Mer Askorbin kislotasi(Mer Ascorbic acid) in'ektsiya uchun eritma 5%, 2 ml №10 (ampulalar)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 2000 so'm)
Uchun ko‘rsatma Mer Askorbin kislotasi(Mer Ascorbic acid) in'ektsiya uchun eritma 5%, 2 ml №10 (ampulalar)
2 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: аскорбин кислотаси - 100 мг;
ёрдамчи моддалар: натрий гидрокарбонати, сувсиз натрий сульфити, инъекция учун сув.
Тиниқ, рангсиз ёки бироз бўялган суюқлик.
Витамин. Код АТХ: 11GA01.
Яққол антиоксидант хусусиятларга эга. Кўпчилик биокимёвий реакцияларда водороднинг ташилишини бошқаради, учкарбон кислоталари циклида глюкозанинг ишлатилишини яхшилайди, тетрагидрофолат кислотасининг ҳосил бўлишида ва тўқималарнинг регенерациясида, стероид гормонлар, коллаген, проколлагеннинг синтезида иштирок этади. Ҳужайралараро модданинг коллоид ҳолатини ва капиллярларнингмеъёрий ўтказувчанлигини (гиалуронидазани сусайтиради) тутиб туради. Протеолитик ферментларни фаоллаштиради, ароматик аминокислоталар, пигментлар ва холестерин алмашинувида иштирок этади. Жигарда гликогеннинг тўпланишига ёрдам беради. Жигарда нафас ферментларини фаоллашуви ҳисобига унинг детоксикацион ва оқсил ҳосил қилиш фаолиятини кучайтиради, протромбин синтезини оширади.
Сафро ажралиб чиқишини яхшилайди, меъда ости безининг ташқи секретор ва қалқонсимон безининг инкретор фаолиятини тиклайди. Иммунологик реакцияларни бошқаради (антителолар, С–комплементи компонентини, интерферон синтезини фаоллаштиради), фагоцитозга ёрдам беради, организмни инфекцияларга бўлган қаршилигини оширади. Яллиғланишга қарши ва аллергияга қарши таъсир кўрсатади. Гистаминнинг ажралиб чиқишини тормозлайди ва деградациясини тезлаштиради, ПГ ва бошқа яллиғланиш ва анафилаксия медиаторларини ҳосил бўлишини сусайтирди.
Фармакокинетикаси
Лейкоцитларга, тромбоцитларга, сўнгра эса барча тўқималарга осон киради; гипофизнинг орқа бўлагида, буйрак усти безларининг пўстлоғи, кўз эпителийси, уруғ безларининг оралиқ ҳужайралари, тухумдонлар, жигар, бош мия, талоқ, меъда ости бези, ўпкалар, буйраклар, ичак девори, юрак, мушаклар, қалқонсимон безида тўпланади. Асосан жигарда дезоксиаскорбин ва кейин шовулсирка ва дикетогулон кислоталаригача метаболизмга учрайди. Ўзгармаган аскорбат ва метаболитлари сийдик, аҳлат, кейин кўкрак сути билан чиқарилади. Юқори дозаларда, плазмадаги концентрацияси 1,4 мг/дл дан ошиққа етганида чиқарилиши кескин кучаяди, бундай юқори чиқарилиш қабул қилиш тўхтатилганидан кейин ҳам сақланиши мумкин. Чекиш ва этил спиртини истъемол қилиш аскорбин кислотасини организмдаги заҳираларини кескин пасайтириб уни парчаланишини (фаол бўлмаган метаболитларга айланиши) тезлаштиради.
С гиповитаминози, геморрагик диатез, капилляротоксикоз, геморрагик инсульт, ёрдамчи воситаси сифатида: қон кетишлари (бурун, ўпка, бачадон ва бошқалардан), инфекцион касалликлар, интоксикациялар, алкоголли ва инфекцион делирий, ўткир нур касаллиги, посттрансфузион асоратлар, жигар (Боткин касаллиги, сурункали гепатитлар ва циррозлар), меъда-ичак йўлларининг касалликлари (ахилия, яра касаллиги, айниқса қон кетишидан кейинги, энтеритлар, колитлар, гельминтозлар), холецистит, буйрак усти безларининг етишмовчилиги (Аддисон касаллиги), узоқ битмайдиган яралар, жароҳатлар, суяк синишлари, дистрофия, жисмоний ва ақлий юкламалар, ҳомиладорлик ва лактация, гемосидероз, меланодермиялар, эритродермиялар, псориаз, сурункали тарқалган дерматозлар, атеросклероз, бронхиал астма, бириктирувчи тўқиманинг диффуз касалликлари (ревматоид артрит, тизимли қизил югурик, склеродермия) ва бошқалар; антикоагулянтлар дозасини ошириб юбориш, аконит, анестезин, анилин, антабус, барбитуратлар, бензол, дихлорэтан, калий перманганат, метил спирти, маргимуш, ис гази, синил кислотаси, сульфаниламидлар, таллий, фенол, хинин билан заҳарланишда қўлланади.
