Mikoster (Mycoster) tashqi foydalanish uchun plyonka hosil qiluvchi eritma 8%, 3 ml (shisha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar
Uchun ko‘rsatma Mikoster (Mycoster) tashqi foydalanish uchun plyonka hosil qiluvchi eritma 8%, 3 ml (shisha)
100 г плёнка хосил қилувчи эритмага:
фаол модда: циклопироксоламин - 8 г;
ёрдамчи моддалар: этилацетат, изопропанол, метилвинил эфири ва малеин кислотаси монобутил эфирининг сополимери.
Тиниқ, озгина ёпишқоқ, рангсиз ёки оч-сариқ-жигарранг эритма.
Махаллий қўллаш учун плёнка ҳосил қилувчи эритма флаконларда
Махаллий қўллаш учун замбуруғларга қарши восита. АТХ коди: D01AE14.
Фармакодинамикаси
Микостер® нинг фаол моддаси циклопирокс хисобланади, пиридонлар гуруҳига мансуб замбуруғларга қарши агентдир.
Циклопирокс кенг таъсир доирасига эга замбуруғларга қарши восита хисобланади, у дерматофитларга (Trichophytons, Microsporum canis, Epidermophytons), ачитқи (Candida, Torulopsis, Trichosporum, Geotrichum), моғор (Scopulariopsis, Aspergillus) қарши ва актиномитсетларга ва шунингдек айрим грам-манфий ва грам-мусбат бактерияларга қарши фаол.
Замбуруғларнинг бирон-бир тури, сезувчанлик даражасини аниқлаш учун юқорида эслатиб ўтилган наслларнинг бирига тааллуқли бўлмагани in vitro шароитида ўрганиб чиқилган бўлиши керак.
Микостер® - бу лакли асосда 8% циклопирокс сақловчи препарат. Тирноққа суртилгандан кейин эритувчилар (этилацетат ва изопропанол) ва плёнка хосил қилувчи агент (метилвинил эфири ва малеин кислотаси монобутил эфирининг сополимери) буғланади ва циклопироксни тирноқ билан уланишини таъминлайди.
Циклопирокснинг фунгицид фаоллиги алохида моддаларни замбуруғ хужайралари томонидан ютинишини ингибиция бўлишига асосланган (металлар, фосфатлар ионлари ва калий ионлари).
Циклопирокс ҳужайра мембранаси, митохондрийси, рибосомалар ва микросомалар каби аниқ структуралар билан қайтувчан боғланувчи замбуруғлар хужайрасида тўпланади.
Фармакокинетикаси
in situ шароитида соғлом кўнгиллиларда (соғлом тирноқларда) дори воситасини ташилиши.
Циклопирокс тирноқ пластинкаси орқали жуда тез диффундия қилади:
- фунгицид концентрацияси хар кунги қўллашнинг 7-чи кунидан аниқланади.
Тирноқнинг дистал қисмида аниқланувчи максимал концентрацияси тирноқ пластинкасини тўйинишини ифодалайди, улар қуйидагилар орасидаги даврда олинган:
- 14- ва 30- куни қўл тирноқлари учун қўлланилади;
- 30- ва 45- куни оёқ тирноқлари учун қўлланилади.
Агар даволаш бекор қилинган бўлса, циклопироксни қолган самараси 7-14 кун давомида сақланувчи фаол концентрациялар билан намоён бўлади.
Микостер® 8%, плёнка ҳосил қилувчи махаллий қўллаш учун эритма оёқ ва қўллар тирноғининг микозини (онихомикоз) даволаш учун мўлжалланган. Циклопирокс фаол модда тирноқ тўқималарига ўтади ва замбуруғларни ўлдиради.
Терида ишлатиш учун
Фақат сиртга қўллаш учун. Бу препарат фақат катталарда қўллаш учун мўлжалланган.
Доим Микостер® 8%, плёнка хосил қилувчи махаллий қўллаш учун эритмани қўлланг, худди йўриқномада кўрсатилганидек.
Агар Сизни ишончингиз бўлмаса шифокор ва фармацевт билан маслахатлашишингиз керак. Хар қўллагандан кейин сақлаш бўйича йўриқномага риоя қилинг.
