Kerotrop ko'z tomchilari 10 ml (shisha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 45 990 so'm)
Glitserin: 9 mg/ml, Natriy karboksimetiltsellyuloza: 5 mg/ml
Uchun ko‘rsatma Kerotrop ko'z tomchilari 10 ml (shisha)
1 мл препарат эритмаси куйидагиларни саклайди:
фаол моддалар: натрий кармеллоза (натрий карбоксиметилцеллюлоза) - 5,0 мг, глицерин (глицерол) - 9,0 мг;
ёрдамчи моддалар: левокарнитин, эритритол, барқарорлашган оксихлорокомплекс, хлорид кислота ёки натрий гидроксид, инъекция учун сув.
Тиниқ, рангсиз бир оз ёпишқоқ эритма.
Кўз томчилари.
Офталмологияда қўлланиладиган воситалар. АТХ коди: S01XA20.
Фармакодинамикаси
Натрий кармеллоза ва глицерин шоҳ парда эпителийсининг химояловчи ҳусусиятига эга бўлиб, кўз ёши суюқлиги секрецияси кам ажралишида шоҳ парда намланишини яхшилайди ва кўз ёши пардаси барқарорлигини оширади.
Фармакокинетикаси
Фармакокинетик тадқиқотлари инсонларда ўтказилмаган.
«Қуруқ кўз синдроми» ни симптоматик даволашда қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари Кўз томчилари зарур холатда конъюнктивал қопчасига 1-2 томчидан томизилади.
Препаратни қўллашда кўрсатилган частота билан қуйидаги ножўя реакциялар ривожланиши мумкин: жуда тез-тез (>10%), тез-тез (>1%, <10%), тез-тез эмас (>0,1%, <1%); кам (>0,01%, <0,1%), жуда кам (<0,01 %).
Кўриш органи томонидан бузилиши: тез-тез - конъюнктива гиперемияси, қовоқ гиперемияси, кўришни хиралашуви, кўз қуришини ҳис қилиш, томизишда ноқулайлик, кўзнинг қичишиши ва тирнаш ҳусусияти, Кўз қовоқлари четида ҳосил бўлувчи тери қоплами.
- препарат таркибий қисмларига нисбатан компонентларига юқори сезувчанликда;
- 18 ёшгача бўлган болаларда (тажрибада қўллаш мумкин эмас).
Эҳтиёткорлик билан
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида (чекланган маълумотлар туфайли).
Керотропнинг бошқа дорилар билан ўзаро таъсири хақида маълумотлар олинмаган. Препаратнинг «ювилиб» кетиши олдини олиш мақсадида бошқа махаллий офтальмологик воситаси буюрилганда Керотроп маҳсулотини томилзилгандаги ва бошқа кўз томчиларини томизиш интервали 5 дақиқадан кам бўлмаслиги керак.
Препарат махаллий қўллаш учун мўлжалланган.
Флакон оғзини қоплаб турувчи пленканинг бутунлиги бузилган ҳолатда, эритманиг хиралашиб қолиши ёки унинг ранги ўзгариш ҳолатларида қўллаш мумкин эмас. Пипеткани учи билан қандайдур юза қисмларга тегиш мумкин эмас, жумладан конъюнктивага, флакон таркибини ифлосланиб қолишидан қочиш учун.
Препаратни қўллаб бўлинганидан кейин дарҳол флаконни ёпиш керак.
Препаратнинг яроқлилик муддати, флакон биринчи марта очилганидан сунг, 30 кун ташкил этади.
Агарда сиз кўзингиз атрофида оғриқни ҳис қилсангиз, кўз кўришининг бузилишида, узоқ муддатли гиперимия ёки кўзнинг шиллиқ қаватини таъсирчанлигида шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.
Шунингдек препаратни қўллашда яхшиланиш сезилмаса ва ёки сизда салбий ходисалар кайд этилса бу нарсалар 72 соат ичида ўз ечимини топмаса, яна бир маротаба шифокорингиз билан маслахатлашиб куришингизни тавсия этилади.
Транспортни хайдаш ва потенциал хавфли фаолиятни амалга оширишга таъсири
Агар инстилляциядан кейин кўз кўриши хирралашса транспорт воситасини хайдашни ва потенциал хафвли фаолиятга эга бўлган касбларни, диққат эътиборни оширувчи ва психомотор реакцияларни тезлигини тўхтатиш зарур, кўз куриши тиклангунча.
Огоҳлантириш:
- керотроп эритмасининг таркибий қисмларидан бирига юқори таъсирчанлик аниқланса фойдаланмаслик керак;
- бошқа юмшатувчи томчилар билан аралаштирманг.
Шифокор кўрсатмасига биноан қўлланилсин.
Хозирги кунгача дозани ошириб юборилиши хақида маълумотлар мавжуд эмас.
Кўз томчилари 10 мл №1 (флакон-томчилагичлар).
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин Болалар ололмайдиган жойда сақлансин!
2 йил.
Флакон очилгандан сўнг 1 ой ичида қўллаш мумкин.
ўтгач қўлланилмасин.
Рецепт бўйича.
МЧЖ «ASEPTICA» Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Олмазор тумани, Чангалзор-Мавзук кўчаси 3- уй. Тел: + (99890) 968-28-40, + (99878) 113-68-68
Glitserin: 9 mg/ml, Natriy karboksimetiltsellyuloza: 5 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
3 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Kerotrop ko'z tomchilari 10 ml (shisha) ning to`liq analoglari:
Kerotrop ko'z tomchilari 10 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Kerotrop ko'z tomchilari 10 ml (shisha) ishlab chiqaruvchisi Aseptica hisoblanadi.