Facebook Pixel Code

Klotriz kremi D / nar. taxminan har biri 30 g (Tuba)

dagi narxlar
dan 61000 so'm gacha 62000 so'm
Retsept bo'yicha
4 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Klotriz kremi D / nar. taxminan har biri 30 g (Tuba)

1 флакон қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: бетаметазон дипропионати 0,64 мг, клотримазол 10,0 мг, гентамицин сульфати 1,0 мг;

ёрдамчи моддалар: цетомакрогол 1000, цетостеарил спирти, хлорокрезол, глицерин, суюқ оч парафин, пропиленгликоль, динатрий гидрогенфосфат дигидрати, тозаланган сув.

Оқ ёки деярли оқ юмшоқ, қумоқларсиз гомоген крем.

Сиртга қўллаш учун крем.

Маҳаллий таъсир этувчи яллиғланишга қарши восита. АТХ коди: D07XС01.

Клотриз қуйидаги таъсир кўрсатиш механизмларини ўзида жамлайди:

Бетаметазон дипропионатнинг яллиғланишга қарши таъсири, гентамициннинг антибактериал таъсири ва клотримазолнинг замбуруғларга қарши таъсири ўзаро мужассам бўлади.

Бетаметазон дипропионат - кўринишида яллиғланишга, аллергияларга қарши ва қичишишга қарши таъсирга эга бўлган кучли таъсир кўрсатувчи кортикостероид (таъсир кўрсатиш синфи III) ҳисобланади.

Гентамицин - антибактериал таъсирга эга бўлган аминогликозид антибиотик ҳисобланади. Таъсири унга сезгир микроорганизмлар оқсиллари синтезини сусайтиришига асосланади. Гентамицин кўпгина аэроб грамманфий ва айрим граммусбат бактерияларга таъсир кўрсатади. In vitro шароитларда гентамицин 1-8 мкг/мл концентрацияларда Escherichia coli (ичак таёқчалари), Haemophilus influenzae (гемофил таёқчалари), Moraxella lacunata (Моракс-Аксенфельд таёқчалари), Neisseria (нейссерий), индолмусбат ва индолманфий протейлар, Pseudomonas (псевдомонас) (шу жумладан Pseudomonas aeruginosa ни кўпчилик штаммлари (кўк йиринг таёқчалари), Staphylococcus aureus (тилла ранг стафилококк), Staphylococcus epidermidis (эпидермал стафилококк) ва Serratia (серраций штаммлари) сезгир штаммларини ўсишини бостиради. In vitro шароитларда ва турларининг бир турдаги микроорганизмларни турли штаммлари сезгирлигида катта фарқланиши мумкин. Бундан ташқари, in vitro шароитлардаги сезувчанлик ҳар доим ҳам in vivo шароитлардаги сезувчанликка билан бир хил бўлавермайди. Гентамицин кўпчилик анаэроб бактериялар, замбуруғлар ва вирусларга қарши самарали эмас. Гентамицин стрептококкларга фақат минимал даражада таъсир кўрсатади.

Гентамицинга нисбатан резистентлик грамманфий бактерияларда ҳам, граммусбат бактерияларда ҳам ривожланиши мумкин.

Клотримазол замбуруғларга қарши синтетик восита имидазолнинг ҳосиласи ҳисобланади. Таъсир доираси одам ва ҳайвонлар учун патоген бўлган бир қатор замбуруғларни қамраб олади.

Клотримазол - дерматофитлар, ачитқи ва моғор замбуруғларига қарши самарали ҳисобланади. In vitro шароитларда ўтказилган таҳлиллар вақтида клотримазол Trichophyton rubrum, Trichophyton mentagrophytes, Epidermophyton floccosum, Microsporum canis замбуруғлари ва Candida турига мансуб замбуруғлар, шу жумладан Candida albicans га қарши самарали бўлган. Бугунги кунда мавжуд бўлган билимларга кўра, клотримазолнинг замбуруғларга қарши самараси эргостерол синтезини сусайиши билан тушунтирилади. Эргостерол замбуруғ ҳужайралари мембранасининг ҳаётий муҳим компоненти ҳисобланади.

