Facebook Pixel Code

Longidaza vaginal va rektal suppozitorlari, 3000 IU № 10 (2 blister x 5 sham)

dagi narxlar
dan 376800 so'm gacha 454500 so'm
Без рецепта
155 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Longidaza vaginal va rektal suppozitorlari, 3000 IU № 10 (2 blister x 5 sham)

Бир суппозиторий қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: бовгиалуронидаза азоксимери (Лонгидаза®) - 3000 ХБ;

ёрдамчи модда: какао мойи - 1,3 г вазнли суппозиторий олингунича.

Торпедасимон, кучсиз ўзига хос какао мойи хидига эга, оч-сариқ рангли суппозиторийлар, бўялиши мармарлик бўлишига йўл қўйилади.

Вагинал ва ректал суппозиторийлар.

Фермент восита. АТХ коди: V03AX.

Фармакодинамикаси

Лонгидаза® узоқ муддат таъсир этувчи гиалуронидаз (ферментатив) фаолликка, хелатловчи, антиоксидант, иммуномодулятор ва ўртача ифодаланган яллиғланишга қарши хусусиятларга эга.

Ферментнинг узоқ муддатли таъсирига, ферментни ўзининг фармакологик фаоллигига эга бўлган физиологик фаол юқори молекулали ташувчи (азоксимер) билан ковалент боғланиши орқали эришилади. Лонгидаза® фиброзга қарши хусусиятларни номоён қилади, яллиғланишнинг ўткир босқичини кечишини сусайтиради, яллиғланиш медиаторлари (интерлейкин-1 ва ўсма некрозининг - альфа омили) синтезини бошқаради (дастлабки даражасига қараб, оширади ёки пасайтиради), гуморал иммун жавобни ва организмнинг инфекцияларга бўлган резистентлигини оширади.

Лонгидаза® нинг яққол фиброзга қарши таъсири гиалуронидазанинг ташувчи билан конъюгацияси орқали таъминланади, бу ферментнинг денатурация қилувчи таъсирларга ва ингибиторларнинг таъсирига чидамлилигини ахамиятли оширади: Лонгидаза® нинг ферментатив фаоллиги 37 °C гача иситилганида 20 сутка давомида сақланади, айни пайтда табиий (натив) гиалуронидаза эса, шундай шароитларда ўз фаоллигини бир сутка давомида йўқотади. Лонгидаза® препаратида бир вақтда протеолитик фермент гиалуронидаза ва матрикс компонентларининг гидролизида ажралиб чиқувчи фермент ингибитолрлари ва коллаген синтезининг стимуляторларини (темир, мис ионлари, гепарин ва бошқ.) боғлаш қобилятига эга бўлган ташувчининг локал мавжудлиги таъминланади. Кўрсатилган хусусиятлари туфайли, Лонгидаза® нафақат бириктирувчи тўқиманинг фиброз-гранелуматоз хосилаларида матриксни деполимеризация қилиш, балки бириктирувчи тўқиманинг компонентларини синтезига йўналтирилган тескари бошқарув реакциясини сусайтириш қобилятига хам эгадир.

Тестикуляр гиалуронидазанинг специфик субстракти бириктирувчи тўқима матриксининг асосини ташкил қилувчи гликозаминогликанлар (гиалурон кислотаси, хондриотин, хондриотин-4-сульфат, хондриотин-6-сульфат) хисобланади. Деполимеризация натижасида (С1 ацетилглюкозамин ва С4 глюкурон ёки индурон кислоталари орасидаги боғнинг узилиши) гликозаминогликанлар ўзларининг асосий хусусиятларини ўзгартирадилар: қовушқоқлик камаяди, сув, металл ионларини боғлаш хусусияти камаяди, тўқима тўсиқларининг ўтказувчанлиги вақтинчалик ошади, хужайралараро бўшлиқда суюқликнинг харакати енгиллашади, бириктирувчи тўқиманинг эластиклиги ошади, бу тўқиманинг шишини камайиши, чандиқларни ёзилиши, бўғимларда харакат хажмини ошиши, контрактураларни камайиши, ва уларнинг шаклланишини олдини олиниши, битишма жараёнини камайишида номоён бўлади. Биокимёвий, иммунологик, гистологик ва электрон-микроскопик тадқиқотларда, Лонгидаза® ни нормал бириктирувчи тўқимани шикастламаслиги, балки фиброз сохасидаги таркиби ва тузилиши бўйича ўзгарган бириктирувчи тўқиманинг деструкциясини чақириши исботланган.

