Milkard in'ektsiya uchun eritma 100 mg/ml, 5 ml №10 (ampulalar)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 39200 so'm)
Uchun ko‘rsatma Milkard in'ektsiya uchun eritma 100 mg/ml, 5 ml №10 (ampulalar)
1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: 100 мг 3-(2,2,2-триметилгидразиний) пропионат дигидрати;
ёрдамчи модда: инъекция учун сув.
Тиниқ, рангсиз суюқлик.
Инъекция учун эритма.
Метаболик жараёнларни даволаш учун воситалар. АТХ коди: С01ЕВ22.
Фармакодинамикаси
Мельдоний карнитиннинг ўтмишдоши, углероднинг битта атоми азот атомига алмашган гамма-бутиробетаин (ГББ) нинг структур аналоги бўлиб ҳисобланади. Унинг организмга таъсирини икки хил тушунтириш мумкин.
Карнитиннинг биосинтезига таъсири.
Мельдоний гамма-бутиробетаингидроксилазани қайтувчан ингибиция қилиб, карнитиннинг биосинтезини пасайтиради ва шунинг учун хужайра қобиғи орқали узун занжирли ёғ кислоталарини ташилишига тўсқинлик қилади, шу орқали хужайраларда кучли детергент - оксидланмаган ёғ кислоталарининг фаоллашган шаклларини тўпланишига тўсқинлик қилади. Бунинг натижасида хужайра мембранасини шикастланишини олди олинади.
Ишемия шароитида карнитиннинг концентрациясини камайиши ёғ кислоталарининг бета-оксидацияси секинлашади ва хужайраларда кислородни сарфланиши оптималлашади, глюкозани оксидланиши рағбатлантирилади ва АТФ биосинтези жойидан (митохондриялар) истеъмол қилиш жойларига (цитозоль) ташилиши тикланади. Умуман олганда хужайралар озуқа моддалари ва кислород билан таъминланади, шунингдек бу моддаларни сарфланиши оптималлашади.
Ўз навбатида карнитиннинг ўтмишдошини, яъни ГББ ни биосинтези ошганида NO-синтетаза фаоллашади, бунинг натижасида қоннинг реологик хусусиятлари яхшиланади ва қон томирларнинг периферик қаршилиги камаяди.
Мельдонийнинг концентрацияси камайганида карнитиннинг биосинтези такроран ошади ва хужайраларда ёғ кислоталарининг миқдори аста-секин ошади.
Мельдонийни самарадорлигининг асоси бўлиб хужайра юкламасига (ёғ кислоталарининг миқдори ўзгарганида) толерантликни ошиши бўлиб ҳисобланади.
Гипотетик ГББ-ергик тизимда медиатор функцияси.
Организмда хужайралар ўртасида нерв импульсини ўтказилишини таъминловчи нейронал ўтказиш тизими - ГББ-ергик тизими мавжуд деган гипотеза илгари сурилган. Бу тизимнинг медиатори бўлиб карнитиннинг сўнгги ўтмишдоши - ГГБ-эфир ҳисобланади. ГББ-эстераза таъсирида медиатор хужайрага электрон беради, шундай қилиб электрик импульс ўтказилади ва ГББ ҳосил бўлади. Кейинчалик ГББ нинг гидролизга учраган шакли жигар, буйрак ва тухумдонларга фаол ташилади, у ерда карнитинга айланади. Соматик хужайраларда таъсирланишга жавобан сигнални тарқалишини таъминлаб ГББ янги молекулалари такроран синтезланади.
Карнитин концентрацияси камайганда ГББ синтези рағбатлантирилади, натижада ГББ эфир концентрацияси ошади.
Мельдоний аввал қайд этилганидек, ГББ нинг структур аналоги бўлиб ҳисобланади ва “медиатор” функциясини бажариши мумкин. Бунинг акси бўлиб, ГББ-гидроксилаза мельдонийни “танимайди”, шунинг учун карнитиннинг концентрацияси ошмайди, камаяди. Шундай қилиб, мельдоний “медиатор” ўрнини босиб ва ГББ концентрациясини ошишига ёрдам бериб организмнинг тегишли реакцияси ривожланишига олиб келади. Натижада бошқа тизимларда, масалан марказий нерв тизими (МНТ) да ҳам метаболик фаоллик ошади.