Мушак ичига (м/и) ёки вена ичига (в/и) қўлланилади. Бунда катталар учун даволаш дозалари суткада 1-5 мл ни (5%-10% натрийли тузи эритмаси (аскорбинат натрий)) (заҳарланишда 60 мл гача) ташкил қилади. Болаларга суткада 1-2 мл (5% эритма) буюрилади.
Даволаш курси касалликнинг характери ва кечишига боғлиқ.
Артериал гипертензия, моддалар алмашинувини бузилиши, меъда ости безининг инсуляр аппарати фаолиятини (гипергликемия, глюконурия) ва гликоген синтезини сусайиши, капиллярлар ўтказувчанлигини ва тўқималар трофикасини пасайиши, тромбоцитоз, гиперпротромбинемия, тромб ҳосил бўлиши, эритроцитопения, нейтрофил лейкоцитоз, миокард дистрофияси, буйракларнинг гломеруляр аппаратини шикастланиши, аллергик реакциялар (шу жумладан анафилактик шок); узоқ вақт қабул қилинганида сийдик тошларини ҳосил бўлиши, рух, мис алмашинувини бузилиши, МНТ қўзғалувчанлигини ошиши, уйқуни бузилиши, микроангиопатияларни ривожланиши.
Ўта юқори сезувчанлик, тромбофлебит, тромбозларга мойиллик, қандли диабетда қўллаш мумкин эмас.
Қонда салицилатлар (кристаллурия хавфини оширади), этинилэстрадиол, бензилпенициллин ва тетрациклинлар концентрациясини оширади, орал контрацептивларни – камайтиради. Кумарин ҳосилаларининг антикоагуляцион самарасини камайтиради. Ичакда темир препаратларининг сўрилишини яхшилайди. Хинолин қатори препаратлари, кальций хлориди, салицилатлар, кортикостероидлар узоқ вақт қўлланганида, С витаминининг заҳирасини камайтиради.
Аскорбин кислотаси қайтарилувчи сифатида турли лаборатория синамаларининг натижаларини ўзгартириши (қондаги глюкоза, билирубин миқдорини, трансаминазалар, ЛДГ фаоллигини) мумкин.
Узоқ даволаниш вақтида буйрак фаолиятини, АБ ни ва глюкоза даражасини (айниқса юқори дозаларда буюрилганида) назорат қилиш керак.
Ҳомиладорлик ва эмизиклик даврида қўллаш
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида, фақат она учун тахмин қилинаётган фойда ҳомила ва бола учун потенциал ҳавфдан юқори бўлган ҳолдагина қўлланади. Она аскорбин кислотасини юқори дозаларда қўлланганида назарий жиҳатдан бола учун хавф мавжуд (эмизикли онага аскорбин кислотани максимал кундалик талабдан оширмаслик тавсия этилади).
Аскорбин кислотага бўлган минимал кундалик талаб ҳомиладорликнинг ΙΙ-ΙΙΙ уч ойликларида - тахминан 60 мг ни ташкил қилади. Шуни кўзда тутиш лозимки, ҳомила ҳомиладор аёл қабул қилаётган аскорбин кислотанинг юқори дозаларига мослашиши мумкин, ва сўнгра янги туғилган чақалоқда “бекор қилиш” синдроми ривожланиши мумкин.
Эмизиш даврида минимал кундалик талаб 80 мг ни ташкил қилади. Онани адекват миқдорда аскорбин кислотасини сақловчи парҳезга амал қилиши, эмизикли болада С витамини танқислигини олдини олиш учун етарлидир.
Автомобилни бошқариш ва ҳаракатланувчи механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири
Таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
5% ли инъекция учун эритма 2 мл дан нейтрал шиша ампулаларда. 10 ампуладан ПВХ пленкали контур-уяли ўрамда.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
1 йил.
Рецепт бўйича.
«MERRYMED FARM» МЧЖ
Ўзбекистон Республикаси, Наманган вилояти, Наманган тумани, Боғишамол КФЙ, Шербулоқ кўчаси, 1 уй. Тел: (0369) 224-67-22
S vitamini: 50 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Mer Askorbin kislotasi(Mer Ascorbic acid) in'ektsiya uchun eritma 5%, 2 ml №10 (ampulalar) narxi 600 so'm - 1 шт.
5 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Mer Askorbin kislotasi(Mer Ascorbic acid) in'ektsiya uchun eritma 5%, 2 ml №10 (ampulalar) ning to`liq analoglari:
Mer Askorbin kislotasi(Mer Ascorbic acid) in'ektsiya uchun eritma 5%, 2 ml №10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Mer Askorbin kislotasi(Mer Ascorbic acid) in'ektsiya uchun eritma 5%, 2 ml №10 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi S vitamini hisoblanadi.