Menovazin Remedi guruhi eritmasi D/tashqi. taxminan har biri 40 ml (shisha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar
Uchun ko‘rsatma Menovazin Remedi guruhi eritmasi D/tashqi. taxminan har biri 40 ml (shisha)
100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: ментол - 2,5 г, прокаин - 1 г, бензокаин - 1 г;
ёрдамчи модда: 70% этил спирти.
Рангсиз, тиниқ ментол хидли суюқлик.
Спиртли эритма.
Маҳаллий оғриқсизлантирувчи восита. АТХ коди: D04AB.
Фармакодинамикаси
Рацементол (ментол) терига суртилганда ориқсизлантирувчи самараси ва терини қичишишини енгиллаштириш билан кузатиладиган нерв охирларини қўзғалишини ва юзаки қон томирларини кенгайиши ва салқинлик хиссини чақиради.
Прокаин (новокаин) - ўртача анестезия фаоллигига эга маҳаллий оғриқсизлантирувчи воситадир. Натрий каналларини блоклайди, сезувчи нерв охирларидаги импулснинг ва нерв толалари бўйлаб генерациясига тўсқинлик қилади.
Бензокаин (анестезин) - юзаки анестезия учун маҳаллий оғриқсизлантирувчи воситадир. Сезувчи нерв охирларларидаги оғриқ импульсини пайдо бўлишига ва уларни нерв толалари орқали ўтишига тўсқинлик қилади.
Ментол - мажмуавий препарат таркибидаги прокаин (новокаин) ва бензокаинни (анестезин) билан бир вақтда қўлланилганда препаратнинг махаллий оғриқсизлантирувчи таьсирини кучайтиради.
Фармакокинетика
Сиртга қўлланилганда препарат компонентлари тизимли қон оқимига деярли ўтмайди.
Невралгия, миалгия ва артралгияда махаллий оғриқсизлантирувчи, қичишувчи дерматозда - маҳаллий қичишишга қарши восита сифатида қўлланади.
Сиртга буюрилади, терининг оғриқли соҳаларига бир кунда 2-3 марта суртилади.
Махаллий аллергик реакциялар, узоқ вақт қўлланганда - бош айланиши, умумий ҳолсизлик, артериал босимини пасайиши кузатилиши мумкин.
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.
Препарат компонентлари (новокаин, анестезин) сульфаниламид препаратларини бактерияларга қарши таьсирини камайтиради. Маҳаллий анестезияловчи таъсирга эга препаратларни самарасини кучайтиради.
Ҳомиладорлик ва лактация
Хомиладорлик ва лактация даврида препаратни организмга таъсири хақида маьлумот йўқ.
Автомобиль ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препарат юқори эътибор концентрациясинива психомотор реакция тезлигини талаб қилувчи транспорт воситалари ва потенциал хавфли фаолият турларини бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин лозим.
Препарат узоқ вақт қўлланганида, терида қўзғалувчанлик, тошмалар кузатилиши мумкин.
Спиртли эритма 25, 40, 50, 90 мл дан флаконларда.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Оловдан узоқда сақлансин.
3 йил.
Рецептсиз.
"Remedy" МЧЖ Ўзбекистон-Буюк Британия ҚК,
Тошкент ш., 100034, Қора- қамиш ¼ мавзеси, 2Б уй. Тел: (99871) 248 86 77.
Ko`p so`raladigan savollar
Menovazin Remedi guruhi eritmasi D/tashqi. taxminan har biri 40 ml (shisha) ning to`liq analoglari:
Menovazin Remedi guruhi eritmasi D/tashqi. taxminan har biri 40 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Menovazin Remedi guruhi eritmasi D/tashqi. taxminan har biri 40 ml (shisha) ishlab chiqaruvchisi Remedy Group hisoblanadi.