Юрак-қон томир тизимига таъсири
Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда мельдоний миокардни қисқарувчанлик фаоллигига ижобий таъсир кўрсатиши намойиш қилинган, унга микардиопротектив таъсир (шу жумладан катехоламинлар ва алкоголга қарши) хос, у юрак ритмини бузилиши олдини олиш, миокард инфаркти соҳасини камайтириш қобилиятига эга.
Юрак ишемик касаллиги (стабил зўриқиш стенокардияси)
Стабил зўриқиш стенокардиясида мельдонийни курс билан қўллаш ҳақидаги клиник маълумотлар таҳлили препарат стенокардия хуружларининг тез-тезлиги ва жадаллигини, шунингдек қабул қилинаётган глицерилтринитрат миқдорини камайтиришини намойиш қилган. Препарат юрак ишемик касаллиги (ЮИК) ва қоринчалар экстрасистолиялари бўлган беморларда яққол антиаритмик таъсир намоён қилади, суправентрикуляр экстрасистолиялари бўлган пациентлар таъсири камроқ кузатилади.
Айниқса препаратнинг муҳим қобилияти бўлиб ЮИК ни антиангинал даволашнинг самарали мезони бўлган тинч ҳолатда кислородни сарфланишини камайтириш ҳисобланади.
Мельдоний қон зардобида холестериннинг умумий даражасини ва атерогенлик индексини камайтириб, коронар ва периферик қон томирларда атеросклеротик жараёнларга ижобий таъсир кўрсатади.
Сурункали юрак етишмовчилиги
Нисбатан кўпгина клиник тадқиқотларда ЮИК оқибатида сурункали юрак етишмовчилиги даволашдаги мельдонийнинг роли таҳлил қилинган ва унинг жисмоний юкламага толерантликни, шунингдек юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда бажарилган иш хажмини ошириш қобилияти аниқланган.
Оғир юрак етишмовчилиги ҳолатида мельдонийни юрак етишмовчилигини даволаш учун анъанавий воситалар билан мажмуада қўллаш керак.
Марказий нерв тизимига таъсири
Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда мельдонийнинг антигипоксик таъсири ва бош мияда қон айланишига таъсири аниқланган. Препарат бош мияда қон айланиш хажмини ишемик ўчоқлар фойдасига қайта тақсимланишини оптималлаштиради, гипоксия шароитида нейронларнинг мустаҳкамлигини оширади.
Препаратга МНТ га рағбатлантирувчи таъсир хос: ҳаракат фаоллиги ва жисмоний чидамлиликни ошиши, ҳулқ атвор реакцияларини рағбатлантириш, шунингдек стрессга қарши таъсир - симпатоадренал тизимни рағбатлантириш, бош мия ва буйрак усти безларида катехоламинларни тўпланиши, ички аъзоларни стересс чақирган ўзгаришлардан ҳимоя қилиш.
Неврологик касалликлардаги самарадорлиги
Мельдоний бош мияда қон айланишини ўткир ва сурункали бузилишларини (ишемик инсульт, бош мияда қон айланиши сурункали етишмовчилиги) мажмуавий даволашда самарали восита эканлиги исботланган. Мельдоний бош миядаги капиллярлар ва артериолаларнинг тонусини ва қаршилигини нормаллаштиради, уларнинг реактивлигини тиклайди.
Мельдонийни неврологик характердаги бузилишлари бўлган (бош миянинг қон томирлари касалликларини ўтказган, жароҳат, канали энцефалит ўтказган) пациентларнинг тикланиш жараёнига таъсири ўрганилган.
Мельдонийнинг терапевтик фаоллигини текшириш натижалари унинг жисмоний чидамлилик ва соғайиш даврида функционал мустақилликка дозага боғлиқ ижобий таъсиридан далолат беради.