Клотриз кортикостероидлар билан даволашга сезувчан бактериялар ва/ёки замбуруғлар томонидан чақирилган инфекциялар аллақачон мавжуд бўлганда, ёки уларни ривожланиш хавфидан сақланиш керак бўлгандаги дерматозларни даволаш учун қўлланади. Препарат, энг аввало, касаллик намланувчи жароҳатлар босқичида бўлганда қўллаш учун тўғри келади.

Ўсмирлар ва катталар

Кунига 2 марта (эрталаб ва кечқурун) терининг шикастланган соҳаларига юпқа қилиб қўйилади ва енгил ишқаланади, айни пайтда терининг бутун шикастланган соҳасини, ҳамда унинг атрофидаги соғлом терининг юзасини ҳам қамраб олиши керак.

Даволаш давомийлиги ҳам клиник кузатиш ва микробиологик тадқиқотларнинг натижаларига, шунингдек даволашга нисбатан жавоб реакциясига боғлиқ.

Оёқ панжалари микозида узоқроқ муддат (2-4 ҳафта) даволаш зарурати кўриб чиқилиши мумкин.

2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар

Суртманинг катта бўлмаган миқдори терининг фақат шикастланган соҳаларига қўйилади ва эҳтиёткорлик билан ишқаланади. Кунига икки мартадан кўп қўллаш мумкин эмас, суртмани суртишлар орасидаги танаффус камида 6-12 соат бўлиши керак. Суртмани юз, бўйин, бош териси, жинсий аъзолар соҳаси, ректал соҳа ва терининг интертригиноз соҳаларига шифокор назорати остида суртиш керак. Даволаш давомийлиги 5-7 кун билан чекланади.

Даволаш бошланишида

Кам ҳолларда: терини таъсирланиши, ачишиши, терини қичишиши, қуруқлиги, препаратнинг ингредиентларидан биронтасига юқори сезувчанлик реакциялари ва тери рангини ўзгариши.

Терининг катта соҳаларга, окклюзион боғловлар остига қўлланганида ва/ёки узоқроқ вақт давомида қўлланганида

Терининг катта соҳаларга, окклюзион боғловлар остига ва/ёки узоқроқ вақт қўлланганида терида маҳаллий ўзгаришлари юз бериши мумкин. Суртма терининг катта соҳаларига суртилганида тизимли таъсир кўрсатиш (буйрак усти бези пўстлоқ қавати фаолиятини сусайиши) эҳтимоли мавжуд.

Инфекцияларга нисбатан маҳаллий қаршилик пасайиши туфайли иккиламчи инфекцияларни ривожланиш ҳавфи мавжудлигини ҳисобга олиш лозим.

Тери

Атрофиялар (айниқса юздаги), телеангиэктазиялар, стриялар, терининг йўл-йўлсимон атрофияси, тери геморрагиялари, пурпура, стероид акне, розацеага ўхшаш ёки периорал дерматит, гипертрихоз, шунингдек тери рангини ўзгариши каби маҳаллий ўзгаришлар кузатилиши мумкин. Тери рангини ўзгаришини орқага қайтиши маълум эмас.

Баъзида: гентамицинга нисбатан контакт сезувчанлик.

Айрим пациентларда ёруғликка сезувчанлик кузатилган, бироқ кейинчалик гентамицин қайта суртилганида ультрабинафша нурланишнинг таъсири остида ёруғликка сезувчанлик қайталанмаган.

Эндокрин тизими

Эндоген кортикостероидларнинг синтезини сусайиши, шишлар билан кечувчи гиперкортицизм.

Моддалар алмашинуви

Қандли диабет (аввалги яширин шакли намоён бўлади).

Қулоқ, ички қулоқ/буйрак

Препаратни терининг катта майдонларига суртиш билан даволаш вақтида ёки препаратни терининг шикастланган соҳаларига аминогликозид антибиотиклар билан бир вақтда тизимли қўлланганида, ототоксиклик/нефротоксикликни кузатилиши мумкин.

Скелет-мушак тизими

Остеопороз, ўсишни секинлашиши (болаларда).

Санаб ўтилган ножўя реакциялар, шунингдек қўллаш бўйича йўриқномасида қайд этилмаган реакциялар пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилиш керак.

