Klamok bilan qoplangan planshetlar 375 mg №15 (flakon)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 41400 so'm)
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Antimikrobiyal dorilar, Antibiotiklar, Keng spektrli antibiotiklar, SARS uchun antibiotiklar, Sinusit (sinusit)uchun antibiotiklar, Otit uchun antibiotiklar, Bronxit uchun antibiotiklar, Pnevmoniya uchun antibiotiklar, Laringit uchun antibiotiklar, Pielonefrit uchun antibiotiklar
Amoksitsillin: 250 mg/tabletkalar, Klavulan kislotasi: 125 mg/tabletkalar
Uchun ko‘rsatma Klamok bilan qoplangan planshetlar 375 mg №15 (flakon)
фаол моддалар: амоксициллин тригидрати 250 мг, 500 мг или 875 мг, клавулан кислотаси 125 мг;
ердамчи моддалар: натрий крахмал гликоляти, аэросил, магний стеарати, сувсиз кальций фосфати;
Қобиғи: Opadry Y 1 700 White (гипромеллоза, титан диоксиди, полиэтиленгликоль).
Оқ ёки деярли оқ рангли, овал шаклли, икки томонлама рискали, қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Антибиотик (пенициллинлар гуруҳи). АТХ коди: J01CR02.
Амоксициллин (ярим синтетик пенициллинлар гуруҳига мансуб антибиотик) ва клавулан кислотасининг (β-лактамазларнинг ингибитори) мажмуавий антибактериал препарати. Микробиологик хусусиятлари мукаммал ўрганилган.
Амоксициллин - ярим синтетик пенициллинлар гуруҳига мансуб кенг таъсир доирасига эга бўлган кислотага чидамли антибактериал, бактерицид восита. Бўлиниш ва ўсиш даврида транспептидазани ингибиция қилади, пептидогликаннинг (ҳужайра қобиғининг таянч оқсили) синтезини бузади, микроорганизмларнинг лизисини чақиради.
Клавулан кислотаси Streptomyces clavuligerus ферментациясининг маҳсулоти бўлиб, бир вақтда юборилаётган амоксициллинга нисбатан β-лактамазаларга юқорироқ яқинликка эга. Улар билан турғун фаолсизлантирилган мажмуасини ҳосил қилиб, амоксициллиннинг ферментатив парчаланишини олдини олади ва унинг антибактериал таъсирини кафолатли намоён бўлишини таъминлайди. Шу билан бирга тузилиши β-лактам антибиотикларига ўхшаш клавулан кислотаси, ўзининг кучсиз антибактериал фаолликига эгадир. Клавулан кислотаси Richmond-Sykes-Mathew таснифи бўйича II, III, IV, V тур β-лактамазаларни ингибиция қилади. Бундай ферментларни граммусбат ва грамманфий, шу жумладан анаэроб микроорганизмлар, яъни Staphylococcus spp., Haemophilus influenza, Moraxella catarrhalis, Klebsiella spp., Escherichia coli, Neisseria spp., Proteus spp., Yersinia enterocolitica, Bacteroides spp. лар ишлаб чиқариши мумкин. Клавулан кислотаси Enterobacter spp., Pseudomonas aeruginoza, Serratia spp., Acinobacter spp. лар ишлаб чиқарадиган I тур β-лактамазларга нисбатан фаол эмас.
Препаратнинг бактерицид таъсири граммусбат ва грамманфий, аэроб ва анаэроб қўзғатувчиларнинг кенг доирасини, шу жумладан, β-лактамазларни ишлаб чиқарилиши оқибатида уларда β-лактам антибиотикларига (ампициллин ва амоксициллинга), чидамлилик шаклланган уларнинг штаммларини қамраб олади.
