Facebook Pixel Code

Koltrol tabletkalari 20 mg №30 (3 blister x 10 tabletka)

dagi narxlar
Без рецепта
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Koltrol tabletkalari 20 mg №30 (3 blister x 10 tabletka)

Таблеткалар 10 мг

Ҳар бир қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: аторвастатин кальций тузи кўринишидаги 10 мг аторвастатин;

ёрдамчи моддалар: лактоза - 50 мг, маккажўхори крахмали - 43,43 мг, микрокристаллик целлюлоза - 25 мг, натрий метил п-гидроксибензоати - 0,20 мг, натрий пропил п-гидроксибензоати - 0,02 мг, натрий кроскармелоза - 7 мг, магний стеарати - 2 мг, дистилланган сув.

Таблеткалар 20 мг

Ҳар бир қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: аторвастатин кальций тузи кўринишидаги 20 мг аторвастатин;

ёрдамчи моддалар: лактоза - 100 мг, маккажўхори крахмали - 86,86 мг, микрокристаллик целлюлоза - 50 мг, натрий метил п-гидроксибензоати - 0,40 мг, натрий пропил п-гидроксибензоати - 0,04 мг, натрий кроскармелоза - 14 мг, магний стеарати - 4 мг, дистилланган сув.

Оқ ёки деярли оқ рангли, икки ёқлама қавариқ, қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Кобиқ билан қопланган таблеткалар.

Гиполипидемик восита. АТХ коди: С10АА05.

Аторвастатин - статинлар гуруҳига мансуб гиполипидемик восита. Қон плазмасида холестерин ва липопротеинлар даражасини пасайтиради. Гомозигот оилавий гиперхолестеринемияси бўлган беморларда ПЗЛП даражасини пасайтиради, уларни одатда гиполипидемик дори воситалари билан даволаб бўлмайди.

Умумий холестерин, ПЗЛП холестерини, аполипопротеин В ва триглицеридларни даражасини пасайтиради; юқори зичликдаги липопротеинлар холестеринини ва аполипопротеини ва аполипопротеин А даражасини ошишини чақиради. Бошқа гиполипидемик дори воситалари билан даволанишга чидамли бўлган гомозигот наслий гиперхолестеринемияли беморларда ПЗЛП даражасини пасайтиради.

Ишемик асоратларни (шу жумладан, миокард инфарктидан ўлимни ривожланиши), миокард ишемияси белгилари билан кечувчи стенокардия сабабли такрорий қайта госпитализация хавфини пасайтиради. Канцероген ва мутаген таъсир кўрсатмайди.

Терапевтик самара даволаш бошлангандан кейин 2 ҳафтадан сўнг аниқланади, 4 ҳафтадан кейин максимал даражага эришади ва даволанишни ҳамма даври давомида сақланади. Асосан жигарда CYP3A4, CYP3A5 ва CYP3A7 таъсирлари остида фаол метаболитларни ҳосил қилиб метаболизмга учрайди.

Плазма оқсиллари билан жадал боғланиши оқибатида гемодиализ орқали чиқарилмайди. Жигарнинг алкоголли циррози бўлган беморларда жигар етишмовчилигида препаратнинг қондаги концентрацияси аҳамиятли даражада ошади. Буйрак етишмовчилиги препаратнинг плазмадаги концентрациясига таъсир қилмайди.

Аторвастатинни умумий холестерин, ПЗЛП (паст зичликдаги липопротеинлар) холестерини аполипопротеин В ва триглицеридларни миқдори ошган пациентларни даволаш учун парҳезга қўшимча сифатида, шунингдек бирламчи гиперхолестеринемия (наслий гетерозигот ва наслий бўлмаган гиперхолестеринемия), мажмуавий (аралаш) гиперлипидемияли (Фредриксон бўйича IIa ва IIb тури), плазмада триглицеридларни ошган миқдори (Фредриксон бўйича III тури) бўлган беморларда парҳез етарли даражада самара кўрсатмаган ҳолларда ЮЗЛП (юқори зичликдаги липопротеинлар) миқдорини ошириш учун буюрилади. Аторвастатин шунингдек, гомозигот наслий гиперхолестеринемияли пациентларда парҳезга ёки бошқа дориларсиз чора тадбирларга етарли реакция бўлмаган ҳолларда умумий холестерин ва ЮЗЛП холестерини миқдорини пасайтириш учун ҳам кўрсатилган.

Ичга, куннинг ҳар қандай вақтида, овқатни қабулига боғлиқ бўлмаган ҳолда қўлланади. Даволашни бошлашдан олдин қонда липидларни камайишини таъминловчи парҳезга ўтиш ва даволанишни ҳамма даври давомида унга риоя қилиш лозим.

