Facebook Pixel Code

Levoksimed ko'z / quloq tomchilari 0,5%, 5 ml (shisha)

dagi narxlar
Retsept bo'yicha
Boshqa shaharlardagi narxlar Analoglar
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Levoksimed ko'z / quloq tomchilari 0,5%, 5 ml (shisha)

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 5 мг левофлоксацин (левофлоксацин гемигидрати шаклида);

ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, бензалконий хлориди, натрий гидроксиди ёки хлорид кислотаси, инъекция учун сув.

Оч сариқ ёки яшимтир сариқ рангли тиниқ эритма.

Кўз/қулоқ томчилари.

Офтальмология ва отологияда маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган фторхинолонлар гуруҳига мансуб бўлган антибактериал препарат.

Фармакодинамикаси

Левоксимед фторхинолонлар гуруҳига мансуб бўлган микробларга қарши восита.

Левофлоксацин офлоксациннинг рацемик дори субстанциясини L-изомеридир. Офлоксациннинг антибактериал фаоллиги асосан L-изомерига тааллуқли. Левофлоксацин ДНК-гираза ва томоизомераза IV ни блоклайди, узилган ДНК занжирини боғланиши ва суперспирализациясини издан чиқаради, ДНК синтезини сусайтиради, бактерияларнинг цитоплазмаси, ҳужайра девори ва мембраналарида чуқур морфологик ўзгаришларни чақиради.

Левоксимед қуйидаги микроорганизмларга нисбатан фаол:

Аэроб грамманфий микроорганизмлар: Branhamella (Moraxella) catarrhalis, Haemophilus influenzae, Neisseria gonorrhoeae, Pseudomonas aeruginosa;

Аэроб граммусбат микроорганизмлар: Staphylococcus aureus (метициллинга сезгир штаммлари), Streptococcus pneumoniae, Streptococcus pyogenes;

Бошқа микроорганизмлар: Chlamydia trachomatis га нисбатан фаолдир.

Фармакокинетикаси

Кўзга инстилляция қилинганидан сўнг левофлоксацин кўз ёши суюқлигида яхши сақланиб туради.

Соғлом кўнгиллиларда ўтказилган тадқиқотларда, препарат маҳаллий қўлланганидан кейин 4 соат ва 6 соат ўтгач кўз ёшида аниқланган левофлоксациннинг ўртача концентрацияси мувофиқ равишда 17,0 мкг/мл ва 6,6 мкг/мл ни ташкил этганлигини кўрсатди. Синовдагиларнинг олтитасидан бештасида левофлоксацин инстилляция қилинганидан сўнг унинг концентрацияси 2 мкг/мл ва ундан юқори қийматни ташкил этган. Синовдагиларнинг олтитасидан тўрттасида ушбу концентрация инстилляциядан сўнг 6 соатдан кейин ҳам сақланиб турган.

Левофлоксацин кўз/қулоқ томчилари 15 кун давомида қўлланганида 15 нафар катта ёшдаги соғлом кўнгиллиларнинг қон плазмасида левофлоксациннинг ўртача концентрацияси аниқланган. Препарат қўлланганидан кейин 1 соат ўтгач плазмада левофлоксациннинг ўртача концентрацияси 1-суткада 0,86 нг/мл дан 15-суткага келиб 2,05 нг/мл гача бўлган қийматни ташкил қилган. Плазмада левофлоксациннинг 2,25 нг/мл га тенг бўлган максимал концентрацияси препарат ҳар 2 соатда суткада 8 мартагача 2 кун давомида қўлланганидан сўнг 4-суткага келиб аниқланган. Левофлоксациннинг 15-кунга келиб эришилган максимал концентрацияси левофлоксациннинг стандарт дозалари перорал қабул қилингандан сўнг кузатиладиган концентрациясидан 1000 марта кам бўлган.

Офтальмологияда:

  • 1 ёш ва ундан ошган пациентларда левофлоксацинга сезгир микроорганизмлар чақирган, кўзнинг юзаки бактериал инфекцияларини даволаш;
  • бактериал конъюнктивит;
  • шох пардани йирингли яралари;
  • катталарда кўзларни гонореяли ва хламидияли касалликлари;
  • кўзларда жарроҳлик ва лазер ёрдамида ўтказилган операцияларидан кейинги асоратларни олдини олиш учун қўлланади.