Микостер® 8%, пленка хосил қилувчи махаллий қўллаш учун эритмани қўллашни бошлашдан олдин:
- тирноқлар учун қайчи, кесгич ва аррачадан фойдаланган холда шикастланган тирноқни иложи борича кўпроқ қисмини олиб ташланг.
Даволаш бутун даври давомида:
- Микостер® 8%, пленка хосил қилувчи махаллий қўллаш учун эритмани шикастланган тирноққа кечки вақт кунига бир марта суртилади.
- Микостер® 8%, пленка хосил қилувчи махаллий қўллаш учун эритмани суртишдан олдин тирноқ учун лакни олиб ташлаш учун бирон-бир восита билан лакни тирноқдан олиб ташланг.
- Сиз хар сафар иложи борича шикастланган тирноқни кўпроқ қисмини олиб ташлаш керак.
- тирноқ учун косметик лакни қўлламанг.
Даволашнинг давомийлиги
Даволаш давомийлиги инфекция оғирлигига боғлиқ.
Даволашнинг минимал давоийлиги 3 ойни ташкил қилади (қўл тирноқлари микози) ва 6 ойдан ошмаслиги керак (оёқ тирноқлари микози).
Агар Сизда даволаш ўтказиш бўйича шубха пайдо бўлса шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
Барча дори воситалари каби Микостер® 8%, плёнка ҳосил қилувчи махаллий қўллаш учун эритма ножўя таъсирлар чақириши мумкин, лекин у хаммада хам кузатилмаслиги мумкин.
Контакт дерматит (экзема кўринишида тери тошмаси) ножўя таъсири номаълум тез-тезлигида пайдо бўлиши мумкин (мавжуд маълумотлар бўйча бахоланиб бўлмайди).
Ножўя самаралар хақида хисобот
Агар сизда бирон-бир ножўя реакциялар пайдо бўлса, даволовчи шифокор ёки фармацевт билан маслахатлашинг. Бу ушбу йўриқномада санаб ўтилмаган хар қандай кутилиши мумкин бўлган ножўя самараларга тааллуқли.
Сиз шунингдек ножўя самаралар хақида хисоботни тўғридан тўғри миллий тизими орқали хабар беришингиз мумкин: Agence nationale de sécurité du médicament et des produits de santé (ANSM - Дори воситалари бўйича Француз миллий агентлиги ва соғлиқни сақлаш махсулотларини хавфсизлиги) ва réseau des Centres Régionaux de Pharmacovigilance (Фармакологик назоратни регионал марказлари).
Ножўя самаралар бўйича хабар бериб, сиз ушбу дорини хавфсизлиги хақида қўшимча маълумот билан ёрдам беришингиз мумкин.
Микостер® 8%, пленка хосил қилувчи махаллий қўллаш учун эритмани қуйидагиларда:
- Агар Сизда циклопирокс ёки Микостер® 8%, плёнка хосил қилувчи махаллий қўллаш учун эритмасига аллергия бўлса (юқори сезувчанлик) қўллаш мумкин эмас.
Қўллашдаги мувофиқ эхтиёткорлик чоралари
Микостер® 8%, пленка хосил қилувчи махаллий қўллаш учун эритмани қўллашда огохлантириш чораларини қўлланг:
- Ютманг.
- Микостер® 8%, пленка хосил қилувчи махаллий қўллаш учун эритма қуримагунича кўз ва шиллиқ қаватлар билан контактдан сақланиш керак.
- Микостер® фақат махаллий қўллаш керак.
- Тирноқ учун оддий лакни ва хар қандай бошқа косметик лакни ишлов берилган тирноқларга суртманг.
- Агар Сизда бирон-бир аллергик реакциялар пайдо бўлса даволашни бекор қилиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.
- агар Сизда бир неча тирноқларни даволаш керак бўлса, ёки диабет холларида ёки иммун бузилишларда, бу ақида шифокорга хабар беринг, чунки Сизга қўшимча перорал даволаш керак бўлади.
