Facebook Pixel Code

Lorinden C malhami 15 g (naycha)

dagi narxlar
dan 40900 so'm gacha 47300 so'm
Без рецепта
36 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Lorinden C malhami 15 g (naycha)

1 г суртма қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 0,2 мг флуметазон пивалати, 30 мг клиохинол;

ёрдамчи моддалар: оқ мум, 1,0 г гача оқ вазелин.

Сариқ ёки кулранг тусли оқ рангли ёғли масса. Якка юмшоқ кристалларни тўпланишига йўл қўйилади.

Суртма.

Антисептиклар билан мажмуадаги маҳаллий қўллаш учун ўртача фаолликдаги кортикостероидлар. Флуметазонни бошка препаратлар билан комбинацияси. АТХ коди: D07BB01.

Фармакодинамикаси

Лоринден C мажмуавий препарат; яллиғланишга қарши, шишга қарши, аллергияга карши, қон томирларни торайтирувчи, замбуруғларга қарши ва микробларга қарши таъсир кўрсатади.

Флуметазона пивалати глюкокортикостероид, яллиғланиш медиаторларини ажралишини тормозлайди; терига қўлланганда нейтрофилларни чегарада тўпланишига тўсқинлик қилади, бу яллиғланиш экссудатини ва цитокинларни ишлаб чиқарилишини камайишига, макрофагларни миграциясини тормозланишига, инфильтрация ва грануляция жараёнларини камайишига олиб келади.

Клиохинол микробларга қарши, бактериостатик таъсирга эга, флуметазоннинг экссудацияга қарши самарасини оширади, кенг доирадаги микроорганизмлар, замбуруғлар ва граммусбат бактерияларга (стафилококклар) нисбатан фаол. Грамманфий бактерияларга нисбатан кам самарали.

Суртма сувни қайтарувчи таъсирга эга ва терини ташқи муҳит намлигидан ҳимояловчи плёнка ҳосил қилади; ёғга тўйинтирувчи чуқур хусусиятга эга бўлганлиги туфайли, қуруқ ва юпқалашган терига қўллаш мумкин.

Фармакокинетикаси

Флуметазон пивалати терининг мугуз қавати орқали осон киради ва у ерда тўпланади. Терида метаболизмга учрамайди. Маҳаллий қўлланганда оз миқдорда организмга кириши мумкин ва умумий таъсир кўрсатади. Сўрилганидан кейин асосан жигарда метаболизмга учрайди. Организмдан глюкурон кислотаси билан бирикмалар кўринишида ва кам миқдорда ўзгармаган кўринишда, асосан сийдик ва кам миқдорда сафро билан чиқарилади. Флуметазон пивалати тери орқали сўрилиши бурмалар соҳасидаги ёки юз терига қўлланганда, эпидермиси шикастланган терида ёки яллиғланиш жараёни билан шикастланган терида қўлланилганда ошади. Терининг ҳарорати ва намлигини ошишини чақирувчи окклюзион боғлам қўйилганда ҳам, флуметазон пивалатини сўрилиши ошади. Бундан ташқари, препаратни тез-тез қўлланилганда ёки терининг катта юзасига суртилганда сўрилиши ошади. Тери орқали сўрилиши катталарга нисбатан ёшроқ шахсларда яққолроқ бўлади.

Лоринден С суртмаси терининг қуруқ яллиғланиш ҳолатларида, энг аввало иккиламчи бактериал инфекциялар кўринишида асоратланган кучли қичишиш ёки гиперкератоз симпмтомлари билан кечувчи аллергик табиатли ҳолатларда қўлланади:

  • себореяли ва атопик дерматит;
  • экзема;
  • кўп шаклли эритема;
  • қизил югурик;
  • псориаз;
  • қизил ясси темиратки;
  • эшакемида қўлланади.

Суртманинг оз миқдори терининг шикастланган соҳаларига суртилади, суткада 1-2 мартадан ошмаслиги керак.

Танаффуссиз даволаш курси 2 хафтадан ошмаслиги керак. Яққол лихенификация ёки гиперкератозда суртмани окклюзион боғлам остида қўллаш мумкин, уни суткада 1 марта алмаштириш лозим.

10 ёшдан ошган болаларга препарат эҳтиёткорлик билан терининг катта бўлмаган соҳасига қўллаш мумкин, препаратни юз терисига қўллашдан сақланиш лозим.

  • ҳуснбузар, постстероид пурпура;
  • эпидермис ўсишини сусайиши, тери ости клетчаткаси атрофияси, гипертрихоз ёки соч тўкилиши;
  • тери депигментацияси ёки гиперпигментацияси, тери атрофияси ва чўзилиши, телеангиоэктазиялар, периорал дерматит;
  • фолликулит, иккиламчи инфекция;
  • эшакеми ёки доғли-папулёз тошма пайдо бўлиши ёки мавжуд бузилишлар зўрайиши мумкин.

Препаратни окклюзион боғлам остида қўлланганида тери орқали сўрилишини ошиши мумкинлиги туфайли шишлар, гипертензия, иммунитетни пасайиши билан намоён бўлувчи тизимли ножўя таъсирлар чақириши мумкин. Кўз қовоқлари терисида қўлланилганидан кейин баъзида глаукома ёки катаракта аниқланиши мумкин. Терини катта юзаларида қўлланганда глюкокортикостероидлар учун характерли бўлган тизимли ножўя самаралар кузатилиши мумкин.

