Melissa shifo baxsh o'ti (Melissa officinalis Herb) Zamona Rano har biri 50 g (quti)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar
Uchun ko‘rsatma Melissa shifo baxsh o'ti (Melissa officinalis Herb) Zamona Rano har biri 50 g (quti)
0,02-0,14% эфир мойлари, 0,13% аскорбин кислотаси, ошловчи моддалар, қахва, олеанол ва урсол кислоталари ва бошқа моддалар сақлайди.
Пояси, барглари, тўпгуллари, ҳамда алохида гуллари майдаланган аралашма тешиги 1 мм, 7 мм диаметрли элак орқали ўтказилган. Ҳушбўй ҳидли. Лимон таъмли.
Доривор ўсимлик хом ашёси.
Седатив воситалар.
Яснўткагулдошлар (Lamiaceae) оиласига мансуб, ёввойи ўсувчи ёки маданийлаштирилган кўп йиллик ўтсимон ўсимлик - доривор лимонўтнинг (Melissa officinalis L.) гуллаш даврида йиғилган ва қуритилган ўти.
Тинчлантирувчи ва ўртача спазмолитик таъсирларга эга.
Тинчлантирувчи ва гипотензив воситаси сифатида марказий нерв тизимининг фаолиятини бузилишлари (юқори эмоционал қўзғалувчанлик, таъсирчанлик, уйқуни бузилиши) ва юрак-қон томир тизими касалликларида қўлланилади.
Ичга, дамлама кўринишида буюрилади. Дамламани тайёрлаш учун 10 г майдаланган ёки 10 та фильтр-пакет ўтни сирланган идишга солиб, устига 200 мл (1 стакан) хона ҳароратидаги қайнаган сув қуйилади ва қопкоқ билан ёпиб, 15 минут давомида қайнаётган сув ҳаммомида қиздирилади. Кейин 45 минут давомида хона ҳароратида совутилади, дока орқали сузиб ўтказилади ва қолган ҳом-ашё сиқилади (фильтр-пакетлар олинади ва докасиз сиқилади). Олинган дамлама ҳажми қайнатилган сув билан 200 мл гача етказилади. Дамламани салқин жойда 2 суткагача сақлаш мумкин.
1/3 ёки 1/2 стакандан кунига 2-3 марта овқатдан 15-20 минут олдин 2-3 ҳафта давомида қабул қилинади. Даволаш курси 3-4 ҳафта.
Препаратга юқори сезувчанликда аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Препаратга юқори сезувчанлик, уйқучанлик, ланжлик, тормозланиб қолиш, ҳомиладорлик, лактация даври, 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Шахсий ўзлаштираолмаслик ҳолларида доривор лимонўт дамламасини валериана препаратлари билан алмаштирилади.
Катта дозаларда узоқ вақт қўлланганда психомотор реакцияларни пасайиши мумкинлиги туфайли, транспортни ҳайдашда, механизмлар билан ишлашда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Ухлатувчи воситаларни ва бошқа марказий нерв тизимини сусайтирувчи препаратларни таъсирини кучайтиради.
Қутилар ва пакетлар; қутиларга жойлаштирилган пакетларда 25 г, 30 г, 40 г, 50 г, 100 г дан ва қутиларда № 25 ёки 50 та 1 г ли фильтр-пакетлар.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецептсиз.
«ZAMONA RANO» МЧЖ,
Ташкент вилояти, Паркент тумани, Номданак қишлоғи. Тел.: +998 93 183 11 66
Melissa o'ti: 50 g/quti
Ko`p so`raladigan savollar
Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Melissa shifo baxsh o'ti (Melissa officinalis Herb) Zamona Rano har biri 50 g (quti) ning to`liq analoglari:
Melissa shifo baxsh o'ti (Melissa officinalis Herb) Zamona Rano har biri 50 g (quti) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Melissa shifo baxsh o'ti (Melissa officinalis Herb) Zamona Rano har biri 50 g (quti) ning asosiy faol moddasi Melissa o'ti hisoblanadi.
Melissa shifo baxsh o'ti (Melissa officinalis Herb) Zamona Rano har biri 50 g (quti) ishlab chiqaruvchisi Zamona Rano hisoblanadi.