Юрак ишемик касаллигини олдини олишда катталар учун бошланғич доза - 10 мг суткада 1 мартани ташкил қилади. Дозани плазмада липидлар кўрсаткичларини назорати остида камида 2-4 ҳафталик интервал билан ўзгартириш лозим. Максимал суткалик доза - 1 қабулга80 мг ни ташкил қилади. Циклоспорин билан бир вақтда қабул қилинганда аторвастатинни максимал суткалик дозаси 10 мг ни ташкил қилади; кларитромицин билан - 20 мг, итраконазол билан - 40 мг ни ташкил қилади.

Бирламчи гиперхолестеринемияда ва мажмуавий (аралаш) гиперлипидемияда 10 мг дан суткада 1 марта буюрилади. Самара 2 ҳафта давомида намоён бўлади, максимал самара 4 ҳафта давомида кузатилади.

Гомозигот оилавий гиперхолестеринемияда 80 мг дан суткада 1 марта буюрилади (ПЗЛП миқдорини 18-45 % га пасайтиради). Даволашни бошлашдан олдин беморга стандарт гиперхолестеринемик парҳезни буюриш керак, у унга даволаниш вақтида риоя қилиш керак. Жигар етишмовчилигида дозани пасайтириш керак. 10 ёшдан 17 ёшгача бўлган болаларга (фақат болалар ва ҳайз кўрувчи қизлар) гетерозигот оилавий гиперхолестеринемияда бошланғич доза - 10 мг суткада 1 марта буюрилади. Дозани 4 ҳафта ва ундан кўп вақтдан эрта ошириш мумкин эмас. Максимал суткалик доза - 20 мг ни ташкил қилади (20 мг дан юқори дозани қўлланилиши ўрганилмаган).

Кекса ёшдаги шахсларга ва буйрак касалликлари бўлган беморларга дозалаш тартибини ўзгартириш талаб қилинмайди.

Жигар фаолиятини бузилишлари бўлган беморларга препаратни организмдан чиқарилишни секинлашиш сабабли, эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Жигар фаолиятини клиник ва лаборатория кўрсаткичларини синчковлик билан назорат қилиш ва уларни аҳамиятли патологик ўзгаришларида дозани камайтириш ёки препаратни бекор қилиш керак.

Нерв тизими томонидан: тез-тез - уйқусизлик, бош оғриғи, астеник синдром; лохаслик, бош айланиши; кам - периферик нейропатия; жуда кам - амнезия, парестезия, гипестезия, депрессия.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез - кўнгил айниши, диарея, абдоминал оғриқ, диспепсия, метеоризм, қабзият; кам - қусиш, анорексия; жуда кам - гепатит, панкреатит, холестатик сариқлик.

Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: тез-тез - миалгия, белда оғриқ, артралгия; кам - мушакларни тиришиши, миозит; жуда кам - миопатия, рабдомиолиз.

Аллергик реакциялар: кам - эшакеми, қичишиш, тери тошмаси, буллёз тошмаси; жуда кам - анафилаксия, кўп шаклли экссудатив эритема (шу жумладан, Стивенс-Джонсон синдроми), Лайелл синдроми.

Қон яратиш аъзолари томонидан: кам - тромбоцитопения.

Моддалар алмашинуви томонидан: кам - гипо- ёки гипергликемия, зардоб КФК фаоллигини ошиши.

Эндокрин тизими томонидан: қандли диабет - ривожланиш тез-тезлиги хавф омилларини бўлиш ёки бўлмаслигига боғлиқ (оч қоринга глюкоза ≥ 5,6, тана вазни индекси > 30 кг/м2, триглицеридлар даражасини ошиши, анамнезида гипертензия).

Бошқалар: кам - қулоқларда шовқин, толиқиш, сексуал бузилишлар, периферик шишлар, тана вазнини ошиши, кўкракда оғриқ, алопеция, интерстициал касалликларни, айниқса узоқ қўлланганда ривожланиш ҳоллари; жуда кам- геморрагик инсульт (бир вақтда СYP3A4 ингибиторлари билан ва катта дозаларда қўлланганда), иккиламчи буйрак етишмовчилиги.

Ўта юқори сезувчанлик, жигарнинг фаол касалликлари, “жигар” трансаминазалари фаоллигини ноаниқ генезли ошиши (3 мартадан кўпга), контрацепцияни адвекат усулларидан фойдаланмайдиган репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлик, лактация даври, 18 ёшгача бўлган болаларга мумкин эмас.

Аторвастатинни репродуктив ёшдаги аёлларга, фақат агар у ҳомиладор эмаслиги аниқ маълум бўлса ва препаратни ҳомила учун потенциал хавфи тўғрисида хабардор бўлсагина буюриш мумкин.