Граммусбат: Streptococcus Group A,B,C,G (Strep. pneumoniae, viridans, milleri, faecalis, pyogenes, anthracis, agalactiae, bovis); Staphylococcus aureus, epidermidis (пенициллинга сезгир ва пенициллинга - резистент, метициллинга - резистент MRSA, MRSE штаммларидан ташқари); Enterococcus faecalis, faecium; Corynebacterium spp.; Listeria monocytogenes; Nocardia asteroides;
Грамманфий: Aeromonas spp.; Bordetella pertussis; Brucella spp.; Campylobacter jejuni, coli; Citrobacter spp. (ўртача сезгир); Escherichia coli; Gardnerella vaginalis; Haemophilus ducreyi, influenzae; Helicobacter pylori; Klebsiella spp., K. pneumoniae; Moraxella catarrhalis; Morganella spp. (ўртача сезгир); Neisseria gonorrhoeae, meningitidis; Pasteurela multocida; Proteus mirabilis, vulgaris; Salmonella spp.; Shigella spp.; Vibrio cholerae; Yersinia enterocolitica (ўрта сезгир); Branhamella catarrhalis.
Анаэроблар: Actinomyces israeli; Bacteroides spp. (шу жумладан B. fragilis); Prevotella melaninogenica; Clostridium spp. (Cl. difficile дан ташқари); Peptostreptococcus spp.; Eikenella corrodens; Fusobacterium spp.; Propionibacterium spp.; Peptococcus spp.
Бошқалар: Mycobacterium tuberculosis, fortuitum, bovis, kanasaii - ўртача сезгир, (Mycobacterium chelonei - чидамли); Treponema pallidum; Nocardiae spp., L-eptospirae spp.
Қуйидаги микроорганизмлар резистент ёки қисман резистент: Pseudomonas aeruginosa, Enterobacter spp., Serratia spp., Proteus rettgeri, morganii, Providencia spp., Mycoplasmae spp., Chlamidiae spp., Rickettsiae spp.
Фармакокинетикаси
Иккала компонентларининг фармакокинетик параметрлари ўхшаш ва мажмуада бир-бирининг фармакокинетикасига таъсир қилмайди.
Препаратнинг иккала компоненти перорал юборилганида тез сўрилади. Амоксициллиннинг биокиришлиги 90%, клавулан кислотасининг - 70% ни ташкил қилади, аммо охиргиси аҳамиятли ўзгаришларга мойилдир. Бир вақтда овқат истъемол қилиш сўрилиш даражасига таъсир қилмайди. Қон плазмасидаги препаратнинг максимал концентрациясига (Cmax) препарат қабул қилинганидан сўнг 45 минутдан кейин эришилади ва (дозага қараб) амоксициллин учун 3-12 мкг/мл ни, клавулан кислотаси учун - тахминан 2 мкг/мл ни ташкил қилади. Организмнинг суюқликларидаги чўққи концентрациясига, плазмадаги чўққи концентрациясига эришилганидан сўнг 1 соатдан кейин кузатилади.
Иккала компонент организмнинг тўқималари ва суюқликларида яхши тақсимланиш ҳажми билан ҳарактерланади - препаратнинг юқори концентрациялари қон плазмасида, буруннинг қўшимча ён бўшлиқлари секретида, синовиал суюқликда, танглайнинг бодомсимон безларда, ўрта қулоқда, плевра суюқлигида, сўлакда, бронхиал секретда, ўпка тўқимасида, бачадонда, тухумдонларда, жигарда, простатада, мушак тўқимасида, ўт пуфагида, перитонеал суюқликда, ёғ тўқимасида, болдирнинг ишемик ярасида ва бошқалар ҳосил бўлади. Амоксициллин ва клавулан кислотаси мия қобиғлари яллиғланмаганида гематоэнцефалик тўсиқ (ГЭТ) орқали ўтмайди. Менингитда ГЭТ орқали ўтиши кузатилади.
Амоксициллин ва клавулан кислотаси гематойўлдош тўсиғидан ўтади, шунингдек изли концентрацияларда кўкрак сутида аниқланади. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиш даражаси паст: амоксициллин - 17-20%, клавулан кислотаси - 22-30% боғланади.