Препаратни қўллагандан кейин алоҳида ва йиғинди интеллектуал функцияларни ўзгаришини таҳлилида соғайиш даврида интеллектуал функцияларни тикланиш жараёнига ижобий таъсири аниқланган. Мельдоний ҳаётнинг реконвалесует сифатини яхшилаши аниқланган (асосан организмнинг жисмоний функциясини янгиланиши ҳисобига), шунингдек у психологик бузилишларни бартараф этади.
Мельдонийга нерв тизимига ижобий таъсир кўрсатиш хос: у соғайиш даврида неврологик танқислиги бўлган пациентларда бузилишларни камайтиради.
Пациентларнинг умумий неврологик ҳолатини яхшилайди (бош мия нервларини шикастланишини ва рефлекслар патологиясини камайиши, парезларни регрессияси, ҳаракат координациясини ва вегетатив функцияларни яхшиланиши).
Фармакокинетикаси
Фармакокинетикаси мельдонийни вена ичига ва перорал қабул қилинганда соғлом кўнгиллиларда ўрганилган.
Сўрилиши
Биокираолишлиги 100% ни ташкил қилади. Қон плазмасидаги максимал концентрациясига (Сmax) юборилгандан кейин дарҳол эришилади. Кўп марталик дозалари вена ичига юборилгандан кейин Сmax 25,5 ± 3,63 мкг/мл га етади.
Вена ичига юборилганда мельдонийнинг бир марталик ва такрорий дозалари юборилгандан кейин концентрация-вақт эгри чизиғи остидаги майдон (AUC) фарқ қилади, бу қон плазмасида мельдонийни тўпланиши мумкинлигидан далолат беради.
Тақсимланиши
Мельдоний қон оқимидан юқори юрак аффинлик билан тўқималарда тез тақсимланади. Мельдоний ва унинг метаболитлари йўлдош тўсиғи орқали қисман ўтади. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда мельдоний кўкрак сутига ўтиши аниқланган.
Биотрансформацияси
Экспериментал ҳайвонларда метаболизмнинг тадқиқотларида мельдоний асосан жигарда метаболизмга учраши аниқланган.
Чиқарилиши
Мельдоний ва унинг метаболитларини организмдан чиқарилиши учун ренал экскреция аҳамиятга эга. 250 мг, 500 мг ва 1000 мг мельдоний дозалари бир марта вена ичига юборилгандан кейин мельлонийнинг эрта чиқарилишининг ярим даври 5,56 -6,55 соатни, чиқарилишнинг якуний даври 15,34 соатни ташкил қилади.
Қуйидаги касалликларни мажмуавий даволашда:
- юрак ва қон томир тизими касалликлари: стабил зўриқиш стенокардияси, сурункали юрак етишмовчилиги (NYHA бўйича, I-III функционал синф), кардиомиопатия, юрак фаолияти ва қон томир тизимининг функционал бузилишлари;
- бош мияда қон айланишини ўткир ва сурункали бузилишлари;
- иш қобилиятини пасайиши, жисмоний ва психоэмоционал зўриқиш;
- цереброваскуляр бузилишлар, бош мия жароҳати ва энцефалитлардан кейин соғайиш даврида қўлланади.
Қатъий шифокор кўрсатмаси бўйича қўлланилсин.
Вена ичига қўлланади. Препаратни қўллаш юборишдан олдин махсус тайёргарликни кўзда тутмайди. Қўзғатувчи самараси кузатилиши мумкинлиги туфайли, препаратни куннинг биринчи ярмида қўллаш тавсия этилади.
Катталар
Юрак ва қон томир касалликлари; бош мияда қон айланишини бузилишлари
Доза суткада 500-1000 мг (5-10 мл) ни ташкил қилади, доза бир мартада юборилади ёки 2 марта қабул қилишга бўлинади. Максимал суткалик доза 1000 мг ни ташкил қилади.
Иш қобилиятини пасайиши, жисмоний ва психоэмоционал зўриқиш ва церебрал бузилишлар, бош мия жароҳати ва энцефалитдан кейин соғайиш даври
Доза 500 мг (5 мл) ни ташкил қилади. Максимал суткалик доза 500 мг ни ташкил қилади.
