Menovazin Lekinterkaps eritmasi 40 ml (shisha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 3000 so'm)
Benzokain: 10 mg/ml, Levomentol: 25 mg/ml, Prokain: 10 mg/ml
Uchun ko‘rsatma Menovazin Lekinterkaps eritmasi 40 ml (shisha)
Фаол модда: рацемик ментол - 2,5 г, новокаин - 1,0 г, анестезин - 1,0 г.
Рангсиз, тиниқ ментол ҳидли суюқлик.
Эритма.
Маҳаллий оғриқсизлантирувчи восита. АТХ коди: D04AB.
Фармакодинамикаси
Рацементол (ментол) терига суртилганда ориқсизлантирувчи самараси ва терини қичишишини енгиллаштириш билан кузатиладиган нерв охирларини қўзғалишини ва юзаки қон томирларини кенгайиши ва салқинлик хиссини чақиради.
Прокаин (новокаин) - ўртача анестезия фаоллигига эга маҳаллий оғриқсизлантирувчи воситадир. Натрий каналларини блоклайди, сезувчи нерв охирларидаги импулснинг ва нерв толалари бўйлаб генерациясига тўсқинлик қилади. Бензокаин (анестезин) - юзаки анестезия учун маҳаллий оғриқсизлантирувчи воситадир. Сезувчи нерв охирларларидаги оғриқ импульсини пайдо бўлишига ва уларни нерв толалари орқали ўтишига тўсқинлик қилади.
Ментол - мажмуавий препарат таркибидаги прокаин (новокаин) ва бензокаинни (анестезин) билан бир вақтда қўлланилганда препаратнинг махаллий оғриқсизлантирувчи таьсирини кучайтиради
Фармакокинетика
Сиртга қўлланилганда препарат компонентлари тизимли қон оқимига деярли ўтмайди.
Невралгия, миалгия ва артралгияда маҳаллий оғриқсизлантирувчи, қичишувчи дерматозда - маҳаллий қичишишга қарши восита сифатида қўлланади.
Сиртга, терининг оғриқли соҳаларига бир кунда 2-3 марта суртилади.
Махаллий аллергик реакциялар, узоқ қўлланганда - бош айланиши, умумий ҳолсизлик, артериал босимини пасайиши кузатилиши мумкин.
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.
Препарат компонентлари (новокаин, анестезин) сульфаниламид препаратларини бактерияларга қарши таьсирини камайтиради. Маҳаллий анестизияловчи таъсирга эга препаратларни самарасини кучайтиради.
Автомобиль ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препарат юқори эътибор концентрациясинива психомотор реакция тезлигини талаб қилувчи транспорт воситалари ва потенциал хавфли фаолият турларини бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.
Ҳомиладорлик ва лактация
Хомиладорлик ва лактация даврида препаратни организмга таъсири хақида маьлумот йўқ.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин лозим.
Препарат узоқ вақт қўлланганида, терида қўзғалувчанлик, тошмалар кузатилиши мумкин.
Спиртли эритма 25, 50 мл дан флаконларда.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецептсиз.
«LEKINTERKAPS» МЧЖ,
Тошкент вил., Зангиота тумани, Қизғалдоқ ҚФЙ, Беруний кўчаси 1 уй.
Тел.: (99895) 170 99 48.
Benzokain: 10 mg/ml, Levomentol: 25 mg/ml, Prokain: 10 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Menovazin Lekinterkaps eritmasi 40 ml (shisha) narxi har bir paket uchun
12 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Menovazin Lekinterkaps eritmasi 40 ml (shisha) ning to`liq analoglari:
Menovazin Lekinterkaps eritmasi 40 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Menovazin Lekinterkaps eritmasi 40 ml (shisha) ishlab chiqaruvchisi Lekinterkaps hisoblanadi.