  • глюкокортикостероидлар, клиохинон ёки препарат асосининг компонентларига юқори сезувчанлик;
  • тери теберкулёзи;
  • тери раки;
  • оддий ва пушти ҳуснбузарда;
  • сувчечакда;
  • веналарни варикоз кенгайиши билан боғлиқ бўлган болдирнинг трофик яралари;
  • терининг катта соҳалари, айниқса тери қопламаларини шикастланиши (куйиш) да;
  • ҳомиладорликнинг I уч ойлигида;
  • 10 ёшгача бўлган болалар;
  • поствакцинал реакцияларда;
  • терини бактериал, вирусли ва замбуруғли касалликларида;
  • сифилисни теридаги кўринишида;
  • сувчираган ва экссудатив тери касалликларида;
  • периорал дерматитда қўллаш мумкин эмас.

Глюкокортикостероидлар маҳаллий қўлланилганида бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсирлари аниқланмаган.

Пациентларни даволаш вақтида иммунологик танқислик туфайли, препарат билан даволаш вақтида сувчечакка қарши эмлаш ва иммунизациянинг бошқа турларини ўтказиш мумкин эмас.

Лоринден С суртмаси иммуносупрессив препаратлар таъсирини кучайтириши, шунингдек иммуностимулятор дори воситаларининг таъсирини сусайтириши мумкин.

Препаратни узоқ муддат қўллашдан сақланиш лозим. Узоқ муддат терининг катта соҳаларига қўлланганида ножўя самараларнинг тез-тезлиги ошади.

Лоринден С маҳаллий қўллаш оқибатида гипофиз-буйрак усти бези тизимини сусайиши ҳисобига гипофиз томонидан адренокортикотроп гормон (АКТГ) ишлаб чиқарилиши камайиши мумкин, қонда кортизол даражасини пасайиши ва даволаш тўхтатилганидан кейин ўтиб кетувчи ятроген Кушинг синдроми пайдо бўлиши мумкин. АКТГ гормони билан буйрак усти безларини рағбатлантиргандан кейин қонда ва сийдикда кортизол даражасини аниқлаш билан буйрак усти бези пўстлоқ фаолиятини мунтазам назорат қилиш тавсия этилади.

Суртма суртилган жойда инфекция пайдо бўлган ҳолларда антибактериал ёки замбуруғларга қарши даволашни ўтказиш лозим. Агар инфекция симптомлари камаймаса, инфекция даволаш даврида препаратни қўллашни тўхтатиш керак.

Ёпиқ бурчакли ёки очиқ бурчакли глаукомали шахсларда, шунингдек катарактали шахсларда касаллик симптомларини кучайишини ҳисобга олиб, қовоқларга ёки қовоқ соҳаси терисига қўллашдан сақланиш лозим.

Ҳатто қисқа муддатли қўллашдан кейин ҳам юқори сўрилиши ва ножўя таъсирларининг (телеангиэктазиялар, dermatitis perioralis) хавфи юқорилигини эътиборга олиб, юз терисида, чов ва қўлтиқ остида фақат жуда зарур ҳолатларда қўллаш керак.

Суртмани окклюзион боғлам остида қўллаш мумкин эмас, чунки бу эпидермисни атрофияси, стриялар ва суперинфекцияларга олиб келиши мумкин. Суртмани тери ости тўқималарини атрофияси бўлган ҳолатларда, айниқса кекса ёшдаги шахсларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Ҳомиладор аёлларда Лоринден С фақат, агар кутилаётган фойда препаратни қўллашдан потенциал хавфдан юқори бўлгандагина қисқа муддатга қўллаш мумкин. Препаратни ҳомиладорликнинг I уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.

Лоринден С суртмасини эмизикли аёлларга буюрилганда эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия этилади. Фақат жуда зарур бўлган ҳолларда, қисқа муддат ва терининг чегараланган соҳаларига қўллаш мумкин, сут безлари соҳасига суртиш мумкин эмас.

Препаратни транспорт воситаларини бошқариш ва потенциал хавфли мосламаларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири

Лоринден С транспорт воситаларини бошқариш ва ҳаракатланувчи механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Симптомлари шиш, гипертония, гипертония, иммунитетни сусайиши кўринишида ножўя самараларни кучайиши, жуда оғир ҳолатларда Кушинг касаллиги билан пайдо бўлиши мумкин.

Даволаш препаратни бекор қилиш ва кам миқдордаги глюкокортикостероидлар билан даволашни ўтказиш лозим.

15 г дан препарат ички юзаси лакланган алюмин тубаларга жойланган.

Бир тубадан давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

Фармзавод Jelfa А.Ж, Польша.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Flumetazon pivalat: 0.2 mg/g, Kliohinol: 30 mg/g

Chiqarish shakli:
Malham
Paketdagi miqdor:
1
Og'irligi:
15 g
Qo'llash tartibi:
Tashqi
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
tuba
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Polsha
Kimlarga mumkin
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha

Ko`p so`raladigan savollar

Lorinden C malhami 15 g (naycha) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Lorinden C malhami 15 g (naycha) ning to`liq analoglari:

Lorinden C malhami 15 g (naycha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Polsha.

Lorinden C malhami 15 g (naycha) ishlab chiqaruvchisi Elfa Farmzavod hisoblanadi.