Даволаш курси давомийлиги - 4-6 хафта. Даволаш курсини йилига 2-3 марта такрорлаш мумкин.
Кекса ёшдаги пациентлар
Жигар ва/ёки буйрак функциясини бузилиши бўлган кекса ёшдаги пациентларда мельдонийнинг дозасини камайтириш мумкин.
Буйрак функциясини бузилиши
Препарат организмдан буйрак орқали чиқарилганлиги туфайли, енгилдан то ўртача оғирлик даражасидаги буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда мельдонийнинг пастроқ дозаларини қўллаш керак.
Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентлар
Енгилдан то ўртача оғирлик даражасидаги жигар функциясини бузилиши бўлган пациентларда мельдонийнинг пастроқ дозаларини қўллаш керак.
Ножўя самаралар MedDRA аъзолар тизими ва юзага келиш тез-тезлиги бўйича таснифланган: тез-тез (≥ 1/100 дан < 1/10 гача), кам ҳолларда (≥ 1/10000 дан < 1/1000 гача).
Иммун тизими томонидан: тез-тез - аллергик реакциялар; кам ҳолларда - юқори сезувчанлик, шу жумладан аллергик дерматит, эшакеми, ангионевротик шиш, шоккача анафилактик реакциялар.
Руҳият томонидан: кам ҳолларда - қўзғалиш, қўрқув ҳисси, мияга ўрнашиб қолган фикрлар, уйқуни бузилиши.
Нерв тизими томонидан: тез-тез - бош оғриғи; кам ҳолларда - парестезиялар, тремор, гипестезия, қулоқларда шовқин, вертиго, бош айланиши, юришни бузилиши, ҳушдан кетишдан олдинги ҳолат, ҳушдан кетиш.
Юрак томонидан: кам ҳолларда - юрак ритмини ўзгариши, юрак уриб кетиши, тахикардия/синусли тахикардия, юрак бўлмачалари фибрилляцияси, аритмиялар, кўкракда дискомфорт ҳисси/кўкракда оғриқ.
Қон яратиш тизими томонидан: кам ҳолларда - артериал босимни ошиши/пасайиши, гипертоник криз, гиперемия, оқариш.
Нафас аъзолари, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан: тез-тез - нафас йўллари инфекциялари; кам ҳолларда - томоқда яллиғланиш, йўтал, диспноэ, апноэ.
Меъда-ичак йўллари томонидан: тез-тез - диспепсия; кам ҳолларда - дисгевзия (оғизда металл таъми), иштаҳани йўқолиши, кўнгил айниши, метеоризм, диарея, қоринда оғриқ, гиперсаливация.
Тери ва тери ости тўқимаси томонидан: кам ҳолларда - тошма, умумий/макулёз/папулёз тошма, қичишиш.
Скелет-мушак ва бириктирувчи тўқима томонидан: кам ҳолларда - белда оғриқ, мушак кучсизлиги, мушак спазмлари.
Буйрак ва сийдик чиқариш тизими томонидан: кам ҳолларда - поллакиурия.
Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги реакциялар: кам ҳолларда - умумий холсизлик, қалтираш, астения, шиш, юзни шиши, оёқларни шиши, қизиб кетиш ҳисси, совуқ тер ажралиши, юбориш жойда реакциялар, шу жумладан юбориш жойида оғриқ.
Текширувлар: тез-тез - дислипидемия, С-реактив оқсил даражасини ошиши; кам ҳолларда - электрокардиограмма (ЭКГ) да оғишлар, юрак ишини тезлашиши, эозинофилия.
Мельдонийга юқори сезувчанлик, бош мия ички босимини ошиши (веноз оқимни бузилишида, бош мия ички ўсмаларида), оғир жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги (қўллашнинг хавфсизлиги ҳақида етарли маълумотлар йўқ). Болалар. Ҳомиладорлик, эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.