Тери инфекциялари (вируслар, бактериялар (шу жумладан туберкулёз), шунингдек замбуруғлар келтириб чиқарган), вакциналарга нисбатан реакциялар, тери яралари ва акне маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган кортикостероидларни қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар ҳисобланади. Розацеа ёки периорал дерматит мавжуд бўлганида суртмани юзга суртмаслик керак.

Препаратнинг фаол ёки ёрдамчи моддаларидан бирига, бошқа аминогликозид антибиотикларга (гентамицин билан кесишган аллергия) га ёки имидазол ҳосилаларига (клотримазол билан кесишган аллергия) юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Клотриз окклюзион боғловлар остида қўллаш кўзда тутилмаган.

Клотриз суртмасини шиллик қаватларга, кўз атрофидаги терига ёки кўз яқин соҳаларга суртиш мумкин эмас.

Маҳаллий қўлланганида клотримазол амфотерицин ва бошқа полиен антибиотикларга нисбатан антагонистик таъсир кўрсатиши мумкин.

Клотриз препаратини қўллаш оқибатида терини қичишиши ёки сенсибилизацияси пайдо бўлганида даволашни тўхтатиш ва тегишли даволашни бошлаш керак.

Агар Клотриз препарати терининг катта соҳасига суртилса, хусусан узоқ вақт ёки шикастланган терига қўлланганида, маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган фаол моддаларни тизимли қон оқимига сўрилиши кучайиши мумкин. Бундай шароитларда ножўя самаралар, фаол моддалар тизимли қўлланганидан сўнг намоён бўлганидек кўринишда ривожланиши мумкин. Болаларда қўлланганида бундай ҳолатларда алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия этилади.

Аминогликозид антибиотиклар бир вақтда тизимли қўлланган ҳолларда тери орқали сўрилиши кучайганида, организмда тўпланиши оқибатида токсик таъсирини (ототоксиклик, нефтротоксиклик) кутиш мумкин.

Бошқа аминогликозид антибиотикларга кесишган аллергияни пайдо бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.

Таркибида антибиотиклар сақловчи препаратлар билан узоқ муддат даволанганда сезгир бўлмаган микроорганизмлар пайдо бўлиши мумкин.

Бундай ҳолларда ёки суперинфекция ривожланганида тегишли даволашни бошлаш лозим.

Кучли таъсир ёки жуда кучли таъсир этувчи кортикостероидни юқори дозаларда ва катта юзаларга қўллаш ёки окклюзион боғлов остига қўллаш, айниқса, эндоген кортикостероидларни ишлаб чиқарилишини сусайиши ва метаболик таъсир қилиши мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда, фақат шифокорнинг мунтазам назорати остида амалга ошириш керак.

Очиқ жароҳатлар ва терининг шикастланган соҳаларида қўллашдан сақланиш керак.

Узлуксиз қўллаш муддати, иложи борича, 2-3 ҳафтадан ошмаслиги керак.

Жуда кучли, кучли ва ўртача таъсирга эга бўлган кортикостероидларни юзга ва жинсий аъзолар соҳаларига жуда эҳтиёткорлик билан ва 1 ҳафтадан кўп бўлмаган муддат давомида қўллаш керак.

Кўз атрофига одатда фақат кучсиз таъсирга эга бўлган кортикостероидлар қўлланади (глаукома).

Кортикостероидлар препаратнинг ингредиентларига нисбатан аллергик тери реакциялари симптомларини яшириши мумкин.

Пациентга препаратни терининг фақат жорий касаллигини даволаш учун қўллаш кераклиги ва дори воситасини бошқа шахсларга бермаслик кераклиги тўғрисида кўрсатмалар бериш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Клотриз препаратини фақат мутлоқ зарурат бўлган ҳолларда қўллаш керак.

Клотриз препаратини терининг катта юзаларига, кўп миқдорда ёки узоқ вақт давомида қўллаш мумкин эмас.

Эмизиш

Гентамицин, клотримазол ва маҳаллий қўллаш учун кортикостероидларнинг кўкрак сути билан ажралиб чиқиши тўғрисида маълумотлар йўқ, бироқ тизимли қон оқимига ўтувчи кортикостероидлар кўкрак сутига ҳам ўтади.