Эҳтиёткорлик билан: алкоголизм, анамнезда жигар касалликлари, электролит мувозанатли оғир даражали бузилишлари, эндокрин ва метаболик бузилишлар, артериал гипотензия, геморрагик инсульт, оғир даражали ўткир инфекциялар (сепсис), назорат қилинмайдиган тутқаноқ, катта жарроҳлик аралашувлари, жароҳатларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Циклоспорин, фибратлар, эритромицин, кларитромицин, иммунодепрессив, замбуруғларга қарши дори воситаларини (азолларга мансуб) ва никотинамидни бир вақтда буюрилганда аторвастатиннинг плазмадаги концентрацияси ва рабдомиолиз билан миопатияни ва буйрак етишмовчилигини пайдо бўлиш хавфи ошади.

Антацидлар концентрацияси 35% га пасайтиради (ПЗЛП холестерин миқдорига таъсири ўзгармайди).

Аторвастатинни варфарин билан бир вақтда қабул қилиш биринчи кунлари варфаринни қонни ивиш кўрсаткичларига бўлган таъсирини кучайтириши мумкин (протромбин вақтини камайиши). Бу самара кўрсатилган препаратларни бирга қўллангандан 15 кундан кейин йўқолади. Аторвастатинни CYP3A4 ингибиторлари каби протеаза ингибиторлари билан бир вақтда қўлланганда аторвастатиннинг плазмада концентрациясини ошиши билан кечади (эритромицин билан бир вақтда қўлланганда аторвастатинни Сmax 40% га ошади). ОИТВ -протеаза ингибиторлари CYP3A4 ингибиторлари ҳисобланади. ОИТВ протеаза ингибиторлари ва статинларни бирга қўллаш статинларнинг қон зардобидаги даражасини оширади, бу кам ҳолларда миалгияни ривожланишга олиб келади, жуда кам ҳолларда рабдомиолизга, ўткир яллиғланишга ва миоглобулинурия ва ўткир буйрак етишмовчилигига олиб келувчи кўндаланг тарғил мушакларни парчаланишга олиб келади. Бу асорат учдан бир ҳолларда ўлим билан якунланади.

Дигоксинни аторвастатин билан мажмуада суткада 80 мг дозада қўлланганда дигоксиннинг концентрациядан тахминан 20% га ошади.

Норэтистерон сақловчи перорал контрацептивлари концентрациясини (аторвастатин билан суткада 80 мг дозада буюрилганда) 30% га ва этинилэстрадиол сақловчи перорал контрацептивларнинг концентрациясини 20% га оширади.

Колестипол билан мажмуавий қўлланганда ҳар бир препаратни алоҳида қўллангандагига нисбатан аторвастатинни колестипол билан бир вақтда қўлланганда концентрациясини 25% га пасайишга қарамай гиполипидемик самара ошади.

Эндоген стероид гормонларни концентрациясини пасайтирувчи дори воситалари, шу жумладан, кетоконазол, спиронолактон билан бир вақтда қўлланганда эндоген стероид гормонларни пасайиш хавфи ошади (эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим).

Даволаниш вақтида грейпфрут шарбатини истеъмол қилиш қон плазмасида аторвастатинни концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин. Даволаниш вақтида бу шарбатни истеъмол қилишдан сақланиш лозим.

Аторвастатин зардобдаги КФК кўрсаткичларини ошишини чақириши мумкин, буни кўкрак орти оғриқларни дифференциал ташҳисида эътиборга олиш лозим. Миалгия ва мушак ҳолсизлиги билан кечадиган нормага нисбатан КФК 10 мартага ошиши миопатия билан боғлиқ бўлиш мумкинлигини эътиборга олиш лозим, даволашни тўхтатиш керак.

Аторвастатинни цитохром CYP3A4 протеаза ингибиторлари (циклоспорин, кларитромицин, итраконазол) билан бир вақтда қўлланганда бошланғич дозани 10 мг дан бошлаш керак; антибиотиклар билан қисқа муддатли курсларда аторвастатинни қабул қилишни бекор қилиш лозим. Жигар фаолиятини кўрсаткичларини даволашни бошлашдан олдин препаратни қўллашни бошлашдан 6 ва 12 ҳафтадан кейин ёки доза оширилгандан кейин мунтазам, шунингдек қўллашни ҳамма даври давомида (трансаминазаларни даражаси нормадан ошган пациентларни ҳолати тўлиқ нормаллашгунга қадар) шунингдек мунтазам (ҳар 6 ойда) назорат қилиш зарур. “Жигар” тарансаминазалари кўрсаткичларини ошиши, асосан препаратни қўллашни биринчи 3 ойида кузатилади. АСТ ва АЛТ кўрсаткичлари 3 мартадан ошганида препаратни бекор қилиш ёки пасайтириш тавсия этилади.