Амоксициллин қисман метаболизмга учрайди, клавулан кислотаси жигарда жадал метаболизмга учрайди. Амоксициллин ўзгармаган ҳолда буйрак найчалари секрецияси ва калава фильтрацияси йўли билан буйрак орқали чиқарилади. Клавулан кислотаси калава фильтрация йўли билан, қисман метаболитлар кўринишида чиқарилади. Амоксициллиннинг сийдик билан чиқарилиши 60 дан 80% гача, клавулан кислотасиники - 30-50%; камроқ қисми ахлат ва чиқарилаётган нафас билан чиқарилади. Амоксициллиннинг ярим чиқарилиш даври (T1/2) 78 минут. Клавулан кислотасининг T1/2 60-70 минутни ташкил қилади.
Буйрак етишмовчилиги ҳолларида препаратнинг клиренси камаяди, шунинг учун дозалаш тартибига тузатиш киритиш (дозаларни камайтириш ёки препаратни қабул қилиш интервалини ошириш) талаб қилинади.
Препаратга сезгир микроорганизмлар томонидан чақирилган инфекцион-яллиғланиш касалликларини даволаш:
- юқори нафас йўллари ва ЛОР-аъзоларининг инфекциялари (шу жумладан ўткир ва сурункали синусит, ўткир ва сурункали отит, халқум орти абсцесси, тонзиллит, фарингит);
- қуйи нафас йўлларининг инфекциялари (шу жумладан бактериал суперинфекцияли ўткир бронхит, сурункали бронхит, пневмония);
- сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари;
- гинекологик инфекциялар;
- тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари, шу жумладан одам ва ҳайвонларни тишлашлари;
- суяк ва бириктирувчи тўқиманинг инфекциялари;
- сафро йўлларининг инфекциялари (холецистит, холангит).
Жинсий йўллари билан юқадиган касалликларни (шанкроид, гонорея) даволашда қўлланилади.
Граммусбат, грамманфий ва анаэроб микроорганизмлар чақирган аралаш инфекцияларни даволаш: перитонит, қорин бўшлиғи аъзоларидаги операциялардан кейинги асоратлар, қорин бўшлиғи инфекциялари, аспирацион пневмония, сут безининг абсцесси.
Жарроҳлик операциясидан олдинги антибиотикопрофилактика: абдоминал, колоректал, гинекологик, урологик, жағ-юз жарроҳлиги, бош ва бўйин соҳасидаги операцияларда қўлланилади.
Катталар ва 12 ёшдан ошган (ёки тана вазни >40 кг) болаларга инфекцияни енгил ёки ўртача оғирликда кечишида ҳар 8 соатда 1 таблеткадан (250 мг+125 мг) ёки ҳар 12 соатда 1 таблетка (500 мг+125 мг) дан буюрилади, инфекциянинг оғир кечиши ҳолида ва нафас йўлларини инфекцияларида - ҳар 8 соатда 1 таблетка (500 мг+125 мг) дан ёки ҳар 12 соатда 1 таблетка (875 мг+125 мг) дан буюрилади.
12 ёшгача бўлган болаларга препарат таблетка шаклида буюрилмайди (тана вазни <40 кг). Уларга препарат суспензия тайёрлаш учун кукун шаклида тайинланади.
Клавулан кислотасининг (калийли тузи шаклида) максимал суткалик дозаси катталар учун 600 мг, болалар учун тана вазнига - 10 мг/кг ни ташкил қилади. Амоксициллиннинг максимал суткалик дозаси катталар учун 6 г, болалар учун эса тана вазнига - 45 мг/кг ни ташкил қилади.
Даволаш курси 5-14 кунни ташкил қилади. Даволаш курсининг давомийлиги даволовчи шифокор томонидан белгиланади. Такрорий тиббий кўриксиз даволаш жараёни 14 кундан ошмаслиги керак.