Отологияда:

  • ташқи қулоқ отити;
  • ўткир ва сурункали ўрта қулоқ отити;
  • жарроҳлик аралашувларидан олдин ва кейин, қулоқ жароҳатларида, ташқи қулоқ йўлидан қулоқнинг тўқималарини шикастланиши билан кечувчи ёд жисмни олиб ташланганида кузатиладиган инфекцион отитларни олдини олиш учун қўлланади.

Фақат маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган.

Офтальмология:

Катталар ҳамда 1 ёш ва ундан ошган болалар: биринчи 2 сутка давомида эритма бир/ҳар иккала шикастланган кўзга 1-2 томчидан ҳар 2 соатда, суткада 8 мартагача инстилляция қилинади. 3-7 суткалар давомида ҳар 4 соатда (суткада 4 мартагача) томизилади.

Даволаш давомийлиги касалликнинг оғирлик даражаси ва клиник ҳамда бактериологик зарарланишни ривожланиш даражасига боғлиқ бўлиб, одатда 5 суткани ташкил этади.

Маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган бир неча офтальмологик препаратлар бир вақтда қўлланганида инстилляциялар ўртасида 15-минутлик интервалга риоя қилиш керак.

Томчилагич ва эритмани микроблар билан зарарланишини олдини олиш учун томчилагич учлигини ҳар қандай юзалар билан контактда бўлишидан сақланиш керак.

Отология:

Ташқи қулоқ отитларида:

Катталарга: шикастланган қулоққа 10 томчидан кунига 1 марта 7 кун давомида томизилади.

1 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар: шикастланган қулоққа 5 томчидан кунига 1 марта 7 кун давомида томизилади.

Сурункали йирингли ўрта қулоқ отитларда (ноғора парда перфорацияси бўлганида):

12 ёш ва ундан ошган пациентлар: шикастланган қулоққа 10 томчидан кунига 2 марта 14 кун давомида томизилади.

Инфекцион отитларни олдини олиш учун: шикастланган қулоққа 5 томчидан кунига 2 марта 10 кун давомида томизилади.

Левоксимед томчиларини қулоққа томизишдан олдин ташқи эшитув йўлини санация қилиш керак.

Эритма эшитув йўлига томизилиши керак. Пациент шикастланган қулоғини юқорига қаратиб ётиши ва препарат томизилгандан сўнг шундай ҳолатда камида 5 минут давомида қолиши керак. Препарат томизилгандан сўнг қулоқнинг солинчагини пастга ва орқага тортиб, томчиларни эшитув йўлига тушишига имкон бериш керак. Ташқи эшитув йўлига пахтали турунда қўйиш мумкин.

Эритмани томизишдан олдин флаконни 1-2 минут давомида қўлда ушлаб илитиш тавсия этилади.

Ножўя самаралари тахминан 10% пациентларда кузатилиши мумкин.

Ножўя самаралари одатда енгил ёки ўртача оғирлик шаклида намоён бўлади, вақтинчалик ҳисобланади, одатда кўз симптомларини билан чекланади.

Левоксимед консервант сифатида бензалконий хлоридини сақлайди. Бу консервант фаол модда сифатида контакт дерматит, кўзни таъсирланиши ёки уларни бирга намоён бўлишини чақириши мумкин.

Ножўя самараларнинг учраш тезлигини қуйида келтирилган кўрсаткичлари қуйидагича аниқланган: тез-тез (≥ 1/100 дан < 1/10 гача); кам ҳолларда (≥ 1/10000 дан < 1/1000 гача).

Кўриш аъзолари томонидан: тез-тез кўзни ачишиши, кўриш ўткирлигини пасайиши, чўзилувчан шиллиқни пайдо бўлиши; кам ҳолларда блефарит, хемоз, сўрғичли конъюнктивал реакция, қовоқларни шиши, кўзда нохуш ҳислар, кўзни қичишиши, кўзда оғриқ, конъюнктивани гиперемияси, конъюнктивани фолликулёзи, кўзларни қуриши, қовоқларни эритемаси, фотофобия, аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Клиник тадқиқотлар вақтида аниқланган бошқа ножўя самаралар бош оғриғи ва ринит бўлган.

  • левофлоксацинга ёки препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанлик;
  • хинолон қатори препаратларига ўта юқори сезувчанлик;
  • ҳомиладорлик;
  • лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Препарат маҳаллий қўлланганидан сўнг плазмада левофлоксациннинг максимал концентрацияси перорал қабул қилингандагига нисбатан 1000 марта кам, шунинг учун бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсир қилиш эҳтимоли кам. Левоксимед кўз/қулоқ томчиларини ўзаро таъсирини ўрганиш юзасидан махсус тадқиқотлар ўтказилмаган.

