Mer Serukglan (Mer Serukglan) D/in eritmasi. 0,5% 2 ml №5 (ampulalar)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 2500 so'm)
Uchun ko‘rsatma Mer Serukglan (Mer Serukglan) D/in eritmasi. 0,5% 2 ml №5 (ampulalar)
1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: метоклопрамид гидрохлориди (сувсиз метоклопромид гидрохлоридига қайта ҳисоблаганда) - 5 мг;
ёрдамчи моддалар: натрий метабисульфити, инъекция учун сув.
Рангсиз тиник суюклик.
Инъекция учун эритма.
Қусишга қарши воситалар. Коди АТХ: A03FA01.
Метоклопрамид марказий нерв тизимининг дофаминэргик (D-2) ва серотонинэргик (5-НТ-З) рецепторларининг специфик блокаторидир, яққол қусишга қарши таъсир кўрсатади (психоген ва вестибуляр генезли қусишдан ташқари), меъда-ичак йўлларининг юқори бўлимларини асосан, меъда ва ўн икки бармоқ ичак тонуси ва моторикасини бошқаради, айни вақтда меъда ва меъда ости бези секрециясига таъсир қилмайди. Бундан ташқари, метоклопрамид қизилўнгач сфинктерининг босимини оширади ва гастроэзофагеал рефлюксни пасайтиради. Метоклопрамиднинг прокинетик таъсири овқат ҳазм қилиш йўлларининг дистал йўналишида пасаяди. Препарат Одди сфинктерининг спазмини камайтириб, сафро чиқарилишини меъёрлаштиради ва ўт қопининг дискинезиясини камайтиради. Пролактинни секрециясини рағбатлантиради (дофамин рецепторларининг бошқа блокаторлари каби). Тўқималарнинг ацетилхолинга сезувчанлигини оширади.
Фармакокинетикаси
Овқат ҳазм қилиш йўлларига таъсирини бошланиши вена ичига (в/и) юборилгандан кейин 1-3 минутдан сўнг, мушак орасига (м/и) юборилганда - 10-15 минутдан сўнг, ичга қабул қилингандан кейин - 20-40 минутдан сўнг аниқланади. Антиэметик (қусишга қарши) таъсири 12 соат давомида сақланади. Ичга қабул қилингандан кейин тез ва тўлиқ сўрилади. Қон плазмасида максимал концетрациясига 30-120 минутдан кейин эришилади. Биокираолишлиги - тахминан 5%. Қон плазмаси оқсиллари билан метоклопрамидни 13–30% боғланади. Тақсимланиш ҳажми - 3,5 л/кг. Терапевтик самараси ичга қабул қилингандан ва в/и юборилгандан кейин бир хил. Жигарда метаболизмга учрайди. Ярим чиқарилиш даври - 4-6 соат, сурункали буйрак етишмовчилигида (СБЕ) да 14 соатгача узаяди. Сийдик билан 24-72 соат давомида юборилган дозанинг 85% гачаси, тахминан 30% - ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Гематоэнцефалик тўсиқ ва йўлдош тўсиғи орқали ўтади, кўкрак сути билан чиқарилади.
- наркоз, нур билан даволаш, кимётерапия, жигар ва буйрак касалликлари, бош-мия жароҳатлари, мигрень, ангишвонагули препаратлари, антибиотиклар, морфин билан боғлиқ бўлган қусиш ва кўнгил айнишида; ҳомиладорларни қусиши;
- меъданинг пептик ярасида, меъданинг диабетик нимфалажида, унинг операциядан кейинги, шу жумладан меъда резекциясидан кейинги атониясида, гастритларда;
- гастроэзофагеал рефлюксда;
- функционал диспепсияда, жигар циррозидаги диспепсияда, ўт қопи касалликларида, сурункали панкреатитда, уремияда;
- асосий касалликнинг туридан қатъий назар, юз берган хиқичоқ ва кекиришда;
- гастроскопияни ўтказишда, дуоденал зондлашда, меъда ва ўн икки бармоқ ичак касалликларини рентгендиагностикасини ўтказишда қўлланади.
Метоклопрамид в/и ва м/о буюрилади. Меъдани нимфалажида катталарга 10-15 мг дан суткада 4 мартагача; болаларга 0,1 мг/кг тана вазнига суткада 4 мартагача, максимал доза - суткада 0,5 мг/кг. Кимётерапияни ўтказишда қусиш ва кўнгил айнишни бартараф этиш учун: болалар ва катталарга кимётерапия сеансини ўтказишдан 30 минут олдин в/и 1-2 мг/кг, сўнгра ҳар 2-4 соатда. Овқат ҳазм қилиш йўлларини рентгенологик текширишида ичак зондини киритишдан олдин Метоклопрамид в/и: 6 ёшгача болаларга - 0,1 мг/кг; 6 дан 14 ёшгача - 2,5-5 мг; катталарга - 10 мгдан қўлланади.