Одонтоген инфекцияларида ҳар 8 соатда 1 таблеткадан (250 мг+125 мг) ёки ҳар 12 соатда 1 таблеткадан (500 мг+125 мг) 5 кун давомида буюрилади.
Ўртача оғирлик даражасидаги буйрак етишмовчилигида (креатинин клиренси (КК) минутига 10-30 мл бўлганида) ҳар 12 соатда 1 таблетка (500 мг+125 мг) дан, оғир даражали буйрак етишмовчилигида (креатинин клиренси (КК) <10 мл/мин бўлганида) - ҳар 24 соатда 1 таблетка (500 мг+125 мг) дан буюрилади. Анурияда қабул қилиш орасидаги интервални 48 соатгача ва ундан кўпроққа узайтириш керак.
Кўпчилик ҳолларда ножўя таъсирлари кучсиз ифодаланган ва ўткинчидир.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: иштаҳани йўқолиши, кўнгил айниши, қусиш, диарея; кам - жигар ферментлари (АЛТ,АСТ) фаоллигини транзитор ошиши, жигар фаолиятини бузилиши; якка ҳолларда - холестатик сариқлик, гепатит, сохта мембраноз колит.
Марказий нерв тизими томонидан: бош айланиш, бош оғриғи; кам ҳолларда - тиришишлар (буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда препаратни юқори дозаларда қабул қилинганида намоён бўлиши мумкин).
Қон яратиш тизими томонидан: кам ҳолларда - қайтувчи лейкопения (шу жумладан нейтропения), тромбоцитопения; жуда кам ҳолларда - гемолитик анемия, протромбин вақтини қайтувчи ошиши (антикоагулянтлар билан бирга қўлланилганида).
Сийдик чиқариш тизими томонидан: жуда кам ҳолларда - интерстициал нефрит, кристаллурия.
Аллергик реакциялар: эритематоз тошма, қичишиш, эшакеми; кам ҳолларда - кўп шаклли экссудатив эритема, ангионевротик шиш, анафилактик шок; якка ҳолларда - эксфолиатив дерматит, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз, ўткир ёйилган экзантематоз пустуллез.
Бошқалар: кам ҳолларда - суперинфекцияни (шу жумладан кандидоз) ривожланиши.
- амоксициллин ёки клавулан кислотасига юқори сезувчанлик;
- β-лактам антибиотикларга (шу жумладан пенициллинлар, цефалоспоринлар гурухига) юқори сезувчанлик;
- анамнезда амоксициллин/клавулан кислотасини қабул қилиш билан боғлиқ бўлган холестатик сариқлик ёки жигар фаолиятини бузилиши;
- 12 ёшгача бўлган болалар (тана вазни <40 кг) да қўллаш мумкин эмас.
Цефалоспорин қатори антибиотикларига юқори сезувчанлиги, анамнезида сохта мембраноз колит, жигар етишмовчилиги ва буйрак фаолиятини оғир бузилишлари бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Инфекцион мононуклеоз ва лимфолейкози бўлган кўпчилик пациентларда ампициллин қабул қилинганида эритематоз тошма пайдо бўлганлиги туфайли, бундай пациентларда ампициллин гурухига мансуб антибиотикларни қўллаш тавсия қилинмайди.
Препарат хомиладорликда, агар она учун кутилаётган фойда ҳомила учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлсагина қўллаш мумкин. Амоксициллин ва клавулан кислотаси оз миқдорда кўкрак сути билан чиқарилади.
Препарат антацидлар, глюкозамин, сурги воситалари, аминогликозидлар билан бир вақтда қўлланганида сўрилиши секинлашади, аскорбин кислотаси билан - тезлашади.
Диуретиклар, аллопуринол, фенилбутазон, ностероид яллиғланишга қарши препаратлар ва буйрак найчалари секрециясини блокловчи бошқа дори воситалари амоксициллиннинг концентрациясини оширади (клавулан кислотаси асосан калавали фильтрация йўли билан чиқарилади).
