбатлантиришдан иборатдир. Циклик АМФ нинг даражасини ошиши бронхиал силлиқ мушакларни бўшашиши ва хужайралардан, айникса ўзак хужайралардан ўртача сезувчанликка эга медиаторларни ажралиб чикишини ингибиция килинишига олиб келади.

Бромгексин - муколитик, балғам қовушкоклигини камайтиради. Бромгексин нафас йўлларида шиллик ишлаб чикарувчи хужайраларга таъсир қилади ва бронхиал секретнинг қовушқоқлигига масъул бўлган юқори молекуляр мукополисахарид протеин толаларни деполимеризация жараёнига учратади. Бронхиал шиллиқ суюлганидан кейин, бромгексин нафас йўлларининг чидамлилигини тиклайди ва йўталишни кучайтириб, нафас йўлларини тозалайди. Турли касалликларда бромгексин ўпканинг вентиляцион хусусиятларни яхшилайди ва шунинг учун бундай ҳолатларни, айникса бронхоспастик ўпка-бронх касаллигини оптимал даволаш учун жуда фойдали модда ҳисобланади.

Гвайфенезин (сиропда) оддий балғам кўчирувчи воситадир. Гарчи унинг аник таъсир механизми аникланмаган бўлсада, тахмин қилинишича, у меъда шиллиқ қаватидаги рецепторларга рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади, бу нафас йўлларида суюкликни рефлекс-секрециясини бошлайди. Ушбу таъсир бронхлардаги балғам ҳажмини оширади ва айни пайтда ковушкоклигини камайтиради. Бу гвайфенезиннинг балғам кўчирувчи таъсирининг асосий механизмидир.

Ментол (сиропла) нафас йўлларининг, айникса юқори нафас йўлларининг тикилиб беркилиб колишида сезиларли тозаловчи пъсир кўрсатади.

Сироп балгамли йўтални (шу жумладан астматик йўтални) симптоматик даволаш учун қўлланилади.

Ишлатишдан олдин яхшилаб чайқатиш керак.

  • 2-6 ёшли болалар: 1 чой қошиқдан суткада 3 марта ёки шифокор кўрсатмаси бўйича.
  • 6-12 ёшли болалар: 1-2 чой қошиқдан суткада 3 марта ёки шифокор кўрсатмаси бўйича.
  • 12 ёшдан ошган болалар: 2 чой кошикдан суткада 3 марта ёки шифокор кўрсатмаси бўйича буюрилади.

Кўнгил айниши, кусиш, терида тошма, бош огриги, кам ҳолларда бош айланиши.

Препаратнинг компонентларига юкори сезувчанлиги бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: юрак касалликлари, кандли диабет, гипертиреоидизм, меъда яраси, ҳомиладорлик, лактация даври, артериал гипертензия, жигар ва буйрак функциясини бузилиши, аритмия.

Сальбутамол (препаратда) симпатомиметиклар билан бирга қўлланганда юрак-қон томир тизимида ножўя самарани чақириши мумкин.

Бета-блокаторларни препарат билан бирга ишлатиш мумкин эмас, чунки улар салбутамолнинг таъсирини блоклаши мумкин.

Сальбутамол моноаминоксидаза (МАО) ингибиторларининг самарасини ошириши мумкин, калийни тежовчи диуретиклар, дигоксин, трициклик антидепрессантлар билан бирга қўлланганда, нохуш реакцияларга олиб келиши мумкин.

Препаратни юрак ишемик касаллиги, артериал гипертензия, юрак аритмияси. гипертиреоидизм, қандли диабет каби юрак-қон томир бузилишлари бўлган пациентлар. симпатомиметикларга ностандарт реакцияси бўлган пациентлар, тиришиш бузилишлари бўлган пациентлар эҳтиёткорлик билан қабул қилишлари керак.

Бромгексинни (сироп таркибида) пептик яраси, жигар ва буйракнинг оғир дисфункцияси бўлган пациентлар эхтиёткорлик билан қабул қилишлари керак.

Ментол сакловчи препаратларни қизилўнгач чурраси. Ўт пуфагида тошлари бўлган пациентлар, ҳомиладорликнинг охирги уч ойлигида эҳтиёткорлик билан қабул қилишлари керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши

Препарат ҳомиладорлик ва лактация даврида фақат қатъий кўрсатмалар бўйича буюрилиши керак.

Доза ошириб юборилган ҳолларда кучли терлаш, кўнгил айниши ва қусиш намоён бўлиши мумкин.

Симптоматик даволаш ва қувватлаб турувчи чоралардан ташқари, меъдани ювиш на фаоллаштирилган кўмирни кабул қилиш галаб этилади.

100 мл сироп пластик флаконда, тиббиётда қўлланилишига доир йўрикномаси билан бирга картон кутига жойланган.

Курук, ёругликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юкори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда саклансин.

2 йил.

Яроклилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Рецепт бўйича.

«AFFORDMED FOUNDATION»

145-146, Pace City-1, Sector 37, Gurugram. Haryana, Ҳиндистон.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Bromeksin: 0.4 mg/ml, Guaifenesin: 1 mg/ml, Mentol: 0.1 mg/ml, Salbutamol: 0.2 mg/ml

Chiqarish shakli:
Sirop
Paketdagi miqdor:
1
Ovoz balandligi:
100 ml
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Birlashtirilgan
Birlamchi qadoqlash:
shisha
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Hindiston

Ko`p so`raladigan savollar

Kashlitin siropi 100 ml (shisha) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Kashlitin siropi 100 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.

Kashlitin siropi 100 ml (shisha) ishlab chiqaruvchisi Affordmed Foundation hisoblanadi.