Лонгидаза® мутаген, эмбриотоксик, тератоген ва канцероген таъсирга эга эмас.

Препарат пациентлар томонидан яхши ўзлаштирилади, махаллий ва умумий аллергик реакциялар аниқланмаган.

Оператив даволаш вақтида ёки ундан кейин Лонгидаза® ни терапевтик дозаларда қўллаш, операциядан кейинги даврнинг кечишини ёмонлашишини ёки инфекцион жараённинг ўсишини чақирмайди; суяк тўқимасининг тикланишини секинлаштирмайди.

Фармакокинетикаси

Суппозиторийларнинг фармакокинетикасини экспериментал текшириш, ректал юборилганида препаратни организмда тақсимланишнинг юқори тезлиги билан характерланишини, тизимли қон оқимига яхши сўрилишини ва қондаги максимал концентрациясига 1 соат ўтгач эришилишини аниқлаш имконини берган. Ярим тақсимланиш даври - тахминан 0,5 соат, ярим чиқарилиш даври 42 соатдан 84 соатгачани ташкил этади. Асосан буйрак орқали чиқарилади.

Препарат барча аъзолар ва тўқималарга киради, шу жумладан гематоэнцефалик ва гематоофтальмик тўсиқлар орқали ўтади. Тўқималарда тўпланмаслиги аниқланган.

Лонгидаза® препарати ректал юборилганда биокираолишлиги юқори тахминан 90% ни ташкил қилади.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларда монотерапия кўринишида ва бириктирувчи тўқиманинг гиперплазияси билан, шу жумладан яллиғланиш жараёни фонида хам, бирга кечувчи касалликларни мажмуавий даволаш таркибида:

  • урологияда: сурункали простатит, интерстициал нефрит, уретра ва сийдик йўлларининг стриктуралари, Пейрони касаллиги, простата безини хавфсиз гиперплазиясининг бошланғич босқичи, уретра, қовуқ, сийдик йўлларидаги жарроҳлик аралашувларидан кейинги чандиқлар ва стриктураларни хосил бўлишини олдини олиш;
  • гинекологияда: ички жинсий аъзоларнинг сурункали яллиғланиш касалликларида, гинекологик муолажалардан, шу жумладан сунъий абортлар, илгари ўтказилган кичик чаноқ аъзоларидаги жарроҳлик аралашувларидан кейинги кичик чаноқдаги битишма жараёни (олдини олиш ва даволаш); бачадон ички синехиялари, бачадон найча-перитонеал бепуштлик, сурункали эндомиометрит;
  • дерматовенерологияда: чекланган склеродермия, жинсий йўл билан юқадиган инфекцияларнинг фиброз асоратларини олдини олиш;
  • жарроҳликда: қорин бўшлиғи аъзоларидаги оператив аралашувлардан кейинги битишма жараёнини олдини олиш ва даволаш;
  • пульмонология ва фтизиатрияда: пневмофиброз, сидероз, туберкулёз (каверноз-фиброз, инфильтратив, туберкулема), интерстициал пневмония, фиброзловчи альвеолит, плеврит;
  • урология, гинекология, дерматовенерология, хирургия, пульмонология ва бошқаларда антибактериал даволашнинг биокираолишини ошириш учун қўлланилади.

Лонгидаза® суппозиторийлари 3000 ХБ ректал ёки вагинал қўллаш учун суткада бир марта кечасига 10 дан 20 мартагача юбориш курси билан қўллаш тавсия этилади.