Клотриз сут безларига суртилганда эмизиш мумкин эмас.

Болаларда қўлланиши

Бу дори воситасини 2 ёшгача бўлган болаларда қўллаш тавсия этилмайди. Пациент болаларда гипоталамо-гипофизар-буйрак усти бези тизимини сусайишига сезувчанлик ва маҳаллий қўлланадиган кортикостероидлар чақирган экзоген кортикостероидларнинг фаоллиги, катталарга нисбатан кўпроқ даражада намоён бўлиши мумкин, чунки тери юзаси майдонини тана вазнига нисбатининг катталиги туфайли сўрилиши жадалроқ бўлади.

Болаларда маҳаллий кортикостероидлар қўлланганида гипоталамо-гипофизар-буйрак усти бези тизимини сусайиши, Кушинг синдроми, ўсишни секинлашиши, тана вазнини ошишини секинлашиши ва бош мия ички босимини ошиши тўғрисида хабарлар берилган. Болаларда буйрак усти бези фаолиятини сусайиши симптомлари бўлиб, юқоридагилар билан бирга, қон плазмасида кортизолнинг даражасини пастлиги ва адренокортикотроп гормон (АКГТ) қўзғатилгандан кейин реакцияларнинг йўқлиги ҳисобланади. Бош мия ички босимини ошиш симптомлари бўлиб, юқоридагилар билан бирга лиқилдоқларни бўртиши, бош оғриқлари ва кўрув нерви дискини икки томонлама шиши ҳисобланади.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш ҳусусияти

Одатда препарат автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир кўрсатмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Маҳаллий глюкокортикостероидлар узоқ муддат ёки хаддан зиёд қўлланганида иккиламчи адренал етишмовчиликни ривожланиш билан бирга гипофизар-адренал тизим фаолиятини сусайиши ва гиперкортицизм симптомлари, шу жумладан Кушинг синдроми пайдо бўлиши мумкин.

Ушбу симптомларни гентамициннинг бир марталик дозасини ошириб юборилиши чақиради деб ҳисоблаш мумкин эмас.

Клотримазолни окклюзион боғлов остига 6 соат давомида қўллаш, дозани ошириб юборилиши симптомларини ривожланишига олиб келмаган.

Гентамицинни хаддан зиёд ёки узоқ муддат қўлланиши антибиотика нисбатан сезгир бўлмаган микроорганизмларни ортиқча ўсишига олиб келиши мумкин.

Даволаш. Тегишли симптоматик даволаш буюрилади. Ўткир гиперкортицизм симптомлари одатда қайтувчандир. Зарурат бўлганида электролитлар мувозанатини коррекция қилинади. Препарат сурункали токсик таъсир қилганида кортикостероидларни аста-секин бекор қилиш тавсия этилади. Резистент микроорганизмларни ортиқча ўсиши юз берганида Клотриз препарати билан даволашни тўхтатиш ва керакли даволашни буюриш тавсия этилади.

15 г крем алюмин тубаларда. Туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон ўрамларга жойланган.

Қуруқ, ёруғлиукдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Музлатилмасин!

2 йил.

Рецепт бўйича.

AGIO PHARMACEUTICALS LTD, INDIA.

Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Яккасарой тумани, Бобур кўч., 77

Тел/факс: 150-41-03

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Betametazon: 0.021 mg/g, Gentamitsin: 0.033 mg/g, Klotrimazol: 0.33 mg/g

Chiqarish shakli:
Krem
Paketdagi miqdor:
1
Og'irligi:
30 g
Qo'llash tartibi:
Tashqi
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
tuba
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Hindiston

Ko`p so`raladigan savollar

Klotriz kremi D / nar. taxminan har biri 30 g (Tuba) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Klotriz kremi D / nar. taxminan har biri 30 g (Tuba) ning to`liq analoglari:

Klotriz kremi D / nar. taxminan har biri 30 g (Tuba) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.

Klotriz kremi D / nar. taxminan har biri 30 g (Tuba) ishlab chiqaruvchisi Agio Pharmaceuticals Limited hisoblanadi.