Метоклопрамид нисбатан хавфсиз дори воситаси ҳисобланади. Одатдаги терапевтик дозаларда ножўя таъсирлари кам кузатилади. Препарат қўлланганида уйқучанлик, юқори толиқиш, бош оғриғи, қулоқларда шовқин, оғизни қуриши, эшакеми, гинекомастия, галакторея бўлиши мумкин. Метоклопрамид шишлари бўлган беморларда натрийни тутилишини ва калийни чиқарилишини кучайтиради, чунки альдостерон секрециясини рағбатланишини чақиради. Паркинсонизм учун хос бўлган (гиперкинето-дистоник кўринишлар) турли экстрапирамидал бузилишлар ёки симптомлар аниқланган. Метоклопрамидни узоқ муддат қўлланганда паркинсонизм ривожланиши мумкин.
Меъда-ичак йўллари аъзоларидан қон кетиши, механик ичак тутилиши ва овқат ҳазм қилиш йўлларининг ҳаракат фаоллигини кучайиши маъқул бўлмаган бошқа ҳолатлар; феохромоцитома, анамнезда препаратга аллергик реакциялар, тутқаноқ, сут безининг ракидаги қусиш;
ҳомиладорликнинг I уч ойлиги, эмизиш даврида, 2 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Метоклопрамид ацетилсалицил кислотаси, парацетамол, диазепам, этил спирти, леводопа, тетрациклин, ампициллинни сўрилишини кучайтиради. Этанолни таъсирини кучайтиради. Дигоксиннинг кардиотроп таъсирини камайтиради. Циметидинни сўрилишини камайтиради, шунинг учун унинг юқорироқ дозалари талаб қилинади. Анаприллин ичга қабул қилинганида метоклопрамид унинг қон зардобидаги даражасига таъсир қилмайди.
Буйрак, жигар етишмовчилиги бўлган беморларда, бронхиал астмада, артериал гипертензияда эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Овқат ҳазм қилиш йўлларида ўтказилган операциялардан кейин буюрилмайди, чунки метоклопрамиднинг пропульсув самараси чокларни битишига тўсқинлик қилади. Метоклопрамидни қўллаш фонида функционал жигар синамаларининг, қон зардобидаги альдостерон ва пролактин концентрациясини аниқлаш натижалари ўзгариши мумкин.
Даволаниш даврида автотранспортни бошқаришдан ва диққатни юқори жамлашни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишданн сақланиш керак.
Кўпчилик ножўя самаралар даволаш бошланганидан кейин 36 соат давомида пайдо бўлади ва метоклопромид бекор қилинганидан кейин 24 соат давомида йўқолади. Даволаниш даврида алкоголни истеъмол қилишдан сақланиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Симптомлари: юз мушакларининг спазми, тризм, нутқнинг бульбар тури, экстраокуляр мушаклар спазми (шу жумладан окулогир кризлар), бош ва елкаларнинг табиий бўлмаган ҳолати, опистотонус, мушаклар тонусини умумий кучайиши.
Даволаш: баъзида дозани ошириб юбориш белгиларини йўқотиш учун препаратни бекор қилиш етарли бўлади (одатда улар 24 соат ўтганидан кейин йўқолади). Дозани ошириб юборилишини медикоментоз даволаш учун кофеин, антихолинэргик паркинсонизмга қарши воситалар ёки бензодиазепинлар қўлланади.
Инъекция учун 0,5% ли эритма 2 мл дан ампулада. 10 ампуладан ўрамда.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Рецепт бўйича.
«MERRYMED FARM» МЧЖ ҚК,
Ўзбекистон Республикаси, Наманган вилояти, Наманган тумани, Боғишамол ҚФЙ, Шербулоқ ko’chasi. Тел: (0369) 224-67-22.
Metoklopramid: 5 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Mer Serukglan (Mer Serukglan) D/in eritmasi. 0,5% 2 ml №5 (ampulalar) narxi 760 so'm - 1 шт.
Mer Serukglan (Mer Serukglan) D/in eritmasi. 0,5% 2 ml №5 (ampulalar) ning to`liq analoglari:
Mer Serukglan (Mer Serukglan) D/in eritmasi. 0,5% 2 ml №5 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Mer Serukglan (Mer Serukglan) D/in eritmasi. 0,5% 2 ml №5 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Metoklopramid hisoblanadi.
Mer Serukglan (Mer Serukglan) D/in eritmasi. 0,5% 2 ml №5 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi Merrymed Farm hisoblanadi.