12 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмирларга суппозиторийларни фақат ректал юбориш керак.

Катталарга ва 12 ёшдан ошган ўсмирларга: 1 суппозиторийдан суткада 1 марта ичак тозаланганидан кейин ректал юбориш буюрилади.

Катталарга 1 суппозиторийдан суткада 1 марта (кечасига) вагинал юбориш буюрилади, суппозиторий қинга ётган холатда киритилади.

Юбориш схемасига касалликнинг оғирлиги, босқичи ва касалликнинг давомийлигига қараб, тузатиш киритилади: Лонгидаза® кунора ёки 2-3 кунлик танаффуслар билан буюрилади.

Тавсия қилинган схемалар ва дозалар:

  • урологияда: 1 суппозиторийдан кунора 10 марта юборилади, кейин ҳар 2-3 кундан кейин 10 марта юборилади, умумий курс 20 суппозиторийни ташкил этади.
  • гинекологияда: ректал ёки вагинал 1 суппозиторийдан ҳар 2 кундан кейин 10 марта юборилади, кейин зарурати бўлганида эришилган самарани бир маромда ушлаб турувчи даволаш буюрилади.
  • дерматовенерологияда: 1 суппозиторийдан ҳар 1-2 кундан кейин 10-15 марта юборилади.
  • хирургияда: 1 суппозиторийдан ҳар 2-3 кундан кейин 10 марта юборилади.
  • пульмонология ва фтизиатрияда: 1 суппозиторийдан ҳар 2-4 кундан кейин 10-20 марта юборилади.

Зарурати бўлганида Лонгидаза® нинг такрорий курси уч ойдан кейин ёки 1 суппозиторийдан 5-7 кунда 1 марта 3-4 ой давомида узоқ муддатли бир маромда ушлаб турувчи даволаш тавсия этилади.

Нохуш реакциялар тез-тезлиги қуйидаги тасниф бўйича келтирилган: жуда тез-тез ≥ 10%; тез-тез ≥ 1% ва < 10%; тез-тез эмас ≥0,1% ва < 1%; кам ҳолларда ≥ 0,01% ва < 0,1%; жуда кам ҳолларда < 001%.

Жуда кам ҳолларда - препаратнинг компонентлариги индивидуал равишда сезувчанлик билан боғлиқ қизариш, шиш, перианал соҳани қичиши, вагинал қичишиш каби маҳаллий реакциялар.

  • гиалуронидаза асосида бўлган прпепаратларга ўта юқори сезувчанлик;
  • ўпкадан қон кетиш ва қон тупуриш;
  • шишасимон танага янги қон қуйилиши;
  • хавфли ўсмалар;
  • ўткир буйрак етишмовчилиги;
  • 12 ёшгача бўлган болалар (клиник тадқиқотлар натижалари мавжуд эмас);
  • ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

Сурункали буйрак етишмовчилиги ва анамнезида ўпкадан қон кетишлари бўлган беморларда эҳтиёткорлик билан ҳафтада 1 мартадан ортиқ бўлмаган миқдорда қўллаш керак.

Лонгидаза® препарати антибиотиклар, вирусларга ва замбуруғларга қарши препаратлари, бронхолитиклари билан мажмуада буюриш мумкин. Бошқа дори воситалари (антибиотиклар, маҳаллий анестетиклар, диуретиклар) билан мажмуада буюрилганида, уларни биокираолишини ошиши ва таъсирини кучайиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак. Салицилатларнинг катта дозаларини, кортизон, адренокортикотроп гормони (АКТГ), эстрогенлар ёки антигистамин препаратларни билан бирга қўлланганда, Лонгидаза® препаратини фермент фаоллиги камайиши мумкин.

Лонгидаза® препарати фуросемид, бензодиазепин, фенитоин сақловчи препаратлар билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

Препаратни қабул қилганда ҳамиша ушбу қўллаш бўйича йўриқномада кўрсатилган кўрсатмаларига риоя қилинг.