Тизимли қўллаш учун мўлжалланган фторхинолонлар ҳатто бир марта қўлланганидан кейин ҳам яққол ифодаланган аллергик реакцияларни чақириши мумкин. Левофлоксацинга нисбатан аллергик реакция пайдо бўлганида кўз/қулоқ томчиларини қўллашни тўхтатиш керак.

Левофлоксацинни кўз/қулоқ томчилари кўринишида узоқ муддат қўллаш чидамли микроорганизмлар, шунингдек замбуруғларни кўпайишига олиб келиши мумкин. Касалликнинг клиник манзараси ёмонлашганида ёки яхшиланиши кузатилмаганида дори препаратини бекор қилиш ва муқобил даволашга ўтиш керак.

Левоксимед кўз/қулоқ томчилари линзаларда тўпланиши ва кўзга салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бензалконий хлориди консервантини сақлайди. Препаратни қўллашдан олдин линзаларни олиб ташлаш ва инстилляциядан сўнг камида 15 минутдан кейин қўйиш керак.

Бактериал конъюнктивитнинг симптомлари бўлганида ҳар қандай турдаги контакт линзалардан фойдаланиш мумкин эмас.

Ижобий даволаш самарасига эришиш учун томчиларни микробларга қарши тизимли даволаш билан бирга (енгил ҳолатлар бундан мустасно) қўллаш керак.

Эритма ва томчилагични зарарланишдан сақлаш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Левоксимед кўз/қулоқ томчиларини ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас.

Лактация даврида препаратни қўллаш зарурати бўлганида эмизиш тўхтатиш масаласини ҳал қилиш керак.

Педиатрияда қўлланиши

1 ёшгача бўлган болаларда препаратни қўллаш самарадорлиги ва хавфсизлиги

ўрганилмаган.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Кўриш ўткирлигини, препарат томизилган заҳоти ривожланадиган бузилишлари борлиги туфайли, кўриш ўткирлиги нормал ҳолатга қайтгунича автомобиль ҳамда потенциал ҳавфли механизмларни бошқаришдан сақланиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Препаратни кўз/қулоқ томчилар кўринишида дозасини ошириб юборилиши эҳтимоли кам.

Дозани ошириб юборилиш симптомлари препаратнинг ножўя самаралари билан бир хил бўлади. Левоксимед кўз/қулоқ томчиларини ортиқча дозаси маҳаллий қўлланганидан сўнг кўзларни хона ҳароратидаги тоза сув (водопровод) билан ювиш керак. Яққол ифодаланган ножўя самаралари бўлганида шифокорга мурожаат қилиш керак.

Шунингдек ичга атайлаб ёки бехосдан қабул қилинганида, симптомлари ножўя самаралари билан ўхшаш бўлиши мумкин. Кўз/қулоқ томчиларини бир флаконида сақланган левофлоксациннинг умумий миқдори (25 мг), ҳатто ичга бехосдан қабул қилингандан кейин ҳам токсик реакцияларни чақириши учун жуда кам.

Кўз/қулоқ томчилари 5 мл дан оқ рангли бураладиган ҳимоя қопқоқчаси бўлган ҳимоя ҳалқаси билан таъминланган полиэтилен флакон-томчилагичда. Флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Флакон очилганидан сўнг препаратни 28 кун давомида қўллаш мумкин.

3 йил.

Рецепт бўйича берилади.

«Уорлд Медицин Офтальмикс Илачлары Лтд. Шти.», Туркия.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Levofloksatsin: 5 mg/ml

Chiqarish shakli:
Tomchilar
Paketdagi miqdor:
1
Ovoz balandligi:
5 ml
Qo'llash tartibi:
Quloq va ko`zga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
shisha
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Turkiya
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Levoksimed ko'z / quloq tomchilari 0,5%, 5 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Turkiya.

Levoksimed ko'z / quloq tomchilari 0,5%, 5 ml (shisha) ning asosiy faol moddasi Levofloksatsin hisoblanadi.

Levoksimed ko'z / quloq tomchilari 0,5%, 5 ml (shisha) ishlab chiqaruvchisi Uorld Medetsin hisoblanadi.