Mekol tashqi foydalanish uchun malham 40 g (naycha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 3800 so'm)
Metilurasil: 40 mg/g, Xloramfenikol: 7.5 mg/g
Uchun ko‘rsatma Mekol tashqi foydalanish uchun malham 40 g (naycha)
40 г суртма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: хлорамфеникол - 0,30 г, метилурацил - 1,60 г;
ёрдамчи моддалар: макрогол 1500, макрогол 400.
Оқ ёки оқ сарғиш тусли рангли суртма.
Сиртга қўллаш учун суртма.
Тери касалликларини даволаш учун бошқа дори воситалари антибиотик билан мажмуада. АТХ коди: D06С.
Жароҳатланиш жараёнининг биринчи (йирингли-некротик) босқичдаги (шу жумладан аралаш микрофлора билан инфекцияланган) йирингли яраларида қўлланилади.
Дори воситаси катталарга ва 3 ёшдан ошган болаларга сиртга қўллаш учун мўлжалланган.
Суртмани жароҳатни тўлдириш учун даражада стерилланган салфеткага шимдирилади.
Суртмани йирингли бўшлиққа катетер (дренаж трубка)орқали шприц ёрдамида юбориш мумкин. Бундай ҳолларда суртмани 35-36оС гача иситиш керак. Боғламларни ҳар куни, яра йирингли-некротик массадан бутунлай тозалангунгача ва яра грануляцияси пайдо бўлгунгача алмаштирилади. Катта юзали жароҳатларда суртманинг суткалик дозаси хлорамфеникол (левомецитин) га нисбатан ҳисобланганда 3 г дан ошмаслиги керак.
Суртма жароҳатнинг биринчи кунидан бошлаб 4 кун давомида қўлланилади. Мекольни узоқ вақт қўллаш тавсия қилинмайди, сабаби жароҳатланмаган ҳужайраларда осмотик шок кузатилиши мумкин. Даволашнинг 5-7 суткаларида суртмани бошқа, жароҳатланган тўқималарни тикловчи препаратлар билан алмаштириш тавсия этилади.
Маҳаллий реакциялар: қитиқловчи таъсир, контакт дерматит.
Қон яратиш тизими томонидан: тромбоцитопения, лейкопения, агранулоцитоз, ретикулоцитопения, апластик анемия.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, диарея, метеоризм.
МНТ ва периферик нерв тизими томонидан: периферик неврит, бош оғриғи.
Аллергик реакциялар: тери тошмаси, эшакеми, қичишиш, ачишиш ҳисси, ангионевротик шиш.
Ножўя самаралар пайдо бўлса, бу ҳақда даволовчи шифокорга хабар беринг. Бу барча ножўя самараларга, шу жумладан ушбу илова-варақада келтирилмаганларга ҳам тааллуқли.
Препарат компонентларига юқори сезувчанлик, псориаз, экзема, терининг замбуруғли касалликлари, терининг хавфли ўсмалари ва терининг метастатик трофик жароҳати, 3 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Агар Сиз ҳозирги вақтда ёки аввал бошқа дори воситасини қабул қилган бўлсангиз, бу ҳақида даволовчи шифокорга хабар беринг.
Қон яратишни сусайтирадиган препаратлар (сульфаниламидлар, цитостатиклар, пиразолин ҳосилалари) билан биргаликда қўллаш тавсия қилинмайди.
Препарат барбитуратлар, алкоголь билан мутаносиб эмас.
Сиртга қўллаш учун антибактериал воситаларни қўллаш, ушбу препаратни сиртга ёки тизимли таъсирли дори шаклидаги ҳолидаги кейинчалик қўллаш юқори сезувчанлик реакцияларини ривожланиши билан кечувчи терининг сенсибилизациясига олиб келиши мумкин.
Йиринг ёки некротик массалар мавжуд бўлса препаратни антибактериал таъсири сақланади.
Суртмани кўзнинг шиллиқ қаватига тушишига йўл қўймаслик лозим.
Препарат узоқ муддат қўлланганида (1 ойдан ортиқ) қоннинг периферик манзараси ҳолатини назоратини амалга ошириш зарур.
Ҳомиладорлик вақти ва лактация даврида қўлланилиши
Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки эмизаётган бўлсангиз, агар Сиз ҳомиладорликка гумон қилаётган бўлсангиз ёки ҳомиладорликни бошланиш эҳтимолини ўзингизда сезсангиз, бу ҳақида ўзингизнинг шифокорингизга мурожаат қилинг.
Ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида препаратни қўллаш мумкин эмас.
Автотранспорт ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Узоқ муддат (5-7 кундан кўп) сиртга қўлланганда кўпинча контакт сенсибилизацияга олиб келади, бу келажакда дори воситасини сиртга ёки тизимли таъсир қилувчи кўринишида қўлланилганда юқори сезгирликдаги реакцияларни ривожланиши билан кечади. Даволаш симптоматик.
40 г дан тубаларда №1 ўрамда.
20 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
3,5 йил.
Рецептсиз.
«Борисовский завод медицинских препаратов» очиқ акционерлик жамияти,
Беларусь Республикаси, Борисов ш., Чапаев кўч., 64,
тел/факс + 375 (177) 735612
Metilurasil: 40 mg/g, Xloramfenikol: 7.5 mg/g
Ko`p so`raladigan savollar
Mekol tashqi foydalanish uchun malham 40 g (naycha) narxi har bir paket uchun
Mekol tashqi foydalanish uchun malham 40 g (naycha) ning to`liq analoglari:
Mekol tashqi foydalanish uchun malham 40 g (naycha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Belarus.
Mekol tashqi foydalanish uchun malham 40 g (naycha) ishlab chiqaruvchisi Borisov ZMP hisoblanadi.