Меморикс капсулы №30 (3 блистера х 10 капсул)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 52 999 so'm)
Centella Osiyo ekstrakti: 32.06 mg/kapsula, Ginkgo biloba ekstrakti: 161.69 mg/kapsula, Lavanda ekstrakti: 124.17 mg/kapsula, Qizilmiya ildizi ekstrakti: 3.06 mg/kapsula
Uchun ko‘rsatma Меморикс капсулы №30 (3 блистера х 10 капсул)
Ҳар бир капсула қуйидагиларни саклайди:
фаол моддалар: гинкго билоба - 161,69 мг, араб лавандаси - 124,17 мг, лакрица экстракти - 32,06 мг, осиё центелласи - 32,06 мг.
Ок/кизил рангли, сариқдан хантал-жигарранг рангли кукун билан тўлдирилган қаттиқ желатин капсулалар.
Капсулалар.
Усимликлардан олинган ангиопротектор восита.
Меморикс ўсимликлардан олинган мажмуавий препарати бош мия хужайраларида моддалар алмашинувини нормаллаштиради, бош мияда қон айланишини ва бош мияни кислород ва глюкоза билан таъминланишини, қоннинг реологик хусусиятлари ва микроциркуляцияни яхшилайди, шу оркали эритроцитлар агрегациясига тўсқинлик килади ва тромбоцитларни фаоллашиши факторини тормозлайди. Қон-томир тизимига бошқарувчи таъсир кўрсатади, эндотелийга боғлиқ бўшаштирувчи фактор ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради, майда артерияларни кенгайтиради, веналар тонусини оширади, шу оркали қон-томирларни кон билан тўйинишини бошқаради.
Шишга қарши самара намоён килади кон-томир деворининг ўтказувчанлигини бош мия даражасида ҳам, периферия даражасида ҳам камайтиради.
Енгил сийдик ҳайдовчи, тиришишга карши ва марказий нерв тизимига седатив таъсирларга эга.
Антитромботик таъсирга эга (тромбоцитлар ва эритроцитлар мембранасини барқарорлашиши, Pg синтезига таъсири, биологик фаол моддаларнинг тромбоцитфаоллаштирувчи факторнинг таъсирини пасайиши ҳисобига). Эркин радикалларни ҳосил бўлиши ва хужайра мембраналари липидларини перекисли оксидланишига тўсқинлик қилади. Нейромедиаторларни (порадреналин, допамин, ацетилхолин) ажралиб чикиши, такроран сўрилиши ва катаболизми ва уларни рецепторлар билан бирикиш қобилиятини нормаллаштиради. Қоннинг фибринолитик фаоллигини ошишига тўсқинлик килади.
Центелла эксракти организмнинг энергетик заҳираларини тикланишини, толиқишни пасайиши ва ўзини яхши хис килишни таъминлайди. Ўсимлик компонентлари фаол узок умр кўришга ёрдам беради, гипотензив ва антисклеротик таъсир кўрсатади, иммун тизимини мустаҳкамлайди.
Меморике препарати бош мия фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади таълим олиш кобилиятини оширади, фикрлар ўткирлигини оширади, ёдлаш қобилиятини кучайтиради.
Антигипоксик таъсир кўрсатади, аъзолар ва тўкималарда моддалар алмашинувини яхшилайди, хужайраларда макроэрглар тўпланишига, кислород ва глюкозани утилизациясини ошишига, МНТ да медиатор жараёнларни нормаллашишига ёрдам беради.
Қуйидаги ҳолатлар ва касалликларни мажмуавий даволашда:
- Психоэмоционал зўриқишлар, ақлий ва жисмоний иш қобилиятини пасайиши (диққатни жамлаш ва ёдлаш қобилиятини ошириш учун), нейродегенератив касалликлар, Альцгеймер касаллиги, Паркинсон касаллиги, деменция, хавотирли бузилишлар.
- Қуйидаги симптомлар билан намоён бўлувчи дисциркулятор энцефалопатия (инсульт, бош мия жароҳати, кексалик ёши): диққатни жамлашни пасайиши, хотирани сусайиши, интеллектуал қобилиятларни пасайши; қўрқув ҳисси, уйқуни бузилиши.
- Депрессив ва хавотирли бузилишлар.
- Периферик қон айланиши ва микроциркуляцияни бузилишлари (шу жумлалан оёклар артериопатияси), Рейно синдроми.
- Нейросенсор бузилишлар (бош айланиши, қулоқларда шанғиллаш, гипоакузия).
- Қулоқ ва кўриш аъзоларини дегенератив ва қон-томир касалликлари (сариқ догнинг ёшга доир дегенерацияси; диабетик ретинопатия.
- Аниқланмаган энцефалопатия
- Доимо стресс ва зўриқишда бўлган, зўриққан ақлий ва жисмоний фаолият билан шугулланувчи одамларда профилактик восита сифатида қўлланиши мумкин.
Катталар ва 12 ёшдан ошган ўсмирларга: 1 капсуладан кунига 2 марга буюрилади.
Препаратнинг ингредиентлари ўсимликлардан олинган ва қўллаш учун хавфсиз. Препаратнинг ингредиентларидан биронтасига юқори сезувчанлик реакциялари.
- Препаратнинг ингредиентларидан биронтасига юқори сезувчанлик.
- 12 ёшдан кичик пациентларда қўллаш мумкин эмас.
- Ҳомиладорлик ва лактация даврида хавфсизлиги ўрганилмаган.
Аллергик реакциялар ривожланганда препаратни қабул килишни тўхтатиш ва мутахассисга мурожаат килиш керак.
Маҳсулотнинг ҳеч кандай номутаносиблиги кузатилмайди.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллатани
Етарли миқдорда клиник маълумотларни йўклиги туфайли, препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайди.
Автомобити ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири.
Таъсир кўрсатмайди.
Кузатилмаган.
10 капсуладан блистерда. 3 блистер тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан картон кутига кадокланган.
Курук, салкин жойда, 30 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда саклансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
3 йил.
Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Рецептсиз.
«Qarshi Industries Pvt. Ltd.», Покистон.
Centella Osiyo ekstrakti: 32.06 mg/kapsula, Ginkgo biloba ekstrakti: 161.69 mg/kapsula, Lavanda ekstrakti: 124.17 mg/kapsula, Qizilmiya ildizi ekstrakti: 3.06 mg/kapsula
Ko`p so`raladigan savollar
Меморикс капсулы №30 (3 блистера х 10 капсул) narxi 15 000 so'm - 10 шт.
Меморикс капсулы №30 (3 блистера х 10 капсул) ning to`liq analoglari:
Меморикс капсулы №30 (3 блистера х 10 капсул) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Pokiston.
Меморикс капсулы №30 (3 блистера х 10 капсул) ishlab chiqaruvchisi Qarshi Industries hisoblanadi.