Ўткир миопатия борлигини тахмин қиладиган клиник симптоматика ривожланганда ёки рабдомиолиз фонида (оғир инфекциялар, АБ пасайиши, катта оператив фаоллашувлар, жароҳат, метаболик, эндокрин ёки яққол электролит бузилишлар) ўткир буйрак етишмовчилиги ривожланганини тахмин қилувчи омиллар бўлганида қўллашни вақтинчалик тўхтатиш лозим. Беморларни уларда тушунтириб бўлмайдиган оғриқлар ёки мушакларда ҳолсизлик пайдо бўлганида, айниқса улар қувватсизлик ёки иситма билан кечса шифокорга дарҳол мурожаат қилиш кераклиги тўғрисида огоҳлантириш зарур.

Атровастатинни қўллаш фонида атоник фасциитни ривожланиши ҳақида хабарлар бор, аммо препаратни қабул қилиш билан боғлиқлиги ҳозирги вақтгача исботланмаган, этиологияси номаълум. Репродуктив ёшдаги аёлларга контрацепциянинг ишончли усулларини қўллаш лозим. Чунки холестерин ва холестериндан синтезланадиган моддалар ҳомилани ривожланиши учун муҳим, ГМГ-КоА-редуктазани ингибирланишнинг потенциал хавфи препаратни ҳомиладорликда вақтида қўллашдаги фойдадан устун. Аёлларда ҳомиладорликни I уч ойлигида ловастатинни (ГМГ-КоА-редуктаза ингибитори) декстроамфетамин билан қўлланганда болаларда суякларни деформацияси, трахео-эзофагеал оқма, анусни атрезияси билан туғилиши ҳолатлари маълум. Даволаш жараёнида ҳомиладорлик пайдо бўлган ҳолларда препаратни қабул қилишни дарҳол тўхташи, пациентлар эса препаратни ҳомила учун потенциал хавфи тўғрисида огоҳлантирилиши керак.

Айрим маълумотлар статинлар синфи сифатида қонда глюкозани даражасини ошириши, диабетни ривожланиш хавфи юқори бўлган пациентларда эса қонда қандни даражасини ошишини чақириш мумкинлиги таъкидланган бўлиб, улар мувофиқ даволашни талаб қилади. Аммо статинларни юрак-қон томир касалликлари хавфини пасайтириши диабетни ривожланиш хавфидан бироз юқори, шунинг учун статинларни қўллашни тўхтатиш керак эмас. Хавф гуруҳидаги пациентларда мавжуд тавсияларга мувофиқ гликемияни мунтазам мониторинг қилиш учун (оч қоринга глюкоза 5,6-6,9 ммоль/л, тана вазни индекси >30 кг/м2, триглицеридлар даражасини ошиши, гипертензия) асос бор.

Транспортни ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Аторвастатинни диққатни жамлашга нохуш таъсирлари тўғрисида хабарлар йўқ.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Симптомлари: дозани ошириб юборилишининг специфик белгилари аниқланмаган. Жигар соҳасида оғриқ, ўткир буйрак етишмовчилиги, узоқ қўлланганда миопатия ва рабдомиолиз бўлиши мумкин бўлган симптомлар ҳисобланади.

Даволаш: махсус антидоти йўқ, симптоматик даволаш ва кейинги сўрилишини олдини олиш бўйича тадбирлар (меъдани ювиш ва фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш). Аторвастатин қон плазмаси оқсиллари билан аҳамиятли даражада боғланади, бунинг натижасида гемодиализ самарасиз ҳисобланади. Миопатия, кейинчалик рабдомиолиз ва ўткир буйрак етишмовчилиги ривожланганда (кам ҳолларда)- препаратни дарҳол бекор қилиш ва диуретикни ва натрий гидрокарбонат эритмасини юбориш керак. Рабдомиолиз гиперкалемияни ривожланишга олиб келиш мумкин бўлиб, уни бартараф қилиш учун кальций хлориди ёки кальций глюконатини вена ичига юбориш, инсулин билан глюкозани инфузия қилиш, калий ионларининг ионалмашинувларини ишлатиш, ёки оғир ҳолларда гемодиализни ўтказиш керак.

10 таблеткадан контур уяли ўрамда (10 мг ёки 20 мг). 1 ёки 3 контур уяли ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Намликдан ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

2 йил.

Рецепт бўйича.

«AGIO PHARMACEUTICALS LTD.»

A/38, Nandiyot Industrial Estate, Andheri-Kurla Road, Safed pool, Мумбай-400 072, Хиндистон.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Atorvastatin: 20 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
30
Og'irligi:
20 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Hindiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
ehtiyotkorlik bilan
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Koltrol tabletkalari 20 mg №30 (3 blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.

Koltrol tabletkalari 20 mg №30 (3 blister x 10 tabletka) ning asosiy faol moddasi Atorvastatin hisoblanadi.

Koltrol tabletkalari 20 mg №30 (3 blister x 10 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Adjio hisoblanadi.