Мельдонийни таъсири узайтирилган нитратлар ва бошқа антиангинал воситалар (стабил зўриқиш стенокардияси), юрак гликозидлари ва диуретик препаратлар (юрак етишмовчилиги) билан бирга қўллаш мумкин. Шунингдек уни антикоагулянтлар, антиагрегантлар, антиаритмик воситалар ва микроциркуляцияни яхшиловчи бошқа препаратлар билан мажмуада қўллаш мумкин.
Мельдоний глицерилтринитрат, нифедипин, бета-адреноблокаторлар ва бошқа гипотензив воситалар ва периферик вазодилататорлар сақловчи препаратларнинг таъсирини кучайтириши мумкин.
Темир танқислиги чақирган анемияси бўлган пациентларда темир препаратлари ва мельдонийни бир вақтда қўллаш оқибатида эритроцитларда ёғ кислоталарининг таркиби яхшиланган.
Ишемия/реперфузия чақирган шикастланишларни бартараф этиш учун мельдонийни оротат кислотаси билан мажмуада қўллаганда қўшимча фармакологик самара кузатилади.
Мельдоний азидотимидин (АЗТ) чақирган юракнинг патологик ўзгаришларини бартараф этади ва митохондрийлар дисфункциясига олиб келувчи АЗТ чақирган оксидланишли стресс реакцияларига билвосита таъсир кўрсатади. Мельдонийни азидотимидин ёки ОИТС ни даволаш учун бошқа препаратлар билан мажмуада қўллаш орттирилган иммунтанқислик (ОИТС) ни даволашда ижобий таъсир кўрсатади.
Этанол чақирган мувозанат рефлексини йўқотилиши тестида мельдоний уйқунинг давомийлигини камайтирган. Пептилентетразол чақирган тиришиш вақтида мельдонийнинг яққол тиришишга қарши таъсири аниқланган. Ўз навбатида мельдоний билан даволашдан олдин 2 мг/кг дозада α2-адреноблокатор йохимбинни ва 10 мг/кг дозада азот оксиди синтаза ингибитори (СОА)N-(G)-нитро-L-аргининни қўллаш мельдонийнинг тиришишга қарши таъсири тўлиқ блокланади.
Мельдоний дозасини ошириб юборилиши циклофосфамид чақирган кардиотоксикликни кучайтириши мумкин.
Мельдонийни қўллаганда юзага келадиган карнитин танқислиги ифосфамид чақирган кардиотоксикликни кучайтириши мумкин.
Мельдоний индинавир чақирган кардиотоксиклик ва эфавиренз чақирган нейротоксиклик ҳолатида ҳимояловчи таъсир кўрсатади.
Мельдоний сақловчи бошқа препаратлар билан бирга қўлланилмасин, чунки ножўя реакциялар юзага келиши хавфи ошиши мумкин.
Номутаносиблик
Номаълум. Препаратни бир шприцда бошқа дори воситалари билан аралаштириш мумкин эмас.
Пациентларнинг алоҳида гуруҳлари
Кекса ёшдаги пациентлар
Биокираолишлик ошадиган жигар ва буйрак функциясини бузилишлари бўлган кекса ёшдаги пациентларда мельдонийнинг дозасини камайтириш керак.
Буйрак функциясини бузилиши
Биокираолишлик ошадиган буйрак функциясини бузилишлари бўлган пациентларда мельдонийнинг дозасини камайтириш керак. Мельдоний ёки унинг метаболитларининг (масалан 3-гидроксимельдоний) буйрак реабсорбцияси ва карнитин ўртасида ўзаро таъсир мавжуд, бунинг оқибатида карнитиннинг буйрак клиренси ошади. Ренин-ангиотензин-альдостерон тизимига мельдоний, ГББ ва мельдоний/ГББ мажмуасининг бевосита таъсири йўқ.