Агар Сизда саволлар пайдо бўлса, маслаҳат олиш учун шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

Инфекция ўчоқларини зўрайиши фонида қўлланганида, инфекциянинг тарқалишини олдин олиш учун микробларга қарши воситалар фонида буюриш керак.

Ножўя реакциялар пайдо бўлганида, шунингдек ушбу қўллаш бўйича йўриқномада кўрсатилмаган ножўя самараларга ҳам тааллуқлидир, даволовчи шифокорга мурожаат қилиш керак. Кўз билан кўринган яроқсизлик белгилари бўлса (ўрамни дефекти, суппозиторияни ранги ўзгариши) препарат ишлатилмасин.

Ўтказиб юборилган дозани ўрнини қоплаш учун препаратни одатдаги тартибда қўллаш керак (икки баробар дозасини қабул қилманг).

Лонгидаза® препаратини бекор қилиш зарурати бўлганда, дозани аста-секин камайтирмасдан қабул қилишни дарҳол тўхтатиш мумкин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Ҳомиладор ва эмизикли аёлларда қўллаш мумкин эмас (қўллаш бўйича клиник тажриба мавжуд эмас).

Препаратни транспорт воситаларини ва механизмларни бошқариш қобилятига таъсири

Лонгидаза® препарати қўлланганда транспорт воситаларини, механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига ва юқори диққат ва психимотор реакцияларни тезлигини талаб қилувчи бошқа иш турларига таъсир кўрсатмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилишининг симптомлари эт увишиши, ҳароратни ошиши, бош айланиши, гипотензия билан номоён бўлиши мумкин.

Даволаш: препаратни юбориш тўхтатилади ва симптоматик даволаш буюрилади.

Вагинал ва ректал суппозиторийлар 3000 ХБ.

5 суппозиторийдан поливинилхлорид пленкали контур уяли ўрамда. Бир, икки ёки тўртда контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 2 °C дан 15 °C гача ҳароратда.

2 йил.

Рецептсиз.

Ишлаб чиқарувчи ва қайд қилиш гувоҳномасини эгаси

«НПО Петровакс Фарм» МЧЖ

Юридик манзили/Истеъмолчиларнинг эътирозларини тақдим қилиш учун манзил:

Россия Федерацияси, 142143, Москва вилояти, Подольский райони,

Покров қиш., Сосновая кўч., 1 уй, тел/факс:(495) 926-21-07,

E-mail: info@petrovax.ru.

эътирозларини тақдим қилиш учун: тел.: (495) 730-75-45, E-mail: adr@petrovax.ru

Ишлаб чиқарувчи/Қадоқ (бирламчи ўрам):

Россия Федерацияси, 115598, Москва ш., Загорьевская кўч., 10 уй, 4 корп.,

тел./факс: (495) 329-17-18.

Иккиламчи (истеъмолчилар) ўрам/Сифат назоратига маъсул:

Россия Федерацияси, 142143, Москва вилояти, Подольский райони,

Покров қиш., Сосновая кўч., 1 уй, тел/факс:(495) 926-21-07.

Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили

“FAGUSAL» МЧЖ

100005, Тошкент ш., Миробод тумани, Инокобод берк кўч. №1, 7А уй

Тел. + 998-71-2911198, + 998-71-2833071.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Longidaza: 3000 Xalqarobirlik/sham

Chiqarish shakli:
Shamlar
Paketdagi miqdor:
10
Qo'llash tartibi:
Vaginal va rektal
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Rossiya
Kimlarga mumkin
Bolalar
12 yoshdan boshlab
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Longidaza vaginal va rektal suppozitorlari, 3000 IU № 10 (2 blister x 5 sham) narxi 188400 so'm - 5 шт.

12 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Longidaza vaginal va rektal suppozitorlari, 3000 IU № 10 (2 blister x 5 sham) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.

Longidaza vaginal va rektal suppozitorlari, 3000 IU № 10 (2 blister x 5 sham) ning asosiy faol moddasi Longidaza hisoblanadi.