Бугунги кунда хеч қандай бошқа дори воситалари билан маълум ўзаро таъсирлар аниқланмаган.
Агар сиз бошқа дори воситаларини қабул қилаётган ёки шу жумладан рецептсиз бериладиган препаратлар яқинда қабул қилган бўлсангиз илтимос шифокор ёки фармацевтга хабар беринг.
Болалар
Микостер® 8%, плёнка ҳосил қилувчи махаллий қўллаш учун эритмани янги туғилган чақалоқлар/гудаклар ва болалар учун хавфсизлиги ва самарадорлиги аникланмаган.
Ҳомиладорлик ва лактация даври
Ҳомиладорлик
Ушбу препаратни ҳомиладорлик вақтида қўллаш мумкин.
Лактация даври
Циклопироксни аёл сутига ўтиши номаълум. Янги туғилган чақалоқлар/гудаклар учун хавфни истисно қилиб бўлмайди. Шунинг учун Микостер® 8%, плёнка хосил қилувчи махаллий қўллаш учун эритмани шифокор билан маслахатлашмасдан эмизиш вақтида қўллаш мумкин эмас.
Шифокор ёки фармацевт билан бирон-бир дори воситасини қўллашдан олдин маслахатлашинг.
Автомобилни бошқариш ёки мураккаб механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири
Микостер® 8%, пленка хосил қилувчи махаллий қўллаш учун эритма автомобилни бошқариш ёки мураккаб механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.
Дозани ошириб юборилиши хақида хабарлар бўлмаган.
Бир ёки бир неча дозалар ўтказиб юборилган бўлганда қабул қилиш зарур бўлган таъсирлар
Агар Сиз Микостер® 8%, плёнка ҳосил қилувчи махаллий қўллаш учун эритмани қўллашни унутган бўлсангиз:
Икки баробар дозани ўтказиб юборилган аппликацияни тўлдириш учун қўлламанг. Даволашни ушбу йўриқномада «Қўллаш усули ва дозалари» параграфда кўрсатилган даволаш каби давом эттиринг.
Самарадорликни пасайиш хавфини аниқлаш
Агар сиз Микостер® 8% махаллий қўллаш учун плёнка хосил қилувчи эритмани қўллашни бекор қилсангиз:
Агар Сиз даволашни жуда эрта бекор қилсангиз ёки тўхтатиб турсангиз микоз қайталаниши мумкин. Агар Сизда тирноқларингиз яхшиланишига ишонч бўлмаса илтимос маслахат учун шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
Агар сизда ушбу дори воситаси бўйича қўшимча саволлар пайдо бўлса шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
Битта шиша қути чоткаси тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга.
Иссиқлик манбаси ва тўғри қуёш нурларидан узоқда, 30 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин!
Яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Таъсир муддатини ўтиш санаси
Микостер® 8%, махаллий қўллаш учун плёнка ҳосил қилувчи эритмани ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач қўлламанг.
Ёруғлик манбаларидан узоқроқ жойда оригинал ўрамида сақлансин. Биринчи очилгандан сўнг шишани ташқи идишда махкам ёпиқ ҳолда сақлансин.
3 йил.
Биринчи очилгандан сўнг: 3 ой.
Рецепт бўйича.
PIERRE FABRE DERMATOLOGIE
45, плас Абель Ганс.
92100 Булонь, Франция.
Siklopiroksolamin: 80 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
18 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Mikoster (Mycoster) tashqi foydalanish uchun plyonka hosil qiluvchi eritma 8%, 3 ml (shisha) ning to`liq analoglari:
Mikoster (Mycoster) tashqi foydalanish uchun plyonka hosil qiluvchi eritma 8%, 3 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Frantsiya.
Mikoster (Mycoster) tashqi foydalanish uchun plyonka hosil qiluvchi eritma 8%, 3 ml (shisha) ning asosiy faol moddasi Siklopiroksolamin hisoblanadi.
Mikoster (Mycoster) tashqi foydalanish uchun plyonka hosil qiluvchi eritma 8%, 3 ml (shisha) ishlab chiqaruvchisi Per Fabr hisoblanadi.