Жигар функциясини бузилиши
Биокираолишлик ошадиган жигар функциясини бузилишлари бўлган пациентларда мельдонийнинг дозани камайтириш керак. Каламушларда токсиклик тадқиқотларида мельдонийни 100 мг/кг дан юқори дозада қўллаганда жигарни сариқ рангга бўялиши ва ёғлар денатурацияси аниқланган. Ҳайвонларда ўтказилган гистопатологик тадқиқотларда мельдонийни юқори дозаларда (400 мг/кг ва 1600 мг/кг) қўллагандан кейин жигар хужайраларида липидларни тўпланиши аниқланган. Юқори дозаларни (400-800 мг) қўллагандан кейин одамда жигар функциясини ўзгариши кузатилмаган. Жигар хужайраларида ёғлар инфильтрациясини инкор этиб бўлмайди.
Анамнезида енгил ёки ўртача оғирлик даражасидаги жигар ва/ёки буйрак функциясини бузилишлари бўлган пациентларда препаратни қўллаганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак (жигар ва/ёки буйрак функциясини назорат қилиш керак).
Кардиологик бўлимдарда ўткир миокард инфаркти ва ностабил стенокардияни даволашнинг кўп йиллик тажрибаси мельдоний ўткир коронар синдромда биринчи қатор препарати эканлигини намойиш қилган.
Болалар
Болаларда (18 ёшгача) мельдонийни қўллашнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги ҳақида маълумотлар йўқ, шунинг учун бу тоифадаги пациентларда препаратни қўллаш мумкин эмас.
Ҳомиладорлик ёки лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик
Мельдонийни ҳомиладорлик, эмбрион/ҳомилани ривожланиши, туғруқ ва туғруқдан кейинги ривожланишга таъсири баҳолаш учун ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар етарли эмас. Одам учун потенциал хавфи номаълум, шунинг учун мельдонийни ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин эмас.
Эмизиш даври
Ҳайвонлардаги тадқиқот маълумотлари мельдонийни кўкрак сутига ўтишидан далолат беради. Мельдоний одамда кўкрак сутига ўтиши номаълум. Янги туғилган чақалоқ/гўдаклар учун хавфни инкор этиб бўлмайди, шунинг учун эмизиш даврида мельдонийни қўллаш мумкин эмас.
Дори воситасини транспорт воситасини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирининг ўзига хослиги
Транспортни бошқариш ва бошқа механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири юзасидан тадқиқотлар ўтказилмаган.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Милькард препаратини дозасини ошириб юборилиши ҳақида хабар берилмаган. Препарат кам токсик ва ҳаёт учун хавф солувчи ножўя самаралар чақирмайди.
Артериал босим пасайганида бош оғриғи, бош айланиши, тахикардия, умумий холсизлик кузатилиши мумкин. Даволаш симптоматик.
Дозани оғир ошириб юборилганда жигар ва буйрак функциясини назорат қилиш керак.
Қон оқсиллари билан яққол боғланиши туфайли, мельдоний дозасини ошириб юборилганда гемодиализ сезиларли аҳамиятга эга эмас.
Инъекция учун эритма 100 мг/мл. 5 мл дан эритма полиэтилен флаконларда №10.
Оригинал ўрамида, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин!
3 йил.
Рецепт бўйича.
ХОЛОПАК Ферпакунгстехник ГмбХ.
Банхофштрассе, 73453 Абтсгмюнд-Унтергрёнинген, Германия.
Тел.: +49 7975 5296
E-mail: sales@holopack.de
Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили
“НИКО” МЧЖ нинг ЎзР даги масъул вакили Вайц Ирина Валерьевна.
Ўзбекистон Республикаси, 100000, Тошкент ш., Юнус-Обод тумани, 4 квартал,
79 уй, 68 хонадон.
E-mail: irina.vayts@mail.ru
Тел.: +99897 1575566
Meldoni: 100 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Milkard in'ektsiya uchun eritma 100 mg/ml, 5 ml №10 (ampulalar) ning to`liq analoglari:
Milkard in'ektsiya uchun eritma 100 mg/ml, 5 ml №10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Germaniya.
Milkard in'ektsiya uchun eritma 100 mg/ml, 5 ml №10 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Meldoni hisoblanadi.
Milkard in'ektsiya uchun eritma 100 mg/ml, 5 ml №10 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi Xolopak Ferpakungstexnik hisoblanadi.