Facebook Pixel Code

Lorindefil A malhami 15 g (naycha)

dagi narxlar
Retsept bo'yicha
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Lorindefil A malhami 15 g (naycha)

фаол моддалар: Флуметазон пивалати - 0,02 г, салицил кислотаси - 3,0 г;

ёрдамчи моддалар: пропиленгликол, сувсиз ланолин, тиббиёт вазелини.

Сарғиш тусли оқ рангли суртма.

Суртма.

Маҳаллий яллиғланишга қарши восита.

Cуртма маҳаллий яллиғланишга қарши, аллергияга қарши ва экссудатларга қарши таъсирга эга бўлган глюкокортикостероид сақлайди.

Препаратнинг таркибига кирувчи салицил кислотаси терини юмшатади ва ўта мугузлашиб кетган эпидермис орқали глюкокортикостероидни ўтишини осонлаштиради, шу билан бир вақтда унинг юмшашига олиб келади ва кучсиз дезинфекцияловчи таъсир кўрсатади.

Бошқа стероид препаратлар билан даволашга резистент бўлган сурункали тери касалликларида, айниқса, ҳаддан ташқари ёки нотўғри мугузлашишда, масалан:

  • лихенификация билан кечувчи экзема;
  • терини дағалланиши ва қалинлашиши билан кечувчи чекланган пруриго;
  • псориаз, айниқса эски;
  • терининг сочли қисмини псориази;
  • эритродермия, ясси ва сўгалли темираткиларда қўлланилади.

Маҳаллий қўлланади.

Қўллаш усули ва тезлигини шифокор белгилайди.

Одатда кунига 2-3 марта терининг оғриқли ўзгарган соҳаларига юпқа қилиб сурилади. Ҳолат яхшилангандан кейин препаратни яна қайтадан кунига 1-2 мартадан ҳар 3-4 кунда қўлланилади.

Препарат окклюзион боғлов кўринишида қўлланилиши мумкин.

Препаратни 2 ҳафтадан ортиқ қўллаш мумкин эмас.

Қўллаш вақтида: контактли экзема туридаги турли ҳолатлар, аллергик касалликлари бўлган беморларда аллергик симптомлар юзага келиши мумкин.

Олдиндан мавжуд бўлган ўзгаришлар, масалан дағал ёки пушти ҳуснбузарлар ва периорал дерматитларнинг авж олиши.

Бундан ташқари: постстероид ҳуснбузарлар, тери атрофияси ва стрияларни пайдо бўлиши, тери қопламаларини ачишиши, қичишиши ва таъсирланиши. Баъзан депигментацияли тери қуриши кузатилади.

Ножўя таъсирлар ёки хавотирли симптомлар юзага келган ҳолларда зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Тери касалликларининг йирингли асоратлари, терининг вирусли ва микозли касалликлари, тери туберкулёзи, сифилитик ўзгаришлар, сувчечак, тери ўсмалари ва саратон олди ҳолати, болдирнинг веналарини варикоз кенгайиши фонидаги яраланиши, кортикостероидларга ёки суртма асоси компонентларига аллергия бўлганида қўллаш мумкин эмас.

Деярли йўқ. Даволаш вақтида чечакка қарши эмлашни, шунингдек бошқа иммунизация турларини ўтказиш мумкин эмас.

Тери асоратлари пайдо бўлиши мумкинлиги сабабли, юз терисига, айниқса давомли қўллашдан сақланиш лозим («Ножўя таъсири»га қаранг).

Катаракта ва глаукома билан оғриган беморларда кўз ичи суюқлигининг тор ва кенг бурчак билан оқишида қовоқ олдига жуда эҳтиёт бўлиб қўллаш лозим.

Дори болаларда қўллашга рухсат этилади, лекин қатъий эҳтиёткорлик билан ва қисқа вақт қўлланилиши лозим.

Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши

Ҳомиладорлик вақтида, айниқса давомли ва терининг катта соҳаларига қўллаш тавсия этилмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланмасин.

Терининг катта соҳаларига узоқ қўллаганида ножўя самараларни (шишлар, гипертензия, гипергликемия, инфекцияларга берилувчанлик, оғир ҳолларда - Кушинг касаллигини ривожланиши) кучайиши билан намоён бўладиган дозани ошириб юбориш белгилари пайдо бўлиши мумкин. Ўз вақтида аста-секин дори воситасини қабул қилишни тўхтатиш ёки кучсиз таъсирга эга глюкококортикостероидларни қабул қилиш керак.

Сиртга қўллаш учун суртма 15 г, 20 г ва 25 гдан тубаларда.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецепт билан.

«Dentafill Plyus» ХК,

Тошкент вилояти, Зангиота тумани, С.Каримов кўч., 1-уй, тел.: 218-67-45.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:
Chiqarish shakli:
Malham
Paketdagi miqdor:
1
Og'irligi:
15 g
Qo'llash tartibi:
Tashqi
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
tuba
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
2 yoshdan boshlab
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
ehtiyotkorlik bilan
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

2 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Lorindefil A malhami 15 g (naycha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Lorindefil A malhami 15 g (naycha) ishlab chiqaruvchisi Dentafill Plyus hisoblanadi.