Препарат билвосита антикоагулянтлар билан бир вақтда қўлланганида протромбин вақтини узайиши кузатилади. Шунинг учун бундай мажмуа эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Бир вақтда қўлланилганда препарат метотрексатнинг токсик таъсирини кучайтиради.
Препарат аллопуринол билан бир вақтда қўлланганида экзантемани ривожланиш ҳавфи кучаяди.
Амоксициллиннинг рифампицин билан мажмуаси антагонистикдир (антибактериал таъсирларни ўзаро сусайиши кузатилади).
Препаратнинг самарадорлигини пасайиши эҳтимоли туфайли, бактериостатик антибиотиклар (макролидлар, тетрациклинлар), сульфаниламидлар, перорал контрацептивлар билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.
Курсли даволашда қон яратиш, жигар ва буйрак фаолиятини назорат қилиш лозим.
Буйрак фаолиятини оғир бузилишлари бўлган пациентларда дозалаш тартибига адекват тузатиш киритиш ёки дозалаш интервалини узайтириш талаб қилинади.
Меъда-ичак тизими томонидан ножўя таъсирлари хавфини камайтириш мақсадида препаратни овқатланиш вақтида қабул қилиш керак.
Препарат юқори дозаларда қўлланганида Бенедикт реактиви ёки Феллинг эритмасини ишлатилганда (глюкозооксидаза билан ферментатив реакциялар қўллаш тавсия қилинди) сийдикда глюкоза аниқланганида сохта мусбат реакцияси бўлиши мумкин. Дисульфирам билан бир вақтда буюришдан сақланиш лозим.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Препаратнинг дозаси ошириб юборилиш оқибатида ўлим ҳолати ёки ҳаёт учун ҳавфли ножўя самараси хақида маълумотлар йўқ.
Симптомлари: қоринда оғриқ, диарея, қусиш; шунингдек ҳавотирли қўзғалиш, уйқусизлик, бош айланиши; кам холларда - тиришишлар бўлиши мумкин.
Даволаш: препарат яқинда қабул қилинган бўлса (4 соатдан кам вақт ўтган бўлса) меъдани ювиш ва препаратни сўрилишини сусайтириш мақсадида фаоллаштирилган кўмир буюриш керак; пациент шифокор назоратида бўлиши керак, зарурати бўлса симптоматик даволаш ўтказилади. Гемодиализ самарали.
«Кламок 375®», қобиқ билан қопланган таблеткалар, №15, флаконларда.
«Кламок 625®», қобиқ билан қопланган таблеткалар, №15, флаконларда.
«Кламок 1000®», қобиқ билан қопланган таблеткалар, №10, №15, флаконларда.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
"NOBEL PHARMSANOAT" ЧЭК
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Қорасувбўйи кўч, 5 "А"
Тел: (99871) 265 90 99; Факс: (99871) 265 91 99
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Antimikrobiyal dorilar, Antibiotiklar, Keng spektrli antibiotiklar, SARS uchun antibiotiklar, Sinusit (sinusit)uchun antibiotiklar, Otit uchun antibiotiklar, Bronxit uchun antibiotiklar, Pnevmoniya uchun antibiotiklar, Laringit uchun antibiotiklar, Pielonefrit uchun antibiotiklar
Amoksitsillin: 250 mg/tabletkalar, Klavulan kislotasi: 125 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Klamok bilan qoplangan planshetlar 375 mg №15 (flakon) narxi har bir paket uchun
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Klamok bilan qoplangan planshetlar 375 mg №15 (flakon) ning to`liq analoglari:
Klamok bilan qoplangan planshetlar 375 mg №15 (flakon) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Klamok bilan qoplangan planshetlar 375 mg №15 (flakon) ishlab chiqaruvchisi Nobel-Pharmsanoat hisoblanadi.